Adabiyotlar 622452 ta
Videodars 982 ta
Audiokitob 2205 ta

 

buxdu.uz

buxdu.uz

Босқичли ўқитиш назарияси. Технологик билимларнинг узлуксизлиги

 

  Таълимнинг асосий мақсади - замонавий илмий билимларни эгаллаган, мустақил фикрлаш ва муаммоларни ечиш имкониятига эга бўлган маънавий жиҳатдан бой шахсларни шакллантиришдир. Жамият ривожланар экан, ҳаётий талабларнинг даражаси ҳам ортиб боради. Демак, илмий билимларнинг ҳажми кенгайиб, илмийлик даражаси чуқурлашиб борар экан, мантиқий фикрлаш ва муаммоларни тезда ҳал этишга бўлган талаб янада кучайиб боради. Бу фикрдан келиб чиққан ҳолда таълим тизими бугунги кун талабини ҳисобга олган ҳолда эмас, балки келажак талабларини аниқлаган ва ҳисобга олган ҳолда иш олиб бориши керак деган хулосага келамиз. Чунки, бугунги кун талаблари келажакда жамиятнинг асосий ўзагига айланади. Демак, таълим тизими талабаларни бугунги кундаги ҳаётга эмас, балки келажакдаги ҳаётга тайёрлаши лозим. Бу ҳам таълимнинг ўзига хос хусусиятларидан биридир. [1]

 Дидактик тизим негизини тарбиявий ўқув жараёни ташкил этиб, у ўз вақтида 2 босқичга бўлинади: доимий ва динамик.

          Асосий ўқув жараёни – бу босқичда таълим олувчилар умумий талабларга жавоб берувчи билим, малака ва кўникмаларга эга бўлиб, улар шундай билим оладиларки, у илмий-техник ўзгаришлар таъсирига мос келади. Умумий меҳнат эгалланган билим, кўникма ва малакаларга касбий билимларга асос бўлиб, унинг мустаҳкамлиги ишлаб ўқитишнинг самарадорлигига олиб келади. Асосий ўқув жараёнида таълим олувчилар эгаллаши лозим бўлган билимлар унинг келажакдаги фаолияти, меҳнат тури ва ишлаб чиқаришда эгаллайдиган ўрнига боғлиқ бўлади. Асосий билим бериш жараёни махсус билим беришнинг негизи бўлиб хизмат қилади, шунинг учун таълим олувчи кўрсатилган фанлар бўйича назарий ва амалий машғулотларни мустаҳкам эгаллаб бормоғи лозим. 2

           Махсус ўқув жараёни – асосий ўқув босқичидан махсус босқичга ўтиш секин-аста рўй бериб, бутун ўқув жараёни шу мақсадларга қаратилган вақт ичида олиб борилади. Махсус босқичда ўқитиш танланган касбга йўналтириш бўйича олиб борилиб, ўқитиш жараёни шу соҳадаги техник ва технологик ривожланиш талабларига жавоб бермоғи лозим, аммо марказлаштирилган тартибда ишлаб чиқилган ўқув дастури хўжалик соҳасидаги ёки корхона талабларига жавоб бера олмайди, чунки  бир соҳада технологик жиҳозларнинг бир тури ўрганилса, иккинчи турида мутахассисларни тайёрлашда турли соҳалар бўйича ўқитиш афзалдир.

          Махсус ўқитиш жараёнида таълим олувчиларни корхонанинг хусусиятлари билан аниқ ва мукаммал таништириш жараёнида унинг корхонадаги ҳамма иш турларида эгаллаган билим ва малакасини амалда қўллай олишни таъминлаш лозимдир. Таълим олувчилар ишлаб чиқаришдага техник ва технологик жараёнлар, қурилма ва мосламалар ҳақида билим олиб амалда қўллай билишлари керак. Махсус ўқитиш жараёнида ўқитувчи устанинг ишлаб чиқариш жараёнига ўқитишда қуйидагиларга эришмоғи лозим:

Ø Таълим олувчини ҳозирги замон техника жараёни методлари ва замонавий методлар ҳамда қурилмаларда ишлашни ўргатиш;

Ø Меҳнатни ташкил этиш методи ҳам таълим олувчини зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларига, касбий малакасига қараб турли иш операцияларини бажаришни замонавий технология талабига жавоб берувчи ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

Ø Таълим олувчини иш меъёрини бажаришга ёндошишга ўргатиш;

Ø Корхонадаги иш чизмаларини тўғри ўқишга, технологик ҳужжатлардан тўғри фойдаланишга ўргатиш;

Ø Корхона жамоасида таълим олувчи ишидан муҳим тарбия сифатида фойдаланиш;

Ø Таълим олувчини меҳнат хавфсизлиги, ишлаб чиқаришдаги ва ёнғин хавфсизлиги талабларига амал қилишга ўргатиш;

Ø Таълим олувчининг онгига иш ўрни ва меҳнат қуролларига нисбатан жавобгарлик ва қадрлаш ҳиссини сингдириш;

Ø Таълим олувчига иш маданияти ҳақида таассурот бериш, иш жойини тўғри ташкил қилишни ўргатиш.

          Умуман олганда, бугунги кунда шундай мутахассис кадрларни тарбиялашга эришиш керакки, у англаган ҳолда иш унумдорлигини оширишга ўз ҳиссасини қўшсин. Уларни ишлаётган корхонанинг обрўси, иш сифатини ошириш, меҳнат интизомига қатъиян риоя қилиш руҳида тарбиялаш лозим.

 



[1] Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Конуни-  Т.: “Шарқ” нашриёт-матбаа концернининг бош таҳририяти,  1997.

2 Ў.Қ.Толипов. ва бошқ. Касбий педагогика.(Маърузалар матни). – Т.: ТДИУ, 2001.

 

Экскурсиялар ўтказиш услубиёти

 

1. Экскурсия тайёрлашда мутахассисларни ёллаш.

2. Экскурсия объектини танлаш.

3. Экскурсия тайёрлашда шахсий ва кино-видео материалларидан фойдаланиш.

4. Экскурсиялар ташкил этишда кўргазмали воситалардан фойдаланиш.

1. Экскурсия тайёрлашда мутахассисларни ёллаш.

            Экскурсовод қуйидагиларни билиши шарт:

·        йўл режаларини, кўча ва майдонларнинг жойлашганлигини;

·        қайси жойларда транспорт воситаларининг тўхташ жойларини;

·        объектни жойлашган жойини ва унга элтувчи турли хил пиёда ўтиш, юриш жойларини;

·        объектни яхши кўриш учун жой танлашни;

·        маршрут хронометражини ўтказиш;

·        хавфсиз жойларни аниқлаш, яъни маршрутда туристлар хавфсизлигини таъминлаш;

·        объектни таништиришда оптимал методикани қўллаш.

            Дастлабки айланиб чикишдан сўнг назорат матни тузилади. Уни айланишдан олдин вақт борлигида моделлаштириб олиш, яъни хонада лингафондан фойдаланиб тузиб олиниши мақсадга мувофиқ бўлади.

           Матн кириш, асосий қисм, хулосадан иборат бўлиши керак. Текширув матнига асосан экскурсовод ўзининг матнини, шунингдек, турли хил йўлларини  қўллаш мумкин. Мазмунига биноан иккаласи хам (индивидуал, контрол) бир  хил бўлиши керак.

           Экскурсия ўтказиш жараёнида фактларни саналар билан, ахборот манбалари билан, хаволалар  билан белгилаб бориш керак.   

       Индивидуал матн билан бирга экскурсовод ўзининг «портфели»га ҳам эга бўлиши керак, унда: суратлар, макетлар, чизмалар, эскизлар, хужжаталар нусхаси, овоз ёзувлари, ва бошқалар бўлиши керак.

           Экскурсоводнинг методларни қўллаши унинг малакасига экскурсия Мавзусига, экскурсиянинг таркибига, «портфел» тузилишига боғлиқ бўлади.

           Назорат матнига, экскурсовод «портфели»га маршрут хронометражига асосан экскурсия  маршрути  паспорти  (карточкаси)­  тузилади.Ушбу экскурсияни методик комиссия кўрсатилган тартибларга асосан тасдиқлайди. Қарорга асосан экскурсия ўтказилиши экскурсоводга юклатилади. Экскурсовод шу экскурсияни ташкил этишда бевосита қатнашган бўлиши керак.

           Шундай қилиб, экскурсия ўтказишда унинг тематик йўналиши, маршрут йўналишлари ва турист гуруҳларнинг спецификаси инобатга олинади. Аммо, экскурсия муваффақиятини  аниқловчи омил бу – экскурсоводнинг шахсий дунёқараши, профессионализми ва малака сифати бўлиб хизмат қилади.

           Экскурсовод туристик ташкилотнинг ходими ҳисобланади. У туристлар билан сухбат олиб боради., мамлакатга келган кундан бошлаб кузатиб юради, агар экскурсион хизмат ташкил этилган булса,. Экскурсион хизмат сифатини аниқланган кўрсаткичлар характерлайди. Бундай холларда қуйидагиларни ҳисобга олиш зарур:

1.     аниқлик, диққатлилик, ўқиш, муомала, туристларга беминнат хизмат кўрсатиш билан бирга бўлганда туристларга ширинсўзлиги ва бошқа жихатлари билан ажралиб туриши;

2.     экскурсоводнинг ишга сиёсий туғри ёндошиши;

3.     экскурсовод туристларга хизмат кўрсатишда хатоликка йўл қўйилмаслиги;

4.     экскурсовод экскурсион фаолият даврида янги форма ва усуллардан фойдалана олиши;

5.     экскурсовод хизмат кўрсатиш сифатини назорат этувчи шахс, яъни хизмат кўрсатиш жараёнида туристларга дунё миқиёси даражасида хизмат кўрсатиш учун курашиш ва кўрсатилган стандарт ва нормативлардан тўлиқ  фойдаланиш;

6.     экскурсовод вақтини шундай тақсимлаш керакки, маданият машғулотлари ва саёҳатлардан ташқари у туристларга дам олиш вақтида ҳам хизмат кўрсатиши лозим.

3. Экскурсия объектини танлаш.

Экскурсияни ташкил этишнинг асосий этапларидан бири бу – объектни туғри танлашдир. Ўзбекистонда 4000 дан ортиқ хайкаллар, санъат музейларида миллиондан ортиқ архитектура, тарихий, археологик экспонатлар сақланмокда.

          Экскурсия объекти сифатида қуйидагилар бўлиши мумкин:

·        тарихий воқеалар билан боғлиқ жойлар;

·        табиий объектлар ва қўриқхоналар;

·        бино ва иншоотлар;

·        мемориал хайкаллар ва комплекслар;

·        архитектура ва шаҳар қурилиш жойлари;

·        оригинал инженер иншоотлари;

·        буюк шахслар ҳаёти билан боғлиқ объектлар;

·        техник экспонатлар;

·        санъат хайкаллари;

·        экспозициялар, кўргазмалар;

          Бундай объектларни танлашда уларнинг аттрактивлигига, тузилишига, қимматлилигига, функционал белгиларига, сақланиш даражасига, хавфсизлигига қараб алоҳида эътибор қаратилади. Агар шундай объектлар кам бўлса, ёки умуман бўлмаса, у холда қўшимча материаллар, макетлар, кино-видеохужжатлардан фойдаланилади.

            Шаҳар экскурсияси давомийлиги 2-3 соатни объектлар сони 15-20 тачани ташкил этиш мумкин. Экскурсияга тайёргарлик қуйидаги карточкаларни тузишни талаб этади:

·        объект номлари;

·        шу объект билан боғлик воқеалар;

·        содир бўлган воқеалар санаси;

·        объект жойи;

·        объект автори ҳақида;

·        объект ҳақида маълумотлар манбаи;

·        объектнинг сақланганлиги;

·        уни кўришда хавфсизлик томонлари;

·        объект суратлари ва видеоматериаллар;

·        бошқа маълумотлар;

           Ушбу карточкалар танланган Мавзуга қараб ва келажакдаги экскурсиялар учун ҳам ишлатилади. Экскурсия ташкил этиш жараёни:

·        экскурсион матшрутни ишлаб чиқиш;

·        экскурсия матнини ишлаб чиқиш;

·        экскурсияни ўтказиш методикасини ишлаб чиқиш;

·        материалларни намойиш қилишни тайёрлаш;

·        экскурсияни ўтказиш, жалб этиш учун қаратилган воситалар;

·        экскурсия ўтказиш учун харажатлар;

·        экскурсион  хизмат учун келадиган даромадлар;

·        экскурсион маршрут айланиш жойларини аниқлаш;

·        кўрсатилган тартиб асосида экскурсияни тасдиқлаш;

·        экскурсион маршрут рекламаси;

            Шаҳарда пиёда ва транспорт воситаларини ташкил этишнинг ўзига хос томонлари мавжуд. Бундай маршрут тартиб асосида амалга оширилади:

·        объектнинг очиқлиги;

·        томоша қилиш учун майдоннинг мавжудлиги;

·        транспорт воситалри учун жойнинг мавжудлиги;

·        объектни томоша қилиш хавфсизлиги;

·        объектни томоша қилишда вақт чегараси ( соат, кун, ой, мавсум );

·        йўлларда туристларга сотиш учун сувенирларнинг мавжудлиги, овқатланиш жойлари, сув, хожатхонанинг мавжудлиги.

Хулоса

           Шундай қилиб, экскурсия ўтказишда унинг тематик йўналиши, маршрут йўналишлари ва турист гуруҳларининг спецификацияси инобатга олинади. Аммо, экскурсия муваффақиятини  аниқловчи омил бу – экскурсоводнинг шахсий дунёқараши, профессионализми ва малака сифати бўлиб хизмат қилади.

Назорат саволлар:

1. Экскурсовод нималарни билиши шарт?

2. Экскурсовод «портфели» да нималар бўлиши керак?

3. Экскурсия муваффақиятини  аниқловчи омилларга нималар киради?

4. Экскурсион хизмат сифатини нималар аниқлайди?

5. Экскурсия объектларига мисол келтиринг.

6. Экскурсияга тайёргарлик қандай ташкил этилади.

Адабиётлар:

1. Камилова Ф. К. «Халқаро туризм бозори» ТДИУ 2005, 310 б.

2. Ахмедов Х.И., Аллаберганов А.А. Туризм фаолиятини ташкил этиш. «Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти» Нашриёти. Т., 2004. – 239 с.

3. Аванесова. Г.А Сервисная дейтельность. ЗАО изд. “Аспект пресс”, 2004

4.Яковлев Г.А Экономика и статистика туризма. Учебное пособие, изд. РДЛ, - 2004 

Кушимча адабиётлар.

1. www.russiantourism.ru/includes/download.asp?idқ80

2. www.fergana.ru/detail.php?idқ413912886015802,

3. www.russiapress.tour.ru

 


 

Инвентаризация ўтказиш ва натижасини расмийлаштириш.

Инвентаризациянинг қандай тури ўтказилаётганлигидан қатъий назар, уни ўтказиш ҳисобот корхона раҳбари буйруғи тузилиши шарт. Бу буйруқда қуйидаги реквизитлар акс эттирилган бўлиши лозим: буйруқ тартиб рақами, корхона номи, буйруқ ёзилган муддат, инвентаризация ўтказилиши лозим бўлган бўлим, инвентаризация объекти (моддий бойлик ва молиявий мажбуриятлар), инвентаризация бошлаш ва тугатиш муддатлари, инвентаризация утказиш сабаби, инвентаризация ҳужжатларини бухгалтерияга топшириш муддати, рахбар исми ва имзоси, корхона муҳри.

Корхоналарда инвентаризация ўтказиш ҳисоботги буйруқлар бажарилиши устидан назорат таъминлаш мақсадида, рўйхат китоби юритилиб, уни номи «Инвентаризация утказиш ҳисобот буйруқлар бажарилиш назорат китоби». Ундаги реквизитлар қуйидагилардан иборат: корхона номи, инвентаризация бошланиши муддати, тугатиш муддати, инвентаризация ўтказиладиган корхона, омбор, цех, бўлим номи ва ҳоказо, моддий жавобгар шахс фамилияси, буйруқ (тартиб рақами, муддати), инвентаризация комиссияси аъзолари, буйруқни олинганлигини тасдиқловчи имзо, инвентаризация этиладиган бойлик номи, инвентаризация ўтказиш муддати (буйруқга кўра, ҳақиқатда) тугатилиши муддати (буйруқга кўра, ҳақиқатда), инвентаризация қатнашчилари ҳисобот белги дастлабки натижа (муддат, етишмовчилик, ортиқча суммалар), сўнгги натижалар (муддат, етишмовчилик ортиқча суммалар), натижаларни тасдиқланган муддати, етишмовчилик бўйича қабул қилинган тадбир муддати, етишмовчиликни қоплаш ишни тергов органларига бериш, белги қўйиш қатори.

         Буйруқни олиб, уни олинганлиги ҳисобот рўйхатга имзо чеккан комиссия аъзолари, белгиланган объектга борганларидан сўнг, инвентаризация бошлашдан олдин инвентаризация муддатига, кирим ва чиқим ҳужжатларини ёки моддий бойликлар ва пул маблағларини ҳаракати ҳисобот ҳисоботларни охиргиларини олишлари шарт.

         Инвентаризация комиссияси раҳбари ҳисоб реестрларига (ҳисобтларига) илова қилинган ҳамма кирим ва чиқим ҳужжатларига имзо қўяди. Бу ҳужжатлар бухгалтерияда, инвентаризация бошлангунга қадар ҳисоб бўйича моддий бойликлар қолдиғини ҳисоблашга асос бўлади. Инвентаризация қилинаётган бойликни келтириш бўйича ҳисобдорлик суммаларига эга ёки уни қабул қилишга ишночномага эга бўлган шахслардан ҳам тилхат олиниши лозим.

