Adabiyotlar 622452 ta
Videodars 982 ta
Audiokitob 2205 ta

 

ҒЎДАЙМОҚ

Rate this item
(0 votes)

ҒЎДАЙМОҚ с. т. 1. Эгилмай, тик бўлиб турмоқ, қаққаймоқ. Шудгор ўртасида битта симёғоч ғўдайиб турибди. - Бунча ғўдаясиз, сал эгилинг, қулоғингизга айтаман.. «Гулдаста». Қамчинбек ҳам.. кўча ўртасида ғўдайиб туравериб чарчади. Мирмуҳсин, Супургига сажда.

2 кўчма Гаплашмай, иш ёки суҳбатга аралашмай турмоқ; серраймоқ. Аьзам [Нафисанинг] салом ига ҳам сьшк олмасдан, «гапинг бўлса гапиравер, иккала қулоғим сенда», дегандек ғўдайиб турди. Шуҳрат, Жаннат қидирганлар. -Бирор нарсани ушлаб турсангиз бўлмайдими, ғўдайиб турмай, — деди зарда билан. Т. Ашуров, Оқ от.

3 кўчма Ўзини кибр-ҳаволи тутмоқ; кеккаймоқ. Димоғдорлик, ғўдайиш каби иллатлар уларнинг касби. Подшоҳ саройи бундай одамларга тўлиб ётибди. Мирмуҳсин, Меъмор. Ҳафиза эркак кишининг аввал қўл узатиши ножўя эканини билса ҳам ва келиб-келиб шу одамдан маданият талаб этаманми, ахир у ходадек ғўдайиб ўсган-ку, деди-да қўл узатди. Мирмуҳсин, Умид.

Read 92 times
More in this category: « ҒЎДАЙГАН ҒЎЛА »