Adabiyotlar 622452 ta
Videodars 982 ta
Audiokitob 2205 ta

 

AMAЛ

Rate this item
(0 votes)

AMAЛ [a. — иш, ҳаракат] 1. Илм, назария, фикр ва ш.к.нинг ҳаётий реаллашуви. Илм амал билан шарофатлидир. Ғ. Ғулом.

Амалга ошмоқ Юзага чиқмоқ, вужудга келмоқ; барпо бўлмоқ; бажарилмоқ. Орзулар амалга ошди. Режа амалга ошди. - Бу ишга ҳам бирорта азамат бош қўшса, ажаб эмас, амалга ошса. Ойдин, Ҳазил эмиш. Амалга оширмоқ Юзага чиқармоқ, вужудга келтирмоқ; бажармоқ; жорий қилмоқ. Мақсадни амалга оширмоқ. Режани амалга оширмоқ. Амал қилмоқ 1) ҳисобга олиб иш тутмоқ, риоя қилмоқ. Қонунга амал қилмоқ. Илмига амал қилмаган мулладан устига хуржун ортилган эшак яхши. Мақол; 2) таъсир қилмоқ (дори-дармон ҳақида). Шифосиз касалга ҳар бир дори-дармон заҳардек амал қилар экан. Ойбек, Танланган асарлар.

2. Эътиқодга оид иш, ақида иши. Зотан, инсон хотиржам яшамас экан, унинг кўнглига ибодат ҳам, хайру эҳсон ҳам, бошқа яхши амаллар ҳам сиғмайди. Газетадан. Ал-маъруф деган да., бажарилиши лозим бўлган барча исломий амсшарни тушунамиз. Газетадан.

3. Умуман, бажарилиши лозим бўлган иш, амалий иш. Вирусли гепатит касаллиги билан оғримаслик учун қуйидаги амалларга риоя қилиш лозим. Газетадан. Биз ҳам ўз ҳаракатларимиз, амалимиз билан ёшлар орасига кўпроқ кириб боришимиз керак. Газетадан.

4. Масъул вазифа, мансаб. Амалга мағрур бўлсанг — тўздирар. Мақол. - Кишининг қадри амали ваунвони билан эмас, ватанга, халқига қилган хизмати билан ўлчанади. Шуҳрат, Шинелли йиллар.

Амал тегмоқ кест. Катта иш, мансаб тегмоқ. Бо-о худо!Аммангга ҳам амал тегиб қолган. Кечаю кундуз чурвақалар билан ўралашгани-ўралашган. Ҳ. Назир, Бир туп ғўза.

5. Илож-имкон, чора. Гарчи режа бузилди, лекин бир амалини қиламиз. Ойбек, Танланган асарлар.

6. кўчма Уйгониш, ҳаёт бошланиши (ўсимлик, дарахт кабилар ҳақида). Амал вақти етганда, ток, анор, анжир кўмилган жойида турибҳам кўкараверади. Р. Раҳмон, Меҳр кўзда.

Амал олмоқ Кўкармоқ, тутмоқ. Ниҳол жилдираб сув оқиб турган жўякка экилмаса, амал олмайди. А. Кўчимов, Ҳалқа.

7. мат. Математик ҳисобнинг ҳар бир тури. Тўрт амал. Арифметика амаллари.

8. этн. Иситиш, совитиш, бировнинг ишини орқага кеткизиш, турган уйидан бездириш ва ш.к. мақсадларда дам солинган нарса; сеҳр-жоду. Фолбин бир нимани енг учидан чиқариб берди. Бу “амал ” эди. Бу кичкина тугунчак ичида мозор тупроғи, темиртак, тобутнинг чўпи, совун, ўлик тирноғи ва ҳоказолар бор эди. Ойбек, Танланган асарлар. Унинг гапига кўра, шомонлар ўз амаллари билан турли бало-қазоларни даф этиб.. Газетадан.

Read 79 times