         Моддий бойликлар ва ҳисобланган молиявий мажбуриятлар ҳақиқий ҳолати ҳисоботги маълумотлар инвентаризация ёзуви ёки инвентаризация далолатномаларига икки нусхадан кам бўлмаган миқдорда расмийлаштирилади.

Инвентаризация комиссия аъзолари инвентаризация объектлари охирги қолдиқларини тўлиқ ва аниқ акс эттиришлари, инвентаризация маълумотларини ўз вақтида ва тўғри расмийлаштиришлари лозим.

         Корхонада инвентаризация этилаётган мулклар ҳақиқий қолдиғи ўлчаш, тортиш, санаш орқали аниқланади. Шунинг учун ҳам корхона раҳбари инвентаризация белгиланган муддатда бошланишини ва оқилона ташкил этилишини таъминлаш шарт-шароитларини яратмоғи зарур. Бундай шарт-шароитларга билан ёрдамчи иш кучлари билан, хўжалик, тортиш асбоблари, ва улар техник созлигини таъминлашлари мисол бўлади.

         Корхона товарлар ва бошқа моддий заҳиралари инвентаризация қилинаётганда, улар мол етказиб берувчилар ўровларида сақланаётган бўлса, танлов усулида текшириш ишлари олиб борилиши мумкин. Танлов усулида бойликларни баъзи бирларигина ўлчаниши, саналиши мумкин, агар ҳисобдагилардан фарқлар аниқланса, моддий бойликнинг ҳаммаси инвентаризациядан ўтказиши шарт бўлади. Кўп миқдорда тортиладиган товарлар инвентаризацияси олиб борилаётганда, инвентаризация комиссия аъзоларидан бири моддий жавобгар шахс билан тортиш қайдномаларига маълумотларини акс эттириб боради. Кун охири ёки ўлчаш охирига борганда ушбу қайдномалар маълумотлари умумлаштирилиб, жами кўрсаткичлар инвентаризация рўйхатида акс эттирилади.

Ўлчаш далолатномалари, техник ҳисоблашиш ва тортиш қайдномалари инвентаризация рўйхатига илова қилиниши шарт.

         Корхона мулклари ҳақиқий миқдори инвентаризация орқали аниқланаётганда, моддий жавобгар шахс қатнашмоги лозимдир.

         Инвентаризация далолатномалари ва инвентаризация рўйхатлари ёзма равишда, шунингдек, ҳисоблаш техникаси ва ёзув машиналари орқали тўлдирилиши мумкин. Ушбу ҳужжатларни тўлдиришда ўчириб ёзишлар ва бўяшларга йўл қўймаслик зарур. Инвентаризация қилинаётган товар моддий бойликлари ва бошқа объектлари инвентаризация ёзувларига акс эттирилади. Инвентаризация объектлари улар аналитик ҳисоби рўйхати бўйича инвентаризация рўйхатига тартиб рақами, ўлчов бирлиги, миқдори акс эттирилиб борилади.

         Агар хатолик билан акс эттирилган ёзувлар аниқланса, устидан чизиб, тўғри ёзув акс эттирилади ва бу комиссия аъзолари ҳамда моддий жавобгар шахс имзоси билан тасдиқланади.

         Агарда инвентаризация ёзув ва рўйхатларида, солиштирма қайдномаларида бўш қаторлар бўлса, чизиқ тортилиши керакки, бу билан қўшимча ёзувлар орқали инвентаризация маълумотларини ҳақиқатдан четланиши олди олинган бўлади.

         Инвентаризацияни расмийлаштирилиши билан боғлиқ инвентаризация далолатномаси ва инвентаризация рўйхатини инвентаризация комиссия аъзоларининг барчалари ва моддий жавобгар шахс имзолари билан тасдиқлашлари керак.

         Ҳисоб ва инвентаризация маълумотлари солиштирма қайдномаларида солиштирилади. Ортиқча ёки етишмовчиликларни миқдор ва қиймат кўринишида акс эттириш шу солиштирма қайдномаларида амалга оширилади.

Корхона мулклари инвентаризациясида қўлланиладиган ҳужжатлар рўйхати қўйидагилардан иборат:

№ инв. 1 шакл. Асосий воситалар инвентаризация ёзуви - корхона ассосий воситалар инвентаризация маълумотларини расмийлаштиришда қўлланилади. Активлар жойлашган ўрни, ҳамда сақланишига моддий жавобгар маҳсулотлар бўйича алоҳида бир нусхада тўлдирилиб, комиссия аъзолари ва моддий жавобгар шахс томонидан имзоланади, сўнгра бухгалтерияга топширилади.

№ инв 2. Шакл. Инвентаризация ёрлиги. Ушбу ҳужжат ишлаб чиқариш шароитларига кўра инвентаризация комиссия аъзолари корхона омборларидаги хом аше, тайёр маҳсулот, товар ва бошқа моддий бойликларни дархол санаб чиқа олмаганларида ва инвентаризация рўйхатида акс эттира олмаганларида қўлланилади. Инвентаризация ёрлиги комиссия аъзолари томонидан тўлдирилиб, ҳисобланган товар моддий бойликлари билан бирга улар жойлашган ерида сақланади.

№ инв 3. Шакл. Товар моддий бойликлари инвентаризация рўйхати. Корхонадаги хом ашелар, материаллар, тайёр маҳсулотлар, товарлар ва бошқаларни хақикатдаги қолдиғини акс эттиришда қўлланилиб, моддий бойликлар жойлашган ўрни, ўрнатилган моддий жавобгарлиги бўйича алоҳида тузилади. Инвентаризация рўйхати комиссия аъзолари ва моддий жавобгар шахс имзо чекканларидан сўнг, солиштирма ведомостини тузиш учун бухгалтерияга юборилади.

№ инв 4 Шакл. Жўнатилган товарлар инвентаризация далолатномаси. Ушбу далолатнома корхоналарга жўнатилган товарлар хақикий қийматини аниқлашда қўлланилади. Тўлаш муддати ўтиб кетган ва тўлаш муддати етмаган жўнатилган товарлар бўйича алоҳида бир нусхадан тўлдирилиб, комиссия аъзолари имзолаб, бухгалтерияга топширидилар.

         № инв. 5. Шакл. Маъсул сақлашга қабул қилинган (берилган) товар моддий бойликлар инвентаризация рўйхати. Ушбу инвентаризация рўйхати маъсул сақлашга олинган (берилган) товар. моддий бойликлар хақикий қийматини аниқлашда қўлланилади. Инвентаризация рўйхати бир нусхада тўлдирилиб комиссия аъзолари моддий жавобгар шахс имзо чекканларидан сўнг, солиштирма ведомостини тузиш учун бухгалтерияга юборилади.

 № инв. 6. Шакл. Йулдаги материаллар ва товарлар инвентаризация далолатномаси. Ушбу далолатнома инвентаризация мобайнида йўлда бўлган маҳсулотлар ва товарлар ҳақиқий миқдори ва қийматини аниқлашда фойдаланилади. Материал ва товарлар йўлда эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида далолатнома бир нусхада тўлдирилиб, комиссия аъзолари томонидан имзо билан тасдиқланиб корхона бухгалтериясига топширилади.

         Инв - 4, инв- 5, инв - 6 , инвентаризация далолатномалари рўйхатлари ўрнига бухгалтерия журнал ордер қайдномалари шаклида қўлланилиши мумкин.

№ инв. 10 Шакл. Асосий воситалар тугалланмаган таъмирлаш ишлари инвентаризация далолатномаси. Ушбу далолатнома бино, иншоат, техник-таъминот воситалари, асбоб ускуналар ва бошқа асосий воситалар объектларини тугалланмаган капитал таъмирлаш ишлари инвентаризасини ўтказишда қўлланилади. Бажарилган ишлар ҳолати текшируви асосида бир нусхада тўлдирилиб , комиссия аъзолари, моддий жавобгар шахслар томонидан имзоланади ва бухгалтерияга топширилади.

№ инв 11 Шакл. Келгуси давр харажатларини инвентаризация далолатномаси. Корхоналар келгуси давр харажатлари ҳисоби юритиладиган счет маълумотларини текшириш асосида тузилиб, имзоланади ва бухгалтерияга топширилади.

 № 15 Инвентаризация. Пул маблағлари инвентаризация далолатномаси.

Кассадаги нақд пуллар хақикий миқдорини аниқлаш мақсадида ўтказилаётган инвентаризация маълумотларини акс эттиришда қўлланилди.

Комиссия аъзолари қимматбаҳо қоғозлар, лимитлаштирилган чек дафтарчалари, нақд пуллар миқдорини санаш орқали аниқлаб, далолатномани икки нусхада тўлдирадилар. Ушбу далолатномага комиссия аъзолари ва моддий жавобгар шахс имзо чекади ва бир нусхаси бухгалтерияга топширилади, иккинчи нусхаси эса моддий жавобгар шахсда қолади.

         Моддий жавобгар шахс ўзгараётганда ўтказиладиган инвентаризация № 15 инвентаризация шакли 3 нусхада тўлдирилади. Бири бухгалтерия, иккинчи, учинчи нусхалари эса моддий жавобгарликни топшираётган ва қабул қилиб олаётган шахсларга берилади.

         № 16 инвентаризация ёзуви. Ушбу ҳужжат қимматбаҳо қоғозлар ва қатъий ҳисобдаги ҳужжатлар хақикий миқдорини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган инвентаризация маълумотларини расмийлаштиришда қўлланилади.

         Қатъий ҳисобдаги ҳужжат бланкаларига бензин талонлари, йўл чипталари ва бошқалар мисол бўлади.

         Инвентаризация ёзуви икки нусхада тўлдирилиб, бири бухгалтерияга, иккинчиси эса қимматбаҳо қоғозларни қатъий ҳисобдаги бланкаларни моддий жавобгарликка олаётган шахсда қолади.

         № 17 инв. Харидорлар билан ҳисоблашиш инвентаризация далолатномаси харидорлар мол етказиб берувчилар ва бошқа турли дебиторлар ҳамда кредиторлар билан ҳисоблашиш инвентаризация маълумотларинии расмийлаштиришда қўлланилади. Далолатнома бир нусхада, тегишли счет маълумотномалари асосида аниқланган қолдиқ суммалари акс эттирилган ҳолда расмийлаштирилиб, комиссия аъзолари томонидан имзо билан тасдиқланиб, бухгалтерияга топширилади.

         Ҳисоблашиш инвентаризация далолатномасида акс эттирилган мажбуриятлар турлари бўйича маълумотнома (справка) (инв – 17 шаклга илова), илова қилиниши шарт. Инв – 17 далолатномаси шу илова маълумотнома асосида тўлдирилади.

         Маълумотнома бухгалтерия ҳисоби синтетик счетларига алоҳида расмийлаштирилади. Ушбу маълумотнома корхонадаги дебеторлик ва кредиторлик қарзлари юзасидан ҳисоблашишда бўлган турли корхоналар, ташкилотлардан олинади.

         Бухгалтерия дебеторлик, кредиторлик қарзлари қолдиқ суммалари, олинган маълумотнома (справка)лар кўрсаткичлари билан солиштирилган ҳолда № 17 инв. далолатномаси расмийлаштирилади.

         № 18 инв. Солиштирма қайднома асосий воситалар инвентаризация натижаларини расмийлаштиришда қўлланиб, бир нусхада тўлдирилади ва бухгалтерияда белгиланган муддатгача сакланади.

         № 19. Инв. Солиштирма қайднома ҳисоб маълумотларидан четлашишлар аниқланган товар моддий бойликлар инвентаризация натижаларини расмийлаштириш учун қўлланилади. Ушбу солиштирма қайднома ҳам бир нусхада расмийлаштирилиб, бухгалтерияда белгиланган муддатгача сакланади.

         Корхона хўжалик мулклари инвентаризация маълумотлари ва аниқланган натижалари юқоридаги ҳужжатларда расмийлаштирилгач, корхона рахбари тасдиғидан сўнг, бухгалтерия счетларида тегишли ёзувлар амалга оширилади.

         Инвентаризация натижасида қўйидагилар аниқланади:

1.     Ҳисоб ва инвентаризация маълумотлари тенг:

2.     Ҳисоб маълумотларидан инвентаризация натижасида аниқланган маълумотлар юқорилиги (ортиқча хўжалик маблағлари аниқланиши).

3.     Ҳисоб маълумотлари кўрсаткичлари юқорилиги: (хўжалик мулклари етишмовчилиги аниқланиши).

 

Хулоса.

Ҳужжатлар бир неча хусусиятларга кура туркумларга ажратилади, бундай гуруҳлашга сабаб, ҳужжатлаштириш ишларини, улардан ҳисоб ишларида фойдаланишни ҳамда улар айланишини, саклашини осонлаштиришдир.

Ҳужжатлар тузилиши тартибига, вазифасига, хўжалик жараёнини акс эттиришига, қаерда тузилиши хусусиятларига кўра туркумларга ажратилади.

Ҳужжат айланиши-бирламчи ҳужжатларни тузилиб, уларни қайта ишлаб ва умумлаштириб, гуруҳлашдан сўнг, архивга топширилгунча харакатидир.

Бухгалтерияга келиб тушган ҳужжатлар мажбурий текширувдан ўтиши керак.

Корхона бўйича ҳужжат айланиши рўйхати бўйича ишлар ўз вақтида бажарилишини бош бухгалтер назорат этиб боради.

Корхонада мавжуд бўлган мулкликлар сақланишини таъминлаш, улар назоратини яхшилаш мақсадида, юритилаётган ҳисоб маълумотлари нечоғлик хақикийлиги, тўғрилигини текшириш мақсадида инвентаризация ўтказилади.

Инвентаризация - корхона маблағини текшириб, рўйхатга олиш ва олинган маълумотларни ҳисоб маълумотлари билан солиштириш демакдир.

Инвентаризация ўтказиш муддати ва объекти кўрсатилган рўйхат ҳам, корхона раҳбарияти томонидан мустақил равишда йил бошига тузилади.

 

Ўзбекистонга ўтиш хавфи бор зараркунандалари. Осиё ғўза тунлами, америка оқ капалаги, филлоксера

 

 

Режа:

1.           Осиё ғўза куясининг зарари тарқалиши, таърифи, қаёт кечириши ва кураш чоралари.

2.           Осиё ғўза тунламини зарари, тарқалиши, таърифи, ҳаёт ке чириши ва кураш чоралари.

3.           Америка оқ капалагини зарари, тарқалиши, таърифи, хаёт       кечириши ва кураш чоралари.

4.           Филлоксерани зарари, тарқалиши, таърифи, хаёт кечириши ва кураш чоралари.

5.           Адабиётлар: 1. III 35 - 40 б. 2. III 40 - 41 б. 3. III 105 - 109 б. VI 537 - 539. 4. III 72 - 79 б. VI 598 - 604.


1. Пушти ранг кўсак қурти (ғўза куяси) - Pectinophora gossypiella Saund

Зарари. Пушти ранг кўсак қурти дунёда ғўзанинг энг хавли ва энг кўп тарқалган зараркунандалардан бири ҳисобланади. Мавжуд маълумотлар бўйича бу зараркунанда тарқалган жойларда ҳар йили пахта  ҳосилининг  20 - 25%  ача нобуд бўлишини кўрсатади. Бу қурт айниқса Мисрда катта зарар етказади. Кеч пишар навларнинг 80% гача нобуд бўлади.

         Бу зараркунанда ҳосилнинг миқдорига таъсир қилибгина қолмай, балки толанинг чиқишини ва чигитдан олинадиган мой миқдорини ҳам жуда камайтиради.

Тарқалиши. Пушти ранг қурт ер юзидаги пахтакор мамлакатларнинг деярли ҳаммасида тарқалган бўлиб, у тарқалмаган жуда оз мамлакатлардан бири Ўзбекистонда учрамайди. Ватани Хиндистон бўлиб, 1903 йилдан кейин, асосан уруғлик чигит билан бирга, дунёнинг бошқа пахтакор мамлакатларига тарқалган.

Таърифи. Қаноти ёзилганда 12-20 мм. гача, қоринчаси кулранг ёки қўнғир, оёқлари тўқ қўнғир тусда капалаги ҳаракатланмай турганида қанотлар бир текисда ёпилади. Эндигина чиққан личинкалар сариғиш тусда, тўқ жигар ранг бошли бўлади.

         Капалакнинг олдинги қанотлари камбар, ўткир учли, қўнғир рангли ва уларнинг олдинги четлари бир-бирларидан унчалик чегараланиб турмайдиган қора доғлар билан қопланган бўлади. Қанотларининг ўртасида қора доғ бор, бу доғ баъзан 2 қисмга ажралиб туради.

         Кейинги қанотлари олдингиларидан бир мунча кенгроқ уларнинг ташқи чети ўйиқчали, асосларига яқин қисми эса ранг-баранг товланиб турадиган очроқ тусда ва кейинги чети сербар ҳошияли бўлади.

         Тухуми чўзинчоқ овал шаклида ва унинг бир учи анча кенгроқ бўлади.

         Қуртлар озиқлана бошланганидан кейин танаси ярим тиниқ оқ тусга киради, боши қораяди, иккинчи ёшдан эътиборан қуртларнинг танасидаги тукчалар оч рангга киради ва уларнинг учлари йўғонлаш-маган бўлади.

         Катта ёшлардаги танаси цилиндр шаклида, танасининг қорин томони оқ ва орқа томони пушти рангли бўлади.

         ғумбаги узунлиги 8 - 10 мм келади, танаси анча йўғон, қизғиш қўнғир тусда.

Ҳаёт кечириши. ғўза куяси бир мамлакатдан иккинчи мамлакатга уруғлик чигит билан бирга ўтади. Бу зарарланган уруғлик чигит ичида икки ярим йилгача диапауза ҳолатида тура олади. Бундан ташқари, капалаклари шамол воситаси билан анча узоқ жойларга тарқалади, чигит ёки кўсак ичидаги қуртлар сув билан ҳам тарқала боради.

