ҲАЛОЛЛАМОҚ 1. дин. Ҳалол қилмоқ, шариат қонун-қоидасига мувофиқ еса-ичса бўладиган қилмоқ.
2 кўчма Бирор нарсани оқлайдиган, унга арзийдиган, муносиб иш қилмоқ. Еган тузингни ҳалолла! - Инсоф ҳам керак-да! Нонни ҳалоллаб ейиш керак. Н. Сафаров, Хадича Аҳророва. Урушда ҳам ўғлим сутимни ҳалоллабди. Болаларимдан розиман. Н. Сафаров, Қаҳрамоннинг туғилиши.
Қўлини ҳалолламоқ (ёки ҳалол қилмоқ) Хатна қилдирмоқ. Ҳа, полвон ака, жиянларингизнинг қўлини ҳалол қилмоқчи эдик. М. Ўринхўжаев, Унутилмас кунлар. Шоймардон — ферма мудири, ўғлининг қўлини ҳалоллади. Т. Мурод, От кишнаган оқшом.