Adabiyotlar 622452 ta
Videodars 982 ta
Audiokitob 2205 ta

 

ҒАЛАЁН

Rate this item
(0 votes)

ҒАЛАЁН [а. — қайнаш; ҳаяжон, кўтарилиш] 1. Норозилик ҳаракати; исён, қузғолон. Суворий казаклар кимдандир барак топиб, ғалаённи бостиргани келишган эди. С. Сиёев, Аваз. Амир амалдорлари ха/щ ғалаёнидан чўчиб, шоирни киши кўзидан нарида, Қабодиён чўлларида ўлдиришган. Газетадан. Бутун Туркистон ўлкасида ғалаёнлар авж олиб кетди. Фарғона водийсида қўзғолон дастлаб Қўқон уездининг Қайнар волостидан бошланди. К. Яшин, Ҳамза.

2 кўчма Табиат, унинг ҳодисалари, шунингдек, киши ички дунёсидаги туғён, жўш уриш. Бу хазина мазмунида.. табиат ғалаёнларига қарши кураш борлигини ифтихор билан тилга оламиз. Газетадан. Бўрон тоғлар устида, водийда ўзининг қудратли ғалаёнини бошлайди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли. Муҳаббатнинг кўзига кўзи тушганда, вужудида уйғонган ҳислар ғалаёнини аниқ эслади. С. Анорбоев, Оқсой. Идрокинг мавжига текканинг замон, Умудроқ руҳингга солгай ғалаён. А. Орипов, Йиллар армони.

Ғалаён қилмоқ Ғалаён ҳолати юз бермоқ (тўғри ва кўчма маънода). Халқ ғалаён қилди. - Бундай дақиқаларда кишини ўй босади, хотиралар тўлқини ғалаён қилади, хаёл қанотланади. Ҳ. Ғулом, Машъал. Мамадали Матмуродовнинг кўнглида «бир деҳқончилик қилсам», деган ният ғалаён қилиб қолди. С. Аҳмад, Юлдуз.

Read 57 times
More in this category: « ҒАЖИМОҚ ҒАЛАЁНЛИ »