Powered by Joomla CMS.

Графика фанларини компьютер технологиялари воситасида ўқитишга эътибор

on Shanba, 21 Dekabr 2013. Posted in Pedagogika

Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, Ўзбекистоннинг ижтимоий ва иқтисодий соҳадаги танлаган ривожланиш йўли таълим соҳасини ҳам тубдан янгилаш бўйича ислоҳотлар ўтказишни тақозо этди. Бу ислоҳотларнинг қонуний асосини ташкил этувчи қўшалоқ ҳужжатлар – «Таълим тўрисида»ги қонун ва «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури»да кўзда тутилган мақсад ва вазифаларни амалга оширишни таъминлаш учун янги таълим стандартлари, ўқув режа ва дастурлари, дарсликлар, замонавий дидактик таъминот ишлаб чиқилди ҳамда янги турдаги таълим муассасалари ташкил этилди.

Баркамол шахс ва етук мутахассисларни тарбиялашда "Кадрлар тайёрлаш миллий дастур"ни жаҳон миқёсида эътироф этилиши кўп жиҳатдан умумий ўрта таълим тизимининг тубдан янги асосларда ташкил этилаётганлиги билан ўз меъёрига эришилмоқда. Бу борада эса кўп вазифаларни мувафаққиятли ҳал этилиши ҳар томонлама педагогик маҳоратли, комил инсонларни тарбиялашга қаратилмоқда. Бундай инсонлар ўз фаолиятида бевосита дарс жараёнида инновацион, мотивацион, ахборот ҳам компьютер технологияларни дадиллик билан жорий эта оладиган, юқори касбий-педагогик тайёргарликка эга бўлган чизмачилик таълими ўқитувчиларини тарбиялаш билан боғлиқ бўлмоқда. Ҳар томонлама баркамол ўз соҳасининг билимдони, замонавий ўзгаришларга тез мослаша оладиган кадрларгина Ватанимиз истиқболини таъминлашга фаол қатнаша олади. Шу сабабдан ҳам узлуксиз таълим тизимида таълим-тарбия самарадорлигини ошириш муҳим педагогик муаммо ҳисобланади. Таълим-тарбия самарадорлигини оширишдан мақсад ўқувчиларнинг фанга бўлган барқарор қизиқишларини кучайтириш, уларнинг фан асосларини кенг ва чуқур эгаллашларига эришиш орқали комил инсон қилиб тарбиялашдан иборат. Жумладан, графика фанларини ўқитишда ахборот технологиялардан самарали фойдаланиш, унинг мазмуни, структураси, ўқитиш услубларини узлуксиз такомиллаштириб бориш, мазкур фанлардан электрон адабиётлар яратиш графика фанлари таълимини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. Шунингдек, бош концептуал йўналиш-талабаларнинг график тафаккури ва фазовий тасаввурини ривожлантириш ҳамда техникавий фикрлаш қобилиятини чизмалар воситасида ифодалашга ўргатишдир, чунки муаммога бундай ёндошиш ўз навбатида талабаларнинг фазовий тасаввурини ўстиришда, уларда ихтирочилик, кашфиётчилик, рационализаторлик ижодкорлик ва бунёдкорлик каби хислатларни ривожлантиришда ва энг муҳими ёшларни баркамол авлод этиб тарбиялашда хизмат қилиши шубҳасиз. Айни пайтда факультетда илмий, ижодий изланишлар тез суъратда ривожланмоқда. Жумладан, 2009 йилда чизма геометрия ва чизмачилик кафедрасининг ўқитувчиси Н.Ёдгоров ўрта мактабда чизмачиликни компьютер воситасида ўқитишга бағишланган илмий ишини якунлаб номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди ва айни пайтда докторлик диссертацияси устида илмий изланиш олиб бормоқда. Кафедранинг илмий алоқалари нафақат республика олий ўқув юртлари билан балки, хорижий мамлакатлар билан ҳам яхши ўрнатилган. Украинанинг Севастополь давлат техника университети ва Киев миллий авиация университети билан чизма геометрия ва чизмачилик кафедраси шартнома асосида самарали илмий иш олиб бормоқда. Ушбу илмий алоқада нафақат профессор-ўқитувчилар балки, талабалар ҳам жалб қилинган. “Графика XXI века” ва “Полёт” номли анъанавий халқаро илмий–амалий конференцияларда улар мунтазам равишда иштирок этиб келмоқдалар. Ҳозирда кафедрада профессор Ж.Ёдгоров раҳбарлигида дарслик, ўқув қўлланма, ўқув методик қўлланма, электрон қўлланмалар яратиш жуда яхши йўлга қўйилган. 