Adabiyotlar 622452 ta
Videodars 982 ta
Audiokitob 2205 ta

 

Мехнатни илмий ташкил килиш (НОТ) тугрисидаги асосий тушунчалар.

Мехнатни илмий ташкил килиш (НОТ) тугрисидаги асосий тушунчалар.

 

Максад:Бу мавзуни утиш биринчи навбатда мехнатни корхонада тугри ташкил килиш методлари урганилса, бундан ташкари давлат ва жамоатчилик назоратининг иш фаолияти урганилади.

 

Режа:

1.      Мехнат мухофазаси курсини ташкил килишнинг илмий методик принциплари.

2.      Мехнатни мухофаза килишда давлат ва жамоатчилик назорати.

1.     Мехнатни мухофаза килишнинг номенклатура чора тадбирлари.

4.  Саноат корхонадарида мехнатни мухофаза килишнинг уч погонали назорати.

5.  Мехнат мухофазасига оид тадбирларни режалаштириш ва маблаг билан таъминлаш.

6.  Мехнат мухофаза шароитини яхшилашда иктисодий самарадорликларини хисоблаш методлари.

 

                 Мехнатни ташкил килишда килинадиган харакатларнинг кандай таксимланиши ва ажратилиши, хамда иктисодий самарадорликни хисоблаш йуллари тула урганилади.

 

 Мехнат мухофазаси курсини ташкил килишнинг

 илмий методик принциплари.

         Мехнат мухофазаси ва ёнгиннинг олдини олиш тадбирлари курсида ишловчилар мехнатни мухофаза килишга оид конунчиликнинг асосий коидалари ишлаб чикариш корхоналарида мехнат шароитини ва травматизм сабабларини тахлил килиш, корхоналардаги ишлаб чикариш санитарияси ва гигиенаси, ёнгиннинг олдини олишнинг тадбирлари куриб чикилади.

         Мехнат мухофазасини билишнинг асосий методи ишлаб чикариш мухитининг ишловчига таъсирини урганиш, мавжуд мехнат шароитлари ва ишлаб чикариш  травматизми хамда касбий касалликларни тахлил килиш хисобланади. Ишлаб чикаришда инсон ва техниканинг узаро таъсирини урганиш алохида фан эргономиканинг мавзу бахси булиб колди, бу фан мехнат мухофазаси билан  чамбарчас боглангандир.

         Ишлаб чикаришда соглом ва хавфсиз мехнат шароитлари яратиш, иш вактини кам йукотишга ва мехнат унумдорлигини оширишга имкон беради. Мехнат унумдорлигини оширишнинг мухим шарти ишлаб чикариш травматизми ва касалланишларнинг олдини олишдир.

         Кулай мехнат шароитлари яратиш, касбий касалликларнинг олдини олиш, гигиеник ва техникавий соха илмий тадкикот институтларини ишланмаларини жорий килиш, ишлаб чикариш экономикасига катта фойда келтиради. Турли касаллик ва жарохатланиш туфайли Узбекистон ва Урта  Осиёдаги бошка республикаларнинг ишлаб чикариш корхоналарида хар бир ишчи йилига 14-17 кун йукотади, иктисодчиларнинг хисобига кура касалланишни атиги бир кунга кискартириш мамлакатимиз миллий бойлигини деярли 80 млн.сумга ошириш имконини беради.

         Мехнат унумдорлигини касалланиш ва травматизм окибатида йукотилаётган иш вактини камайтириш йули билан ошириш учун ишчиларнинг саломатлигига у ёки бу ишлаб чикаришга кай даражада таъсир этаётганини аник тасаввур килиш, янги ишлаб чикариш техникаси ва технологик процесслар хавфсизлик техникаси, эргономика ва санитария-гигиена нормалари талабларига жавоб беришига эришиш, мехнат шароити ва мухофазасини яхшилаш билан боглик булган масалалар уз вактида, тула хамжихатлик  билан хал килиниши шарт ва зарур.

 

Мехнатни мухофаза килишда давлат ва

 жамоатчилик назорати.

         Корхона маъмурияти томонидан мехнат конунчилигига, мехнат мухофаза буйича коидалар ва курсатмаларга риоя килиш буйича шундай махсус давлат ташкилотлари мавжудки, улар уз иш фаолияти буйича корхона ва ташкилот маъмурияти хамда уларнинг юкоридаги ташкилотларига буйсунмайдилар. Мехнатни мухофаза килиш буйича улар берган курсатма, корхона рахбарлари ва цех бошликлари хамда алохида фукаролар учун конун булиб хисобланади.

