Adabiyotlar 622452 ta
Videodars 982 ta
Audiokitob 2205 ta

 

O`zbek tilining izohli lug`ati (2521)

Wednesday, 29 January 2020 11:32

ҲЎППАК

Written by

ҲЎППАК I Икки қўл шапалоғини бириктириб, орқаси билан уриш.

Ҳўппак олмоқ 1) икки қўл шапалоғини бириктириб, орқаси билан урмоқ; 2) кўчма ўч олмоқ; зарда қилмоқ, аччиқланмоқ; қасдлашмоқ. Ичкарида Ўзбек ойим меҳмонларни кузатиб бўлиб, Кумуш билан онасидан ҳўппак олар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар.

Wednesday, 29 January 2020 11:32

ҲЎПЛАМОҚ

Written by

ҲЎПЛАМОҚ 1. Бир ҳўплам, ҳўпламҳўплам оғизга олмоқ. Норбой ярим коса шўрвани остонада тик турганча ҳўплаб ичди. «Ёшлик». Сидиқжоннинг ёнида ўтирган киши ҳўплаган чойни пуркаб юборди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари. ..уградан бир қошиқ ҳўплаган эди, қсықиб кетиб, қаттиқ ўқчиди. Н. Аминов, Тилло табассумлар.

2 кўчма Ўзига олиб (ютиб) йўқ қилмоқ. Пахтанинг фойдасини Ҳўплаб турар фермамиз, Чорванинг кам-кўстини Бозордан дотволамиз. «Муштум». Ҳафта ўтди, кунўтди, Қаторлашиб анча ой. Жўш уриб, қирғоғини Ҳўплар эди телба сой. Ғайратий. Ўртоқ Рустамов, айш-ишрат анча пулни ҳўпласа керак? «Муштум».

Wednesday, 29 January 2020 11:32

ҲЎКИЗ

Written by

ҲЎКИЗ 1. Икки ёшдан ошиб, қўшга ярайдиган ҳолга келган бичилган эркак қора мол. У ердан сув чиқади деб ўйлаш — ҳўкиз сут беради, деб ўйлашдай гап. Ҳ. Назир, Ёнар дарё. У колхознинг қўш ҳўкизи билан ўз ерини ҳайдамоқда эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари.

2 кўчма сўк. Шу молга нисбатли ҳақоратни билдиради. -Анави ҳўкизни қаранг-у, манави парини! — деди Заврак анча нарида ўз чодири ёнида турган Худододбекни яна кўрсатиб.. — бийрон ва шаддод қиз ўшанинг қўлига тушяпти. Мирмуҳсин, Меъмор.

Wednesday, 29 January 2020 11:31

ҲУҚҚАБОЗ

Written by

ҲУҚҚАБОЗ [а. + ф. — найрангбоз, фирибгар, товламачи; фокусчи] эск. 1. Кутичалар ичидан чаққонлик билан ҳар хил нарсалар чиқариб, ўйинлар, фокуслар кўрсатувчи киши; кўзбоғловчи. Хитой кийимида, кўзини хитойчасига бўяган, сочини орқасига ўраган иккита ҳуққабоз талинка [тарелка]ларни чўпларда ўйнатиб чиқади. Т. Обидов, Юсуфжон қизиқ.

2 кўчма Ҳийлагар, фирибгар, найрангбоз. - Мустамлакачиликнигина эмас, агрессив блокларни ҳам.. ҳимоя қилиш бу — кўзбоғловчи ҳуққабозларнинггина қўлидан келиши мумкин, — деди Аҳмаджон. А. Мухтор, Давр менинг тақдиримда.

Wednesday, 29 January 2020 11:31

ҲУҚУҚ

Written by

ҲУҚУҚ [а. — «ҳақ(қ)» с. нинг кўпл.] 1. ҳуқ. Давлат ҳокимияти томонидан белгиланадиган ва қуриқланадиган, жамиятда кишиларнинг ўзаро муносабатларини ва б. ни тартибга соладиган қонун-қоидалар, меъёрлар мажмун. Фуқаролик ҳуқуқи. - Тинчлик, озодлик, аёллар ҳуқуқи, маърифат ҳақида сўзлайди, тушунтиради, тинчлик учун имзо тўплайди. Ойбек, Нур қидириб. Ҳуқуқ бузилишига қарши малакали кураш олиб бориш милициянинг хизмат бурчидир. Газетадан.

2. Кимсага бирор иш-ҳаракат қилиш учун берилган, давлат қонунлари ёки бошқа хил қонун-қарорлар билан мустаҳкамланган, кафолатланган имконият, эрк, ихтиёр. Сайлов ҳуқуқи. Пенсия олиш ҳуқуқи. Дам олиш ҳуқуқи. Меҳнат қилиш ҳуқуқи. - Инсон ҳуқуқи нима ? Озод яшаш, кўнгилга ёққан уқув, қобилият, қолаверса, талант тақозо этган ишни бажариб яшашми? «Ўзбекистон қўриқлари». Мен раислик ҳуқуқим билан янги ер очишни ҳам, посёлка қурилишини ҳам тўхтатиб, барча одамларни ғўза парваришига ташлайман. Ш.Рашидов, Бўрондан кучли. Бу кишини ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилишга ҳаддим сиғмайди. А. Қаҳҳор, Йиллар.

3. с. т. айн. ҳуқуқшунослик. ..кашандаликни тугатиш дастурини ишлаб чиқиб, унда тиббиёт, ҳуқуқ, ташкилотчилик ва тарбиявий тадбирларнинг кенг комплекси кўзда тутилсин. Газетадан.

