Adabiyotlar 622452 ta
Videodars 982 ta
Audiokitob 2205 ta

 

ҲАЙБАТ

Rate this item
(0 votes)

ҲАЙБАТ [а. — қўрқув, ваҳима, даҳшат; қадр-қиммат; ҳурмат, эътибор, обрў, нуфуз] 1 Улуғвор кўриниш; важоҳат, салобат. Баъзида тоғлар ҳайбати, денгизлар тўлқинига қараб, бу мўъжиза олдида беихтиёр ичимиздан хўрсиниқ келади. Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи. [Очил бува] Чинортоғ этагида ҳайбат билан қорайиб турган чинорга узоқдан тикилиб, тонг оттирди. А. Мухтор, Чинор. Мозористон ҳайбати, мозористон сукунати уни ғамгин ўйлар гирдобига ботиради. С. Сиёев, Ёруғлик.

2 кўчма Ваҳимали ҳис-туйғу, шундай ҳис-туйғу уйғотувчи нарса, ҳолат; ваҳм. Аҳмадбек минди тарлоннинг белига, Ҳайбат билан қаради соғу сўлига. «Ойсулув». Аждарҳо домига Шакар кетади, Аждарҳо ҳайбати шундай бўлади. «Ширин билан Шакар».

Ҳайбат қилмоқ шв. Ваҳм солмоқ. Эркак таҳдидли товуш билан аёлга ҳайбат қиларди: -Мен сенга айтаяпман, овозингни чиқара кўрма, секин олдимга туш. Ф. Насриддинов, Тундаги воқеа. Йўлбарс каби жойдан турсанг қўзғалиб, Ҳар тарафга ҳайбат қилсанг на бўлди? «Нурали».

Read 183 times
More in this category: « ҲАЗМ ҲАЙБАТЛИ »