         Бундай давлат ташкилотларига куйидагилар киради:

1. Давлат тог-кон техника назорати (Саноат тог-кон техника назорати), тог-кон ва металлургия корхоналарида ДТКТ назорати куйидагиларни назорат килади.

         А) Босим остида ишлайдиган идишларни, буг козонларини, сув иситадиган козонлар, юк кутариш ва тушириш механизмларини ишлатишда ва тайёрлашда, тог- кон ишлари ва заводларда техника хавфсизлик коидаларини кандай бажараётганини.

         Б) Шу сохада ишлайдиган кишиларни укитиш, билимларини текшириш ва уларни ишга куйишга рухсат бериш.

         В) Идоралар ва вазирликлар томонидан такдим этилган коида, курсатмаларни куриб чикишда ва уларга узгартиришлар киритишда катнашадилар.

2. Давлат санитария назорати Узбекистон Республикаси согликни саклаш вазирлиги, санитария-эпидемология хизмати хамда табиатни мухофаза килиш давлат кумитаси органлари томонидан амалга оширилади.

         Давлат санитария ва экология назоратларининг асосий вазифаси корхоналарни куриш, лойихалаш ва улардан фойдаланишда гигиеник коидалар бузилмаслиги, сув хавфзалари ва атмосферадаги хавонинг ифлосланишига йул куймаслик хамда ифлосланишни бартараф килишнинг чора-тадбирларини куришдан, касалликларнинг олдини олиш, яхши мехнат шароитини яратишга каратилган тадбирларни ишлаб чикиш ва уларни амалга оширишдан иборатдир.

3. Давлат энергия назорати. Тог-кон саноати корхоналарида электр ва иссиклик билан ишлайдиган курилмаларда, ишлатилиш коидаларини бажарилиши, электр ва иссиклик энергиясидан фойдаланишда хавфсизлик техникаси ва коидаларига риоя килишини назорат килиб боради.

4. Ёнгинга карши давлат назорати, корхоналарни лойихалашда (кайта лойихалаш) кузда тутилган ёнгинга карши коидаларни бажарилиши хамда ишлаб турган корхоналарда ёнгинга карши тадбирларни амалга оширилишини назорат килади, содир булган ёнгинларни хисобга олади, унга карши ташвикот ва таргибот ишларини олиб боради, ёнгин чикиш сабабларини аниклайди.

5. Касаба уюшма ташкилотларининг мехнат техникавий инспекцияси корхоналар томонидан мехнат тугрисидаги конунларини ва мехнат мухофазаси конунларига риоя килишини текшириб туради.

Давлат томонидан мехнат мухофазасини назорат килувчи ташкилотларга куйидаги хукуклар (ваколат) берилади.

1.Давлат назорати карамогидаги корхоналарнинг иш жойларида ёки куриладиган корхоналарда мехнат мухофазаси коидалари купол бузилганда уларнинг ишини тухтатиб куйиш.

2.Мехнат мухофазаси коидалари талабига жавоб бермайдиган корхоналарни ишини таъкиклаш.

3.Баъзи бир ускуналар ёки корхоналарда хизмат килувчи кишилар соглигига хавф тугдираётган шароитда, шу корхона рахбарларига катъий буйрук бериш.

4.Корхона рахбарларига ёки цех бошликларига хамда алохида фукароларга нисбатан маъмурий жазо бериш.

5.Содир булган фалокат ва бахтсиз ходисаларни сабабларини аниклаш.

6.Янгидан курилган (кайта курилган) биноларни саноат корхоналарини доимий ишлатиш учун давлат кабул комиссияларига катнашиш ва хоказо.

         Корхона маъмурияти томонидан мехнат конунчилиги, шунингдек мехнат мухофазаси буйича нормалар коидалар ва кулланмаларга риоя килинишини назорат килиш максадида корхона касаба уюшмалари томонидан жамоатчилик назорати олиб бориш учун мехнат мухофазаси буйича комиссия тузилади.

