Powered by Joomla CMS.

Articles in Category: Gumanitar ta`lim

Аҳмад Дониш ижодида миниатюра

on Dushanba, 10 Noyabr 2014. Posted in Gumanitar ta`lim

Жаҳон тасвирий санъат хазинасидан муносиб ўрин олган миниатюралар Шарқ халқларининг муштарак бадиий меросидир. У анъанавий китобат санъатининг таркибий қисми бўлиб, қадимги нодир қўлёзмаларни зийнатлаш билан бирга, мазкур асарлардаги илғор инсонпарварлик ғоялари, олийжанобликка бўлган интилиш, гўзаллик тўғрисидаги тасаввурни ифодалашга ҳам хизмат қилган. Турли санъаткорлар – хаттот, рассом, музаххиб, муқовасоз, жадвалкаш ва бошқаларнинг ижодий ҳамкорлигида яратилган нодир қўлёзмалар ўша давр маданий, ижтимоий ҳаётини бадиий-эстетик қарашларини ўрганишда қимматли манбалардан ҳисобланади.

XIX аср оxири – XX аср бошларида Буxоро xалқ анъанавий маданиятида Аҳмад Донишнинг қўшган ҳиссаси

on Dushanba, 10 Noyabr 2014. Posted in Gumanitar ta`lim

XIX аср иккинчи ярми – XX аср бошларида Буxоро xалқ анъанавий маданияти ва унинг ривожида Аҳмад Донишнинг ҳиссаси ҳамда у яшаб ижод этган фаолияти тўғрисида баён қилинади.

Бухоро аёллари диний маросимида “мавлудхонлик”

on Yakshanba, 22 Dekabr 2013. Posted in Gumanitar ta`lim

“...Ҳабиби ҳазрати Илоҳ Муҳаммад Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдур. Юз йигирма тўрт минг анбиёи мурсал хилқатидин мурод ул ва барча анга хайл ўн секкиз минг олам ихтироъидин мақсуд- ул ва офариниш анга туфайл. Нубувват тахтида ҳумоюн фарқи  узра тож, анбиёву расул хайлида соҳиби меърож, аввалину охирин халқи анинг шафоатиға муҳтож...”

(Алишер Навоий)

“Кўз” сўзининг инглиз, ўзбек ва рус тилларидаги полисемантиклиги

on Yakshanba, 22 Dekabr 2013. Posted in Gumanitar ta`lim

Бир предметнинг номи унга шаклан ўхшаш бўлган предметга ўтиши натижасида номдош сўз ҳосил қилинади. Натижада, тилда полисемия вужудга келади. Инглиз, ўзбек ва рус тилларида “кўз”, “глаз”, “eye” дастлабки маънода “кўриш органи” демакдир.  Шунингдек, изоҳли луғатда унинг “кўриш қобилияти”, “назар, нигоҳ, қараш” каби маъноларини ҳам кузатишимиз мумкин. Бунинг уч тилда ифодаланишини қуйидаги жадвал орқали келтирамиз:

Аёл - оиланинг, жамиятнинг ишончи, таянчидир

on Payshanba, 04 MArt 2010. Posted in Gumanitar ta`lim

Аёл - оиланинг, жамиятнинг ишончи, таянчидир

Инсоният тарихи шундан гувоҳлик берадики, минг йиллар давомида ҳар қайси жамиятнинг маданий даражаси ва маънавий баркамоллиги аёлларга бўлган муносабат билан белгиланган. Аёлни эъзозлаш, унга эҳтиром кўрсатиш Шарқ халқларига, жумладан, ўзбек халқига хос хусусиятдир.