5140700-“Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси” йўналиши бўйича таҳсил олаётган талабалари учун ўқув режада мавжуд олтита фаннинг иккитасидан дарслик ва иккитасидан ўқув қўлланма тайёрланиб, улар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан чоп этилган. “Чизма геометрия”. Тошкент, “Турон-иқбол”, 2007. 232 б., “Геометрик ва проекцион чизмачилик”. (Т.Р.Собиров ва Н.Ж.Ёдгоров билан ҳамкорликда) Т.: Янги аср авлоди, 2008 й.9,0 б.т., “Машинасозлик чизмачилиги”. (А.Нарзуллаев билан ҳамкорликда). Тошкент,”Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти” нашриёти, 2009,271 бет, ва “Tопографик чизмачилик”. (А.Нарзуллаев билан ҳамкорликда). Ўзбекистон Республикаси Олий ваўрта махсус таълим вазирлиги олий ўқув юртларининг 5140700-“Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси” йўналиши бўйича таҳсил олаётган талабалари учун ўқув қўлланма сифатида тасдиқлаган айни пайтда нашр қилиниш арафасида. Мазкур ўқув адабиётлардан самарали фойдаланилаётган Распублика олий ўқув юрт ва улардаги мутахассислар ушбу ўқув адабиётлар ҳақида ўзларининг ижобий фикрларини қатор оммавий ахборот восталарида эълон қилишган (С.Шовдиров. Чизма геометрия. “Маърифат” газетаси2009 й. 6 июнь. (“Чизма геометрия” дарслигига Тошкент, Турон-Иқбол, 2007 й. 228 бет). Ҳ.Узоқов, М.Умаров, А.Пардаев. Ўз вақтида ёзилган дарслик. Амалий геометрия ва муҳандислик компьютер графикаси. Дизайн. Тугалланган илмий тадқиқот ишлар тўплами. Самарқанд, 2009 й. (“Чизма геометрия” дарслигига Тошкент, Турон-Иқбол, 2007 й. 228 бет). Ҳ.Узоқов, М.Умаров. Зарур қўлланма. “Бухоронома” газетаси 2010 й. 9 июнь (Геометрик ва проекцион чизмачилик ўқув қўлланмасига Тошкент, Янги аср авлоди, 2008 й.143 бет). С.Шовдиров.Янги қўлланма чоп этилди. “Дўстлик байроғи” Навоий вилоят ва шаҳар газетаси 2010 й. 18 февраль. (Геометрик ва проекцион чизмачилик ўқув қўлланмасига Т.: Янги аср авлоди, 2008 й.143 бет). Э.Рўзиев. Муҳим дарслик. Олий таълим тизимида мусиқа, тасвирий ва амалий санъат фанларининг долзарб муаммолари: Республика илмий–амалий анжумани. Бухоро, БухДУ, 2010.– Б.157-160 (Машинасозлик чизмачилигидарслигига Т:.,”Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти”,- 2009, -271бет.). Ҳ.Узоқов, М.Умаров. Машинасозлик чизмачилиги. “Зарафшон” газетаси 2011 й. 5 апрель (Машинасозлик чизмачилиги дарслигига Т:.,”Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти”,- 2009, -271бет.)). Ушбу ўқув адабиётлар графика фанлари таълимининг сифат ва самарадорлигини оширишда қўшган салмоқли ҳиссаси, миллийлик руҳида ёзилганлиги, ёш авлодлни ижодкорлиқ бунёдкорлик каби хислатларини ривожланишига қаратилганлиги билан ҳозиргача яратилган ўқув адабиётлардан кескин фарқи, уларнинг қатор танловларда совринли ўринларни эгаллаб келишига сабаб бўлди. Мазкур адабиётларнинг асосий ютуқларидан бири шундаки, унда график тасвирнинг такомиллаша боришининг тарихи, Марказий Осиё мутафаккир олимларининг ундаги ҳиссаси ва график тасвирнинг инсон фаолиятидаги аҳамияти каби маълумотлар ҳам берилган. Бу биринчидан китобхоннинг мазкур фанга бўлган қизиқишини орттирса, иккинчидан қўлланмани ўқиган ёш авлодда Марказий Осиё мутафаккир олимлар билан фахрланиш туйғусини пайдо қилишда ва энг муҳими Ватанга бўлган меҳр туйғусини юксалишида муҳим аҳамиятга эга. Бинобарин профессор Ж.Ёдгоровнинг “Чизма геометрия” дарслиги "Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи - 2009" Республика танловида рағбатлантирувчи ўринни олган бўлса, профессор Ж.Ёдгоров, доцентлар Т.Собиров, Н.Ёдгоровнинг “Геометрик ва проекцион чизмачилиги” ўқув қўлланмаси "Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи - 2010" Республика танловида фахрли учинчи ўринни эгаллади. Республикада жамиятни ахборотлаштириш жараёнини жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Фан ва техника бўйича Давлат Қўмитаси қошида Ахборотлаштириш бўйича бош бошқарма тузилди (1992-йил 8-декабрь), «Ахборотлаштириш ҳақида» (1993-йил, май), «ЭҲМ ва маълумотлар базаси учун дастурларни ҳуқуқий муҳофазалаш ҳақида» (199-йил, май) қонунлар чиқарилди. Айни пайтда бу борада кўплаб ишлар амалга оширилди ва яна бир қатор ишларни амалга ошириш ҳозирги давр илмий ахборотлар кўпайиши, уларнинг иқтисод ва хўжалик ҳаётига, техника жараёнига ва турмушга тез сингиб кириши билан характерланади. Шунинг учун жамиятнинг жадал ривожланиши таълим олдига ёш авлодга ўз билимларини мустақил равишда тўлдира бориш, илмий ва ғоявий ахборотларнинг тез кўпайиб бораётган оқими орасида йўл топа ола билиш маҳоратини сингдириш йўлларини ўргатиш вазифасини қўймоқда. Ушбу масъулиятли ишни чуқур ҳис қилган ҳолда кфедра профессор ўқитувчилардан Ж.Ё.Ёдгоров ва Н.Ж.Ёдгоров ҳамда кафедра тадқиқотчиси Ж.Ж.Ёдгоровлар босма ўқув адабиётлари билан бир қаторда, ўқув адабиётларнинг янги авлоди–электрон дарслик ва ўқув қўлланмалар яратишда камарбаста бўлдилар. Тез орада ушбу жамоавий иш ўз смарасини бера бшлади. Охирги тўрт йил давомида профессор Ж.Ё.Ёдгоров раҳбарлигида графика фанлари учун мўлжалланган аннимацион дастурий таъминот ва илк маротаба олий ўқув юртлари учун мўлжалланган электрон дарслик яратилди (Проекцион чизмачилик. (Ж.Ёдгоров, Н.Ж.Ёдгоров билан ҳамкорликда). “Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурнинг расмий рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида”ги Гувоҳнома. Тошкент 2009. 2009.05. 06. № DGU 01762. Чизма геометрия. (Ж.Ёдгоров, Н.Ж.Ёдгоров билан ҳамкорликда). “Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурнинг расмий рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида”ги Гувоҳнома. Тошкент 2010. 2010.08. 04. № DGU 01960. Проекцион чизмачилик. Олий ўқув юрти талабалари учун электрон дарслик. (Н.Ж.Ёдгоров, Ж.Ж.Ёдгоров билан ҳамкорликда) . Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, 2011 йил 11.05 даги 192 сонли буйруқ). Муҳими графика фанлари таълим жараёнини энг мақбул йўлини танлашдаги анъанавий усулларни такомиллаштириш билан бирга янги, замонавий фан ва техника ютуқларига мослашган усулларни ҳам ишлаб чиқишни тақозо этмоқда. Бундай усуллардан бири–таълим жараёнида ахборот технологиялардан ўқитувчининг ёрдамчиси сифатида фойдаланиш усулидир. Зеро, компьютер замонавий техника воситаси сифатида талабаларни назарий билим асослари билан қуроллантиришга ёрдам беради, ўқув материалини изчиллик билан фаол ўзлаштиришга, эгалланган назарий билимларни амалда татбиқ қила олишга ўргатади, талабалар ўзлаштириш даражасини тез ва объектив аниқлашда ўта қулай восита бўлиб хизмат қилади. Чунки муҳандислик графикаси курсини ўқитишда ахборот технологиялардан самарали фойдаланиш, унинг мазмуни, структураси, ўқитиш услубларини узлуксиз такомиллаштириб бориш, муҳандислик графикаси курсидан электрон адабиётлар яратиш чизмачилик ва чизма геометрия таълимини ислоҳ қилишнинг асосий вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Шундай экан, ахборот технологияларни муҳандислик графикаси курси таълими жараёнига татбиқ этиш методикасини ишлаб чиқиш ҳозирги юксалиш даврида олимларимиз олдидаги энг муҳим ва долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Бугунги кунгача амалга оширилаётган барча таълим-тарбиявий ишлар талабаларда гўзаллик туйғусини ривожлантириш, уларнинг юксак эстетик дидини шакллантириш, маънавий қизиқиш фаолиятини ўстириш, уларни ҳар томонлама етук инсон бўлиб камол топишларини кўзда тутади.

 

Муаллифлар: Ж.Ё.Ёдгоров, чизма геометрия ва чизмачилик кафедраси профессори, Н.Ж.Ёдгоров, Т.Р.Собиров кафедра доцентлари

Izohlar (0)

Leave a comment

You are commenting as guest.