Adabiyotlar 622452 ta
Videodars 982 ta
Audiokitob 2205 ta

 

Ўзгармас ток электр юритмаларини ишга тушириш

Ўзгармас ток электр юритмаларини ишга тушириш

0.0/5 rating (0 votes)
125

Электр юритмаларни ишга тушириш деб, уларни электр тармоққа улаш ва айланиш тезлигини керакли бўлган миқдоргача яъни номинал тезликкача олиб чиқиш жараёнига айтилади.

Маълумки, ишга тушириш жараёнида электр юритмалар тармоқдан катта миқдорда ток истеъмол қилади. Бу эса электр юритгич чулғамлари изоляциясининг ишдан чиқишига ва унинг куйишига, электр юритгич катта қўзғатувчи момент ҳосил қилиши натижасида ишчи механизм бузилишига, электр тармоқда кучланишнинг пасайишига ва шу тармоққа уланган бошқа истеъмолчиларнинг ишлашига салбий таъсир кўрсатишига олиб келиши мумкин.

Шу сабабли ишга туширилаётган электр юритмаларнинг истеъмол токларини маълум миқдоргача чегаралаш талаб қилинади. Бунинг учун электр юритмаларни, кучланишни пасайтириб ёки ўзгармас ток юритгичлари якори ва асинхрон фаза роторли юритгичлари ротори занжирларига қўшимча қаршиликлар улаб, ишга тушириш усуллари қўлланилади.

Электр юритмаларни қўшимча қаршилик улаб ишга тушириш усулини поғонали ёки реостатли дейилади.

Қўшимча реостат қаршиликлари қийматларини аниқлаш учун аналитик ёки график усуллари қўлланилади.

Specifications