Adabiyotlar 622452 ta
Videodars 982 ta
Audiokitob 2205 ta

 

АВЛОД

Rate this item
(0 votes)

АВЛОД [а. ўғиллар, болалар, насл] 1. Ота-бободан қолган насл (аждодга нисбатан). Биз эски қулларнинг авлодимиз. ота-боболаримиз озод бўлган чоғларда ўзлари учун қурган чайладек yйларда тирикчилик қиламиз. С.Айний, Қуллар. Аждодлар бўлмагай авлодсиз, Авлодлар зийнати аждодлар. Б.Бойқобилов.

2. Ота-бобо ва унинг насли; сулола; зот. Темур авлоди (темурийлар). Бобур авлоди (бобурийлар). ▬ Девонбегилар авлодига мансуб бўлган Шерназарбой Исломхўжани ич-ичидан ёмон кўрар, азалдан адовати бор эди. Ж. Шарипов, Хоразм. Фисқ-фужур уяси бўлган бу оила ҳаммани қораласа ҳам, ўз авлоди бўлган ана шу катта бойга асло тил тегизмас эди. П.Турсун, Ўқитувчи.

3. Замоннинг маълум қисмига мансуб одамлар; бўғин. Кекса авлод. Ўрта авлод. Ёш авлод. Келгуси авлод. ▬ Ўйлайманки, мана шундай обод ва озод юртни кўрганда, нафақат катта ёшдаги кишилар, балки ёш авлод ҳам янги куч-қувват олади, ғурурланади. Газетадан.

4 кўчма Замонавий электрон-ҳисоблаш машиналарининг ва б. техник жиҳозларнинг янгиланган, такомиллашган туркуми. Бу аппарат компьютерларнинг тўртинчи авлодига мансуб.

Read 96 times Last modified on Friday, 20 December 2019 09:23
More in this category: АВТОУЙ »