         Пушти ранг қурт уруғлик чигит билан, шуннингдек пахтадан тайёрланган буюмлар ёки коп-канор билан тарқалиши мумкинлиги ҳамда иқлим шароитларининг ўзгаришига жуда тез мослашиб олиши ва жуда катта иқтисодий зарар келтириши бу зараркунандага қарши қатъий карантин тадбирларини қўллаши жуда муҳим эканлигини кўрсатади. Кўпинча пахта чигитларида шунингдек далага тўкилган кўсакларда, тупроқ ёриқларида, кесакчалар тагида қуртлик стадиясида қишлайди.

         Баъзи қуртлар чигит ичида 30 ойгача ҳаракатланмай ётаверади. Бундай қуртлар “узоқ цикли” қуртлар дейилади. Бу қуртлардан ташқари “қисқа цикли” (яъни диапаузага кирмаган) куртлар ғумбакка айланишдан олдин ўргимчак ипларидан овал ва майин деворли пиллага ўрайди. ғумбакли стадияси ташқи шароитга қараб 7-12 кун, ўрта ҳисобда 10 кун давом этади, пиллани 2-7кун ўрайди. Шароит қулай бўлганида капалаклар 14-20 кун, баъзилари хатто 32 кун яшайди. Капалаклар ғумбакдан чиққандан 2-6 кундан кейин тухум қўя бошлайди. Битта урғочи капалак 400-500 тагача тухум қўяди. Вояга етган капалаклар кам ҳаракат бўлиб, улар кундузлари ўсимлик барглари тагида, тупроқ ёриқлари орасида, кесакчалар, хас-чўплар ва хоказолар тагида ётади.

         Капалаклар тухумларини кечалари битта-биттадан ғўза шоналари, кўсаклари ёки баргларига ёпиштириб қўяди.

         Шароитга (асосан температурага) қараб тухумларнинг ривожланиши 3-14 кун давом этади.

         Пушти ранг қурт ғўзадан ташқари гулхайрилар оиласига мансуб бўлган баъзи ўсимликларга, жумландан боғгулхайриси ва бошқа экинларга ҳам тушиши мумкин. Бу қурт жойларнинг иқлим шароитига қараб йилига тўрттадан олтитагача генерация беради.

Кураш чоралари. Бу зараркунандага қарши курашда далаларни ўз вақтида ўсимлик қолдиқларидан тозалаш, кузда шудгор қилиш, куз ва қиш фаслларида суғориш, ерни яхшилаб ишлаш, пахта ҳосилини эрта териб олиш, ғўзанинг тез пишадиган навларини эрта муддатларда экиш каби агротехник тадбирлар ниҳоятда муҳимдир.

         Ғўза уруғини илмий текшириш ишларига ренген экспертизасидан чегарадан ўтқазиб кейин рухсат берилади.

         Ғўза уруғини техник мақсадида вакуум фумигациясини ўтказиб ишлатилиши мумкин. Лекин вакуум фумигацияси ўтказилмаса, оддий фумигация қилиш, фақатгина ғўза экилмайдиган жойларда ишлатиш мумкин.

         Ғўза толасини ҳам вакуум фумигациядан кейин чегарадан ўтказиш мумкин.

         Ғўза куясига қарши синтетик пиретроидлардан децис, рипкорд сумицидин яхши натижа беради.

         Ғўза куясини аниқлаш учун тутқичлар қўлланилади.

Саволлар:

1. Ғўза куяси қандай давлатларда тарқалган?

2. Ғўза куяси яна қандай аталади?

3. Ғўза куяси нечта авлод беради?

4. Ғўза куяси ғумбагини қаерга қўяди?

5. Ғўза куясига қарши қандай карантин тадбирлар                        қўлланилади?

6. Ғўза куясига қарши қандай кимёвий препаратлар ишлатилади?

II. Осиё тунлами - Spodoptera litura Fabr.

Зарари. Осиё тунламини қуртлари ғўзани, тамакини, маккани, ер ёнғоқни, ловияни, мошни, чой ва бошқа ўсимликларни кемириб зарар етказади. Хиндистонда цитрус ўсимликларда ҳам аниқланган. Ўсимликларни зарарланадиган қисмлари-барг, гулли, ғўзанинг кўсаги ва поялари.

Тарқалиши. ғўза тунлами Осиёда, Хитойда, Кореяда, Японияда, Хиндистонда, Австралияда кенг тарқалган. Ўзбекистонда йўқ, лекин ўтиш хавфи бор зараркунанда.

Таърифи. Капалагини қаноти ёзилганда 35 мм. Олдинги қанотлари қизғиш, оқиш ва тўқ доғлари бор. Орқа қанотлари оқ, олдинги қисми ва тепа қисми жигар рангда.

         Тухуми жигар ёки пушти рангида қурти 40-50 мм тўқ кўк рангидан, қизил жигар рангигача. Боши қора, кўкрак қисми қора. Тана ёнларида ярим ой доғлари ва сариқ доғчалари бор.

         Ғумбаги 18 мм, иккита калта ўсимталик.

Ҳаёт кечириши. Капалаги кечаси ва тунда учади. Тухумини тўп-тўп 200-600 тагача ўсимлик баргига қўйаяди. Тухум қўйиш максимал сони 2500 тагача. Қуртлар тухумдан 4 кунда чиқади. Қуртлар олти ёшдан ўтиб, 23 кун ривожланиб ғумбакка айланади. ғумбак ер остида беланчакда ривожланади. 250 эркак ғумбаклар 12 кун, уруғочи ғумбаклар 11 кун яшайди.

         Битта авлод ўтиши 5 хафтага чўзилади. Японияда 5 бўғин беради.

Кураш чоралари. Осиё ғўза тунлами тарқалган давлатлардан маҳсулот келганда албатта карантин экспертизасини ўтказиш лозим.

         Бу ҳашорат тарқалган давлатларда кимёвий препаратлардан сумицидин ишлатилади.

         Японияда бу зараркунандани бир неча фойдали кушандалари бор: 6 тур паразити ва 13 тур йиртиқичлари.

Саволлар:

Осиё ғўза тунлами қайси давлатларда тарқалган?

Осиё ғўза тунлами нечта тухум қўяди?

Осиё ғўза тунлами қандай ўсимликларни зарарлайди?

Осиё ғўза тунламига қарши қўлланиладиган кимёвий препаратларни айтиб беринг?

3. Америка оқ капалаги - Hyphantria cunea Drury.

Зарари. Америка оқ капалагини қуртлари ҳар хил мева декоратив ва баргли ўрмон дарахтлари ҳамда буталарнинг баргини, айниқса тут баргини еб қўяди, баъзан турли полиз ва дала ўсимликларига ҳам тушади.

Тарқалиши. Ватани Шимолий Америка (АҚШ ва Канаданинг Жануби) дир.

         Ҳозирги вақтда бу хашорат Югославия, Австрия, Чехословакия, Руминия ва Венгрияда ҳам ўтиб анча зарар келтирмоқда. Бундан ташқари Украинада, Молдавияда, Грузияда ҳам бор.

         Бу зараркунандани айниқса ўтиш хавфи бор жойлар. Марказий Осиё ва жанубий Қозоқистон.

Таърифи. Вояга етган капалаклар қанотларини ёзганда катталиги 4-5 см келади. Ранги оқ, эркагининг мўйловлари патсимон, урғочисининг мўйловлари ипсимон бўлади.

         Тухум шар шаклида, диаметри 0,6 мм, оч яшил бўлиб, тилладан сариқ ёки ҳаво ранг тусда товланиб туради.

         Қўйган тухумлари кўпинча оқ тук билан қопланган бўлади.

         Қуртнинг катталиги 3,0-3,5 см гача орқаси бўйлаб 2 қатор ва ёнларида тўрт қатор сугалчалари бор, улардан узун туклар чиққан бўлади.

         Ғумбаги сийрак кул ранг пилла ичида бўлиб, узунлиги 8-10 мм, ранги тўқ қўнғир, тансининг учида 10 тадан 19 тагача қармоқсимон қиллари бор.

         Америка оқ капалаги янги районларга кўчат ва транспорт воситалари билан ўтиши мумкин: бир қадар яқин жойларга капалаклар айниқса йўл - йўлакай шамолда учиб ўтиш йўли билан тарқалади.

Ҳаёт кечириши. ғумбаклик стадиясида қишлайди. Пилласи дарахт пўстлоғининг ёриқларида, шохларининг айрим қисмларида, дарахлар остидаги доналари тагида, ҳазон орасида, деворларда ва қисман тупроқнинг юза қатламларида бўлади. Кўкламда капалаклар чиқади, улар тунда ҳаёт кечиради. Ўша ўсимликларини баргига тухум қўяди. Айниқса тут баргини ҳуш кўради. Бир жойга 500 тухум кўяди. Уларни устига урғочи капалак қорнидан юпқа момиқ чиқариб беркитиб, урғочи капалак 2000 тагача тухум қўяди.

         Дастлабки икки ёшдаги қуртлар очиқда яшаб, баргларнинг фақат томирини қолдиради. 3 ёшдан бошлаб қуртларнинг калониялари ўсимликларда ўзларидан чиққан индан ўргимчак уяларини қуриб, баргларини батамом еб қўяди, ёки фақат йўғон томирини қолдиради.

         Ўрта Европа шароитида қуртлар 45-54 кун ривожланиб, кейин пилла ўрайди ва ғумбакка айланади, 8-14 кундан кейин, ғумбаклардан капалакларнинг янги авлодлари етилиб чиқади.

         Европада оқ капалаги йилига икки насл беради. Баъзан жойларда учинчи марта ҳам насл берган, лекин бу наслнинг қуртлари қора совуқда ўлиб қолади.

Кураш чоралари. Ўзбекистонга траспорт воситалари юк билан заракунанда келиб қолмаслиги учун уларни аэропортларда ва шунга ўхшаш бошқа жойларда, таможнияларда карантин инспекторлари синчиклаб текширадилар.

         Оқ капалак тарқалган жойларда хазонни йўқ қилиш ва заракунанда тушган ерларни кузда шудгорлаб қўйиш керак.

         Америка оқ капалагига қарши курашиш учун асосий чора - зараркунанда тушган ерларни микробиопрепаратлар билан ишлов берилади.. Энтобактерин 3 кг/га, битоксибациллин 2 кг/га, дендробациллин 3 кг/га, лепидоцид 1 л/га, дипел 0,5 кг/га.


 

Адабиётлар

1.     Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштириш (1998 - 2000 йиллар дастури) “Ўзбекистоннашриёти, Т. 1998.

2.     Ўзбекистон Республикаси худудини карантиндаги зараркундалари, касалликлар ва бегона утлардан мухофаза қилишга доир қонун ҳужжатлари. Т. 1999.

3.     Поспелов С.В и др., Основы карантина сельскохозяйственных растений. М.”Колос”, 1985.

4.     Воронкова Л.В. Сметник А.И, и др. Карантин растений. М. “Агропромиздат”, 1986 .

5.     Справочник по карантину ратений и другим опасным вредителям, болезням и сорным растениям. М.1996.

6.     Яхонтов В.В. Ўрта Осиё қишлоқ хўжалик ўсимликлари, маҳсулотлари зараркунандалари ва уларга қарши кураш чоралари. Т. 1962.

7.     Обзор распостранения карантинных вредителей, сорняков в Республике Узбекистанна на 1 января 1999г. Т. 1999.

8.     Олимжонов Р.А. Энтомология. Т. 1977.

9.     Варшалович А. Р. Гусеницы, всречающиеся при карантинной экспертизе свежих фруктов Сб. по карантину растений. М.Л. Изд. АНССР, 1969.

10. Методическое указание по лабораторному разведелению энтомофагов червеца комстока - псевдафикуса и аллотропа. Т. 1987.

 

 

Tuesday, 16 February 2021 10:04

Ўпка ўсмалари

Ўпка ўсмалари

 

Ўпка ўсмалари гистогенези жиќатидан ќар хил бўлиши билан ажралиб туради. Улар мезенхимадан келиб чиљиши (хондромалар, фибромалар, ангиомалар, лейомиомалар ёки буларнинг хавфли аналоглари) ё бўлмаса келиб чиљиши жиќатидан эпителиал бўлиши мумкин (бронхоген аденома, бронхоген рак, бронхоальвеоляр рак). Ўпканинг хавфли ўсмалари кўпинча метастатик, гоќо бирламчи (бронхоген) ўсмалардан иборат бўлади.

 

 

Бронхоген рак

 

Бронхоген рак бир мунча кенг тарљалган ўпка ўсмалари жумласига киради ва ўлимнинг ќаммадан кўп учрайдиган сабабларидан бири бўлиб ќисобланади. Ўпка раки 40-70 яшар эркакларда аёллардагига љараганда кўпрољ учрайди. Чекадиган кишиларда бронхоген рак чекмайдиган одамларга љараганда ўн баробар кўп кузатилади.

Этиологияси ва патогенези. Ўпкада турли хилларда рак пайдо бўлиши ќозир генларнинг зарарланишига бођлиљ бўлиб, шy генларнинг зарарланиши натижасида бронхлар эпителийси ўсма ќужайраларига айланиб боради деб ќисобланади. Генлар ўзгаришининг кўпайиб бориши онкоген ќужайралар ва ўсма супрессор генларига таъсир кўрсатади деб тахмин љилинади. Майда ќужайрали рак бир љанча онкогенлар, жумладан L-myc, N-myc онкогенларнинг ўзгариши ва raf геннинг мутацияга учраши билан таърифланади. Бундан ташљари ўсмалар супрессор генлари - р53 ва Rb нинг мутацияга учраб, фаоллиги йўљолиб љолиши ќам характерлидир. Жумладан майда ќужайрали ўпка ракида 3 хромосоманинг мана шy супрессор генлар жойлашган љисља елкасида кузатилади. Ясси ќужайрали ўпка ракида ўсиш омили рецепторларининг анча жонли экспрессияси кузатилади-ки, бу нарса ракнинг келиб чиљишида шy полипептидларнинг роли бор деган хаёлга олиб келади. Аденокарциномаларнинг пайдо бўлиши K-ras геннинг мутацияга учрашига бођлиљ.

Ўпка раки пайдо бўлишининг энг катта хавфи чекиш эканлиги ќозир аниљланган, статистика, клиника ва тажриба маълумотлари шундан дарак беради. Статистикага љараганда, ашаддий кашандаларда учрайдиган ўпка раки ва улар чекиб тугатган сигареталар сони ўртасида бевосита бођланиш бор. Кўп йиллар давомида кунига 40 тагача сигарет чекадиган кашандаларда ўпка раки пайдо бўлиш эќтимоли 20 баравар кўпрољ бўлади. Бундай кашандаларнинг 80 фоизида ўпка раки пайдо бўлади. Сигарета тутуни чекмайдиган одамларга ќам жуда зарарлидир.

Чекадиган одамларда бронхлар эпителийсининг тобора кўпрољ альтерацияга учраб бориши клиник кузатувлардан маълум. Чунончи, тамаки тутуни остида аввал бронхлар эпителийси кўп љаватли ясси эпителийга айланади, кейин дисплазия бошланиб, cancer in situ пайдо бўлади.

Ўпка ракига олиб келиши мумкин бўлган омиллар тариљасида радиация ќам бор, уран шахталарида ишловчиларда ўпка ракининг кўп учраб туриши шундан далолат беради; айниљса таркибида асбест, никель, хром бўладиган ифлос ќаво ќам шy жиќатдан хавфли. Ўпка раки чандиљ тўљимаси атрофида ўпка раки пайдо бўлиши мумкин деган маълумотлар диљљатга сазовордир, лекин бундай ракнинг љай тариља келиб чиљиши аниљ эмас.

Патологик анатомияси. Ўпка раки олган жойи, катта-кичиклиги, љай шаклда ўсиб бориши, гистологик тузилиши ва ривожланишининг љайси даврда турганлиги жиќатидан жуда хилма-хил бўлади.

Љай тариља ривожланиб бораётганлигига љараб, эндобронхиал (экзофит тар- зда ўсиб борадиган) ва перибронхиал (эндофит тарзда ўсиб борадиган) рак тафовут љилинади. Ўсманинг олган жойига љараб: 1) асосий ва сегментар бронхларни зарарлайдиган марказий рак; 2) майда бронхлар эпителийсидан ўсиб чиљиб, ўпка перифериясига тарљаб борадиган периферик рак ажратилади (4З- расм).

Ўпка раки гистологик тузилиши жиќатидан ќам жуда ќар хил бўлади, гистологик тузилишига љараб ясси ќужайрали рак, аденокарцинома, майда ќужайрали, думалољ ќужайрали рак ва аралаш рак тафовут этилади. Бронхоген ракнинг ќозиргина айтиб ўтилган шy хиллари љуйидаги умумий хусусиятларга эгадир: уларнинг ќаммаси йирик (асосий) бронхлар эпителийсидан келиб чиљади, инвазив равишда ўсиб бориб, ёйилиб кетадиган бўлиши билан ажралиб туради, турли органларга, хусусан жигар, буйрак усти безлари, бош мия, суякларга кўп метастазлар беради. Ўпка ракининг ќамма турлари айниљса майда ќужайрали рак паранеопластик синдром бошланишига йўл очадиган биологик фаол моддаларни синтезлай олади.

Ясси ќужайрали ўпка раки кўпрољ эркакларда учрайди, оладиган жойи жиќатидан марказий рак бўлиб ќисобланади, яъни йирик бронхларни зарарлайди; ўпка илдизидаги лимфа тугунларига тез тарљалади. Ракнинг бошља гистологик шаклларидан фарљ љилиб, кўкрак љафасидан ташљарига кеч муддатларда метастазлар беради. Ясси ќужайрали рак бошланишидан аввал одатда бронхлар эпителийси метаплазияга учрайди, кейин дисплазия бошланиб, сўнгра cancer in situ пайдо бўлади.

