Adabiyotlar 622452 ta
Videodars 982 ta
Audiokitob 2205 ta

 

ҲАМЁН

Rate this item
(0 votes)

ҲАМЁН [ф. — пул солинадиган халтача; пул қопчиғи] 1. Асосан пул солиб, ёнда, чўнтакда олиб юриладиган халтача; кармон. Меъмор қўйнидан ҳамёнини олиб, эллик динор санаб берди. Мирмуҳсин, Меъмор. Сатторов чўнтагидан ҳамён чиқарди. Кўк эллик сўмликларни кўриб, холанинг кўзлари ўйнади. Ю. Шомансур, Қора марварид. Подшоҳ бир ҳамён тилла бериб, шаҳзодани йўлга солибди. «Эртаклар».

2 кўчма с.т. Чўнтак (пул солинадиган жой маъносида). Ўғрининг катта-кичиги бўлмайди. Ҳамёндан ўмаргани бир сўмми, юз сўмми, бари бир — киссавур. Газетадан.

Ҳамён қуруқ Пул йўқ. Пулдорлар, албатта, нозу неъмат ичида, аммо ҳамёни қуруқлар-чи? «Муштум».

3 кўчма Кимса ихтиёридаги, унга тегишли пул, маблағ. Ҳисобини билмаган — ҳамёнидан айрилади. Мақол. - Олий ўқув юртларида эса ота-онанинг мансабига, ҳамёнига қараб ўқишга қабул қилиш ҳоллари илдиз отиб кетган эди. «Муштум». Пошша хола жонини суғургандай, ҳамёнидан пул сарфлаб, катта тўй қилиб берди. Д. Нурий, Осмон устуни.

Ҳамён касал Пул йўқ, пул, маблағнинг мазаси йўқ. Бухорода ўқимоқ учун ҳамёним касал эди. М. Муҳаммаджонов, Турмуш уринишлари.

Read 91 times
More in this category: « ҲАЛҚУМ ҲАМЖИНС »