ҲАДАФ [а. — нишон; мўлжал; финиш, сўнгги нуқта] 1. эск. кт. Бирор нарса отиш ёки зарб бериш учун мўлжалга олинган нарса; нишон. Шунга ўхшаш, мулла Абдураҳмон ҳам, муҳокамасига озгина ғараз аралаштириб, Сафар бўзчининг аччиқ ҳақоратига ҳадаф бўлди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён.
2 кўчма Эришиш, қўлга киритиш кўзда тутилган, ҳаракат йўналтирилган нарса; мақсад. Сиз ҳурматлиларга маълумдир, бизнинг шул Отабекдан ўзга фарзандимиз бўлмай, дунёда ўзимиздан кейин қолдирадирган туёғимиз ва кўз тиккан орзу-ҳавасимиз, умид ҳадафимиз фақат шул Отабекдир. А. Қодирий, Ўтган кунлар.