Ўпка раки симптомлари ўсма бронхларни босиб ёки бекитиб љўйган маќаллардагина маълум беради. Бронхларнинг эндобронхиал ракида ођир асоратлар: ателектазлар, йирингли-пневмония ўчољлари, ўпка гангренаси, эмпиемаси пайдо бўлади. Ана шy даврда 70-90 фоиз ќолларда регионар лимфа тугунларида, 50-60 фоиз ќолларда олисдаги лимфа тугунларида метастазлар пайдо бўлади.

Гистологик тузилиши жиќатидан бу ракнинг икки тури - юксак даражада табаљалашиб, мугузланиб борувчи ясси ќужайрали рак ва рак марварид доналари ќосил љилмасдан ўсадиган, кам табаљалашган рак.

Аденокарцинома. Бу ўсма аёлларда кўпрољ учрайди ва асосан ўпканинг периферик томонида жойлашиб, жуда секинлик билан ўсиб боради ва унча катта бўлмайди. Типик ќолларда ўсма ранги ољ гунгурт туcда, љаттиљ бўлиши билан ажралиб туради. Аденокарцинома бронхлар деворига инфильтрланиб ёки уни емириб, атрофдаги ўпка тўљимасига тарљалиб боради. Микроскоп билан текшириб кўрилганида бу ўсма ацинар, тубуляр ёки папилляр тузилмалар ќосил љилувчи кубсимон ёки цилиндрсимон шаклдаги ќужайралардан иборат бўлади. Аденокарцинома айниљса жигар, буйрак усти безлари, бош мия суякларига жуда барваљт метастазлар беради.

Бронха-альвеоляр рак. Аденокарциномаларнинг тур-хилларидан бири бўлмиш бронхо-альвеоляр рак бронхлар аденокарциномасига љараганда анча кам учрайди ва бирламчи ўпка ўсмаларининг 2-5 фоизини ташкил этади. Ракнинг бу тури уни бошљалардан ажратиб турадиган баъзи хусусиятларга эга: 1) у ќамиша периферик ва солитар тузилишга эга бўлади, 2) ќеч љачон йирик бронхлардан ўсиб чидайди, 3) гистологик тузилиши жиќатидан бронхоген аденокарциномадан фарљ љилади.

Бу ўсманинг тугунли, мультицентрик ва диффуз равишда ўсиб борадиган (пневмониясимон) шакллари тафовут этилади.

Бронхо-альвеоляр ракнинг тугунли шакли одатда ўпка пастки бўлагининг перифериясидан жой оладиган солитар тугун пайдо бўлиши билан таърифланади, ранги кулранг бўлади, диаметри 10 см гача ўтиб боради. Ќамма ќужайралари одатда муцин ишлаб чиљармайди, кубсимон шаклда бўлиб, альвеоляр тўсиљлари бўйлаб жойлашмасдан, балки уларнинг бађридан жой олади ва папилляр ўсимталар ќосил љилади. Ќужайраларнинг ядролари йирик, гиперхром бўлиб, ќужайранинг марказида туради. Уларда митозларни ќам кўриш мумкин.

Мультицентрик бронхо-альвеоляр ракда ўпканинг бир ёки 2-3 бўлагининг периферик томонларида консистенцияси жиќатидан муциноз тўљимага ўхшаб кетадиган бир талай ўсма тугунлари топилади. Гистологик жиќатдан олганда бу ўсма саљланиб љолган альвеолалар тўсиљлари бўйлаб жойлашадиган цилиндрсимон ќужайралардан иборатдир. Уларнинг ядролари майдарољ, ќужайраларнинг асосидан жой олган бўлади, митозлар онда-сонда кўзга ташланади. Бу ўсмада ќужайрадан ташљарида ва ќужайра ичида бўладиган бир талай шилимшиљ топилади.

Бронхо-альвеоляр ракнинг пневмониясимон шаклида ўпканинг бутун бир бўлаги табиатан дам кулранг жигарланиш тусига, дам ўпка тўљимаси ириб, каверналар ќосил бўладиган ва љон кетиб турадиган казеоз пневмония тусига киради.

Бронхе-альвеоляр ракнинг љай тариља келиб чиљиши тўђрисида номаълум нарсалар кўп. Баъзи тадљиљотчилар уни аксари бронхиолаларда пайдо бўлиб, кейин альвеолаларга тарљалиб борадиган, юксак даражада табаљалашган аденокарцинома деб ќисоблайдилар. Бирољ сўнгги йилларда бронхо-альвеоляр ракнинг пайдо бўлишида уч хилдаги ќужайраларнинг роль ўйнаши мумкинлигини кўрсатадиган маълумотлар љўлга киритилди. Бу ќужайралар љаторига бронхиолаларнинг муцин ишлаб чиљарувчи ќужайралари, иккинчи тартибдаги пневмоцитлар, ќилпилловчи эпителий бўлиб ќисобланмайдиган Клар ќужайралари киради. Ўпка ракининг бу хили вируслар туфайли пайдо бўлади деб тахмин љилинади.

Майда ќужайрали рак тез ўсиб, атрофдаги тўљимага инфильтрланиб бориши ва турли органларга барваљт метастазлар бериши билан ажралиб туради. Бу ўсмага хирургик йўл билан даво љилса бўлади, шy муносабат билан фаљат радио ва кимётерапия љўлланилади.

Майда ќужайрали ракнинг гистогенези аниљ эмас. Ќужайралар цитоплаз- масида карциноид учун характерли гранулаларга ўхшаб кетадиган љаттиљ нейросекретор гранулалар бўлиши бу ўсманинг Кульчицкий ќужайраларидан келиб чиљишини кўрсатади. Уларнинг APUD-система ўсмаларига мансублиги биологик фаол моддаларни, масалан паранеопластик синдром бошланишига сабаб бўладиган гормонларни ишлаб чиљара оладиган бўлиши билан тасдиљланади. Майда ќужайрали рак кўпрољ эркакларда кузатилади. Каттагина бўладиган кулранг тусли юмшољ ўсма массаси кўринишида кўзга ташланади. Ўсма ўпка тўљимасининг марказидан жой олади ва турли йўналишларда ўсиб боради. Ўпка илдизи ва кўкс оралиђидаги лимфа тугунлари жараёнга љўшилиб кетади. У ўсма камдан-кам ќолларда ўпканинг перифериясидан жой олади, бунда дастлабки метастазлари паратрахеал тугунларида пайдо бўлади. Ўсма ќужайраларининг микроскопик тузилишига љараб, майда ќужайрали ракнинг икки тури: сулисимон ќужайрали рак ва оралиљ рак тафовут љилинади.

Сулисимон ќужайрали рак цитоплазмасининг ќажми кичикрољ ва ядролари гиперхром бўлиши билан ажралиб турадиган, лимфоцитларга ўхшаб кетадиган майда-майда љора рангли ќужайралардан иборат бўлади. Кўп метастазлар бериши характерлидир. Ўсма ќужайралари љон томирлари атрофида кўпинча сохта ђўшшаларга ўхшаб кетадиган тузилмалар ќосил љилади. Гоќо бу тузилмалар дуксимон шаклда бўлади.

Майда ќужайрали ракнинг оралиљ хили ўзининг катталиги жиќатидан сулисимон ва йирик ќужайрали рак ќужайралари ўртасида оралиљ ўринни эгаллайдиган ќужайралардан ташкил топгандир. Ўсма стромаси бир талай лимфоцитлар ва плазмоцитлар билан инфильтрланган. Бу хилдаги ракнинг яна бир муќим белгиси ўсма ќужайраларининг уялар кўринишида тўпланиб туришидир. Майда ќужайрали рак ќужайралари 20-40 фоиз ќолларда пептидли гормонлар ишлаб чиљара олади.

Йирик ќужайрали ўпка раки пуфаксимон йирик ядролари бўладиган анапластик ќужайралардан иборатдир. Бу ўсма кўпинча перифериядан жой олади. Ољибати ёмон, чунки бу рак олисдаги органларга, асосан, жигар, буйрак усти безлари, бош мияга барваљт метастазлар беради.

Шунингдек ўпка ракининг аралаш хиллари ќам тасвирланган.

Клиник манзараси. Ўпка раки учун ўсманинг турли йўналишларда тарљалиб, кўпинча жигар, буйрак усти безлари, бош мияга метастазлар бериши характерли эканлигини айтиб ўтиш керак. Ўсма плевра ва перикардга ўтиши ва экссудатив плеврит ва перикардитга сабаб бўлиши ќам мумкин. Бунда экссудат аксари геморрагик тусда бўлади. Бронхоген ўпка раки йирик томирларни босиб љўйиб, устки ковак вена синдромига сабаб бўлиши мумкин. Ўпканинг учки томонида жойлашган ўсма симпатик чигалга ўтиб, тирсак нерви бўйлаб бошланадиган љаттиљ ођриљља ёки Горнер синдромига (энофтальм, птоз, миозга) сабаб бўлиши мумкин.

Ўпка ракининг клиник ўтиши жуда ќар хил, чунки у жуда ќар хил тарзда тарљалиб боради. Ўпка раки баъзан мутлаљо симптомларсиз давом этиб бориб, бошља органларга метастазлар берган ва ўтган ќолларда ниќоятда хилма-хил клиник манзарани беради. Чунончи, љизилўнгачга ўсиб кирган ўсма клиник ўтиши жиќатидан љизилўнгачнинг бирламчи ракига жуда ўхшаб кетади. Касалликка плевра ва перикард ќам љўшилган маќалларда экссудатли плеврит ва перикардит манзараси юзага келади. Ўпка раки устки ковак венани босиб љўйган маќалларда устки ковак вена синдроми бошланади. Суяк системасига берган метастазлари суяк моддасининг сўрилиб кетишига сабаб бўлиб, суяклар остеопорозига олиб келади. Жигарга метастазлар берган маќалларда гепатомегалия ва обтурацион сариљлик бошланади. Ўпка ракидан бош мияга ўтган метастазларнинг клиник кўринишлари алоќида аќамиятга эга. Бунда ниќоятда хилма-хил ва турлича неврологик симптомлар пайдо бўлади. Метастатик ўсма тугунларига љон љуйилиши геморрагик инсульт манзарасини бериши мумкин. Тобора зўрайиб борадиган фалаж бошланиши, аљли пастликка хос симптомлар ва бошља ќар хил неврологик симптоматика пайдо бўлиши мумкин. Ўсма буйрак усти безларига метастазлар берганида Аддисон касаллиги бошланади.

Ўпка ракида ўпка гангренаси, абсцесси, рак каверналари сингари ўпка ичида асоратлар ќам бошланиши мумкин. Касалларнинг 3-10 фоизида гиперкальциемия, Кушинг синдроми (АКТГ кўп ишланиб чиљиши муносабати билан), љандсиз диабет билан намоён бўладиган паранеопластик синдром бошланади. Миопатиялар, нейропатиялар ќам характерлидир. Гиперкальциемия бошланиши суяк моддасининг сўрилиб боришига бођлиљ-ки, бундай ќодиса майда ќужайрали ўпка ракида айниљса сезиларли бўлади, шунингдек паратгормон кўп ишланиб чиљиши муносабати билан ќам рўй беради.

 

 

Бронхлар карциноиди

 

Бронхлар карциноиди 5 фоиз беморларда, аксари 40 ёшгача бўлган кишиларда учрайди ва даволаса бўладиган ўсма бўлиб ќисобланади. Бронхларнинг шиллиљ пардасида жойлашадиган Кульчицкий ќужайраларидан келиб чиљади. Макроскопик жиќатдан олганда бронхоген карциноиднинг икки хили: 1) полиплар кўринишидаги ва 2) пилакчалар кўринишидаги карциноид тафовут љилинади. Пилакчалар кўринишидаги карциноид бронхлар шиллиљ пардасида жойлашган бўлади ва бронхлар деворига ўсиб кириб, перибронхиал тўљимага ќам ўтиб кетади.

Карциноид асосан ўпка илдизидаги лимфа тугунларига, гоќо бир мунча олисдаги орган ва тўљималарга (жигарга) метастазлар беради. Микроскопик жиќатдан олганда бу ўсма ядролари думалољ бўладиган кубсимон шаклдаги ќужайралардан иборатдир. Уларда бир мунча миљдорда митозлар ќам кўзга ташланади. Анаплазия бўлмайди ёки жуда кам даражада бўлади. Ќужайралар ќар хил тузилмаларни: уялар, тортмалар, безга ўхшаб кетадиган тузилмаларни ќосил љилади, уларнинг орасида суст ифодаланган строма жойлашган бўлади. Субмикроскопик жиќатдан олганда ўсма ќужайраларида нейросекретор гранулалар топилади.

Бронхоген карциноид клиник жиќатдан йўтал, љон туфлаш (гемофтиз), љайталаниб турадиган бронхлар ва ўпка инфекцияси билан ифодаланади. Бу ўсма гоќо карциноид синдромга ќам сабаб бўлади.

Tuesday, 16 February 2021 10:03

Одонтоген ўсмалар

Одонтоген ўсмалар

 

Одонтоген ўсмалар (амелобластома, юмшољ одонтома, цементома) тиш љаттиљ тўљималари - эмаль, дентин ва цемент муртакларидан пайдо бўлади ва ўзининг ривожланиб боришида эмбрионал тузилишини саљлаб љолади. Бу ўсмалар ќамма ўсмалар сингари хавфли ва хавфсиз ўсмаларга бўлинади.

 

Амелобластома

 

Амелобластома (адамантинома, адамантобластома) жађ суякларининг табиатан эпителиал тўљимага алољадор хавфсиз ўсмалари жумласига киради ва эмаль органининг эмбрионал муртагидан пайдо бўлади. Хавфли амелобластома камдан-кам учрайди. Макроскопик жиќатдан олганда амелобластоманинг икки хили тафовут љилинади: солид ва кистоз амелобластома. Баъзи олимлар амелобластоманинг аралаш хили ќам бўлади деб ќисоблайди.

Солид амелобластома атрофдаги тўљимадан яхши ажралиб турадиган юмшољ ёки љаттиљрољ тугун кўринишида кўзга ташланади (54-расм). Ранги кулранг тусдан тортиб љўнђир тусгача боради. Кесмасида суяк пластинкалари юпљалашиб љолган жойлар ва майда-майда кистасимон тузилмалар борлиги маълум бўлади.

Кистоз амелобластомада одам жађи катталашиб, бир мунча бўртиб туради, унда ичи оч тусли суюљлик билан тўлган битта ёки кўпрољ йирик кистоз бўшлиљлар топилади. Кистоз бўшлиљда тиш бўлади.

Амелобластоманинг аралаш хили љўлга юмшољ бўлиб уннайдиган ўсмадан иборат бўлиб, кесиб кўрилганида ўсма тўљимасининг ора-орасида сарђиш суюљликка эга бўлган кисталар борлиги топилади.

Гистологик тузилишига кўра амелобластоманинг бир нечта хили тафовут љилинади. Унинг классик хили кўпрољ учрайди, бунда ўсма гликозамингликанларга бой бўлган дађал толали бириктирувчи тўљима љатламлари билан ажралиб турувчи ќар хил шаклдаги эпителиал тортмалардан тузилган бўлади. Бу эпителиал тузилмалар тиш муртаги эмаль органининг тузилишига ўхшаб кетади (55-расм). Ўша тортмаларнинг четларидан бўйдор цилиндрик ќужайралар жой олади. Эпителиал тузилмаларнинг марказида юлдузсимон ќужайралар бўлади, булар тузилиши жиќатидан тиш муртаги эпителиал органига ўхшаб кетадиган эпителиал "ретикулум"ни ќосил љилади. Юлдузсимон ќужайралар соќасида ясси тортган эпителиал элементлар билан ўралиб турадиган ќар хил катталикдаги кистоз бўшлиљлар ќосил бўлиши мумкин. Кисталарнинг бўшлиљлари тиниљ ва гомоген, гоќо майда донали модда билан тўлиб туради, бу модда кучсиз оксифил ёки базофил бўлиши мумкин. Кисталарнинг бўшлиљларида яккам-дуккам жойлашган эпителиал ќужайралар ќам учраши мумкин, буларнинг цитоплазмасида ядро таналарининг соялари ёки ядро моддаларининг бўлаклари бўлади. Эпителиал тузилмаларнинг марказий бўлимларида спонгиоцитларга ўхшаб кетадиган, гўёки шишиб турган йирик ќужайра таналари (онкоцитлар) топилади. Баъзан ќужайра пардалари ёрилиб, ичидаги моддаси киста бўшлиљларига ўтади.

Эпителиал тузилмаларнинг баъзи жойларида кўпбурчакли, яъни полигонал ќужайралар топилади, булар кўп љаватли ясси эпителийнинг мугузланаётган тикансимон ќужайраларига ўхшаб кетади (ўсманинг эпидермоид хили). Уларнинг орасида юлдузсимон ќужайралари бўлган кичик жойлари саљланиб љолади, холос. Шу жойларда бир љадар ќужайралар полиморфизми кўзга ташланиши мумкин, лекин бу ќужайраларда ядро билан цитоплазма нормал нисбатда саљланиб љолган бўлади. Бир љанча ќолларда эпителиал ќужайралар майда сўђончалар тахлитидаги мураккаб концентрик шакллар ќосил љилади ва эпителиал марварид доналари деб юритиладиган тузилмаларга ўхшаб туради. Кисталар ўлчамларининг катталашуви ќужайраларда рўй берадиган иккиламчи дистрофик ўзгаришлар билан бирга давом этиб боради, бунда ќужайралар киста бўшлиђига кўчиб тушиб, кейинчалик аутолизга учрайди.

