Бухоро воҳаси суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқларининг антропоген факторлар таъсирида умумий физикавий хоссалари, сув ўтказувчанлигининг узгариши

З.Х.Бафоева, М.Б. Джураева

Бухоро давлат университети магистрлари

 

 Республикамизда тупроқ хоссаларини яхшилаш, шу жумладан Бухоро воҳаси суғориладиган тупроқларинингсув-физикавий хоссаларини суғориш таъсирида ўзгариши ва уларни янада яхшилаш муаммолари ҳозирги куннинг энг долзарб масалаларидан ҳисобланади. Шу сабабли тупроқ сув-физикавий хоссаларини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга.

Бухоро воҳасининг суғориладиган тупроқларининг морфологияси, генезиси ва генетикаси, уларнинг географик тарқалиши кўпгина олимлар томонидан ўрганилган [1-4,6]. Бухоро воҳаси суғориладиган тупроқларининг шу даврга қадар, айниқса Аму-Бухоро канали орқали суғориш бошлангандан буён ушбу тупроқларни  сув-физикавий хоссалари  жуда кам ўрганилган.

Тадқиқот усуллари ва объекти: Икки метр чуқурликгача бўлган қатламларнинг тупроқ намуналари олиниб механик таркибини гексометофосфат натрий тузи ёрдамида Братчева усулида аниқланди,тупроқ солиштирма оғирлигини ҳамма таянч нуқталарда пикнометр усулида аниқланди, умумий ғоваклик ҳисоблаш йўли билан аниқланди[5].Тадқиқот  объекти қилиб Бухоро вилоятининг Жондор, Ромитан, Пешку, Қоракўл туманларида тарқалган суғориладигантупроқлар танлаб олинди.  

Олинган натижалар: Биз изланиш олиб борган Бухоро вилояти тупроқлари ўзига хос сув-физикавий хоссаларига эга бўлиб, ўзининг ҳар хиллиги билан ажралиб туради. Улар кўп қатламли, турли даражада шўрланган, қумлоқ, оғир, ўрта ва енгил қумоқли механик таркибни ташкил этади.

Янгидан суғорилаётган кучсиз, ўртача шўрланган, ўртача механик таркибли ўтлоқи тупроқлар қониқарли сув ўтказувчанлик хоссасига эга, бунга сабаб улар нисбатан ёмон структуралилиги, зичлашганлиги ҳамда сизот сувларининг ер юзасига яқин жойлашганлигидир.

Суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқларда агротехника ва суғориш ишларини нотўғри ташкил этилиши, антропоген факторлар таъсирида уларнинг донадор структуралилик ҳолатини бузилиши тупроқнинг сув ўтказувчанлик ҳолатини ёмонлаштиради. Бундай тупроқларда қатламлар зичлашиб сувнинг пастки қатламига шимилиши қийинлашади.

Қадимдан суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқларда, ҳайдов остидаги зич қатламнинг ҳосил бўлиши ва сингдириш сиғимда натрий катиони нисбатан кўп бўлган шўртоблашган тупроқларда ҳам сув ўтказувчанлик, ёмонлашганлиги аниқланди (кесма-ОХ-16).

Изланишлар давомида тупроқларнинг агроирригация қатламлари, маданийлашган ҳолатига кўра, сув ўтказувчанлиги ҳар хил бўлиши аниқланди. Суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқларда тупроқ намлиги, ҳайдалган вақти ва деҳқончиликда қўлланилаётган агротехникавий тадбирлар сифатига боғлиқ равишда тупроқ қатламларида сув ўтказувчанлик ҳолати ҳам ўзгарган. Масалан: сув ўтказувчанлиги яхши бўлган тупроқ қатламларида ёғин-сочин ва суғориш пайтида нам тупроқ капиллярлари орқали пастга томон тез силжиши натижасида етарли миқдорда сув билан таъминланади. Тупроқнинг сув ўтказувчанлиги жуда юқори бўлган ерларда эса меъёрдан кўп суғориш, суғориш шахобчалардаги сувнинг бир қисми пастга шимилиши натижасида сизот сувининг сатҳи кўтарилади ҳамда тупроқнинг шўрланиши ва ботқоқланишига сабаб бўлади.

