Adabiyotlar 622452 ta
Videodars 982 ta
Audiokitob 2205 ta

 

Молиявий инқироз шароитида банклар ролини ошириш бозор инфраструктурасини энг муҳим элементи сифатида. Банк тизимининг вазифалари.

Молиявий инқироз шароитида банклар ролини ошириш бозор инфраструктурасини энг муҳим элементи сифатида. Банк тизимининг  вазифалари.

Ҳозирги пайтда қишлоқда ссуда жамгарма ширкатлари тусидаги кредит кооперацияларини ва шахарларда ўзаро кредитлар жамиятларини ташкил этиш мухим вазифа ҳисобланади. Бу ҳозирги пайтда уйдаги "пайпокка" яшириб саклаетган пул маблағларини жалб этиш ва уларни кредитлар шаклида кредит кооперацияси аъзолари ўртасида жойлаштириш имконини беради. Туман марказларидаги кредит уюшмалари кредит кооперацияларига молиявий ердам кўрсатиши, шунингдек уларнинг аъзоларига техника, угитлар сотиб олиш ва махсулотни сотишда кўмаклашиши керак. Жаҳон тажрибасининг далолат беришича ишлаб чиқариш кооперациялари ҳам иқтисодиёени барқарор ривожлантиришнинг ғоят мухим шарти ҳисобланади.

Қимматбаҳо қогозлар бозорида банклар бир вақтнинг ўзида ҳам инвестор ҳам эмитент сифатида қатнашмоқда. Банкларнинг бошқа хўжалик субъектларига нисбатан цабил молиявий холатга эгалиги қимматбаҳо қогозлар бозорида операцияларда қатнашишга имкон бермоқда. Республикада тижорат банкларнинг қимматбаҳо қогозлар бозорида актив иштирок этишини сабабларидан яна бири банкларнинг низом капиталини ошриш соҳасида ўз акцияларини сотишга бўлган интилишдир.

Бугунги кунга келиб тижорат банклари қимматбаҳо қогозлар бозорида акциялардан ташқари депозит ва жамгарма сертификатлар билан ишлашни ҳам йўлга қўймокдилар.

Бундан ташқари банклар ўз мижозларига молиявий брокер сифатида ҳам хизмат кўрсатмоқда. Банкларнинг бундай функцияларни бажаришлари корхона ташкилотларнинг қимматли қогозлар бозори операцияларида қатнашишлари учун қўлай шароит яратмокда.

Республика иқтисодиётига кириб келаётган «Лизинг» жараёнлари бугунги кунда ишлаб чиқаришни техника ва технология таъминлаш ҳамда қайта мижозлашда мухимлигини кўрсатмоқда. Агар биз лизинг хизматларига тўланадиган фоиз билан банк кредити бўйича тўланадиган фоиз ўртасидаги боглиқликга эътибор берадиган бўлсак, у ҳолда лизинг хизматларини бугунги кунда тижорат банклари томонидан амалга оширилишини йўлга қўйиш қўлай ҳамда мухимдир. Чунки тижорат банклари лизинг хизматлари учун бошқа лизинг ташкилотига кредит беришидан кўра банк кредити фоизи даражасида мижозларга хизмат кўрсатиши ва шу билан лизинг хизматлари баҳосини камайтириш мумкин.

Тижорат банклари томонидан олиб борилаётган банк фаолиятига бугунги кунда «Траст» хизматлари ҳам кириб келмокда. Траст ҳизматлари республика банклари учун янги ҳисоблансада уни ўзлаштириш соҳасида кўплаб ишлар олиб борилмоқда.

Чет эл банк тажрибасида бизга маълумки фирмалар буюртмага эга бўлишликлари ўз навбатида банк таъминот хатлари деб аталувчи фирманинг молиявий қобилиятини кафолатловчи хизматларга боглиқ бўлмоқда.

 

Read 129 times