Кўпдан бери мавжуд бўлиб келган киста бўшлиљларининг эпителиал љопламаси типик фолликуляр кисталарга хос гистологик хусусиятларга эга бўлиб љолиши мумкин, бундай ќолларда љўшимча текширишлар ўтказмасдан туриб аниљ диагноз љўйиб бўлмайди. Баъзан бевосита эпителиал тўљима орасида жойлашган жуда кўп томирлар кўзга ташланади, бунда яллиђланиш жараёнига хос белгилар бўлмайди. Стромаси, толали фиброз тўљима љатламларидан таркиб топган, баъзи жойларда миксоматоз ўзгаришлар борлиги кўзга ташланади.

 

 

Юмшољ одонтома

 

 Юмшољ одонтома ќap хил турдаги тузилмалардан пайдо бўладиган чин ўсмалар жумласига киради ва жађ суягининг ичида жойлашган бўлади. Унинг эпителиал-мезенхима паренхимаси тиш ривожланишининг илк босљичларини акс эттирувчи тузилмалардан таркиб топади. Бу ўсма юзаси ђадир-будир, консистенцияси юмшољ-эластик бўладиган юмалољ шаклдаги тугун кўринишида кўзга ташланади. Микроскоп билан текшириб кўрилганида ўсма тармољланиб кетган эпителиал тортмалар ва призматик шаклдаги ќужайралар билан ўралган бир зайлдаги юмалољ ќамда полигонал майда ќужайралардан иборат эпителиал оролчалар комплекслари топилади. Бу эпителиал комплекслар эмбрионал тиш пульпаси тахлитидаги юмшољ мезенхима тўљимаси билан ўралиб туради. Стромаси суст ривожланган. Эпителиал тортмалар билан мезенхимасимон тўљима ўртасидаги чегарада эозин билан тўљ бўяладиган камбаргина гомоген йўл бўлади; бу ољсилли модда ўз тузилишига кўра предентинга ўхшаб кетади.

 

Цементома

 

Цементома табиатан эпителийга бођлиљ бўлмаган жађ ўсмалари жумласига киради ва тузилишига кўра ќужайрали ќамда ќужайрасиз цементга ўхшайдиган љаттиљ тўљима ўсиб кетиши билан таърифланади. Бу ўсма строма (ќужайра-толали тўљима) ва паренхима (цементикли, цементобластлар) дан иборат. Цементли тузилмалар баъзан тартибсиз жойлашган дађал толали тўљима кўринишида кўзга ташланади. Бошља ќолларда улар ќар хил катталикда бўладиган юмалољ шаклли, мураккаб окси- ва базофил цементиклилар кўринишида бўлади.

 

ЖАЂ СУЯКЛАРИ ЎСМАЛАРИ

 

Жађ суяклари ўсмаларининг энг кўп учрайдиган хиллари остеоид-остеома ва остеобластокластомадир.

 

Остеоид-остеома

 

Ocтеоид-остеома табиатан суякдан ўсиб чиљадиган (остеоген) хавфсиз ўсмадир. Кўпинча пастки жађда пайдо бўлади. Суяк арралаб кўрилганида склерозга учраган бађрида грануляцион тўљимага ўхшаб кетадиган кулранг ёки љизђиш юмалољ тўљима ўчођи кўзга ташланади. Микроскоп билан текшириб кўрилганида “ўсма уяси”да суст оќакланган жўнгина тузилишга эга бўлган суяк тўсинлари бўлади, булар томирлар билан мўл-кўл таъминланган тўљимадан жой олади ва остеобластлар тахлитидаги бир ядроли ширадор ќужайралар билан ўралиб туради. Суяк тўсинларини остеоид модда худди жиякдек ўраб туради. Суяк тўсинларининг бир-бири билан чалкашуви ва оќакланиш даражаси ўсманинг четларига томон рўйи-рост ортиб боради.

 

Остеобластокластома

 

Остеобластокластома жађ суякларининг чин ўсмалари жумласига кириб, кўпрољ болалар ва ёш одамларда учраши билан таърифланади. Бу ўсма жађ суягининг бађридан жой олиб, аксари унинг каттагина љисмига тарљалиб боради. Ўсма ўсиб борар экан, суяк тўљимасининг кўп даражада деструкцияга учрашига олиб келади. Клиник-рентгенологик жиќатдан олганда бу ўсманинг уяли, кистоз ва литик хиллари тафовут љилинади.

Ўсма тўљимаси жигарранг-љизил рангли лахталар кўринишида бўлиб, баъзи жойлари сарђиш тусли желесимон тўљимага ўхшаб кетади. Ўсмада баъзан сероз-љонсимон суюљлик билан тўлиб турган кисталар учрайди. Микроскоп билан текшириб кўрилганида ўсманинг полиморф бўлиб, суяк тўсинлари орасидан жой олгани кўзга ташланади. Унинг стромаси суст ривожланган. Паренхимаси икки хил ќужайралардан: майда ќужайралар (остеобластлар) ва кўп ядроли улкан ќужайралар (остеокластлар)дан иборат. Остеобластлар зич жойлашган бўлиб, кўпинча тутамлар ќосил љилади. Остеокластлар ўсмада нотекис тарљалган. Ўсма томирларига бой бўлиб, бу томирларнинг атрофига диапедез йўли билан љон љуйилади. Љон љуйилиб љолган каттагина жойлар, бир талай гемосидерин парчалари ва миксоматоз тўљима љисмлари ќам кўзга ташланади. Суяк тўсинлари резорбцияга учрайди. Шу билан бирга янгидан ќосил бўлиб келаётган суяк тўсинларини кўриш мумкин.


 

Ижодий ўйинлар учун қўлланма ясаш

    

Ижодий ўйинлар учун ишлатиладиган қўлланмаларнинг аҳамияти катта бўлиб, байрам эрталиклари, сайрларда, кўнгил очиш соатларида кенг фойдаланилади. Бу қўлланмалар болалар‚ ёшига мос ва мустаҳкам бўлиши‚ ранглари ўз ўрнида бўялган ва лакланган бўлиши лозим. Қўлланмалар асосан картондан ва кераксиз иккиламчи хом ашёдан тайёрланади.

 Масалан: «Дўкон» ўйини учун туз, ун, шакар, гуруч, оқ пўкак (пенопластдан) тайёрланса, бошқа махсулотлардан‚ бўшаган қутилардан тайёрласа бўлади: чой, гугурт, совун, атир, дезодарант, ҳар хил ширинлик идишлари ва бошқалар.

            Масалан: Йўловчи ва транспорт ўйинида барча қўлланмалар қалин картондан ясалади, светафор, машина рули, йўл белгилари, машиналар сурати ва бошқалар. 

            Бундан ташқари ижодий ўйинларни ташкил этишда тарбиячи эртак асосидаги  ролларни бажартиришга‚ уларни ниқобларини қўл мехнати орқали ясашга ҳаракат қилишлари лозим. Ижодий ўйинларда ниқоблар турли хил касбларга доир кийим ва қўлланмалар яратишлари‚ бу ижодий ишлар болалар ёшига мос бўлиши лозим. Қўллармалар асосан картон қоғоздан‚ иккиламчи хом ашёдан тайёрланиши керак. Қуйида турли хил ниқоблар намуналари келтирилган:

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

           
 
 
   
 
   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Институционал ўзгаришлар ва институтларнинг ўзаро боғлиқлиги

Институтлар қандай ишлаётганлигини, нима учун улар асрлар мобайнида мавжуд бўлиши ва ривожланишини, уларнинг “ҳаётийлиги” ёки барқарорлигини тушуниш учун институционал ўзгаришларга олиб келувчи сабабларни ўрганиб чиқиш лозим.

Жамиятнинг ривожланиш жараёнида институтлар шаклининг ўзгариши рўй беради. Агар расмий қоидаларни у ёки бу қонун, фармонни қабул қилиб ўзгартириш мумкин бўлса, анъаналар ва урф-одатларда ифодаланадиган норасмий чекловларни бир кунда ўзгартириб ёки тугатиб бўлмайди. Улар яна узоқ вақт амал қилишда ва жамият ривожига таъсир кўрсатишда давом этади.

Бироқ институционал тизимнинг ўзида доимий равишда ўзгаришларга эҳтиёж сезилиб бўлиб туради. Т.Вебленнинг таъкидлашича, институционал ўзгаришларнинг асосий сабаби шаклланган институтлар билан ўзгарган шароитлар, ташқи муҳит ўртасидаги ўзаро номувофиқлик ҳисобланади [40].

Д.Норт [40] институционал ўзгаришлар субъекти сифатида якка тартибдаги тадбиркорни, институционал ўзгаришлар манбаи сифатида эса нархлар нисбатидаги фундаментал силжишларни ажратади.

Ўзгаришлар механизми қуйидагича: нисбий нархлар таркибидаги силжишлар ишлаб чиқариш омилларининг нархлари ўртасидаги нарх улушига, ахборот қийматига ва технологиялардаги ўзгаришларга таъсирни назарда тутади. Ушбу ўзгаришлардан айримлари экзоген хусусиятга эга (инқироз, эпидимия ва ҳ.к.), бироқ аксарият ўзгаришлар эндоген хусусиятга эга бўлиб, инсонларнинг жорий фаолияти кенгайиши натижаларини акс эттиради. Нархлар нисбатидаги фундаментал ўзгаришлар вақт ўтиши билан хатти-ҳаракат эски одатларининг ўзгаришига ва инсонлар томонидан хатти-ҳаракат стандартларини ҳосил қиладиган омилларнинг аглаб етилишига олиб келади. Бироқ, нархлар ўзгаришининг ғояларга таъсири даражаси тўғрисидаги масала ҳозирча кам ўрганилганлигича қолмоқда.

Д.Нортнинг фикрига кўра [46], мафкура институционал ўзгаришларнинг яна бир манбаи ҳисобланади. Мафкура деганда у инсонлар улар орқали атрофдаги оламни қабул қиладиган ва баҳолайдиган субъектив моделни тушунади. Мафкуравий майиллик ҳам иқтисодий ҳисоб-китоблардан ҳоли эмас: оламнинг субъектив манзараси кимнингдир фойдали имкониятларини чегаалаши қанчалик катта бўлса, уни қайта кўриб чиқишдан манфаатдорлик шунчалик кучли бўлади.

Шундай қилиб, институционал ўзгаришлар техника тараққиёти, янги бозорларнинг очилиши, аҳоли сонининг ўсиши ва ҳоказолар, яъни улар натижасида ташкилий ва институционал ўзаро ҳамкорликнинг илгари мувафақиятли фаолият кўрсатган алоҳида шакллари “фойдасиз” бўлиб қоладиган жараёнлар оқибатида юз бериши мумкин. Янги расмий нормалар ўрнига бошқалари қабул қилинади, норасмий нормаларга амал қиладиган инсонлар сони камайиб бориши билан улар аста-секин йўқолиб боради.

Институтлар пайдо бўлишининг ўзига хос жиҳатлари шундаки, улар ўзлари пайдо бўлишидан аввал амал қилган нормалар ва шароитларга боғлиқ ҳисобланади. Шу тариқа, ҳар қандай янги институт, мавжуд иқтисодий ёки ижтимоий шароитлар (институционал матрица) томонидан белгилаб берилади. Институционал ўзгаришлар сезиларсиз тарзда кечиши ҳам, ёки ўзгаришлар, жамиятдаги мавжуд ижтимоий-иқтисодий тизимнинг тезда такомиллашувига олиб келиши ҳам мумкин.

Институционал ўзгаришлар эски ва янги институтлар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик хусусияти ҳам катта роль ўйнайди. Д.Норт боғлиқликнинг қуйидаги турларини таъкидлайди [46]:

Биринчиси – ривожланишнинг аввалги йўлига боғлиқлик – чуқур алоқа, янги институтларнинг фақатгина эски институтлар негизида пайдо бўлишини таъминловчи янги институтларнинг эски институтларга кучли боғлиқлиги.

Икинчиси – мутлақ янги институтларнинг пайдо бўлишига бўшлиқ мавжудлиги орқали белгиланадиган нисбатан камроқ.

Боғлиқликнинг ушбу икки хили эволюцион хусусиятга эга, чунки эски институтлардан янги институтларга ўтишда изчилликка амал қилинади. Эволюцион ўзгаришлар жиддий иқтисодий ларзалар содир бўлмаган ва уларнинг жаҳон ишлаб чиқаришидаги улуши устун бўлган бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларнинг институционал тизимларига хосдир. Изчиллигига қарамай эволюцион ўзгаришлар сифат жиҳатдан илгари силжишларни истисно этмайди – миқдорий-сифат ўзгаришлар диалектикаси ўз кучида қолади.

Д.Норт томонидан ажратилган боғлиқликнинг учинчи хили – эски ва янги институтлар ўртасида яққол алоқа (боғлиқлик)нинг мвжуд эмаслиги – инқилобий хусусиятга эга. Инқилобий ўзгаришлар жамият ривожланишининг аввалги ўзгариш чизиғига амал қилишни назарда тутмайди ва тафаккур тарзи одатлари ва анъаналарининг тубдан ўзгариши билан кузатилади.

Ҳатто иқтисодий тизим самарадорлигининг ошишига хизмат қилувчи инқилобий ўзгаришлар ҳам аҳолининг кўплаб гуруҳлари учун жиддий ижтимоий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. Бунга бир яққол мисол тариқасида ХV-ХVIII асрларда Англияда рўй берган аграр соҳадаги туб бурилишлар билан боғлиқ институционал ўзгаришларни келтириш мумкин.

Расмий қоидалар ва норасмий нормаларни мувофиқлаштириш. Расмий қоидалар ва норасмий нормаларнинг мувофиқлаштирилиши жамиятда муҳим роль ўйнайди, чунки у институтлар мавжуд тизими фаолият кўрсатишининг самарадорлигига катта таъсир кўрсатади.

Одатда, инсонлар баъзан институтлар таркибий унсурларидан бири ҳисобланган жазолаш тизимининг самарадорлигига зиён етказган ҳолда жазолашнинг анча юмшоқ шаклларини назарда тутучи нормаларни расмийлаштиришга интилишади. Ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисидаги баҳс-мунозаралар бунга мисол бўлади.

Келишмовчилик натижасида институционал низо келиб чиқиши мумкин. Бир ҳолатда, институционал низо ҳеч бир ўзгаришсиз институтларнинг пайдо бўлишига, бошқа ҳолатда эса самарасиз бўлса-да барқарор ҳосилалар – институционал тузоқларнинг пайдо бўлишига олиб келади.

Эски ва янги институтлар ўртасидаги инқилобий боғлиқлик доирасида улар ривожланишининг учта эҳтимолий йўлини таъкидлаш лозим:

·                    биринчиси – мавжуд институционал матрицага қарама-қарши бўлган расмий институтларнинг пайдо бўлиши (одатда, ҳамма жойда чуқур ислоҳотлар даврида, масалан, ўтиш иқтисодиётида қонунлар, фармонлар кўринишида) ва уларнинг илдиз отиши (кенгайиб бориши) ҳамда қабул қилинган расмий нормаларга мос келувчи янги норасмий нормаларнинг шаклланиши;

·                    иккинчиси – қабул қилинаётган расмий қоидаларнинг норасмий нормаларга тўлиқ мос келмаслиги шунга олиб келадики, норасмий нормалар анча “ҳаётий” бўлиб чиқади ва бунинг натижасида янги қабул қилинган расмий қоидаларнинг норасмий институционаллашуви юз беради;

·                    учинчиси – янги расмий қоидалар илдиз отмайди, бу уларнинг йўқолиб кетишига олиб келади.

Институционал тизим самарадорлигига институтлар билан бир қаторда ташкилотлар ҳам таъсир кўрсатади. Д.Нортнинг фикрига кўра [46], институтлар иқтисодий назария билан ёритиладиган стандарт чекловлар билан бир қаторда жамият аъзоларининг имкониятларини ҳам шакллантиради.

Институционал доиралар қайси ташкилотлар (сиёсий органлар, иқтисодий тузилмалар, жамоат муассасалари) ҳосил бўлиши ва ишлашини белгилаб беради. Бошқача айтганда: институтлар – бу “ўйин қоидалари”, ташкилотлар эса – “ўйинчилар”. Бироқ бу ҳол ўйинчилар жамиятда ўрнатилган “ўйин қоидалари”га мажбурий тарзда амал қилишини англатмайди. Ҳудди институтлар каби ташкилотлар ҳам инсонлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни таркиблаштиради. “Ташкилотлар аниқ мақсадга йўналтирилган тарзда фаолият кўрсатувчи, ташкилотчилар томонидан бойлик, даромадни кўпайтириш учун ёки бошқа мақсадларда ташкил этилган бирликлар ҳисобланади. Ушбу мақсадларни кўзлаган ҳолда, ташкилотлар аста-секин институционал таркибни ўзгартиради” [46].

Ташкилотлар (корхоналар, фирмалар)нинг институционал жараёндаги роли ҳозирча кам ўрганилган, бироқ институционал назария доирасида, хусусан, Г.Клейнер томонидан ўтказилган сўнгги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ташкилот нафақат товар ва хизматлар ишлаб чиқарувчиси, балки қуйидаги асосий функцияларни бажарувчи ўзига хос “институтпровайдер” ҳисобланади [30]:

·                    ишлаб чиқариш институтлари ва келишувлар ишлаб чиқувчиси ва тарқатувчиси роли. Алоҳида ташкилотнинг муваффақиятли тажрибаси, унда фойдаланиладиган шартномалар тизимининг самарадорлиги, одатда, бундай тузилмаларни ташкилотнинг ушбу усулларидан фойдаланишга ундайди;

·                    институтлар инкубатори роли. Ташкилотнинг фаолият кўрсатиши натижасида ушбу тузилманинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олувчи ва якуний натижаларнинг катта самарадорлиги билан фаолият кўрсатувчи янги расмий қоидалар ва норасмий нормалар шаклланади ёки, бошқача айтганда тегишли институционал муҳитда янги институтлар ҳосил қилинади;

·                    якка тартибдаги институционал интегратор роли (ушбу нормага амал қилувчилар таркибига янги индивидларни жалб қилиш).