Антропоген омиллар таъсирида (иккиламчи) шўрланиш суғориладиган ерларда энг кўп тарқалган деградация жараёнлари бўлиб, у тупроқ табиий ривожланишининг бир бутунлигида бузилишидан, техноген ва агроген ифлосланиш ёки табиий геокимёвий жараёнлар йўналишининг ўзгариши оқибатида минераллашган (3-50 г/л) сизот сувлари кўтарилган массивларда муқаррар равишда шаклланган. Иккиламчи шўрланиш-тупроқ ҳосил қилувчи жинсларнинг юқори даражада табиий шўрланганлиги, шўрланган тупроқлар майдонларининг суғориш таъсирида кенгайиб бориши, ҳамда тузли қатламли ерларни ўзлаштириш ва суғоришга тайёрлашдаги текислаш ишларида очилиб қолиши (ер юзасига чиқиб қолиши) билан боғлиқ. Бундай майдонлар янгидан ўзлаштирилган ерларда кенг тарқалган. Автоморф тупроқларнинг катта қисми, ҳаттоки унумдор бўз тупроқлар кесмасининг 50-100 ёки 100-200 смли қатламларида катта миқдордаги тузлар заҳираси мавжуд бўлиб, бундай янгидан ўзлаштирилган кучсиз шўрланган ҳатто шўрланмаган тупроқлар, қўриқ ерларни ўзлаштиришдаги текислаш ишлари натижасида кучли шўрланган тупроқларга айланиб улгурган.

Иккиламчи шўрланган ер майдонларининг ортиб боришига яна бир сабаб, сув етишмаслиги боис, экинларни минераллашган зовур сувларидан суғоришдир. Бундай шўрланган сувлардан фойдаланиш эскидан, ҳам янгидан суғориладиган ерларда тупроқ шўрланишини янада фаоллаштиради. Иккиламчи шўрланиш жараёнларининг шаклланиши турли  сабабларга боғлиқ бўлиб, унинг келиб чиқиши генезесидан қатъий назар, иккиламчи шўрланиш ўсимликларни ўсиш ва ривожланишига ҳамда тупроқ хоссаларига салбий таъсир кўрсатади, тупроқ структурасини бузади, сув-физикавий ва физик-кимёвий хоссларини ёмонлаштиради, микробиологик фаоллик ва тупроқ-мелоратив ҳолатига таъсир кўрсатади, шу билан бирга тупроқ деградациясини содир этади.

Экин майдонларини ортиқча намланиши (сув босиши) иккинчи асосий деградация жараёни ҳисобланиб,  суғориладиган тупроқлар орасида кенг тарқалган. Назоратсиз ва юқори меъёрларда суғориш натижасида сизот сувларининг сатҳи кўтарилган, гидроморфизм ҳолатлари кучайган, ҳудудларда айниқса, пастқам ботиқлик ерларда, каналлар ва йирик суғориш тармоқлари атрофида, табиий ва сунъий кучсиз зовурлашган, мунтазам сув босадиган ва сизот сувлари сатҳи турғун юқори жойлашган (1-2м) массивларда кузатилади. Ортиқча намланиш жараёни одатда шўрланиш жараёни билан уйғунликда шаклланади, суғориладиган тупроқлар хоссалари уларнинг сув, ҳаво ва туз тартиботларига салбий таъсир кўрсатади. Ортиқча намланиш, зовур сувлари тўпланган ҳудудларда, суғориладиган массивлардан ташқари ерларда, шунингдек гипсометрик баланд жойлашган ерлардаги тупроқларни суғориш натижасида қуйи ҳудудларни сув босиш ҳолати кузатилади.

Саҳроланиш (чўлланиш) энг хавфли деградация жараёнларидан бири ҳисобланиб, у сув (намлик)  етишмасилиги оқибатида ҳудуднинг  қуриб кетиши ва тупроқ-сув тартибининг кескин бузилиши билан боғлиқ. Кўпчилик ҳолатларда саҳроланиш жараёни сув оқимларини нотўғри бошқариш(тақсимлаш) натижасида шаклланиб боради, ер ости ва ер усти сувлари оқимларининг камайиши натижасида сизот сувлари сатҳининг кескин пасайиши билан бу жараён янада фаоллашади.

Маълумки, табиий шароитида ҳосил бўлган агрегатлар таркибидагизаррачалар, солиштирма ва ҳажм массалари, тупроқ ғоваклигининг шаклланиши, максимал молекуляр ва дала нам сиғими, фойдали намлик заҳираси уларнинг механик таркиби белгилайди. Бухоро вилоятининг Жондор, Ромитан, Пешку, Қоракўл туманларида олиб борилган илмий изланишлар шуни кўрсатадики, калит майдонлардаги барча  тупроқларнинг ҳайдалма ости қатлами кучли зичлашган.

Солиштирма масса доимий суғориш таъсирида тупроқдаги бирламчи минералларнинг парчаланиши натижасида иккиламчи оғир минераллар ҳосил бўлганлиги натижасида тупроқнинг солиштирма массаси ортиб бориши кузатилади. Тупроқда магнетит, гематит каби оғир минералларнинг шаклланиш жараёнлари ҳосил бўлади. Суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқларда ишлов бериш, оғир техникаларни йил давомидаги фаолияти, суғориш каби жараёнлар натижасида тупроқ агрегатлари майдалашади, структура ҳолати бузилади. Натижада тупроқ заррачалари зичлашиб, ғоваклик камайиб ҳажм масса ортади. (1,63-1,74 г/см3), ваҳоланки айрим олимларнинг эътироф этишича [3] тупроқдаги ҳажм масса ўртача 1,30-1,35 г/см3 ни ҳайдалма ости қатлам 1,35-1,40 г/см3 ни ташкил этиши лозим.

