Adabiyotlar 622452 ta
Videodars 982 ta
Audiokitob 2205 ta

 

ҲАЙВОН

Rate this item
(0 votes)

ҲАЙВОН [а.   тирик нарса, ҳар бир тирик жон] 1. зоол. Ҳаракат қилиш ва сезиш қобилиятига эга бўлган ҳар бир тирик мавжудот; жонивор. Умуртқали ҳайвон. Сутэмизувчи ҳайвонлар. Судралувчи ҳайвонлар. Ваҳший ҳайвонлар. Уй ҳайвонлари.

2. Инсондан бошқа ҳар қандай жонивор. Ўргатилган ҳайвонлар. Ҳайвонот боғида ҳайвонларнинг турлари ҳам, сони ҳам кўп. - Олимовнинг ҳикояси болаларнинг зеҳнида шундай таассурот қолдирди: иссиқ билан совуқ, қор билан ёмғир, сув билан ҳаво, ўсимлик ва ҳайвонлар — буларнинг ҳаммаси табиатдаги қазиш, ўйиш, емириш кучлари ҳисобланар экан.. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар.

Иш ҳайвони Миниш, юк ташиш, ер ҳайдаш учун фойдаланиладиган тўрт оёқли жонивор; от-улов. Қулоқларнинг от-уловлари, иш ҳайвонлари бугун-эрта колхоз ҳисобига ўтиши керак. П. Турсун, Ўқитувчи.

3 кўчма Одати, қилиғи, хатти-ҳаракати ва ш.к. жиҳатдан ҳайвонга ўхшашликни, ҳайвонга нисбатли ҳақоратни билдиради. Одамнинг ҳайвони киши ҳақидан қўрқмайди, киши молига кўз олайтиради. Ойбек, Танланган асарлар. -Шунча йшдан буёнменунинг бунақа қилиқлари борлигини билмас эканман. Ҳайвоннинг ўзгинаси экан-ку! Мирмуҳсин, Меъмор. -Вой ҳайвонлар-ей! Тфу! — деди-ю, шартта бурилиб чиқиб кетди. С. Сиёев, Отлиқ аёл. Илгари «оз-моз» ичиб, сўнг бўлди ҳайвон оқибат. Ҳ. Нурий.

Оби ҳайвон Ўликни тирилтирадиган сув, тириклик суви (эртакларда). Ҳайвони нотиқ эск. Инсон, одам.

Read 131 times
More in this category: « ҲАЙБАТЛИ ҲАЙДАМОҚ »