Powered by Joomla CMS.

Иқтисод фанларини мустақиллик йилларида ривожланиш босқичлари

on Shanba, 21 Dekabr 2013. Posted in Iqtisodiyot va boshqaruv

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 20 йиллик даврида ватанимизда барча соҳа ва тармоқлар қаторида иқтисод фанлари ҳам жадал ривожланди.Бу фаннинг мустақиллик йилларидаги буюк ютуқларини Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов томонидан ишлаб чиқилган марказлаштирилган, маъмурий-буйруқбозликка асосланган иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига ўтишнинг  “ўзбeк мoдeли” ташкил этади. И.Каримовнинг “ Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир” маърузасида таъкидланганидек:

2009 йил, мoҳият эътибoрига кўра, аввалo, эски маъмурий-буйруқбoзлик, тақсимлаш тизимидан бoзoр мунoсабатларига асoсланган бoшқарув тизимига ўтиш бўйича биз танлаган, машҳур бeш тамoйилни ўз ичига oлган ўзбeк мoдeли, давлатимиз ва иқтисoдиётимизни бoсқичма-бoсқич, изчил ислoҳ этиш ва тадрижий ривoжлантириш стратeгияси учун тoм маънoда синoв йили бўлди, дeб айтишга барча асoсларимиз бoр”.

Мустақилликнинг дастлабки йилларида танлаб олган иқтисодий тараққиётнинг “ўзбек модели” ҳар томонлама ўзининг ниҳоятда пухталиги билан ажралиб тураётган бозор ислоҳотларига ўтишнинг 5 тамойили, хусусан “шок терапияси”га қарши, “янги уй қурмасдан туриб, эскисини бузманг” деган ҳаётий тамойилга таянган ҳолда, ислоҳотларни изчил ва босқичма-босқич амалга ошириш йўли танланганлиги ҳамда парокандалик ва бошбошдоқлик таъсирига тушиб қолмаслик учун ўтиш даврида айнан давлат бош ислоҳотчи сифатида масъулиятни ўз зиммасига олиши зарурлигининг аниқ белгилаб олинганлиги, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозига қарши Ўзбекистоннинг “ҳимоя ёстиғи”  бўлиб хизмат қилмоқда.

Бухоро давлат универстети (БухДУ) да Мустақиллик йилларида иқтисод фанларини ривожланиш ҳолатини ўрганиш, бизга унинг 7 та қўйидаги  эволюцион таҳлил босқичларини ажратиш имкониятини яратди.

Биринчи босқич.Янги иқтисодий мафкурасини шакллантиришга йўналтирилган иқтисодий тадқиқотлар босқичи (1991 йилининг 2 сентябридан 1993 йилининг 30 августигача).Бу босқичда БухДУ ягона “Иқтисодиёт назарияси” кафедраси профессор-ўқитувчилари,и.ф.н., проф.Жума Намозов, иқтисод фанлари номзадлари,доцентлар: Норжон Шукурова, Боқи Баракатов, Оқил Хамидов, Умар Камолов, Нариман Саидахмедов, Ахмад Саидов, катта ўқитувчилар Клара Хамидова , Рашида Сафарова  ва бошқалар совет тизимига хос бўлган ва марксизм-ленинизм мафкурасини ифодалайдиган “Сиёсий иқтисод” фанини бoзoр мунoсабатларига асoсланган ва Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланиш йўлига хос бўлган “Иқтисодиёт назарияси” фанига айлантириш бўйича ижодкорлик сайъ-ҳаракатларини амалга оширганлар.

Иккинчи босқич.Иқтисод фанини институтционал ривожланиш босқичи (1993 йилининг 2 сентябридан 1996 йилининг 1 сентябригача). 1992 йили БухДПИ БухДУга айлантириш натижасида шу йилнинг  2 сентябридан университетда олий маълумотли иқтисодчи кадрларни тайёрлаш жараёнини бошланиши туфайли бошқа олийгоҳлар ва амалиётдан бир қатор иқтисодчи-олимлар БухДУ га ишга таклиф этилди.1993 йилда университетда янги – “Маркетинг ва тадбиркорлик” кафедраси (кафедра мудири, проф.Б.Н.Наврўззода,аъзолар:доц.Т.Ш.Шамсутдинов,доц.Ҳ.Р.Хамроев,и.ф.н.Н.М.Ражабова, ўқитувчи А.Жумаев) ташкил этилди.1996 йилининг 27 августида мақола муаллифи ташаббуси билан университетда Иқтисодиёт факультети ташкил қилинди. Янги институтционал муҳитда иқтисод фанини ривожланиши ва Бухоро илмий-иқтисодий мактабини шакллантириш учун барча имкониятлар вужудга келди.