Институционал ёндашувга мувофиқ давлатни алоҳида ташкилот сифатида кўриб чиқиш лозим. Давлатни институт (ижтимоий шартнома негизида расмий қоидалар тизимини шакллантириш ва уларга амал қилиш механизми) сифатида ҳам, ташкилот (давлат бошқарув аппарати таркиби, қонуний жазолаш ва мажбурлаш тизими) сифатида ҳам тадқиқ этиш мумкин.

 

Хулоса

Институтлар жамият ривожланишининг барча босқичларида муҳим роль ўйнаб келган. Улар жамиятда қарорлар қабул қилиш, инсонлар ва иқтисодиёт иштирокчиларининг ўзаро муносабатларини белгиловчи нормалардан таркиб топган расмий ва норасмий қоидалар ҳисобланади. расмий қоидалар мамлакат конституциясида, қонунларда, маъмурий ва бошқа ҳужжатларда ўз аксини топади. Норасмий нормалар эса урф-одат, анъаналар ва шу каби бошқа ҳаёт тарзи орқали юзага келган қоидаларда ифодаланади.

Жамият ривожланиши билан мавжуд институтлар ва улар негизини ташкил этувчи  расмий ва норасмий қоидалар ҳам ўзгариб боради, такомиллашади. Бундай ўзгаришларни ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий шароитлар белгилаб беради.

Институтлар ўзаро мувофиқлаштирилган тарзда ишлаши, давлат тизими фаолиятининг самарадорлигига катта таъсир кўрсатади. Институтлар фаолияти аксарият ҳолларда нормаларга боғлиқдир. Норма тушунчаси тартибни сақлаш функциясига эга бўлиб, у ўзаро ҳамкорликлик тизимида мажбурий хатти-ҳаракат бажарилишини талаб этади. Нормалар ҳамкорлик стратегияси, қоида, хусусан, норманинг ўзи каби шаклларга эга. Рационалликнинг тўлиқ, тўлиқсиз, тартиботли, асосланган, ҳаракат нормаси каби шакллари мавжуд. Ижтимоий танлаш назариясида нормаларга оқилона танлаш натижаси сифатида қаралади. Келишувлар иқтисодида эса нормалар оқилона хатти-ҳаракатнинг омили сифатида таҳлил қилинади.

 

Таянч сўзлар ва иборалар

Институт, расмий қоидалар, норасмий нормалар, институтларнинг ўзгариши, институционал матрица, институционал ўзгаришлар, мафкура, институтларнинг ўзаро боғлиқлиги, ташкилотлар, ўйинчилар, ўйин қоидалари, норма, ҳамкорлик стратегияси, қоида, келишув, ижтимоий танлаш назарияси, келишувлар иқтисоди назарияси, уриниш, муроса, оқилона ҳаракат, ташкилот.

 

Такрорлаш учун саволлар

1.      Институтлар нима? Уларнинг таърифларини келтиринг.

2.      Институтлар таркибий қисмларига нималар киради?

3.      Расмий ва норасмий нормалар қандай юзага келади?

4.      Норасмий қоидаларнинг жамиятдаги роли нимада?

5.      Институционал матрица таърифини келтиринг ва унинг ғояси нимадан иборат?

6.      Норма базавий институт эканлигини изоҳланг.

7.      Ўзаро ҳамкорликни қуришда норманинг ўрни қандай тавсифланади?

8.      Ўзингизнинг одатий кунингизни эрталабдан кечгача келишув (муроса, экспансия, уриниш) лар атамаларида ёритишга уриниб кўринг.

9.      Институционал ўзгаришларга нималар сабаб бўлади? Эски ва янги институтлар ўртасида қандай боғлиқликлар мавжуд?

10. Расмий ва норасмий нормаларни мувофиқлаштириш зарурати нима билан белгиланади?

11. Ташкилотлар институционал жараёнда қандай функцияларни бажаради?

 


 

Мустақил Ўзбекистон ривожининг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари

 

1991 йилнинг 31 августидан эътиборан, она Ватанимиз кўҳна тарихи солномасида янги саҳифа - Ўзбекистоннинг миллий давлат мустақиллиги даври бошланди. Диёримизда қарийб бир ярим аср давомида ҳукм сурган мустамлака-чилик, мустабидчилик тузумлари барҳам топди. Халқимизнинг азалий орзу-умидларига эришиши, армонларини ушалишининг дебочаси бўлмиш ушбу тақ-дириломон вазиятда жамиятимиз олдида қатор мураккаб масалалар, муаммолар кундаланг бўлди. Мустақиллик нима ўзи, биз, эндиликда, қайси йўлдан ва қаёққа қараб юрамиз, кечаги куннинг узоқ ҳамда яқин ўтмишидан нималарни ўзимиз билан келажак учун оламиз ва уларнинг нималаридан воз кечамиз каби саволлар бутун ижтимоий онгимизни қамраб олди. Иқтисодиётдан сиёсатгача, моддийликдан маънавиятгача, ижтимоийликдан инсон шахсигача, давлатчиликдан фуқароликкача, узоқ тарихимиздан ҳозирги кунимиз ва эртанги тақдиримизгача тааллуқли бўлган барча жабҳалар, воқеа, ҳодиса ҳамда нарсаларни ақл-заковатнинг холис тарозисига қўйиш зарурати туғилди.

Мазкур ҳолатни чуқур англаган мамлакатимиз йўлбошчиси - Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов, истиқлолимизнинг илк босқичидаёқ бутун жамият аҳлига қарата: маънавиятсиз ҳеч қандай тараққиёт йўқ ва унинг бўлиши ҳам мумкин эмас! - деб хитоб қилди. Ушбу пурҳикмат хитоб ёш ўзбек миллий давлати pасмий сиёсатининг ўзига хос даракчиси сифатида намоён бўлди.

Мустақиллик мустабид шўролар мамлакатининг, унинг танҳо ҳукмрон мафкураси томонидан чизиб берилган «темир йўллари» бўйлаб ҳаракат қилув-чи «поездидан» ўз «вагонимизни» ажратиб олишдангина иборат жараён эмасди. У, авваламбор, мазкур «вагон» ичида ўрнатилган ғайриинсоний тартиботларга барҳам беришга ҳамда унга эркинлик негизидаги ўзиюрарлик табиатини ато этишга қаратилган эди. Бунинг учун шўролар тузумидан мерос бўлиб ўтган маънавий инқироздан халос бўлиш чораларини кўрмоқ керак бўлди.

Сиёсий жиҳатдан эълон қилинган мустақиллигимизни ҳаётий воқеликка айлантиришнинг тубида ётган муаммоларнинг жиддийлигига мамлакатимиз фуқароларининг диққат-эътиборини қаратиб, давлатимиз раҳбари қуйидаги фикрни алоҳида таъкидлади: «Марказлаштирилган тартибда режалаштириш ва бошқарувнинг маъмурий буйруқбозлик услубидан бозор иқтисодиётига ўтиш - бу мавжуд хўжалик юритиш усулини янгилаш ёки такомиллаштириш эмас, балки тамоман янгича хўжалик юритиш тизимини жорий этишдир. Бу бир сифат ҳолатидан иккинчисига ўтишдир. Бу одамлар учун мутлақо янги ҳаёт фалсафасидир».

Мустақиллик, уни мустаҳкамлаш, юртимизда ижтимоий адолатга асосланган инсоний жамият қуриш вазифаси билан боғлиқ тарзда олдимизда кўндаланг бўлган муаммоларни таҳлил этар эканмиз, дастлабки даврда, ҳаётимиздаги салбий иллатларнинг сабабларини, кўпроқ иккинчи даражали, ҳосилавий тусдаги, ўткинчи, жузъий ҳодисалардан ахтариш билан машғул бўлдик, қарийб чоракам бир аср давомида илдиз отган номаъқулчиликларни бир зумда ҳал этишни хоҳиш-истак қилдик.

Бундай ҳатти-ҳаракатлар замирида, бошқа сабаблар билан бир қаторда, жамиятимиздаги умумий фалсафий маданият даражасининг пастлиги ҳам ётарди. Зеро, шўролар истибдодий тузуми фалсафани асосан ўз расмий сиёсатининг «дастёрига», маддоҳига айлантирган, ундаги илмийлик, холислик, ижодий тафаккурнинг тимсолилик хислатларини сиқиб чиқарган эди.

Бирон-бир соғлом жамиятни соғлом маънавиятсиз, унинг муҳим, ўзагий тусдаги таркибий қисми - coғлом фалсафасиз тасаввур этиш асло мумкин эмас. Хилма-хил, ранг-баранг оламнинг табиий-тарихий жараёнларидаги умумийлик-ни, ўзаро алоқадорликни, қонуниятларни кашф этмай, бутун инсоният, жумла-дан муайян жамият, халқ, миллат, шахс ҳаётига дахлдор масалаларни ҳал этиш мумкин эмас. Маълумки, фақат фалсафагина жамиятта, кишиларга якка-дукка нарса, воқеа ва ҳодисалар тизими тубида ётган умумийликни, тасодифийликлар ортидаги қонунийликни кўра билиш, булар негизида уларга ўз турмушларини англаш, уни ижтимоий-сиёсий бошқариш, йўналтириш имкониятини беради.

Бошқача қилиб айтганда, фалсафа ҳаётнинг ички мантиқидан келиб чиқиб, унинг ўзи яратган имкониятларига таяниш орқали ушбу ҳаётнинг ўзини муайян тарзда, яъни фалсафий тушунчалар, тасаввурлар, таълимотлар тимсолида ифода қилишдан иборатдир. Бу маънода, ҳар қандай фалсафа унинг ўзига жон ато қилган ҳаётий шароитлардан яхши ҳам, ёмон ҳам эмас. Фалсафанинг қандай бўлишлиги мазкур жамиятдаги унга бўлган таъсирчан эҳтиёжлар туси билан белгиланади. Фалсафа жамиятдаги етакчи, устувор эҳтиёжлар, манфаатлар, ниятларнинг қай тусдалиги, уларнинг қайси ёки қандай мақсадлар томон йўналганлигининг ўзига хос кўзгусидир. Жамиятнинг соғлом фалсафага нисбатан теран англанган эҳтиёжи унинг чинакам инсоний мақсадларни кўзлаётганлигидан дарак берувчи ҳолатдир ва аксинча.

Мустақил Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар сиёсати, унинг замирида юз бераётган туб ўзгаришларнинг муайян фалсафага асосланганлиги бизда жамиятимиз кўзлаётган олижаноб ниятларга муносиб ва монанд теран фалсафага чиқур ижтимоий эҳтиёжнинг шаклланаётганлигидан бир нишонадир.

 

 

Tuesday, 16 February 2021 10:02

Ҳиндихитой ярим ороли

Ҳиндихитой ярим ороли

Евросиёнинг жануби шарқий чеккаси бўлган Ҳиндихитой ярим ороли Ҳинд ва Тинч океанлар ҳавзалари оралиғида жойлашиб, қирғоқ чизиғининг эгри-бугрилиги, тузилишининг мураккаблиги ва рельефининг хилма-хиллиги жиҳатидан жанубдаги бошқа ярим ороллардан фарқ қилади. Ярим оролнинг шимолий чегараси тропикдан жануброқдан ўтади, жанубий чегараси эса узун чўзилган Малакка ярим оролида деярли экваторгача етиб боради.

Ҳиндихитой ўрталиқдаги Ҳиндсина массиви ва уни шарқдан ўраб олган мезозой ва ғарбдан ўраган кайнозой тоғларидан тузилган.

Ярим орол рельефи учун тоғ тизмаларининг меридианга яқин жойлашганлиги, улар орасига шимолдан кириб келган кенг тоғликнинг айрим қисмлари, жанубда аллювиал текисликлар хосдир.

Чекка ғарбда, Бирмада Аракан (Аракан-Йома) тоғлари системаси чўзилган, улар сўнгра Андаман ва Никобар оролларида, кейин эса Суматра ҳамда Ява оролларида давом этади. Аракан-Иома тоғлари кўп қисмида палеоген жинсларидан тузилган параллел тизмалардан иборат бўлиб, Виктория тоғида баландлиги 3000 м дан ошади. Бу тоғларда Шарқ томондан Иравади пасттекислиги туташган. Пасттекисликни паст тизмалар ва қатор тепаликлар кесиб ўтган. Булардан энг баланди бўлган Пегу-Йома тизмасининг баландлиги атиги 800 м га етади. Иравади дарёсининг ўрта оқимидаги пасттекислик Аракан-йома системаси билан Пегу-Иома тизмаси орасидаги нисбатан. энсиз йўлакдир. Пегу-Иомадан шарқда Ситтанг дарёсининг ал-лювиал текислиги жойлашган. Иравади ва Ситанг текисликлари дарёларнинг қуйи оқимида туташади ва кенг дельта билан тугайди. Бу ҳамма текислик ерларда аҳоли зич ўрнашган ва текисЛикнинг катта қисми экинзорлар билан банд.

Шарқроқда шимолдан жанубга томон Шан тоғлигидан Малакка ярим оролининг жанубий чеккаснгача Ҳиндихитойнинг марказий зонаси тоғлари чўзилган. Марказий тоғ системасининг тизмалари протерозойнинг кристалл жинслари ва қуйи палеозойнинг оҳактошларидан тузилган. Бу бутун зона қадимги бурмаланишда бурмаланган ва мезозой ҳамда кайнозой эраларининг вертикал тектоникаси натижасида ўзгарган. Шу сабабли тоғлар бурмали-палахсали тоғлиқ характерига эга, юқори қисмларида пенепленлашган юзалар сақланиб қолган, тизмалар ва алоҳида тепалар усти силлиқланган гумбазсимон, лёкин тоғликни чуқур тектоник ҳамда эрозион водийлар кесиб ўтган. Шан тоғлиги шарқий қисмида баландлиги 2000-2500 м бўлган, ўтиш қийин тоғли район ҳосил қилган. Салуин дарёсининг чуқур ўйиб кирган водийси тоғликнинг унча баланд бўлмаган, асосан оҳактошлардан тузилган ва карст ўнқирчўнқир қилиб юборган ғарбий қисмини ажратиб туради. Тоғликдан жанубга томон жуда парчаланиб кетган, баландлиги 2000 м гача етадиган ва Малакка ярим оролида аста-секин пасайиб борадиган параллел тоғ тизмалари чўзилган. Шан тоғлигида Ҳиндихитойнинг марказий тоғ системаси шарқий тоғлар системаси билан туташади. Шарқий система Шарқий соҳилга параллел ҳолда ярим оролнинг бошидан охиригача чўзилган.

Шимолий қисмда Вьетнам Социалистик Республикаси территориясида (Бакбо), жуда парчаланиб кетган баланд тоғлик кўтарилган, бу тоғлик бир неча марта тоғ ҳосил бўлиши, пенепленлашиш ва кейин ёрилиб кўтарилишлар рўй берган турли тоғ жинсларидан тузилган. Ҳиндихитойнинг бу қисмида Хитой Халқ Республикаси билан чегарада ярим оролнинг энг баланд тоғлари-Фансипан чўққиси (3342 м) ва баландлиги 3000 м га яқин бўлган бошқа тоғлар кўтарилган. Бу ерда кристалл массивлар карст ривожланган оҳактошли тоғликлар билан алмашиниб туради. Бу тоғли ерларни Қизил дарё ва унинг ирмоғи Қора дарё водийлари кесиб ўтади. Қизил дарёнинг қуйи оқимидаги текислик ва унинг кенг дельтаси фақат Вьетнам Социалистик Республикасида эмас, балки бутун дунёда аҳоли энг зич ўрнашган районлардан биридир; бу ерлар юриш қийин бўлган ва аҳолиси сийрак ўрнашган тоғликдан кескин фарқ қилади.

Тоғлик Лаосда ҳам давом этади, бу ерда уни чуқур Меконг водийси кесиб ўтган бўлиб, сўнгра Аннам тоғларига ўтилади, Аннам тоғлари ҳеч бир ерда шимолий тоғликчалик баланд кўтарилмайди, унчалик катта ҳам, парчаланиб кетган ҳам эмас. Аннам тоғлари этагида Жанубий Хитой денгизи бўйлаб қирғоқ бўйи пасттекисликлари чўзилган, унинг шимолий қисмидаги кичиккичик қирғоқларида лагуналар бор. Жанубда тоғлар денгиз қирғоғига яқинлашиб келади ва соҳил бўйи текислиги тоғ тармоқлари билан ажралиб турган алоҳида қисмларга бўлиниб кетади. Бу ерда қулай қўлтиқлар қирғоқни ўйиб кирган, қирғоқ бўйлаб ороллар жойлашган.

Ҳиндихитойнинг марказий тоғлиги ва шарқий системаси шимолда, Шан тоғлиги районида бир-бирига яқинлашиб, жанубда елпиғичсимон таралган ва Ҳиндихитойнинг қадимги массивини ўраб олган. Бу массивнинг кристалл массиви устида Меконг ва Менам дарёлари билан суғориладиган пасттекисликлар ҳамда қумтошдан тузилган плато жойлашган. Платонинг чеккалари зинапоя ҳосил қилиб тик тушган. Таиландда Менам дарёсининг дельтаси, Менам пасттекислиги мамлакатнинг аҳоли зич жойлашган қишлоқ хўжалик районидир. Ҳиндихитойнинг жануби-шарқида Меконг дарёси билан суғориладиган Дангрэк ясси текис сойлиги ва Меконгнинг жуда катта дельтаси жойлашган.

Дельта майдонига иккита Голландия сиғиши мумкин. Менам ва Меконг дельталари оралиғида ўртача баландликдаги Кардамон тоғлари жойлашган, улар қадимги кристалл жинсларнинг ер юзасига чиқиб қолган қисмидир. Таиланднинг шарқий қисмида кристалл замин устида горизонтал ётган мезозой қумтошларидан тузилган кенг, паст плато жойлашган. Бу платонинг рельефда аниқ ифодаланган жарлик ҳосил қилган зинапоясимон чеккалари Менам (Дангпьяфай) текислиги ҳамда Дангрэк сойлигидан тик кўтарилиб туради.

