Adabiyotlar 622452 ta
Videodars 982 ta
Audiokitob 2205 ta

 

Туризм индустрияси ва ресурслари.

Туризм индустрияси ва ресурслари.

 

Туризмда фаолият натижасини туристик ташкилот касб этади. Туристик ташкилот – бу туристларнинг у ёки бу талабларини қондирадиган ва улар томонидан ҳаққи тўланадиган ҳар қандай хизмат кўрсатиш туридир. Туристик хизматга меҳмонхона, транспорт, экскурсия, таржима, маиший-комунал, воситачилик ва бошқа хизматлар киради. Бир вақтнинг ўзида туристик ташкилотни кенг ва тор доирада қўриб чиқиш мумкин. Тор доирадаги туристик ташкилот –туристик саноатнинг аниқ йўналишида хизмат кўрсатиш бўлиб, яъни туристларга битта «пакет»да сотиладиган стандартлашган хизматлар тўпламидан иборат. Ҳорижда стандартлашган тўпламлар ёки хизматлар пакети асосида сотиладиган туристик саёҳатлар кўп ҳолларда «пекиж-тур» деб аталади. Булар кўплаб туристик фирмалар фаолиятининг асосий мазмуни ҳисобланади. Шуни инобатга олиш керакки, пекиж –турларга бўлган талаб даражаси турли мамлакатларда турлича бўлиши мумкин. Пекиж-турдан асосан Белгия, Германия, Нидерландия, Буюк Британия ва Данияда кенг фойдаланилади, ҳозирги кунда бу давлатларнинг улиши барча саёҳатчиларнинг 38%ни ташкил қилади.

Туристик ташкилотнинг хизмат кўрсатишидаги умумий ўзига хос хусусияти билан бир қаторда, ундан фарқ қилувчи хусусиятлари ҳам мавжуд:

1.     Бу турли компонентлар ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг мураккаб тизими билан тавсифланувчи товар ва хизматларнинг мажмуасидир.

2.     Туристик хизматга бўлган талаб нарх ва фойдага таққослаганда жуда ҳам эгилувчан, лекин кўпинча сиёсий-ижтимоий шароитларга боғлиқ бўлади.

3.     Истеъмолчи қоидага мувофиқ турмаҳсулотни истеъмол қилмасдан олдин кўра олмайди, истеъмолнинг ўзи бевосита туристик хизмат ишлаб чиқарилган жойда амалга оширилади.

4.     Турмаҳсулот вақт ва макон каби ўзгарувчан омилларга боғлиқ, шунинг учун унга бўлган талаб доимий равишда ўзгариб туради.

5.     Туристик маҳсулотлар кўплаб корхоналарнинг фаолияти билан вужудга келади, уларнинг ҳар бири ўзининг турли хил тижорат мақсадлари, ўзига хос истеъмоли ва ишлаш усулларига эга.

6.     Арзимаган камчиликлар мавжудлиги туфайли ҳам юқори сифатли туристик хизматга эришиш мумкин эмас, ваҳоланки туристларга хизмат кўрсатиш мана шу майда деталлардан ташкил топади.

7.     Туристик хизмат сифатини баҳолаш мухим субъективлиги билан ажралиб туради: истеъмол қилинган хизматлар пакетига тўғридан-тўғри алоқаси бўлмаган шахслар истеъмолчининг берган баҳосига катта таъсир ўтказади (масалан, маҳаллий фуқаролар, туристик гуруҳ аъзолари).

8.     Туристик хизматлар сифатига ташқи омиллар ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. Масалан: табиий шарт-шароитлар, об-ҳаво, туризм соҳасидаги сиёсат, халқаро воқеалар ва бошқалар.

