Adabiyotlar 622452 ta
Videodars 982 ta
Audiokitob 2205 ta

 

ҒАЖИМОҚ

Rate this item
(0 votes)

ҒАЖИМОҚ 1. Суяк, қаггиқ нон ва ш.к. ни кемириб емоқ; мужимоқ (кўпинча ит, мушук ва йиртқич ҳайвонлар ҳақида; инсонга нисбатан эса салбий муносабат билан қўлланади). Бир олапар эллик қадамча нарида алланарсани ғажирэди. М. Исмоилий, Фарғона т. о. Волосов Аллонбийнинг оқ ўтовида.. қўйнинг қовурғасини ғажир экан, Эримбетни етимчадек қақшатмоқда эди. А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси. Элмурод онасининг сўзи билан сабзи ғажиб турган қизчага қаради.. П. Турсун, Ўқитувчи.

2. Тишлаб, чайнаб қаттиқ жароҳат етказмоқ. Оёғини ит ғажиб ташлабди. - Отлар ҳалок бўлди, эшакларни йиртқичлар тунда ғажиб кетди. Ж. Абдуллахонов, Тўфон.

3 кўчма Тилка-пора қилиб юбормоқ, абжағини чиқармоқ: абгор қилмоқ. Одамлар ажратмаганда, бу хотин мулла Норқўзини ғажиб ташлар эди. А. Қаҳҳор, Майиз емаган хотин. Кейин Зуннуновга худо беради. У сени ғажиб ташлашга тайёр. И. Раҳим, Ихлос.

4 кўчма Қаттиқ зарб, сиқиш ва ш.к. йўл билан шикастламоқ, эзмоқ, мажақламоқ. Машинанинг эшиги қўлимни ғажиди. - Нима, буни машина майиб қилибдими ё у ербу ерини ғажиб кетибдимики, бахтсиз ҳодиса деса.. К. Яшин, Ҳамза.

Ит ғажиган суякдай (ёки ошиқдай) Жуда озғин, нимжон ва хунук. Сен қўлимни ушлашга зор бўлиб юрган йигитларнинг битта ҳаром тукига арзимайсан! Нимангга ишонасан?! Чиройинггами?! Ит ғажиб ташлаган ошиқдайсан. А. Қаҳҳор, Сароб.

Read 82 times
More in this category: « ҚЎҒИРЧОҚ ҒАЛАЁН »