ЎЗБЕКИСТОНДА ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИНИНГ ОММАВИЙЛАШИШ ВА РИВОЖЛАНИШ МУАММОЛАРИ.

                                     Бух.Ду Жисмоний маданият таълим йўналишининг

                      II-босқич магистри М.З. Джураева

 

Мамлакатимизда жисмоний тарбия умумхалқ жисмоний маданиятига айланиб бораётган бир пайтда жисмоний маданиятни айниқса талаба-қизлар жисмоний маданиятини эскича қарашлардан халос этиш, уни замонавий асосларда янгича мазмун ва билимлар билан бойитиш мутахассислар ҳамда ёш олимлар олдида турган долзарб муаммолардан ҳисобланади.

Янги ижтимоий шароитда Республикамизда хотин-қизларнинг фаоллиги янада ортиб бормоқда. Кўламли фаоллигини орттиришда талабалик даврида шаклланган билим ва малакалар муҳим аҳамият касб этади. Уларда соғлом турмуш тарзини шакллантиради ва инсон ҳаётида жисмоний маданиятнинг ўрни ва аҳамияти беқиёс эканлиги англанади.

2004 йил 25 май куни Республикамиз Президенти И.А.Каримовнинг “Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони чиқди. Фармонда Республикамизда хотин-қизлар фаолиятини оширишдаги муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўллари, хотин-қизларни жисмоний маданият ва спортга янада кенгроқ жалб этиш масалалари белгилаб берилди. Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги ҳам “Олий таълим муассасаларида таълим муассасаларида хотин-қизларни жисмоний тарбия ва спортга кенгроқ жалб этиш тўғрисида”ги буйруғини чиқарди. Буйруқда Республикамиздаги хотин-қизларнинг соғлиғини сақлаш соғлом оилани шакллантириш, аёллар ва оила спортини ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга давлат сиёсати даражасида катта эътибор берилаётганлиги таъкидланган.

Шунингдек, буйруқда олий таълим муассасаларида таълим олаётган қизларнинг “Универсиада” спорт мусобақаларида иштироки йилдан-йилга фаоллашиб бораётганлиги, лекин шу билан бир қаторда, ҳозирги кунда жисмоний тарбия ва спорт билан машғул бўлган талаба қизлар ва ўқитувчи аёлларнинг салмоғи талаб даражасида эмаслиги, жойларда уларга мос спорт тўгараклари ташкил этишга етарлича эътибор берилмаётганлиги кўрсатиб ўтилган.

Талаба-қизлар жисмоний маданиятини ташкил қилиш, уни илмий-услубий асосларини ишлаб чиқиш бўйича кўплаб олимлар илмий-тадқиқот ишларини олиб борганлар. Буларга Ж.Э.Эшназаров, Р.Абдумаликов, Г.Б.Билялова, К.Шокиржонова ва бошқа кўплаб олимларнинг ишларини мисол келтириш мумкин. Улар Республикамиз мустақиллиги шароитида хотин-қизлар, айниқса талаба қизлар жисмоний маданиятини миллий истиқлол ғоялари, миллий анъаналарга мос равишда такомиллаштиришга қаратилган оммавий тавсиялар берган.

Ҳозирда қанчалик кўп илмий-тадқиқот ишлари ва амалий тавсиялар берилмасин, улар амалий ишга айланмаса натижалар ҳамиша самарасиз бўлиб қолаверади. Бу Республикамизда талаба қизлар жисмоний маданиятида ҳал этилиши лозим бўлган муаммоларнинг кўплигидан далолат беради. 

Ҳаракатланиш даражасининг пастлиги натижасида талаба қизларда вазннинг ортиши ва у орқали бўғинлар фаолиятининг бузилиши, оёқ вена қон томирларининг кенгайиши, нафас олишнинг кенгайиши, турли хил касалликларнинг пайдо бўлиши, юрак-қон томир етишмовчиликлари, юқумли касалликларга тез чалиниши, касалликлардан кейин асоратлар қолиши, жигар фаолиятининг бузилиши, қон босимининг ортиши, қондаги диабет, буйрак хасталиги, ўт йўлида тош ҳосил бўлиши ва энг асосийси, узоқ умр кўрмаслик каби касалликлар ва бошқа салбий оқибатлар юзага келади.