         Комиссия, ишчиларга йул-йурик курсатиш хавфсиз ишлаш усулларини урганиш, сифатини, асбобларнинг созлигини, мехнат мухофазаси юзасидан амалга ошириладиган тадбирларга ажратилган маблагларнинг сарфланишини, бахтсиз ходисаларнинг тугри хисобга олинишини назорат килади, ишлаб чикаришдаги шикастланишни ва касбий касалликларнинг сабабларини урганади, маъмуриятга бу сабабларни бартараф килиш юзасидан таклифлар киритади, корхонанинг кишки ва ёзги иш шароитларига тайёргарлик режаларини куриб чикади ва бу режаларнинг бажарилишини назорат килади, ишчиларнинг махсус коржома, махсус оёк кийим, шахсий химоя воситалари, сут, совун, сифатли ичимлик сув  билан уз вактида тугри таъминланиши устидан назорат утказиб туради.

 

 Мехнатни мухофаза килишнинг номенклатура чора-тадбирлари.

         Касаба уюшмаси уставига асосан Завод касаба уюшмаси кумитаси воситачилигида хар йили маъмурият (директор) билан ишчи-хизматчилар уртасида узаро мехнат муносабатлари тугрисида жамоат битими тузилади. Бу битимда ишчи ва хизматчиларнинг мехнат килиш ва маданий, маиший дам олиши тадбирлари хакида келишиб олинади. Худди шу битимда мехнатни мухофаза килиш чора-тадбирлари, мехнат шароитини яхшилаш масалалари хам хисобга олинади ва бу масалалар маълум тартибга келтирилиб, мехнатни мухофаза килишнинг номенклатура чора-тадбирлари сифатида битимга тиркаб куйилади.

         Номенклатура чора-тадбирлари планини касаба уюшмаси комитетлари билан келишган холда, маъмурият ходимлари тузади.

         Унга, ушбу корхонада хозирги мехнат шароити, касб касалликлари ва саноат корхонасида инсон организмига таъсир килувчи зарарли омилларнинг мавжудлиги асос килиб олинади. Бу план касаба уюшмаси билан келишилгандан кейин ишчиларнинг умумий мажлисида мухокама килинади.

         Номенклатура чора-тадбирларига асосан бажарилиши, иш шароитини яхшилашга олиб келадиган чора-тадбирлар киритилиб, уларни шартли равишда куйидаги уч группага булиб караш мумкин:

         1. Бахтсиз ходисаларнинг олдини олишга каратилган чора-тадбирлар, бунга кушимча, сакловчи ва мухофаза килувчи тусик системаларини урнатиш, блокировка килиш, мухофазанинг автоматик системаларини куллаш, узокдан туриб бошкариладиган асбоблар жорий килиш, сигнал системалари, механизациялаштириш масалалари ва бошкалар киради.

         2. Саноат корхоналарида касб касалликларини камайтиришга каратилган чора-тадбирлар, бунга ишчиларни, хар хил зарарли таъсир курсатувчи моддалардан мухофаза килувчи курилмалар тайёрлаш ёки сотиб олиш, яхши шамоллатиш ва хавони мутадиллаш системаларини урнатиш, эски системаларни такомиллаштириш, умумий хаво алмаштириш усуллари, хавфли моддалар ажраладиган жойни ажратиш, хаво холатини кузатадиган асбоблар урнатиш ва бошкалар.

3. Иш шароитини умуман яхшилашга картилган чора-тадбирлар бунга окилона ёритиш, санитар-маиший хоналар холатини яхшилаш, махсус кийим бош ва оёк кийимларини вактида сифатли ремонт килиш, мехнатни мухофаза килиш кабинетлари, бурчаклари ва виставкалари ташкил килиш ва бошкалар. 

         Саноат корхоналарида технологик жараёнлар такозо килган чора-тадбирлар, масалан янги технологик жараёнлар ташкил килиш ва ишлаб чикаришни максадга мувофик килиш масалалари, иш шароитини яхшилаш билан боглик булган чора-тадбир булишидан катъий назар номенклатура чора-тадбирларига киритилмайди.

         Номенклатура чора-тадбирлари иш битимига киритилганлиги ва ишчиларнинг умумий мажлисида тасдиклангани сабабли, бу чора-тадбирлар бажарилиши шарт булиб колади ва унинг бажарилиши хакида маъмурият ишчиларга ахборот бериб туриши керак. Унга сарфланадиган маблаг саноат корхонасининг асосий фондидан олинади, яъни бу харажатлар умумцех ва умумзавод харажатлари хисобига киради. Мехнатни мухофаза килиш номенклатура чора-тадбирларига ажратилган маблаглардан бошка максадларда фойдаланиш мутлако такикланади.