Ярим оролдаги фойдали қазилмаларининг катта қисми ер юзасига чиқиб қолган турли ёшдаги бурмали ҳосилалар билан боғлиқдир. Тоғларнинг марказий зонаси турли хил металл рудаларига жуда бойдир. Бу зонанинг Бирма, Малайзия Федерациялари ва Жануби-Ғарбий Таиланддаги қисмида қалайи ҳамда вольфрам рудалари бор. Шан тоғлигида худди шу марказий зонада қўрғошин-рух рудалари конлари жойлашган. Вольфрам, қалайи, рух ва кумуш рудалари, шунингдек, шимоли-ғарбий тоғли районда, Вьетнам Социалистик республикаси ва Таиланд территориясида ҳам қазиб чиқарилади. Ярим оролнинг кўпгина районларида (Аннам тоғлари ва бошқа жойларда) олтин сочма ҳолда ва туб конлардан қазиб олинади. Кардамон тоғлари ва Шимолий Бирмадаги тоғлар сапфир (кўк ёқут) ва ёқутга бой.

Вьетнам Социалистик Республикасининг соҳилидаги триас ётқизиқларида тошкўмирнинг йирик конлари жойлашган. Бирманинг тоғли районларидаги кайнозой ётқизиқларида нефть бор.

Ҳиндихитой Ҳиндистон ярим оролидан фарқ қилиб, материкнинг бошқа қисмларидан кенглик бўйлаб чўзилган тоғлар билан ажралмаган. Унинг барча тоғлари шимолдан жанубга чўзилган ва ярим орол ерларига шимолдан континентал ҳаво массаларининг кириб келишига тўсиқ бўла олмайди. Қишда континентал муссон билан кириб келадиган нисбатан совуқ ҳаво ҳароратнинг пасайишига сабаб бўлиб, температуранинг 15° шимолий кенгликкача пасайиши сезилади. Шу сабабли Ҳиндихитойнинг шимолий қисмида энг совуқ ойнинг ўртача температураси 1000 м дан кам баландликда +16аС дан ошмайди. Декабрь ва январь ойларида температура баъзан +4°С гача пасаяди. Ҳамма тоғли районларда ҳарорат +1, +2°С гача тушади. Лекин 15° шимолий кенгликдан жанубда континентал ҳаво массаларининг таъсири сезилмайди ва энг салқин ойнинг температураси +21-23°С га етади. Сингапурда январнинг ўртача температураси деярли +26°С га тенг. Июль ойининг ўртача температураси ярим оролнинг шимолий қисмида +28°С, бироқ ярим оролнинг ҳамма қисмида энг иссиқ ой июль бўлмай, экваториал муссон бошланиши олдидаги апрель ойидир. Рангунда апрелнинг ўртача температураси +29°С, текисликларнинг ички қисмларида энг иссиқ ойнинг ўртача температураси +30° дан ошади.

Ҳиндихитойнинг катта қисмига намнинг асосий массасини жануби-ғарбий экваториал муссон шамоллари келтиради. Муссонлар намни асосан ғарбий соҳилда қолдиради, бу соҳиллар ярим оролнинг энг сернам районларидир. Йиллик ёғин миқдори 3000 мм га етади ва ёғиннинг 80% и ёз ойларида ёғади. Ички районларда ёғиннинг ёзда энг кўп тушиши сақланади, лекин миқдори кескин камайиб, 1000 мм дан ошмайди. Ҳиндихитойнинг шимолида муссон шамоллари йўналиши ўзгаради, яъни жануби-шарқдан эсади ва Жанубий Хитой денгизи томондан у ҳам ёзда кўп миқдорда нам келтиради. ёғин қаттиқ жала кўринишида ёғади; бунда гўё сувни челаклаб қуйгандек бўлади. Жала қуйиши билан бирга кўпинча катта зарар келтирувчи тайфунлар (довул) бўлади. Жанубий Хитой денгизи томондан келадиган тропич тайфунлар Ҳиндихитой устида июлдан сентябргача айкиқса тез-тез ўтиб туради.

Шарқий соҳилда энг кўп ёғин куз билан қиш ойларига тўғри келади. Ёмғирларни шимолийшарқдан эсиб, денгиз, устида намга тўйинадиган ишки муссон (пассат) шамоллари келтиради. Тоғлар шарқий соҳилни ёзги муссон шамолларидан тўсиб туради ва у ерда ёзда қуруқ бўлади. Шунга қарамай, Шарқий соҳилнинг катта қисмида йилига 1500 мм дан 3000 мм гача ёғин тушади.

Ички пасттекисликлар ва платоларга энг кам ёғин тушади, қирғоқдаги текисликларга ҳамма жойда ҳам ёғин кўп ёғади. Чекка жанубда, Малакка ярим оролида ёғин режими икки максимумгакузги ва баҳорги кунтун тенглиги вақтидаги максимумга эгадир. Бу эса иқлимнинг экваториал иқлимга айланишидир.

Ярим оролнинг барча йирик дарёлари Ҳимолай-тибет системасидаги тоғлардан бошланади, Ҳиндихитойнинг тоғ тизмалари ва ясси тоғликларини кесиб ўтади, уларнинг қуйи оқими злари келтирган ётқизиқлари орасида кенг текисликлардан ўтади. Ҳиндихитойнинг аллювиал текисликлари ва дарёлар дельталари аҳоли зич ўрнашган йирик районлардир. Бу районларнинг баъзи бирларида (масалан, Қизил дарё дельтасида) аҳолининг зичлиги 1000 кишидан ортади. Дарёларнинг қуяр жойида ва этакларида Ҳиндихитой мамлакатларининг энг йирик порт ва шаҳарлари жойлашган. Бирманинг пойтахтирангун денгиздан 35 км масофада Иравади ирмоқларидан бири бўлган Рангун бўйида жойлашган; Салуин қуйилиш жойида Моламь-яйн шаҳри Менамнинг қуйи оқимида Таиланднинг пойтахти

103. Ҳиндихитойнинг шарқий қисмидаги дарё

Бангкок жойлашган. Бу шаҳарнинг каттагина қисми захоб, ботқоқ ерда кўтармалар ва қозиқлар устига қурилган, аҳолининг бир қисми дарёда қайиқлардасампанларда яшайди. Меконг дельтасидаги тармоқлардан бири бўйида Хошимин шаҳри жойлашган. Қизил дарё қуйи оқими бўйида Вьетнам Социалистик Республикасининг илгариги пойтахти-Ханой жойлашган. Сув кўтарилиши вақтида дарёларнинг қуяр ерида сув сатҳи кескни кўтарилади ва шу туфайли океан кемалари дарёларнинг юқори оқими томонга ўнлаб километрга кира олади.

Ҳиндихитойнинг барча дарёлари муссон режимига эга. Энг йирик Меконг дарёси қуйи қисмидаги оқимни Сап кўли бошқариб туради. Бу кўл Меконг билан Сап деб аталадиган тармоқ орқали туташган. Бу кўл денгиздан ажралиб қолган собиқ қўлтиқ бўлиб, ҳозиргача унда денгиз фаунаси сақланган. Муссон ёмғирлари вақтида Меконгда сув сатҳи кўтарилганда кўл сувга тўлади. Қуруқ фаслда эса, аксинча, сув Сап кўлидан Меконгга оқиб, дарёнинг қуйи оқимида сувнинг нисбатан баланд сатҳи сақланиб туради Бу вақтда кўл майдони жуда кичраяди ва у шу даражада саёзлашадики, кечиб ўтиш мумкин бўлиб қолади ҳамда маҳаллий аҳоли ундан балиқ йиғиб олади. Ярим оролда тропик кенгликларнинг ўсимлик қопламининг деярли барча типи-сернам тропик ўрмонлар ва мангра чакалакзорларидан тортиб қуруқ саванналаргача тарқалган.

104 Шоли экиладиган далага ишлов бериш.

Ҳиндихитойнинг паст соҳиллари бўйлаб ўсган мангразорларнинг эни 50-60 м дан ошмайди. Бу чакалакзорларда нипа пальмаси ва сув босадиган зонанинг бошқа ўсимликлари ўсади. Мангра чакалакзорларидан аста-секин сув босадиган қирғоқ бўйи ўрмонларига ўтилади, бу ўрмонларда Австралия казуаринасига яқин казуарина, пандануслар, кокос пальмалари ўсади. Кокос пальмаси денгиз қирғоғи учун характерлидир, чунки у денгиз тўлқини қирғоққа чиқариб ташлаган мевасидан ўсиб чиқади.

Нам тропик ўрмонлар текисликларда ва тоғ ёнбағирларида 750 м дан пастда тарқалган. Бундай ўрмонлар Малакка ярим оролида ва Ҳиндихитойнинг шарқий соҳилида айниқса катта майдонларни эгаллаган. Малаккада тоғларининг қуйи қисми Индонезия ороллари учун типик бўлган ўзига хос мохли ўрмонлар билан қопланган. Намгарлик жуда кўп бўлган ерларда дарахтларни қалин мох ва лишайник қоплаб олган, баъзан улар бутун ўсимликларни қоплаб олади.

Ҳиндихитойнинг ёғингарчилик кам бўладиган шимолий ва ички районлари баргини тўкадиган муссон ўрмонлари билан қопланган. Баъзи жойларда бу ўрмон ўрни саванналардан иборат. Саванналар кўпинча кесиб олинган ўрмонлар ўрнида ҳосил бўлади, умуман Ҳиндихитойда саванналар Ҳиндистон ярим оролидагига қараганда кам майдонни эгаллайди. Ҳиндихитойнинг муссон ўрмонлари учун қимматбаҳо тик дарахти (экиб ўстириш ҳам кенг тарқалган), ғаровзорлар, сейба дарахти (Ceiba реntandra) хосдир. Тошқинлар вақтида дарё водийларида кишилар сейбанинг қалин шохшаббаси тагига келиб ўрнашади.

Табиий ўсимликларни ҳозирги вақтда хилма-хил маданий ўсимликлар сиқиб чиқарган: сув босадиган пасттекисликларни Ҳиндихитой аҳолисининг катта қисми учун озуқанинг асосини ташкил этадиган шолипоялар, шакарқамиш, банан экиладиган далалар эгаллаган. Қурғоқчилроқ, сунъий суғориладиган районларда пахта етиштирилади, катта майдонларни сал дарахти ва каучукли гевеялар банд қилган. Соҳиллар бўйлаб кокос пальмазорлари чўзилган. Тоғларнинг зинапоя қилинган ёнбағирларида Шарқий Осиёдаги каби чой етиштирилади. Ҳиндихитой учун иссиқ ва соя жойни севувчи кўп йиллик чирмовиқ ўсимлик-қора мурч ҳам характерлидир. Қора мурч ўстириш учун аввал дарахт экилади, мурч дарахтга чирмашиб кетиб, унинг соясида қуёшнинг жазирама нурларидан панада етилади.

Ҳиндихитой тоғларининг ёнбағирлари 700-800 м дан баландда ғаров, папоротник, доимий яшил дубдан иборат қалин ўрмонлар билан қопланган. Тоғларнинг юқори қисмида у ўрмонларга баргини тўкувчи кенг баргли дарахтлар ҳам аралашади. Бу ўрмонларга инсон ҳозирча нисбатан кам таъсир кўрсатган. Бу ўрмонлар тоғларнинг ёнбағри ва тепаларигина қоплаб қолмай, дарё водйилари ҳамда жарларга ҳам тушиб келади.

МАЛАЙЯ АРХИПЕЛАГИ

Малайя архипелаги Ер шаридаги энг катта ороллар ўлкаси. Катта ва Кичик Зонд, Молукка ва Серам ороллари ана шу архипелаг ороллари жумласига киради. Малайя архипелагидап қуруқликнинг умумий майдони 2 млн. км2 га яқин. Ўлка экватор нинг ҳар иккала томонида бўлиб, асосий қисми шимолий кенглик билан 11° жанубий кенглик оралиғида жойлашган.

Малайя архипелаги табиий шароитига кўра Ер шариниш энг мураккаб ва ранг-баранг ўлкаларидан биридир. Малайя архипелаги табиий шароитининг асосий хусусиятлари ёш структуралар билан бирга қадимий қуруқликнинг чуқур тушиб кетган ва сақланиб қолган қисмларининг бирига учраши, энг янги тектониканинг ва у билан боғлиқ бўлган рельефнинг жуда парчаланиб кетганлиги, ҳозирги вулкан ҳамда сейсмик фаолиятнинг интенсивлиги, йил бўйи ҳароратнинг бир текис юқори бўлиши, намнинг мўллиги, ўсимлик қопламида бой, сернам тропик ўрмонларнинт ҳукмронлиги, ҳайвонот дунёсининг ўзига хос ҳамда бойлигидир.

Малайя архипелаги доирасида Осиёнинг ёш бурмаланиш зоналарининг иккита тармоғи туташади. Шимоли-ғарбдан Ғарбий Ҳиндихитой, Андаман ва Никобар оролларидаги тоғ тизмаларини давом эттириб Суматранинг Ғарбий қисми, Ява, Кичик Зонд оролларида тарқалган тоғлар минтақаси ўтади. Бу минтақада, унинг ташқи томонида сўпмаган вулканлар айниқса кўп. Шарқда бу тоғлар минтақаси Тимор, Буру ва Серам оролларида давом этиб кескин бурилади ҳамда ёш тоғларнинг шимолдан бошланиб, Филиппин ороллари ва Сулавеси (Целебес) нинг шарқий қисмини эгаллаган иккинчи тармоғи билан туташади. Бу тармоққа параллел ҳолда ҳозир ҳам букилишда давом этаётган чуқур океан ботиғи жойлашган.

Чуқур сув ости ботиқлари Целебес денгизининг марказий қисмини, Банда оролининг шарқий чеккасини, Флорес денгизининг марказий қисмини ва бошқаларни эгаллаган. Калимантан оролидан шарқдаги бутун зона жуда ҳам парчаланиб кетганлиги, баландлик ва чуқурликларнинг кескинлиги, вулкан ва сейсмик ҳаракатларнинг кучлилиги билан ажралиб туради. Бу ҳол Тинч океаниинг бу қисмида ер пўстининг ҳаракатчанлиги ҳамда геосинклинал ҳолатда эканлигидан далолат беради.

Малайя архипелагининг бурчак остида туташган бу икки ёш геосинклинал зонаси оралиғида ер пўстининг нисбатан барқарор қисми жойлашган. Бу ер кенг орол палахсаларидан ва саёз эпиконтинентал (қуруқлик ўрнида ҳосил бўлган тарж.) денгизлардан иборат бўлиб, Марказий Ҳиндихитойнинг қадимий структураларининг давомидан иборатдир. Бу қисмга Калимантан, Сулавасиннинг шимоли-ғарбий қисми, шунингдек, Банка, Белитунг ва бошқа ороллар киради. Қонтинентал платформа доирасида Жанубий Хитой денгизининг ғарбий қисми, Сиём қўлтиғи, Ява денгизи ва буларни туташтириб турадиган кенг бўғозлар жойлашган. Малайя архипелагининг бу қисмида сейсмик ва вулкан ҳаракатлари кам рўй беради.

Ўлканинг шарқий қисмидаги қуруқлик ва денгизлар нисбатини белгилаган тектоник ҳаракатлар плиоценда, Осиёни Австралиядан узил-кесил ажратган ва ўлканинг ғарбий қисмидаги саёз денгизларнинг ҳосил бўлиши давридан кейин рўй берган.

Малайя архипелагидаги оролларнинг кўпчилиги ҳосил бўлишига кўра материк ороллардир. Лекин улар орасида кичик вулкан ва маржон ороллари ҳам бор. Маржон қурилмалари шарқда одатда ороллар атрофидаги саёзликлар билан чуқур ботиқлар чегарасида бутун-бутун ороллар группаларини ёки сув юзасидан салгина кўтарилиб турган ороллар, ё бўлмаса, сув ости рельефини ҳосил қилган. Ғарбда, платформа доирасида маржон ороллари анча кам ва улар асосан саёз денгизларнинг марказий қисмларида жойлашиб, бир неча архипелаг ҳосил қилади.

Малайя архипелагидаги деярли ҳамма оролларнинг рельефи бурмали-палахсали тизмалардан иборат. Уларни тектоника ва эрозия айрим массивларга бўлиб юборган. Айрим массив тоғлар сўнган ва сўнмаган вулканларнинг пойдевори бўлиб, вулканлар оролларнинг энг баланд чўққиларидир. Йирик оролларда тоғлар билан бир қаторда ёш пасттекисликлар ҳам бор, улар оқизиқлар тўпланишидан ёки вулкан жинсларидан ҳосил бўлган.

Архипелагнинг майдонига (435 минг км2) кўра иккинчи ўриндаги ороли-Суматранинг ғарбий чеккасини тоғлар ва ясси тоғликлар банд қилган. Бу тоғ ва ясси тоғликлар палеозой эрасининг герцин, мезозой ва альп бурмаланишидан бурмаланган ва неоген охиридаги ёрилишлар ҳамда узилмалар натижасида мураккаблашиб кетган кристалл жинсларидан тузилган. Суматра тоғларининг тузилишида вулкан жинслари катта роль ўйнайди, улар бутун-бутун ясси тоғликларни ҳосил қилган. Суматранинг жанубий қисмида сўнмаган ва сўнган вулканлар кўтарилиб туради. Булардан энг баланд ва энг актив ҳаракатдагиси Қеринчи (3805 м) вулканидир. Ғарбда тоғлар билан қирғоқ оралиғида ботқоқ босган пасттекислик бор. Суматрадан маълум масофада ғарб томонда Ментавай ороллари тўдаси чўзилган бу ороллар альп бурмаларидан ва уларнинг ёнидаги мар-жон қурилмаларидан иборат. Шарқда тоғ олди қирларидан нариги томонда бутунлай ботқоқликдан иборат жуда катта ал-лювиал пасттекислик жойлашган. Бу Жануби-шарқий Осиёдаги ҳали ўзлаштирилмаган энг катта экватор ёни ботқоқлигидир. Ботқоқликнинг кенглиги баъзи жойларда 250 км га етади. Шу туфайли оролга шарқ томондан кириб бўлмайди.

