Adabiyotlar 622452 ta
Videodars 982 ta
Audiokitob 2205 ta

 

ОВҚАТЛАНИШ ВА ВИТАМИНЛАР

Rate this item
(0 votes)

Аскорбин кислотасининг организмдаги мураккаб модда алмашиниш жароёнида аҳамияти катта. Аскорбин кислотаси етишмаганда, организмда оқсиллар. углеводларнинг ўзлашиши ҳам маълум даражада издан чикади. Аскорбин кислотаси организмда кўпчилик витаминларнинг биохимик ўзлашишларига ҳам яхши таъсир кўсатади. Масалан, овқат рационида аскорбин кислотаси етарли миқдорда бўлса, организмнинг Б группа витаминларига бўлган эҳтиёжи ҳам камайиши аниқланган. Витамин С организмда қон томир деворчаларини эластиклик ва ўтказувчанлик ҳусусиятига таъсир кўрсатувчи жуда ҳам муҳим хондромукоид оқсил модда- сининг синтез қилинишига таъсир кўрсатади. Ц-Гиповитаминоз айниқса қиш ва бахор фаелла- рида тез-тез учраб туради. Бунга бир томондан, бу фаелларда овқат рационида янги сабзавот, по- лиз экинлари ва меваларнинг бир қадар камайиши бўлса, иккинчидан, мана шу аскорбин кислотасига бой ўсимлик маҳсулотлари узоқ сақланиши туфайли улар таркибидаги аскорбин кислотасининг камайиб кетиши сабаб бўлади. Аскорбин кисло¬таси етишмаслиги организмни турли хил юқумли касалликларга қарши курашишига, лейкотситлар активлиги сусайишига таъсир кўрсатади. Кўпчилик юқумли касалликларда организмнинг витамин С га бўлган талаби ортиқ бўлади. Аскорбин кислотасини дифтерия, шамоллаш, ўткир бод касаллиги, кўкйўтал, грипп, ич терлама ва бир қанча юқумли касалликларни даволашда аҳамияти етарли ўрганилгандир. Бу витамин организмнинг касал¬ликларга чидамлилигини оширибгина қолмай, балки касаллик чақирувчи микроблар томонидан ажраладиган захарли токсинларни зарарсизлантиришда ҳам катта таъсир кўрсатади. Орга¬низм ҳаддан ташқари совуқ еганда, юқори ҳарорат таъсирида ортиқча терлашда ҳам ор¬ганизмнинг С - витаминига бўлган талаби ортади. Чунки аскорбин кислотаси сувга эрийдиган витамин бўлганлиги туфайли ортиқча терлаш орқали тер билан кўп ажралиб чиқиши табиийдир. Наъматак, лимон, қора смороди¬на, апелсин каби мевалар таркибида аскор¬бин кислотаси парчаланишига сабаб бўлувчи аскорбиназа ферментининг йўқлиги улар тар¬кибидаги витаминнинг узоқ сақланишига са¬баб бўлади. Агарда, пишиб етилган мева ва сабзавот бузилса, улар таркибидаги аскорбин кислота миқдори ҳаводаги кислород таъсири¬да кескин камаяди. Сабзавот ва меваларни холодилникда сақлаш, улар таркибидаги С -витаминини узоқ сақлашга ёрдам беради. Тайёр таомларни айрим ҳолатларда қайта-қайта иситиш ҳам мана шу таомнинг биргина мазасини ўзгартирибгина қолмай, унинг тар¬кибидаги аскорбин кислотасининг камайишига олиб келади. D. Амонова., М.Одилова БухДУ, Биология кафедраси ўқитувчилари

Read 202 times