         Юкорида санаб утилган мехнатни мухофаза килишнинг номенклатура чора-тадбирлари саноат корхоналарида утказилиши лозим булган ва бу корхоналарнинг бош планига киритилган, Бу йиллик план буйича саноат корхонаси жойлашган майдонларини ободонлаштириш, ишчилар яшайдиган зоналар холатини яхшилаш, корхона ташки куриниши ва унга туташувчи йул ва йулаклар холатини яхшилаш, хамма ишлаб-чикариш зоналарини кукаламзорлаштириш масалалари кирадики, буларни район, област микиёсида хисобга олинади ва унга маълум маблаг ажратилади.

 

Саноат корхоналарида мехнатни мухофаза
килишнинг уч погонали  назорати.

         Саноат корхоналарида мехнатни мухофаза килиш, ишлаб чикариш санитарияси коидаларини кандай даражада бажарилаётганини назорат килиш ва касб касалликларини олдини олиш тадбирларини кучайтириш максадида 3 погонали назорат килиш системаси жорий килинган. 3 погонали назоратни ташкил килиш ва уни бошкариш корхонанинг бош мухандиси ва касаба уюшмасининг раисига юклатилади.

1 – погонали назорат – хар куни иш бошкарувчи, булим бошликлари, жамоатчи назоратчи хамкорлигида уз иш жойларида иш жойининг холати, ускуналарнинг техника хавфсизлик коидаларига жавоб бера олиши, химоя курилмаларининг холати, хаво алмаштириш курилмаларининг холати, ёруглик, иссиклик курилмаларининг ишлаши, ишчиларнинг жомакор, махсус кийимлар хамда химоя воситалари билан таъминланганлиги ва хоказо текширади.

Текшириш натижасида аникланган камчиликларни оператив холатда иш бошланишига кадар тугатишига харакат килинади. Текшириш давомида аникланган мехнатни мухофаза килишга доир камчиликларни уз кучи билан тугатишга харакат килинади, хал килинмаган камчиликларни булим бошлиги узидан юкори булган цех бошлигига маълум килади, содир булган камчиликларни биринчи погонали назоратни кайд килиш дафтарига ёзиб куйилади.

2 – погонали назорат. Цех бошлиги, маъмурий мутахассислар жамоат назоратчиси хамда тиббиёт ходимлари билан биргаликда хар хафта бир маротаба, корхонада жорий этилган буйрук ёки курсатмага асосан, корхонада мехнат мухофазаси талабларига амал килинишига ва тадбирлар ижросига эътибор берадилар ва асосан куйидаги холатларни текширадилар:

-         биринчи поганадаги назоратдаги курсатилган камчиликларни ижроси натижалари.

-         Иш бажарилаёт вактида хавфсизликнинг таъминланиши, технологик жараёнларга караш, хавфсизлик техникаси коидасига мувофик техника воситаларини, хамда асбоб-ускуналарнинг ва курилмаларнинг тугри урнатилганлигини, улардан тугри фойдаланганлигини назорат килиш.

-         Хамма курилмаларнинг холати, ёнгиндан химоя килиш ва ёнгинга карши курашиш воситаларидан фойдаланиш.

-         Хавони алмаштириш курилмаларнинг холати, ёруглик, иссиклик, бинонинг маиший санитария холатларини, курсатма утказилишининг сифати, ута хавфли жойларда ишлашга берилган рухсатномаларни

-         Ишчиларнинг жомакор, махсус кийимлар хамда химоя воситалари билан таъминланганлиги, совун ва зарарсизлантирувчи порошоклар, сут ва даволаш озик-овкатлар билан таъминланганлигини текширадилар.

Хотин – кизлар ва усмирларнинг мехнатини мухофаза килиш мехнат конунларига амал килинишига эътибор берилади. Текшириш давомида аникланган камчиликлар ва хатоларни бартараф килиш чораларини курадилар. Тула бартараф килиб булмайдиган камчиликлар тугрисидаги 2-погонали назорат килиш кайд дафтарига ёзиб колдирилади ва уни ким томонидан бартараф килиниши, муддати курсатилади, кайд дафтарига текширилган кишининг имзоси куйилади. Уз кучи билан бартараф этилмаган камчилик натижалари 2-погонали назоратни кайд килиш дафтарига ёзиб куйилади.

