Adabiyotlar 622452 ta
Videodars 982 ta
Audiokitob 2205 ta

 

ҒЎРА

Rate this item
(0 votes)

ҒЎРА [ф. — пишмаган, хом узум ёки бошқа мева] 1. Ўрикнинг пишиб етилмаган меваси, довучча. Баҳор эди. Ўриклар гулини тўккан, ғўралар қинидан чиқиб, еса оғиз маза топадиган бўлиб қолган. Ойдин, Садағанг бўлай, командир. Тошхўжа қаёққа кетаётганини ҳам унутди шекилли, шўхлиги тутиб, шохлари девордан ошиб ётган ўрикдан бир ҳовуч ғўра сидириб, оғзига солди. А. Мухтор, Чинор. Сувонжон оғзидаги ғўрани у лунжидан бу лунжига ўтказаркан, ҳайрон қолди. Ёнғоқда ўрик битмайди-ку? С. Анорбоев, Оқсой.

2 Умуман, пишиб етилмаган мева, ғўр мева. Олча ғўраси, Сабр қилсанг, ғўрадан ҳалво битар. Мақол. - Ток гуллаб бўлганидан кейин, гуллар ғўрага айланганда ўтказиладиган иккинчи хомтокни эса ғўра хомток дейилади. М. Собиров, Хомток.

3 кўчма айн. ғўр 3. Қутулиш тадбирини излаб турганда, ғўра қиз янги таъна, янги ўпка билан йигит юрагини тирнарди. М. Исмоилий, Фарғона т. о. Нурмат ҳали пишмаган — ғўра, Етгани йўқ ҳали тобига. Д. Файзий.

Read 146 times
More in this category: « ҒЎР ҲАВО »