Туристик ташкилотнинг ўзига хос бу хусусиятлари туризм маркетингига ва менежментига катта таъсир ўтказади. Жаҳон туризм ташкилоти томонидан “турист” тушунчасига берилган таърифдан келиб чиқиб, француз мутахассислари Р. Ланкар туристик маркетингни қуйидагича изоҳлайди. Белгиланган вазифани ечимини топиш ва таҳлил қилишдаги тадқиқотлар учун ишлаб чиқилган асосий усул ва йўл-йўриқлар бир мақсадга йўналтирилган бўлиши керак, психологик ва ижтимоий омиллар нуқтаий назари билан кишилар талабини тўлиқ қондиришга имкониятлар яратиб бериш, шунингдек, молиявий жиҳатдан туристик ташкилотлар билан фаолият олиб боришда мақсадга мувофиқ усулларни аниқлаш, бу ерда туристик хизматдаги намоён бўлган ва яширин талабларни инобатга олиш зарур. Бу турдаги талаблар дам олиш мотивлари билан ёки тадбиркорлар гуруҳи, оила, турли хил иттифоқда тез-тез учраб турадиган мотивлар билан аниқланиши мумкин.

Туристик маркетинг ва менежментнинг асосий вазифаси тизимий ўзгариш ва туристик корхоналар фаолиятининг мувофиқлигини, шунингдек, ҳудудий, миллий ёки халқаро миқёсда амалга ошириладиган туризм соҳасидаги хусусий ва давлат сиёсатидаги ўзгаришларининг мақсади ҳамда белгиланган истеъмолчилар гуруҳларининг талабларини тўлароқ қондириш ва максимал фойда олиш имкониятини инобатга олишдир.

Халқаро туристик ташкилот туризмда маркетингнинг уч асосий вазифасини ҳисобга олишни таъкидлайди: 1. Мижозлар билан алоқа ўрнатиш; 2. Ривожланиш; 3. Назорат.

1.Мижозлар билан алоқа ўрнатиш­­­ – ўз олдига истеъмолчи учун кўзланган дам олиш жойи ва у ерда мавжуд хизмат кўрсатиш сервиси, диққатга сазовор жойлар ва бундан кутилаётган манфаатлар мижозлар истагини қондиришга тўлиқ мос келишига ишонтириш мақсадини қўяди.

2. Ривожланиш – сотиш учун янги имкониятларни таъминлаш мумкин бўлган янгиликларни киритишни кўзлайди. Ўз навбатида бундай янгиликларни киритиш потенциал мижозларнинг хоҳиш ва талабларига мос келиши керак.

3. Назорат – хизматларнинг бозорга кириб бориши бўйича фаолият натижалари таҳлили ва бу натижалар туризм соҳасида ҳақиқатдан ҳам тўлиқ ва муваффақиятли фойдаланиши қанчалик акс эттирилаётганлигини текширишдан иборатдир.

Туризмни бозор шароитида ривожланишида икки йўналишни тижорат ва ижтимоий туризмни кўрсатиш мумкин:

Тижорат туризми асосан бозор сигментациясини ва истеъмолчиларнинг талабларидаги олдиндан ўрганилган маълум бир фарқларни ҳисобга олган ҳолда истеъмолчиларнинг муайян гуруҳига мўлжалланган.

Тижорат туризмида нархлар стратегияси ҳаражатларга, талабга ва рақобатга асосланади.

Нарх – кўпчилик истеъмолчиларнинг асосий танлаш мезонидир ва шу сабабдан бу кўрсаткич биринчи навбатда савдо ҳажмига таъсир кўрсатади. Потенциал турист маҳсулотнинг ўзидаги ўзгаришларга қараганда унинг нархдаги ўзгаришларга сезгирроқ бўлади.

Сўнгги пайтларда аҳолига хизмат кўрсатиш таннархига ҳаражатларнинг тиббий суғурта ва мулкнинг мажбурий суғуртаси каби янги турлари киритилган, озиқ – овқат маҳсулотлариннг нархлари ва турлари, ёқилғи, транспорт ва бошқа хизматларнинг нархлари ва солиқлар ошиб бормоқда буларнинг ҳаммаси, шубҳасиз, туристик хизмат кўрсатишнинг таннархида акс этади.

 

Read 115 times