3 – погонали назорат – белгиланган кунда бир ойда бир маротаба утказилади. Назорат корхона рахбари, бош мухандис, бош мутахасислар, санитария шифокорлари, корхона техника хавфсизлиги мухандиси, касаба уюшмасининг мехнат мухофазаси буйича комиссияси раиси билан биргаликда амалга оширилади.

Бунда 1-ва 2-погонада утказилган назоратнинг сифати хамда уларнинг бажарилиши текширилади. Текширишлар якуни корхона рахбари ёки бош мухандис иштирокида мажлис утказилиб тахлил килиб чикилади ва карор кабул килинади. Бу карор корхонанинг барча тармокларига етказилади. Камчиликларни тугатиш максадида тадбирлар белгиланиб уни бажарувчи кишиларни фамилиялари аник килиб 3-погонали назоратни кайд этиш дафтарига ёзилади.

 

 Мехнат мухофазасига оид тадбирларни  режалаштириш ва

маблаг билан таъминлаш.

         Корхонада мехнат мухофазасига оид тадбирлар йиллик режа асосида утказилади, бу тадбирлар келгуси йилнинг йиллик шартномасига маъмурият билан касаба уюшмаси уртасидаги алохида келишув тарзида киритилади. Мехнатни мухофаза килиш буйича тузиладиган келишувда 1-навбатда мехнат шароитини яхшилашга каратилган тадбирларгина киритилиб, унда содир булган бахтсиз ходисалар ва касбий касалликларнинг келтириб чикарган сабаблари, ускуна ва биноларнинг санитария техник холати тугрисидаги паспорти, давлат назорат ходимларининг курсатмалари ва ишчи, хизматчиларнинг киритган таклифлари асосида тузилади. Шамолллатиш, ихоталар, чумилиш хоналари ва бошка санитария-маиший курилмаларни жорий таъмирлаш, ишчиларни коржома, шахсий химоя воситалари, сут, совун билан тахминлаш, шип, девор ва асбоб-ускуналарни ранг бериб буяш, оклаш, корхона атрофини ободонлаштириш ва кукаламзорлаштириш, пиёдалар юрадиган йулакларни асфальтлаштириш ва хаво, сув хавзаларини ифлосланишдан саклашга каратилган тадбирлар келишувга киритилмайди.  Келишув жамоанинг умумий мажлисида  куриб чикилади ва ишни хизматчилар макуллангандан сунг келишувга кура корхона рахбари хамда касаба уюшмасининг раиси имзо чекади ва шу кундан бошлаб, мехнат тугрисидаги келишув конун кучига киради.  Кейинчалик касаба уюшмаси раиси келишувнинг бажарилишини назорат килиб боради. Келишувга киритилган тадбирлар 3 кисмга булинади:

1.     Бахтсиз ходисаларни олдини олишга каратилган тадбирлар: хавфсизлик шароитларини назорат киладиган асбоб-ускуналар сотиб олиш, одамларни хавфсиз ташиш учун транспортни жихозлаш, шунингдек, огир ёки соглик учун зарарли ишларни кушимча мехнизациялаштириш ва хоказо.

2.     Ишлаб чикаришда касалланишнинг олдини олишга каратилган тадбирлар: шовкин ва титрашга карши кураш, мосламаларларнинг, иситиш, ёритиш, шамоллатишларнинг ишини яхшилаш ва таъмирлаш маиший хоналар куриш ва жихозлаш, сув ичадиган фантанчалар урнатиш, ичимлик сувини тозалаш ва уни тозалаш учун асбоб-ускуналар сотиб олиш, зарарли моддалар ишлатиш билан боглик булган технологик жараёнларни гермитизациялаш ва хоказо.

3.  Мехнат шароитларини умумий яхшилашга каратилган тадбирлар: мехнат мухофазасига оид хоналарни жихозлаш, укув кинофильмларини намойиш килиш, хавфсизлик техникасига оид кулланмалар ишлаб чикиш, маъруза ва курслар ташкил килиш ва хоказолар. Корхоналар ва ташкилотлар мехнат мухофазаси буйича тадбирларни амалга ошириш учун куйидаги ажратмалар хисобидан маблаг билан таъминланади.

1.     Цех ва умумий ишлаб чикариш харажатлари хисобига.

2.     Амартизация фонди хисобига (агар капитал кайта таъмирлашда, асосий ускуналарни таъмирлаш керак булса).