Узун чўзилган камбар Ява ороли ёш чўкинди жинслар ва вулкан отилиши маҳсулотларидан ҳосил бўлган. Яванинг тоғлари бурмаланган замин устида жойлашган вулкан занжирлари ҳамда алоҳида турган вулкан конусларидан иборат. Унлаб вулканлар ҳаракатланиб туради, улардан ғовак маҳсулотлар отилиб ёки асосий лава оқиб чиқиб ётади. Баъзи вулканлардан қизиган чанг ёки газ булут каби чиқиб туради. Баъзи бир водийлар тагида тўпланиб қоладиган заҳарли оғир газлар у ерларда тирик жон ва ўсимликнинг ривожланишига имкон бермайди. Кўп районларда олтингугуртли иссиқ булоқяар ер юзасига чиқиб ётади. Яванинг энг баланд вулканлари 3000 м дан ошади. (Раунг, Сламет, энг баланд тоғ Семеру-3676 м ва бошқалар). Вулкан тоғлари орасида отилиб чиққан маҳсулотлар билан тўлган сойликлар жойлашган. Уларда аҳоли зич ўрнашган, ерлар ўзлаштирилган. Сойликлар шу сойликда жойлашган шаҳарлар номи билан аталади, масалан, Бандунг сойлиги ва бошқалар.

Яванинг шимолий қисмида вулканли тоғликнинг этагида аҳоли зич ўрнашган сертепа камбар ерлар бор, Индонезиянинг йирик шаҳарлари шу ерларда жойлашган. Қирғоқ бўйидаги ботқоқ босган пасттекисликда Жакарта жойлашган, уни кўпдан-кўп каналлар кесиб ўтган. Мадура ва Кичик Зонд ороллари тектоник тузилишининг умумий хусусиятлари Явага ўхшашдир.

Ява билан Суматра оралиғидаги Зонд бўғозида машҳур вулканли орол-баландлиги 800 м бўлган Кракатау жойлашган. Унинг 1883 йилдаги отилиши вақтида портлаш бўлиб оролнинг ярми йўқ бўлиб кетган. Портлашдан ҳосил бўлган тўлқин Суматра билан Явада ўн минглаб одамни ҳалок қилган, отилиб чиққан кул ҳавода бир неча йил сақланган. Кракатаунинг отилиши ҳозиргача тўхтагани йўқ. Охирги марта 1973 йилда отилганда 30 минг киши ҳалок бўлди.

Молукк ороллари учун ҳам жуда парчаланиб кетган тоғ рельефи хосдир. Оролларнинг қирғоқ бўйидаги ва тоғ массивлари оралиғидаги унча катта бўлмаган қисмларинигина пасттекисликлар эгаллаган. Яқин даврларда рўй берган ёриқлар билан сўнган ва сўнмаган вулканлар боғланган.

Сулавеси бошқа ороллар оралиғида ажойиб қиёфаси, ўртача баландлигининг катталиги ва денгиздан оролга чиқишнинг қийинлиги билан ажралиб туради. Бу орол Малайя архипелагидаги ороллар орасида энг сертоғ оролдир. Рельефи узилма тектоника натижасида вужудга келган. Баъзи жойларда узилмалар бўйлаб вулканлар жойлашган, лекин вулканлар архипелагнинг бошқа оролларидагига қараганда анча кам.

Малайя архипелагидаги энг йирик ва яхлит оролкалимантан Ер шарининг энг катта оролларидан биридир (734 минг км2). Оролни ўрта қисмида шимоли-шарқдан жануби-ғарбга яхлит палахса тоғлик кесиб ўтади. Унинг чўққиси-Қинаболу (4101 м) бутун архипелагнинг энг баланд нуқтасидир. Қирғоқлар бўйлаб кенг аллювиал пасттекисликлар ва сертепа платолар жойлашган. Уларни тоғ тармоқлари ёки якка тоғлар бир-бирларидан ажратиб туради. Калимантанда вулканлар йўқ.

Архипелагнинг фойдали қазилмаларидан Банка, Белитунг ва Синкен, шунингдек, Молукк ороллари таркибидаги Сарем оролидаги қалай рудаси конлари айниқса катта аҳамиятга эгадир. Қалайнинг ертомир ва сочилма конлари бор. Ертомирларда калай билан .бирга вольфрам ва слюда мавжуд. Баъзи бир жойларда темир рудаси, марганец, боксит бор. Ҳозирги замон вулкан ҳаракатлари билан ертомир олтин конлари боғланган.

Металлмас фойдали қазилмалардан Суматра, Ява ва альп бурмаланиши зонаси чеккасидаги бошқа баъзи майда ороллардаги нефть энг катта аҳамиятга эгадир.

Ўлка катта қисмининг экватор ёнида жойлашганлиги ва ороллардан иборат эканлиги бу ерда экваториал ҳамда денгиз тропик ҳавосининг ҳукмронлигига, ҳароратнинг бир хил туришига, намликнинг доим катталигига, ёғиннинг мўл-кўл ёғишига сабаб бўлади. Ўлканинг шимолий ва жанубий чеккалари бу жиҳатдан бошқа қисмларидан фарқ қилади,

Шимолий ярим шарда ёз бўлганда Осиё устидаги паст босим области жанубий ярим шардан ҳаво оқимларини ўзига тортади, бу ҳаво оқимлари экватордан шимолдан жануби-ғарбдан келадиган муссон хоссасига эга бўлади. Бу шамоллар Индонезиянинг ғарбий қисми устидан ўтаётганда кўп ёғин беради. Фақат жанубий ярим шарнинг субэкваториал минтақасида жойлашган Яванинт шарқида ва Кичик Зонд оролларида жануби-шарқий пассат шамоллари таъсири сезилади ва у ерларда узоқ давом этмайдиган, лекин аниқ сезилиб турадиган қуруқ давр бўлади. Бу давр жанубий ярим шарнинг қиш ойларига тўғри келади.

Шимолий ярим шарда қиш бўлганда Кадимантанинг шимоли-шарқида ва Суматранинг шарқида эсиб турувчи шимоли-шарқий пассат шамоллари Тинч океан устида намга мўл тўйиниб олиб, бу ерларга кўп ёғин келтиради. Пассат шамоллари ўз хусусиятларига кўра экваториал ҳаводан фарқ қилмайдиган тропик денгиз ҳавосини келтиради. Бу шамоллар Австралия устидаги паст босим областига томон эсар экан, жанубий ярим шарга шимоли-ғарбий экваториал муссон сифатида келади. Шу сабабли Калимантан ва Суматра оролларининг шарқий қисмларида энг кўп ёғин шимолий ярим шарнинг қиш даврига тўғри келади; бошқа ерларда ёзда энг кўп ёғин тушади, қиш вақтида эса ёғиннинг камайиши кузатилади.

Экватор ёнидаги районларда ёғин йил бўйи ёғади, кузи ва баҳори тун-кун тенглигидан кенинги даврда, яъни тахминан октябрь-ноябрь ва апрельмайда кескин кўпаяди.

Экватордан маълум масофада Ернинг айланиши таъсирида нам шамоллар ғарб томондан эсади. Ҳар бир оролдаги тоғларнинг ғарбий ёнбағирларига 3000-4000 мм, баъзан ундан ҳам кўп ёғин тушади; шарқий ёнбағирларига эса 1500-1800 мм ёғин ёғади. Ҳавонинг намлиги ўрта ҳисобда 80% га етади, экватор яқинидаги баъзи жойларда вақт-вақти билан 95% га боради, тунда шудринг қалин тушади.

Малайя архипелаги учун температуранинг йил бўйи бир хил бўлиши хосдир. Суткалик амплитудалар ҳамма жойда ҳам йиллик тафовутлардан катта бўлади. Экватор ёнидаги баъзи бир районларда ўртача ойлик температуралар фарқи 1°С дан ошмайди, шу билан бирга ҳеч бир ойнинг ўргача температураси +27°С дан баланд бўлмайди. Кундуз кунлари одатда + 35°С дан кўтарилмайди, тунда эеа + 23°С дан паст тушмайди. 1500 м дан баландда кечалари-2,-3°С гача совуқ тушиши мумкин, лекин температуранинг йиллик ўзгариши текисликлардаги каби бир хиллигича қолади. об-ҳавонинг бундай бир хиллиги европаликларнинг ўрганмаган организми учун ёмон таъсир кўрсатади, лекин маҳаллий аҳоли бунга яхши ўрганиб кетган. Малайя архипелагининг тубжой аҳолиси Италияга бориб қолса, қишки совуқлардан қўрқади, лекин италияликлар Европанинг шимолидаги мамлакатларга борганда эса қишки қаттиқ совуқлардан бунчалик қўрқмайди, чунки италияликлар учун фаслларнинг алмашиниши таниш, лекин ҳароратнинг ўзгариши катта бўлади, холос. Индонезияликлар учун эса фаслларнинг алмашиниши бутунлай нотаниш ҳодисадир.

Оролларнинг кўпдан-кўп дарёлари тоғларни чуқур, дарасимон водийларда кесиб ўтиб, соҳилдаги ботқоқлик паст ерларга чиқиб, тармоқларга бўлинади ва оқим тезлиги кескин камайиб оқизиқ жинслари чўкади ҳамда қирғоқбўйи марзалари, табиий тўғонлар ҳосил қилади, дельталар тез ўсиб боради. Тор водийларнинг ҳосил бўлишида тектоника катта роль ўйнаган. Ҳозиргн замон вулканлари мавжуд бўлган ерларда оқувчи дарёлар оқизиқ жинсларни айниқса кўп оқизади. Ява ва бошқа оролларнинг дарёлари кўп миқдорда вулкан кулларини оқизиб кетиб, вулкан йўқ районлардаги дарёларга қараганда қуйи оқимида ўнлаб ҳисса кўп ғовак жинсларини ётқизади. Пасттекисликларда ёғиннинг кўплиги, буғланишнинг камлиги ва ўсимлик қопламининг зичлиги натижасида сувнинг оқиши қийинлашади. Бундай жойларда ерларни хўжаликда ўзлаштиришни қийинлаштирадиган жуда катта ботқоқликлар ҳосил бўлади. Қаттиқ жалалар оқибатида тез-тез бўлиб турадиган тошқинлар ҳам ерларни ботқоқ босишига ёрдам беради.

Малайя архипелаги дарёларининг сув сатҳи йил давомида деярли ўзгармайди. Яванинг жануби-шарқи бундан мустасно, бу ерларда эса қурғоқчил даврда кичик дарёлар бутунлай қуриб қолади.

Ороллардаги дарёларнинг кўпчилиги калта дарёлардир. Ўлканинг Калимантанда оқадиган энг катта дарёси капуаснинг узунлиги 1400 км га боради. Дарёлар юқори оқими сув энергиясининг катта запасига эга, қуйи оқимида эса суғоришда ва кема қатновида фойдаланилади.

Оролларнинг кайнозой эраси бошидан буён деярли ўзгармаган иқлимий шароити аниқ тропик хусусиятларга эга бўлган бой органик дунёнинг ривожланишига қулайлик туғдирган. Қўшни материклар билан қуруқлик орқали туташиб турганлиги ороллар флораси ва фаунаси таркибида Осиё ҳамда Австралияга хос ўсимлик ва ҳайвонларнинг бўлишига олиб келган. Антропоген даврида бу материклардан бутунлай узилиб қолганлиги эса эндемикларнинг йирик ўчоқларининг шаклланишига ёрдам берган. Умуман олганда оролларнинг флораси ҳам, фаунаси ҳам турларга ниҳоятда бой ва ўзига хосдир.

Архипелагнинг энг кўп тарқалган ландшафт типи нам тропик ўрмонлар бўлиб, улар 1500 м дан юқорида тоғ тропик ўрмонлари билан алмашинади. Йирик оролларнинг ички қисмларида, шунингдек, ўлканинг шимолий ва жанубий чекка қисмларида муссон ўрмонлари ҳамда саванналар тарқалган.

Оролларда аҳоли анча зич, лекин жуда ҳам нотекис жойлашган, шу сабабли ўлканинг турли қисмларидаги табиий ландшафт инсон таъсирида ҳар хил даражада ўзгарган. Явада аҳоли ҳаммадан зич жойлашган. Бу ерда Индонезиядаги бутун аҳолининг 2/3 қисмидан ортиғи яшайди, унинг 70 % территорияси ўзлаштирилган ерлар-шолипоялар, турли хил техника экинлари экиладиган ерлар, кўпдан-кўп аҳоли пунктларини ўраб турган боғлар ва дарахтзорлар билан банд. Явада табиий ўсимликлар фақат тоғларда сақланиб қолган деса бўлади.

Шоли ва Ява оролининг ғарбий қисмидаги соҳил бўйи ботқоқлик пасттекисликларда ва тепаларнинг зинапоя қилинган ёнбағирларида экилади. Ёнбағирлардаги ҳар бир зинани яваликлар кўп асрлар мобайнида бунёд қилганлар; зиналарнинг чеккалари камбар марза билан ўралган бўлиб, ёмғир сувлари махсус ариқ орқали юқоридаги зиналардан пастки зиналарга 5;тиб туради. Шоли йиғиб олингандан кейин, ер қуритилиб, кўпинча маккажўхори, батат (ширин картошка), ерёнғоқ, ловия етиштирилади. Катта майдонларда шакарқамиш, гевея, хин, кофе дарахтлари ўстирилади. Аҳоли пунктлари- атрофларини банан, нон дарахти, манго, дурьян, пальма дарахтлари ўраган.

Кичик Зонд ва Молукк оролларида ҳам аҳоли зич ўрнашган, ерлар ўзлаштирилган. Соҳиллардаги кокос пальмазорлари Молукк оролларидан тарқалган зираворлар олинадиган ўсимликлар (гвоздика дарахти, мускат дарахти, қорамуруч), шакарқамишзорлар, шолипоялар денгиз бўйидаги ерлардан у ерларни бир вақтлар қоплаб ётган тропик ўрмонларни аллақачон сиқиб чиқарган. Фақат тоғларнигина ҳозирги вақтгача ўрмонлар қоплаб ётади, лекин энг қимматли дарахтлар танлаб кесилгани туфайли бу ўрмонлардаги дарахт турлари ҳам анча ўзгарган ва илгаригидек бўлиқлик ҳолати қолмаган.

Бироқ Малайя архипелагидаги баъзи бир оролларда аҳолиси кам ва ҳатто инсон деярли таъсир этмаган районлар бор. Калимантанда аҳоли кам ва бу орол яхши ўрганилмаган. Унинг ландшафтларига инсон жуда кам таъсир кўрсатган; оролнинг 85% майдони ҳар хил типдаги ўрмонлар билан қопланган, бу ерда соҳилдаги текисликларнинг мангра ўрмонларидан тортиб, Кинабалу чўққиси ёнбағридаги тоғ ўрмонларигача учратиш мумкин.

Денгиз қирғоқларидаги пасттекисликлар ва дарёлар дельталари дунёдаги энг бой мангра ўрмонлари билан қопланган бўлиб, улар тимсоҳлар, тошбақалар ва сувдагина эмас, балки сув қайтган пайтларда балчиқда ҳам яшай берадиган балиқлар ҳамда бошқа ҳайвонлар учун бошпанадир. Мангра чакалакзорларидан орол ичкарисига томон борилганда биринкетин ризофорзорлар, авиценназорлар, бругиеразорлар келади. Улардан кейин нипа пальмалари ва нибонго пальмалари (Oncospertna filamentoso) полосаси келади, бу пальмазорлар соҳилларга ўзига хос манзара бахш этади.

Денгиз соҳилидаги сув босмайдиган ерлардан тоғ ёнбағирларида тахминан 1500 м баландликкача бўлган ерлар мураккаб ярус системасига эга бўлган жуда бой нам тропик ўрмонлар билан қопланган. Бу ўрмонларда беҳисоб чирмовиқ ва эпифит ўсимликлар ўсади. Пальмалар, фикуслар, дуккакли ўсимликлар энг баланд ўсимликлар бўлиб, уларнинг бўйи 60-70 м га етади. Калимантан ўрмонларининг қимматбаҳо мевали дарахтлари-ион дарахти, мангустан, манго, дурьян фақат Малайя архипелагининг оролларидагина эмас, балки тропик минтақанинг бошқа исмларида ҳам кўп етиштирилади. Қуйи ярусда банан, ғаров, пандануслар, баҳайбат папоротниклар ўсади. Йиқилиб тушган дарахтлар танасида ва тупроқда орхидея, мох ва лишайниклар ўсади. Беҳисоб чирмовиқ ўсимликлар, шу жумладан, бўйи 200-300 м бўлган ротанг пальмаси дарахтларга чирмашиб, ўтиб бўлмас чакалаклар ҳосил қилади.

Тоғ тропик ўрмонларида 1500 м дан юқорида асосан игна-баргли дарахтлар, доимий яшил дублар, рододендронлар ўсади; тупроқли, дарахтлар танасини, улардан осилиб тушган шохшаббаларни қалин мох ва лишайниклар қоплаб ётади, натижада бундай ўрмонлар афсонавий ўрмонларга ўхшайди.

Калимантаннинг тропик ўрмонларида қалин дарахтзор ва сояда яшашга турли йўллар билан мослашган хилма-хил ҳайвонлар яшайди. Кўпчилик ҳайвонларнинг ҳаёт зайли бирор томондан. дарахтлар билан боғлангандир.

 

Page 1 of 1003