4 кўчма кам қўлл. Бирор нарсага хос мақом, ўрин. Шунинг учун ҳам ўз даврида пуристик ҳаракатнинг қурбони бўлган бу муаллим ва муаллима сўзларини ўз ҳуқуқларида қайтадан тиклаш мақсадга мувофиқ бўлур эди. «ЎТА».

Wednesday, 29 January 2020 11:31

ҲУСНБУЗАР

Written by

ҲУСНБУЗАР 1. Ёғ безлари функциясининг бузилиши туфайли терига турли хил тошмалар тошиши (кўпинча балоғатга етиш даврида йигит-қизларнинг юз, кўкрак, энса терисида пайдо бўлади). ..лейтенант борку.. анави-чи, юзларига ҳуснбузар тошиб кетган. Шуҳрат, Шинелли йиллар. Умид кун ора эрта билан соқол қиришга тутинарди. Баъзан кўпик остидаги ҳуснбузарларини кесиб, қонатиб юборарди. Мирмуҳсин, Умид.

2 кўчма Манзарани хунуклаштирадиган, қиёфани ёмонлаштирадиган хунук нарса. Гўзал биноларнинг айримлари деворларига ёпиштирилган ҳуснбузар эълонларга кўзингизтушса, таъбингиз хира бўлади. Газетадан.

Wednesday, 29 January 2020 11:30

ҲУСН

Written by

ҲУСН [а. — кўрк, чирой; гўзаллик, латофат; яхши сифат, хислат] 1. Ёқимли, ўзига тортувчи туе, кўриниш; чирой, кўрк (инсон юз тузилиши, ифодаси, ранги ва ш.к. га нисбатан). Ҳусн тўйда керак, ақл кунда керак. -Гулшанбону Худоёр хонлигининг иккинчи даврида ўз ҳусни билан бир неча мартаба хоннинг илтифотига сазовор бўлган ҳарам канизларидан эди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён. Содиқжон одобли, ақлли, қомату ҳуенда ҳам кўзи тушган қизларни қоқилтирадиган йигит эди. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди. Ташвиш қиз боланинг ҳуснини оларкан, шўхлигини ҳам, овозидаги латофатини ҳам қуваркан. С. Аҳмад, Уфқ.

2 кўчма Ёқимли кўриниш; чирой. Биз, этагимиздаги ямоқ кўрпадай, қишлоғимиз ҳуснини бузиб турган чўл парчасига сўнгги марта ҳужум қиламиз. «Ўзбекистон қўриқлари». Кечаги чангбосди ёмғир табиатга ҳусн бериб кетганидек, одамларнинг ҳам баҳридилини очиб юборади. Н. Фозилов, Дийдор.

3 кўчма Чирой бўлувчи нарса, чирой тимсоли; чирой. Фарғона — Ўзбекистоннинг ҳусни, холи. Шуҳрат, Шинелли йиллар. Яхши йигитлар — армиянинг ҳусни! Шуҳрат, Шинелли йиллар. Каналнинг икки ёқаси бўйлаб қурилган икки қаватли бинолар шу қадар кўркамки.. металлурглар шаҳарчасига ҳусн бўлиб тушган эди. Н. Сафаров, Танланган асарлар.

Ҳусни ахлоқ эск. кт. Яхши хулқ, гўзаллик ва бу ҳақцаги таълимот. Имом, мактаб домласи ва бир мударрис ҳам, бу муносабат билан, болаларга ҳусни ахлоқни таълим [бериш] хусусида бир оз даҳанаки жанг қилишди. Ойбек, Танланган асарлар. Ҳусни мутлақ эск. кт. Яратувчи, худо. Уч кунлик ҳаётнинг неъматларидан қўл қоқиб, ҳусни мутлақнинг муҳаббати билан яшамоқ қадар улуғ.. бахт борми?.. Табиатнинг ўзи ҳусни мутлақнинг бепоён жшвалар кўрсатган улуғ кўзгусидир. Ойбек, Навоий. Ҳусни кабул эск. кт. Иззат-икром билан, яхши кутиб олиш. Биз бориб, онҳазратга жанобингизнинг дуонгизни эшиттирамиз; ҳусни қабулингизни, ижобатингизни уқтирамиз. А. Қодирий, Меҳробдан чаён.

Wednesday, 29 January 2020 11:30

ҲУРПАЙМОҚ

Written by

ҲУРПАЙМОҚ 1. Тиккайган, тўзғиган ҳолат олмоқ (соч, жун, пат кабилар ҳақида). Аравага, ундан бошқа, ярим яланғоч, сочлари ҳурпайган бир йигит ҳам ўтирди. Ойбек, Нур қидириб. Бўғот лабида бир-бирига қараб ҳурпайиб турган икки мушукнинг бири пишиллаб, кейин чақалоқнинг йиғисидек миёвлаб юборди. С. Аҳмад, Ҳукм. ..қиз қараса, икки мусича ҳурпайиб олиб, бир-бири билан уришяпти. Ю. Шомансур, Қора марварид.

2 кўчма Авзойи бузуқ, ёқимсиз қиёфага кирмоқ. -Оғир ҳақорат билан тепамга ҳурпайиб келган Қоплонбеков, кучли қўллари билан юзимга бир туширди, — деди Пўлат. Ғайратий, Менинг ёшлигим. Аммо Зайнаб., ҳурпайиб, ҳеч ким билан сўзлашмай қўяр эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар. Лобар, жангга ҳозирланган хўроздай ҳурпайиб, панжа/трини кенг ёйиб, Гулнознинг устига бостириб келди. Ҳ. Ғулом, Тошкентликлар. Қишлоқлар ҳурпайган, сукунатга чўмган. Ҳ. Турсунқулов, Ҳаётим қиссаси. Ҳурпайган булут осилив тураверди-ю, ёмғир ёғмади. А. Мухтор, Опа-сингиллар.

Page 1 of 316