ҲАРАКАТСИЗ 1. Ҳаракат қилмайдиган, қимирламайдиган, қўзғалмас ҳолатли (ҳолатда); бир жойда туриб қолган. Кутилмаган ғазабга учраган Бозоров нима дейишини билмай, тилсиз, ҳаракатсиз, ёғочдай қотиб турарди. И. Раҳим, Чин муҳаббат.
2. Бирор иш қилишга уринмайдиган, тиришмайдиган; фаолиятсиз, суст. Ҳаракатсиз одам.
3 кўчма Фойдаланилмай, ишлатилмай ётган ҳолатда(ги). Китоб ойлигининг ўзига хос хусусияти шундаки, кўпдан буён ҳаракатсиз ётган эски китобларга иккинчи умр бахш этилади. Газетадан.