Adabiyotlar 622452 ta
Videodars 982 ta
Audiokitob 2205 ta

 

ҲУЖУМ

Rate this item
(0 votes)

ҲУЖУМ [а. — ҳамла, тажовуз, босқин; касаллик хуружи] 1. Эгаллаш, йўқ қилиш, қайтариш ва ш. к. мақсадда ҳаракат қилиш; шундай мақсаддаги ҳаракат, уриниш; ҳамла. Аёллар тош, ғишт парчашрини кўтариб, эшик ва деразаларга ