Powered by Joomla CMS.

Ғаройиб “рўзалар” (А.Фитратнинг “Рўзалар” пьесаси хусусида)

on Shanba, 21 Dekabr 2013. Posted in Badiiy adabiyot

Дунё тарихи инсоният хатти-ҳаракати, қилмиши билан ўз-ўзини меҳр, бор қиёмат қойим даврларга бошлаб келганига гувоҳдир. Бундай замонларда одамлар ўртасида фисқу фужур, таъма-маломат, бузуқлик авж олиб, маънавият емирилган. Насронийликда Исо, исломда Муҳаммад Алайҳиссаломнинг дунёга келиши анна шундай маънавий инқироз кунлаига тўғри келади. Бу улуғ зотлар одамзодий ўзи тайёрлаган фожиалардан фориғ этганлар. Чингиз Айтматовнинг “Қиёмат”и атрофида бўлган бахс-мунозаралар шуни кўрсатадики, XX асрда техникавий маданий тараққиётнинг бир томонламалиги, экологиядаги мувозанатнинг бузилиши одамзод бошига янги фалокатлар олиб келди.

Ҳамма даврларда бўлгани каби асримиз бошида жамиятимизда босқинчилик, бузуқчилик, фохишибозлик, миллатнинг миллат, қавмнинг қавм томонидан қирғим –барот қилмиши оқибатида инсониятнинг кўп минг йиллик эътиқоди, турмуш тарзига тажовуз қилишди. Бу каби нотабиий оқимми олдиндан идрок этган имон-эътиқоди бут зиёлилар турли ҳаракат ва таълимотлар ёрдамида инсониятни навбатдаги қиёматдан асраб қолиш ҳаракатига тушдилар. Шарқда жадидизм шу тариқа дунёга келди. Униг бош мақсади жамиятни ислоҳ қилиш, маърифат тарқатиш эди. Маърифат – жадидизмниг бақроғидир. Ўзбек адабиётида ўша даврларда бир қатор асарлар яратилдики, булар жамиятнинг носоғлом томонларини илдизлари Билан кўрсатиб, унинг олдини олиш, даволаш чораларини кўрсатиб бердилар. М.Бехбудийнинг “Падаркуш”, Абдулла Қодирийнинг “Жувонбоз”, “Бахтсиз куёв”, А.Фитратнинг “Рўзалар” асарлари мавжуд тузумнинг лирик одатларини қабариқ кўзгудек кўринмас сипоҳийлари хирсу шаҳватга эрк бериш, яратганга ширк ва ота-онага шаккоклик, дин ниқоби остида ўз ҳузур-ҳаловати ва манфаатини кўзлаш, номарғуб нарсаларга эътиқод қўйиш каби иллатлар хуруфотга бошлаб келиш.

Ўз даврнинг илғор зиёлиси бўлган Фитратни  бўл каби воқеа-ҳодисалар бефарқ қолдирмаганлиги табийдир. Бизнингча, “Рўзалар” пъесаси ана шу иллатлар фош этиш мақсадида ёзилган икки пардадан иборат мухтасар драмадир.

Драманинг бош қаҳрамони Эр Боқий номли 50 яшар оқсоқол бир эшон Эр Боқийнинг уйи тасвирида драматург уни тақводор , шариат қонунларини билквчи чол эканлигига ишора қилади. Аммо пъеса воқеалари бошланиши биланоқ унинг хасис, қўпол киши эканлиги аёнлашади. Бул номағруб хислатлари етишмаганидек, у ўз эътиқоди бўлган ислом ва шариат қонунларига ҳам амал қилмайди (билмайди эмас, амал қилмайди!) жойнамоз устида ўтриб, рўзадор бўла туриб ҳам жуфти халолини озор беради. Шарифанинг “кечаги шунча жанжолларимиз” деганидан англашиладики, Эр Боқий ҳар куни хотини билан бўлар-бўлмасга жанжаллашади.

Пъеса воқеалари рўза кунларида бўлиб ўтади. Эр Боқий ўз олдига мадад сўраб келган одамларни ислом қонунлари ва пайғамбар сўзларига  катъий амал қилишга чақиради, ҳатто касалу эмизакли  аёлга ҳам мурувват қилмайди. Ўзи бўлса, келганларнинг орқаси ўгирилмасдан улар келтирган Ош-овқатни паққос туширади. Ўқувчида ҳақли савол туғилади: “Нега шарифа ўз эрини қишлоқ оқсоқоли ва имонига тутиб берди?; биринчидан, Эр Боқий билан хотини зртасида оилавий жанжаллар кунда такрорланавериб, азоб аёлининг бўғзигача келган. Икккинчидан Шарифа ўз даврининг аёли”. У муслима, намоз ўқиш, рўза тутиш, рост гапириш, халолликни фарз деб билади, Худодан қўрқади. У ўз эътиқодига содиқ. Худди ана шу сабаблар шарифанинг ўз эрини фош қилишига олиб келади.

Биринча парда Эр Боқийнинг қўлига тушиши Билан якунланиб, иккинчи парда қозининг маҳкамасидаг иккинчи бир “қўлга тушган” саргузашти билан бошланади. Қариган, яшашдан хориган пировардига касалланган ана шу касаллик боис ўлароқ рўзасини еган Ашур бобони қози маҳкамасига судраб келадилар. Қози ҳам бировларни ҳақоратлаш, камситиш Эр Боқийдан қолишмайди. Ашурбобонинг хотини-ю қизчаларининг яхшилигига қарамай уни йигирма дарра уриб қамайдилар. Бу қамоқ оддий қамоқ эмас, балкки бошқаларга ибрат бўладиган қамоқ  қози домланинг иқрорларича: «бу қул бозор, халқ кўрар, кўзи қўрқар, қозимиз шариат ҳукмини бажо келтирар деб шодлайлар. Бу хабар жаноби олийга етишиб ҳам яхши бўлади». Қозининг бу сўзларидан унинг ҳам шариатнинг сохта хомийси эканлиги англатилади.

Ашурбобони шавқатсизларча калтаклатган қози рўзасини еган Эр Боқийнинг олдида бутунлай бошқа қозига айланади: “Қачон еган? Ким кўрган?” дея Эр Боқийга эмас, ун ушлаб келганларга бақиради; “балки бир узри бўлгандир” дея эшонни оқлашга бахона ахтаради. Драманинг зиддиятларга энг бой нуқтаси ҳам шу саҳнадир. Ислом, дин ниқоби остида ўз манфаатини ҳимоя қилувчиларнинг башарасини очиш, Эр Боқийларни ушлаш, Ашурбоболарни ноҳақ жазолаганларни жазолаш Билан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Фожианинг ўқ илдизлари жамиятнинг юқори табақасигача етган экан, уни ислоҳ қилмоқ янгидан тузмоқ лозимлиги англашилади. Зеро, қозиси ўғрию муттаҳам бўлган қандай адолату эрк, шариат қонуни бўлиши мумкин? Эр Боқий ва қози – икки ёрти бир бутун бўлиб бу қаламунлик қиладилар. Жамиятнинг бундай жиркан буқаламуналари ўз манфаатлари йўлида нафақат одамларни алдайдилар, балки дину шариатга, минг йиллик урф-одатларга ҳам хиёнат қиладилар. Хурофот ўчоғига ўт бўлиб кирадилар. Фитрат бу каби ғояларни ифодалашда қози ва эшон образларини реалистик тасвирлай олган.

“Рўзалар”да халқнинг оғир, ночор аҳволи, эшону қозиларнинг кирдикорлари, ашурбоболарнинг ноҳақ жазога ҳукм қилинишлари асосий ўрин эгаллайди. Фитрат халқ оммасининг ҳақиқий аҳволини бериш учун иккинчи саҳнанининг охири финалда Ашурбобонинг ўлими воқеасини киритади. Бу фожеа ўлимнинг ўзига хос чуқур фалсафий ва мажозий маъноси бор.

Иккинчи парданинг охири. Қози, Эр Боқий ва Ҳаромнинг сийратлари очилган. Эр Боқийнинг ёлғондакам жазолаган бўлиб, қози ўз уйида бир кун қолишни таклиф этади. Иккалалари биргалашиб гурунглашмоқдалар. Қози ва Эр Боқий одамларнинг шови пасайсин деб  турарлар. Шу пайт қозининг олдига Саид оқсоқол тўсатдан қари бир хотин билан иккита ёш болани етаклаб келиб киради. Бу жабрдийдалар – ўлар ҳолатда бўлса ҳам реклама – жаноб олийга яхши кўриниш учун қамалган Ашурбобонинг оиласи. Саид оқсоқол уларнинг арзини – Ашурбобони ҳибсдан озод қилишни сўраганда қози кўнмайди. Ёш болалари, хотини ўртага солинади, барибир кўнмайди. “Қоғозга ўралган бир оз оқчани киссасидан чиқариб” узатилгандан сўнгинна қози ҳеч нарса билмагандай” хай энди болаларининг хотири деб” уни озод қилишга рухсат беради. Аммо...

Аммо драмаад бош концепцияни ташувчи фожиа юз берган – Ашурбобо ўлиб қолган эди.

Ҳа, камбағални туянинг устида ҳам ит қопади, деб бекорга айтишмаган кўринади...

Драматург айтмоқчики, халқнинг нонини еб, қонини зулукдек сўриб, тузини ичиб, боз устига тузлиғига тупуриб юргувчи Эр Боқий, қозига ўхшаган исқиртлар дунёси бор экан, бул тахлит жамиятда ҳақиқат чала, имон топталган, рухлар хор, улуғлар зору ночор бўлғувсидир. Бул юртда жамиятда тараққийнинг бўлиши мушклдир. Хурофотда нимталанган юртнинг тупроғида “ҳеч ҳақи йўқ хўжалар” эрк дея туғилган фарзандларни “бир қул каби қизғонмасдан янчалар” (Чўлпон)...

Фитратнинг “Рўзалар” драмаси яратилганига олтмиш йилдан ошган бўлса-да (1930), адиб орзу қилган истиқлол кунлари етиб келган бўлса-да, ўз маънавий – маърифий қимматини сақлаб қололган санъат асарлари сирасига киради.

 

Муаллиф:  Илҳом Ғаниев (Бухоро)

Izohlar (0)

Leave a comment

You are commenting as guest.