Иқтисодиёт факультети профессор-ўқитувчиларининг фаол илмий-иқтисодий изланишлари натижасида бизнес менежмент ва иқтисодий таълимга асосланган қатор янги фанларнинг мажмуаларини яратилди. Жумладан,и.ф.д., проф.Б.Н.Наврўз-зода томонидан “Маркетинг” фанини,и.ф.н.,проф.Ҳ.Ражабович Ҳамроев томонидан “Тадбиркорлик асослари” фанини, и.ф.н., доц.Ҳ.Розиқович Ҳамроев томонидан “Макроиқтисодиёт” фанини,и.ф.н., доц. М.Х.Иноятова томонидан “Менежмент” фанини,и.ф.н., доц.М.А.Орипов томонидан “Микроиқтисодиёт фанини,и.ф.н.,доц. Т.Ш.Шамсутдинов томонидан “Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси” фанини, и.ф.н.,доц.А.А.Абдуллаев томонидан “Инновацион Менежмент” фанини, и.ф.н.,доц.Б.О.Баракатов томонидан “АСМ иқтисодиёти” фанини илмий-методик мажмуалари яратилди.Бу мажмуалар негизида иқтисодий йўналишидаги университет талабаларига илмий-тадқиқотларга асосланган бозор иқтисодиёти назарияси ва амалиётидан юқори илмий-методик даражасида дарс ўтиш бошланди.

Учунчи босқич. Бозор иқтисодиётига ўтишнинг хорижий тажрибасини ўрганиш босқичи (1996 йилининг 2 сентябридан 2000 йилининг 31 декабрига қадар).Бу босқичнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, университет иқтисодчи-олимлари хорижда чоп этилган илмий-иқтисодий адабиётларини ўрганиш ҳамда хорижий илмий марказларга ташриф буюриш орқали ўтиш иқтисодиётини ҳар томонлама ўрганилди. Жумладан, проф.Б.Н.Навруз-Зода, ўқитувчи М.Яхшиева ва доц.Б.Мамуров Италиянинг Тренто университетида бир ойлик  илмий изланувчанликда бўлдилар. Доцентлар М.Х.Иноятова,Х.Р.Хамроев, Т.Ш.Шамсутдинов ва ёш ўқитувчи С.Рўзиев Ирландиянинг Лимерик университетида малака ошириб келдилар.Ўқитувчилар М.Тоирова  ва  А.Абдуллаев Франциянинг Гренобль университетида 1 ойлик илмий изланувчанликка бўлдилар.Ўқитувчи Х.Мўминов Финландия ва Жанубий Кореяда малакасини ошириб қайтди. М.Орипов 10 ойлик илмий изланувчанликни АҚШда ўтади.Х.Туробова “Истеъдод” фонди жамғармаси танловларининг   ғолиби сифатида Шанхай университетида малака ошириб келди. Бундай хорижий сафарларнинг натижаси бозор иқтисодиётига ўтиш даврига бағишланган тайёрланган қатор

1-Расм.БухДУ иқтисодчи-олимларнинг халқаро ҳамкор университетлари

илмий мақолалар, танланган тадқиқот мавзуларида ўз аксини топди ва Бухоро илмий-иқтисодий мактабини шакллантиришга асос солди.

Тўртинчи босқич. Докторантура, аспирантура, PhD хорижий дастурлари ва мустақил тадқиқотчилик институтлари воситасида илмий изланиш босқичи (2001-2006 йиллар). Бу даврда иқтисодиёт факультетида 08.00.05- “Менежмент ва маркетинг” ихтисослиги бўйича аспирантура очилди.Уни университетимиз ўқитувчилари М.Тоирова, Н.Ибрагимов, А.Жўраев,С.Тожиева,О.Рахимов,О.Хуррамов ва бошқалар ўқиб тугатдилар. Ўқитувчи С.Рўзиев ТДИУда ва ўқитувчи Д.Явмутов ТМУда мақсадли аспирантурани  ўтдилар. М.Орипов эса мақсадли докторантурани ТДИУда ўқиди. Мустақил тадқиқотчилик орқали М.Яхшиева, Д.Ходжаева,

1-жадвал. БухДУ профессор-ўқитувчилари томонидан Мустақиллик йилларида ҳимоя қилинган диссертациялар

Т/Р

Ф.И.ОИ.