3.     Банк берадиган карз хисобидан (агар тадбирлар банк томонидан маблаг билан таъминланадиган, янги техника билан таъминлаш ёки ишлаб чикаришни кенгайтириш хисобидан булса).

4.     Давлат капитал маблаглари хисобидан аник тадбирий чораларни бажариш учун мулжалланган маблаг ва материалларни бошка сохалар учун сарфлаш катъиян ман этилади. Утказилган тадбирий чоралардан иктисод килинган маблаг ва материалларни ишлатилиши тугрисидаги хисобот Узбекистон Республикаси статистика бошкармаси тасдиклаган коида буйича йилига 2 мартаба корхона рахбарлари  томонидан юкори хужалик ташкилотига, статистика булимига ва вилоят касаба уюшма ташкилотларига юборилади.

 

 Мехнат мухофазаси ва шароитини яхшилашда иктисодий

самарадорликларини хисоблаш методлари.

         Мехнатдаги тадбир ва мехнат шароитини яхшилашнинг йиллик иктисодий самарадорликларини куйидаги формулада хисоблаш  мумкин.

                              Эйил=Р-З;           Эйил=Р-(С+Еб×К)

бунда  Р – олинган иктисодий натижа, сум .

З – Мехнат  шароитини яхшилашда йиллик мослаштирилган доимий ва келтирилган маблаг харажатлар, сум/йил.

Еб – Мехнат шароитини яхшилашдаги иктисодий самарадорликнинг  белгиланган коэффициенти (Еб=0,08).

С – мехнат шароитини яхшилашда килинадиган йиллик харажатлар, сум.

К – мехнатни мухофаза килиш ва мехнат шароитини яхшилашга ажратилган (маблаг).

         Мехнат мухофазаси ва мехнат шароитини яхшилашда, хар хил булган вариантларни солиштириб, улардан энг яхши йиллик иктисодий самарадорликка эга булган вариантни куллаймиз.

         Мехнат мухофазаси ва шароитни яхшилашда иктисодий самарадорлик ва тадбирларга килинган харажат куйидигича аникланади, яъни олинган иктисодий натижанинг келтирилган харажатга нисбати билан

                                  Эк=Р/З

Мехнат мухофазаси шароитни яхшилашда умумий иктисодий афзаликка ажратилган маблаг куйидаги формулада аникланади.

                            Эа=(Р-С) / К 

Агар ажратилган маблаг самарадорлиги курсатгичини белгиланган коэффициент билан солиштирганда   Эа> Еб    булса, унда ажратилган маблаг самарадорлирок эканлигини курамиз.

         Тескари самарадорлик коэффициенти ва ажратилган харажатлар таъминотини коплаш муддатини характерлаш ва унинг катталиги куйидаги формула блан хисобланади.

                            Т=К / (Р-С) = 1/Эа

Маблаг таъминотини коплаш муддатининг олинган киймати, нормадаги (Тн = 12,5 йил) киймати билан таккосланади, агар у норма микдоридаги кийматдан кам булса, унда харажатнинг таъминоти самарадорли хисобланади.

 

Хулоса: Мехнатни мухофаза килишда текшириш ишларини тугри олиб борилиши ва жарохатланиш хамда касбий касалликларни камайтирса, уша корхона маблаги тежалади.

 

Назорат саволлари.

 

1.      Мехнат мухофазаси курсини ташкил килишнинг илмий методик принциплари.

2.      Мехнатни мухофаза килишда давлат ва жамоатчилик назорати.

3.      Давлат назорат органларига берилган ваколатлар.

4.      Мехнатни мухофаза килишнинг номенклатура чора-тадбирлари.

5.      Саноат корхоналарида мехнатни  мухофаза килишнинг уч погонали  назорати.

6. Мехнат мухофазасига оид тадбирларни режалаштириш ва маблаг билан таъминлаш.

 

Адабиётлар

1.  Азимов Х.А. -   «Мехнат мухофазаси» Тошкент – 1997й.

2.  Гольдварг А.И., Шомирзаев Х.Х. – Мехнат мухофазаси ва ёнгинни олдини олиш тадбирлари. Тошкент. «Укитувчи», 1984 й.

3. Ёрматов   Г  ва Исомухаммедов  Ё   . – Мехнат мухофазаси. Тошкент. «Мехнат», 2002 й.

4. Орлов Г. – Охрана труда в строительстве. М. 1985 г.

 

 

 

 

 

 

 

Read 123 times