Adabiyotlar 622452 ta
Videodars 982 ta
Audiokitob 2205 ta

 

ҲАД(Д)

Rate this item
(0 votes)

ҲАД(Д) I [а.  — даража; чек, чегара; охир, поён, ниҳоя] 1 эск. кт. айн. чегара 1.

2 кўчма Белги, ҳаракат ва ш.к. нинг ўлчам, даража, миқдор жиҳатидан муайян ҳолати; чек, меъёр, ниҳоя. Ҳадд-ҳисобсиз. Ҳаддига етмоқ. Ҳаддан зиёд(а). Ҳаддан ортиқ (ташқари). - Ёдгор ҳам хурсанд, хурсандлигининг ҳадду поёни йўқ эди. С. Айний, Дохунда. Ойша бегим ҳаддан ортиқ уятчан.. П. Қодиров, Юлдузли тунлар. Салимбойваччанинг кайфи — маспыиги ҳаддига етган. Ойбек, Танланган асарлар. -Иш сиз деган ҳаддан ўтибди! — деди кескин эътироз билан Ҳусайн Бойқаро. Ойбек, Навоий.

3. Бирор ишни қилиш имкон-ихтиёри, ҳақ-ҳуқуқи. Остонадан ҳатлаб чиқишга ҳадди йўқ. Ойбек, Танланган асарлар. Хафа бўлманг, биз ҳақ олмасдан ишлаймиз. Ахир биз қулмиз-ку, ҳақ талаб қилишга ҳаддимиз борми! Мирмуҳсин, Меъмор.

Ҳад қилмоқ кам қўлл. Журъат қилмоқ, ботинмоқ. Аввалига бу мўътабар зот ҳаёти асосида очерк ёзмоқчи бўлдим. Бироқ ҳадеганда бу ишга ҳад қилавермадим. Р. Раҳмон, Халқ профессори. Йигит бўла туриб, бу гапни мен дангал айтолмаганман-у, қиз бола ҳад қилармиди. Газетадан. Ҳаддан (ёки ҳаддидан) ошмоқ Бирор иш, хатти-ҳаракатда тартиб-қоида, меъёр доирасидан чиқмоқ. Тилингизни тийинг, ҳаддан ошманг! - Тартиб-интизомга қарамай, ҳаддидан ошиб кетадиганлар бор. С. Нуров, Нарвой. Ясовулбоши ҳаддидан ошиб кетди, тўйларни бузади, созчиларни уради.. Ж. Шарипов, Хоразм. Ҳадди сиғмоқ Бирор иш, хаттиҳаракатни қилиш имкон-ҳуқуқига эга бўлмоқ; журъат қилмоқ, ботинмоқ. Бошлиқ бўлганингиздан кейин гапириш эмас, танбеҳ беришга ҳам ҳаддингиз сиғади. С. Нуров, Нарвой. Мозорга тил теккизишга қандай ҳаддинг сиғди, муртад! К. Яшин, Ҳамза. Уни гап билан енгиб бўлмаганидан ташқари, у қилиб юрган ишдан кулиб, масхаралашга ҳам ҳеч кимнинг ҳадди сиғмасди. Мирмуҳсин, Меъмор. Ҳаддини олмоқ айн. ҳадисини олмоқ қ. ҳадис II. Альпинист деганча бор экан. Юришнинг хўп ҳаддини олган экан. М. Мансуров, Ёмби. Ишни йўлга қўйиб олайлик. Тикувчиларимиз унинг ҳаддини олгач, янгиликни такомиллаштириб, чиқимни камайтириш қийин эмас.. Ҳ. Қодиров, Янгилик ошиғи.

Read 125 times
More in this category: « ҲАВОЙИ ҲАДАФ »