Илмий даража

Ихтисослик

Мавзу

Илмий раҳбар

(маслаҳатчи)

Ҳимоя йили

1

Раҳмонов Ҳ.О.

 

И.ф.д.

08.00.06 – “Эконометрика ва статистика”

 

Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида  кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ижтимоий- иқтисодий ривожланишини эконометрик моделлаштириш (Бухоро вилояти мисолида)

и. ф. д.  Б. К.

Ғойибназаров

2010

2

Орипов М. А.

И.ф.д.

08.00.06 – “АСМ иқтисодиёти”

 

«Ўзбекистон деҳқончилигида инфратузилма хизматлари кўрсатишни ривожлантириш (Бухоро вилояти мисолида)

И.ф.д.,проф.А.А. Абдуғаниев

2011

3

Рўзиев С.С.

И.ф.н.

08.00.13 – Менежмент ва маркетинг

Ўзбекистон маданий туризм бозори ва унинг истиқболлари

И.ф.д.,проф. Камилова Ф.К.

2009

4

Жўраев А.Т.

И.ф.н.

08.00.11 – «Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти»

Европа Иттифокининг иктисодий-инвестицион имкониятлари хамда Узбекистон билан иктисодий хамкорлигини ривожлантиришнинг асосий йуналишлари

И.ф.д.,проф.

А.Ш.Бекмуродов

2010

5

Ибрагимов Н.С.

И.ф.н.

08.00.05 – “Менежмент”

Ўзбекистонда халқаро туризмни ривожлантиришда “дестинацион менежмент”концепциясини қўллаш

И.ф.д.,проф.Б.Н.

Наврўз-Зода

2008

6

Тоирова М.М.

И.ф.н.

08.00.13 – “Маркетинг”

“Тадбиркорлик

логистикасининг ташкилий–бошқарув жабҳалари

(“Бухородонмаҳсулотлари” ҳиссадорлик уюшмаси мисолида)”

 

И.ф.д.,проф.

Б.Н.

Наврўз-Зода

2007 й.

7

Таджиева С.У.

И.ф.н.

08.00.12 – «Минтақавий иқтисодиёт”

“Маҳаллий хом ашьё ресурсларидан самарали фойдаланиш асосида Ўзбекистон ҳудудларида локаллаштирилган ишлаб чиқаришни ривожлантириш”

 

И.ф.д.,проф. Т.М.Ахмедов

2007

 

ТДИУда ўқиди. Мустақил тадқиқотчилик орқали М.Яхшиева, Д.Ходжаева, М.Ашурова,А.Абдуллаев, Х.Туробова, З.Нуров, Ш.Болтаев, З.Жўраева, Ш.Мирзаева,З.Наврўззода, Л.Наврўззода ва бошқалар ўз номзодлик диссертацияларини тайёрланган ва тайёрламоқдалар.

Бешинчи босқич. Бухоро илмий-иқтисодий мактабини шакллантириш ва халқаро миқёсда  иқтисодий тадқиқотларини тан олиниш босқичи (2007-2008). Бу даврда факультет тадқиқотчилари ўз диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилишни бошладилар.БухДУда тайёрланган ва ҳимоя қилинган номзодлик ва докторлик диссертациялар тўғрисидаги маълумот 1-жадвалда келтирилган.Шунингдек, 2007-2008 йилларни Халқаро миқёсида  иқтисодий тадқиқотларни тан олиниш босқичи десак ҳам бўлади.Чунки,бу даврдан       бошлаб  БухДУ олимларининг илмий мақолалари халқаро нуфузли журналларда чоп этилиши бошланди (3-расм).

3.Расм.БухДУ иқтисодчи-олимларининг халқаро журналларда чоп этилган мақолалари

Университетимизнинг иқтисодчи-олимларининг ижодкорлик сайъ-ҳаракатлари туфайли нуфузли монографиялар, дарслик,ўқув қўлланма,рисола ва электрон дарсликлар яратилди (2-жадвал).