Бу тупроқларда солиштирма ва ҳажм массага боғлиқ бўлган кўрсаткич  унинг ғоваклигидир. Тупроқлардаги ғоваклик  уларнинг аэрацияси ва сув ҳаракатига ижобий таъсир кўрсатадиган омиллардандир. Суғориладиган ўтлоқи-аллювиалтупроқларнингғовакликлиги 34,9-46,7% ниташкилэтганлигиниизланишолибборилганЖондор, Пешкутуманидатарқалгантупроқлардакузатилди. Лекиншунитаъкидлашжоизки, тупроқлардагиғовакликнихоятдаўзгарувчан, айниқсадаражасигакўрамаданийлашган қадимдансуғориладиганўтлоқи-аллювиалтупроқларнингусткиқатламидағоваклик 47,9% ниташкилэтса, ўтлоқиботқоқвашўрлангантупроқларда 46,1%ниташкилэтади. Тупроқларнингпасткиқатламларидағовакликкескинкамайибтупроқҳавохоссалариёмонлашибборади. Бу эса тупроқ унумдорлигининг пасайганлигини кўрсатади.

Юқорида изоҳланган Бухоро воҳасининг суғориладиган ерларида умумий физикавий салбий ҳолатларни яхштлаш учун тупроқларнинг табақалаштириб жорий (капитал) текислаш, органик ўғитлардан ва  тупроқни органик моддалар билан бойитадиган экинлардан кенг фойдаланиш лозим. Замонавий лазерли асбобларда  ерларни текислашни амалга ошириш кўзда тутилган натижаларга эришиш учун имконият яратиб беради. Жорий текисланган ерларда етиштириладиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ошиши билан биргаликда уларга сарфланадиган сув ва ўғит миқдори камаяди, майдон бўйича бир текисда тақсимланиши натижасида ҳосилдорлиги ошади ва тупроқ унумдорлиги яхшиланади.

Тупроқнинг физикавий кўрсатгичлари тупроқ унумдорлигини оширишга қаратилган барча агротехник тадбирлар жумладан, ишлов бериш, ўғитлаш, суғориш, шўр ювиш, эрозия ёки шўрланишни олдини олиш тадбирлари ва бошқаларни амалда бажаришда илмий асос бўлиб хизмат қилади. Шуни таъкидлаш  жоизки, тупроқ физикавий кўрсатгичларини ҳисобга олмасдан қўлланиладиган минерал ёки органик ўғит, суғориш, шўр ювиш, ҳаттоки асосий ҳайдов (шудгор қилиш) ҳам самара бермайди. Шу билан биргаликда қишлоқ хўжалик экинларини экиш, суғориш муддатини белгилаш ҳам тупроқнинг физикавий хоссалари асосида бўлади. Суғориладиган тупроқларнинг унумдорлигини оширишда, бошқаришда ва ҳимоялашда унинг физикавий хоссалари муҳим аҳамият касб этади.

Хулосақилиб айтганда, текширилаётган ўтлоқи аллювиал тупроқларнинг  сув ўтказувчанлиги, ҳажм ва солиштирма массаси, ғоваклигини яхшилаш тадбирларидан алмашлаб экиш, гўнг солиши, тупроқни органик моддалар билан бойитиш, чуқур ҳайдаш ва юмшатиш, оғир механик таркибли тупроқларни енгиллатиш, енгилларини оғирлаштириш мақсадга мувофиқдир.

 

 

Адабиётлар

  1. Гафуров.К., Абдуллаев С. - Характеристика почвенного покрова орошаемой зоны Бухарской области. //Ташкент. Изд-во «Фан», 1982.132 с.
  2. Тожиев У., Намозов Х., Нафетдинов Ш., Умаров К.-Ўзбекистон тупроқлари. //Тошкент. 2004. Б.46-114,181-190.
  3. Умаров М.У., Курвантаев Р.- Повышение плодородия орощаемых почв путем регулирования их физических свойств. //Ташкент. Изд-во «Фан», 1987. 106 с.
  4. Фелициант И.Н., Конобеева Г.М., Горбунов Б.В., Абдуллаев М.А. –П очвы Узбекистана (Бухарская и Навоийская области). Ташкент. Изд-во «Фан», 1984. 152 с.
  5. Руководство к проведению химических и агрохимических анализов почв при мониторинг земель. //Ташкент. 2004.С.200-256.
  6. Тупроқ унумдорлигини ошириш, тупроқ муҳофазаси, ердан самарали фойдаланиш ва мелиоратив яхшилаш. //Илмий-амалий анжуман материаллари.  Бухоро. 2015. Б. 144-217.