Ривожланган ва аҳоли ўртача умр кўриш даражаси юқори бўлган Япония, АҚШ, Германия ва бошқа давлатларда талаба-қизлар жисмоний маданият ва спорти яхши йўлга қўйилган.

Улар онгли ва фаол равишда бўш вақтларида жисмоний маданият машғулотлари билан мунтазам шуғулланиб боришади. Уларнинг иш тажриба асосини ўрганиш ва талаба қизларнинг кундалик фаолиятида фойдаланиш ҳам долзарб муаммолардан ҳисобланади.

Қуйидаги педагогик шарт-шароитлардан фойдаланган талаба қизларда ҳаракат фаоллиги ортади ва унинг натижасида талаба-қизлар жисмоний маданияти замонавий талаблар асосида шаклланиши мумкин.

- Талаба қизларни жисмоний маданият машғулотлари билан мустақил шуғулланиш малака ва кўникмаларини шакллантириш.

- Талаба-қизларнинг бўш вақтларида шуғулланишлари учун ўзлари қизиққан спорт турлари бўйича тўгараклар ташкил этиш.

- Талаба қизлар ўртасида жисмоний маданият таълимини кенг тарғибот қилиш, “Саломатлик ва касаллик” тушунчаларини чуқур ўргатиш.

- Жисмоний маданият машғулотларини қатъий умумпедагогик тузилиши тамойилларига услубий талаблар асосида ўтказиш ва баҳолаш.

- Жисмоний маданият маслаҳатхоналарини ташкил этиш.

Мутахассисларнинг фикрларига кўра, зарур жисмоний тайёргарликни таъминлаш учун энг қулай давр инсон ҳаётининг дастлабки иккичи ўн йиллиги даври ҳисобланади. 17-18 ёш, яъни талабалик даври жисмоний ривожланиш ва жисмоний тайёргарликни мувофиқлаштирувчи давр эканлигини ҳам тушунадиган пайтдир.

 

Адабиётлар:

 

  1.      Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори. // Халқ сўзи. 1999 йил, 27 май.
  2.      Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистонда “Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори. // Халқ сўзи.  2002 йил, 30 октабр.
  3.      Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Оммавий спорт тарғиботини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори. // Халқ сўзи.  2003 йил, 4 ноябр.
  4.      Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ жойлардаги болалар спорти обектларида банд бўлган аёл спорт устозлари меҳнатларини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қарори.   // Спорт. 2010 йил, 1 апрел.
  5.      Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни. //Баркамол авлод Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори.- Тошкент.: 1997. - 20-29 бетлар.
  6.      Ўзбекистон Республикасининг Кадрлар тайёрлаш миллий дастури». //Баркамол авлод Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори.-Т.: 1997.- 31-60 бетлар.
  7.      Баркамол авлод йили Давлат Дастури. Тошкент.: Ўзбекистон, 2010.
  8.      Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили Давлат Дастури тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори. Тошкент. 2011 йил 7 феврал.
  9.      Баркамол авлод тарбиясининг маънавий, ахлоқий, ҳуқуқий, экологик, валеоогик, акмеологик ва иқтисодий масалалари. 2010 йил “Баркамол авлод” йилига бағишланади. Фалсафа ва ҳуқуқ институти. Тошкент, 2010.
  10.            Зуннунов А. Педагогика назарияси.  -Т.: Алоқачи, 2006.
  11.            Илм, фан ва тараққиёт. Илмий ишлар тўплами. Қарши Давлат университети профессор-ўқитувчиларининг илмий-амалий конференсияси материаллари. Қарши: ҚДУ, 2010.
  12. http://buxdu.uz