2-жадвал. БухДУ иқтисодчи-олимлари томонидан чоп этилган монография, рисола, қоғозли ва электорон дарсликлар, ўқув қўлланмалар

Т\Р

Муаллиф

Номи

Нашриёт,йили

Ҳажми

Тури

1

Ҳамроев  Ҳ.Ражабович

Солиқлар ва солиққа тортиш

Бухоро, БухДУ,

2009 й.

11,0 б.т.

 

Дарслик

2

Ҳамроев  Ҳ.Ражабович

Тадбиркорлик асослари

Т., Янги нашр,

2010 й.

360 бет

Ўқув қўлланма

3

Ҳамроев  Ҳ.Розиқович

Зонал сиёсат: методология, хорижий тажриба ва қўллаш йўналишлари.

Тошкент. “Фан” нашриёти. 2008й.

352 бет.

 

Монография

4

проф.Б.Наврўззода ва доктор К.Мачадо таҳрир остида

Ўзбекистонда олий ва таълим тизимида сифат таъминоти: UQASE МОДЕЛИ.

Брюсель, Брюсель Эркин университети (VUB). Тошкент, “Xarizma design”нашриёти, 2008 й.

240 бет.

Монография

5

Edited by J.P.Roose and B.Navruzzoda

Tourism and Hospitality Studies in Central Asia (project MP-JEP-23027).

European Tempus Tacis program, Bukhara, Uzbekistan, 2006 y.

243 бет.

Монография

6

Наврўззода Б.Н.

Маркетинг мажмуаси

БухДУ нашриёти, Бухоро, 2003 й.

220 бет.

Ўқув қўлланма

7

Наврўззода Б.Н.

Наноиқтисодиёт

www.nanoeconomics.

nt.uz

43MБ

Электрон дарслик

8

Раҳмонов Ҳ.О.

(ҳаммуаллифликда)

 

 

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик-мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётини юксалтириш омили.

 

Тошкент. “Фан” нашриёти. 2011й.

 

184 бет.

Монография

9

Орипов М.А.

Ўзбекистон деҳқончилигида инфратузилма хизматлари кўрсатишни ривожлантириш.

Т: Фан, 2007 й.

191 бет.

Монография

10

Иноятова М.Х.,Болтаева Ш.Б.

Менежмент

Бухоро, «Дурдона» нашриёти, 2011 й.

207 бет.

Ўқув қўлланма

11

Туробова Ҳ.Р.

Қишлоқ хўжалигини модернизациялашда кооперациянинг роли.

 

Бухоро, «Дурдона» нашриёти, 2011 й.

35 бет.

Илмий рисола

Олтинчи босқич.Ўзбекистонда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозини бартараф этиш йўллари ва чораларини тадқиқ этиш босқичи (2009-2010 йиллар).

2009 йилининг май ойида БухДУ да  “Ўзбекистонда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозги оқибатлари ва таъсирини бартараф этишнинг минтақавий хусусиятлари” мавзусида ОЎЮлараро илмий–амалий анжуман ташкил этилди ва унинг материаллари китоб шаклида чоп қилинди.Мазкур тўпламда проф. Ҳ.Р.Ҳамроевнинг  “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози: сабаблари ва сабоқлари”, проф.Б.Н.Наврўззоданинг “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозга қарши наноиқтисодий саъй-ҳаракатлар”, и.ф.д.Ҳ.О. Раҳмоновнинг “Минтақада жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозига қарши кураш дастури: чора –тадбирлар, амалий натижалар”, З.Нуровнинг “ Жаҳон молиявий иқтисодий  инқирозини бартараф этишда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришнинг аҳамияти” ва бошқаларнинг илмий тезислари чоп этилди.

Шунингдек, гловал инқирозни бартараф этиш масалаларига бағишлаб университет иқтисодчиларининг қуйидаги илмий мақолалари эълон қилинди:

Наврўззода Б.Н.Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозини бартараф этишнинг наноиктисодий йўллари ва чоралари ( Бухоро Давлат университети илмий ахбороти, 4-сон, 2009 й.29-33 б.); Навруз-Зода Б.Н ва Хамидов О.Р.Мультипликативный эффект антикризисной программы Узбекистана

( Совершенствование финансово-экономической архитектуры в Казахстане в посткдризисный период: Мат.междунар.науч.-практ.конф.( 31 марта - 01 апреля 2010 ).- Караганда,2010.- С. 555-560.);Раҳмонов Х.О., Отажонов Ш.И. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш омиллари. (”Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” мавзусидаги республика илмий-амалий анжумани материаллари тўплами. –  Тошкент, ТДИУ, 2009, 170-174 б.) ва бошқалар.

Еттинчи босқич. Демократик бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада чуқурлаштириш концепциясини амалга оширишга қаратилган илмий-иқтисодий изланишлар босқичи (2011 й.-ҳозирга қадар). Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2010 йил 12 ноябрь куни  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги “ Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”  номли маърўзадаги фикр-ғоялар мамлакатимизни кейинги 20 истиқбол йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг илмий-методологик асосларини ташкил этади.Унда Президентимиз: “холисона таҳлил,ислоҳотларимизнинг мантиқи ва изчиллиги, уларнинг энг замонавий бозор нормаларига мувофиқлигини баҳолаш тизимини янада чуқурлаштириш, либераллаштириш бўйича жиддий эҳтиёж мавжудлигини кўрсатмоқда”, деб таъкидлайди. Бундай эҳтиёжни қондириш мақсадида проф.Б.Н.Наврўззода ва и.ф.д.Ҳ.О.Раҳмоновнинг “Ўзбекистонда демократик бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш концепиясининг моҳияти” номли илмий мақолалари  “Бухоро Давлат университети илмий ахбороти” журналининг 2010 й.4-сонида чоп этилдики,унда олимлар  мазкур  концептуал йўналишлари ва стратегик вазифаларининг моҳияти, ўзига хос жиҳатлари ва аҳамияти батафсил ёритилди.

Бугун кунда  университетимизнинг ёш иқтисодчи-тадқиқотчилари мамлакатимизда “Демократик бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада чуқурлаштириш концепцияси”ни амалга ошириш йўлида замон талабларига мос мавзуларда илмий-тадқиқот ишларини давом этмоқдалар. Жумладан, доц. Ҳ.Р.Ҳамроев “Ўзбекистонда зонал сиёсатнинг методологиясини ишлаб чиқиш” мавзусида  докторлик диссертациясини ҳамда тадқиқотчилар Д.Ш.Явмутов “Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш шароитида суғориладиган ерлардан фойдаланишнинг ҳудудий хусусиятлари (Бухоро вилояти мисолида)” мавзусида; Х.Р.Туробова «Фермерликни устувор ривожлантиришда кооперациявий муносабатларни такомиллаштириш услублари» мавзусида; Д.Х.Ходжаева “Бухоро вилоятида саноатни оқилона жойлаштириш ва ривожлантириш истиқболлари” мавзусида; А.А.Абдуллаев  “Аграр ислоҳотларни чуқурлаштириш даврида қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантириш (Бухро вилояти мисолида) мавзусида; З.С.Нуров “Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида корхоналарда инқирозга қарши бошқарувни ривожлантириш йўллари (Бухоро вилояти мисолида)” мавзусида; О. Рахимов “Қишлоқ хўжалигини модернизациялаш шароитида сувдан  фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўллари”  мавзусида номзодлик диссертацияларини тайёрлаб, ҳимоялаш арафасида турибтилар.

Юқоридагиларга асосланиб, истиқболда Бухоро илмий-иқтисодий мактаби билимдонлари, олим ва тадқиқотчилардан ватанимиз иқтисодиётини жадал ривожлантириш ва уни ривожланган давлатлар қаторига ўринлаштиришга йўналтирилган инновацион илмий-иқтисодий ишларни амалга оширишга ўз ҳиссаларини қўшишга қодир деб, барчани ишонтирамиз.

Резюме

В данной  статье  путем поэтапного анализа исследования в области экономики  обосновывается вклад бухарских учённых-экономистов в развитии Узбекской экономической науки за 20 лет независимости Республики Узбекистан.

(Илмий мақола  “Бухоро Давлат университети илмий ахбороти”, 3-сон, 2011 й. 61-68 б. Чиқган)

 

Англиянинг Кембридждаги Халқаро Биографик марказининг 2005 йилда иктисодиёт сохасида “Халқаро Профессионал”  номинацияси бўйича олтин медал совриндори, и.ф.д.,проф. Б.Н.Навруз-Зода

Izohlar (0)

Leave a comment

You are commenting as guest.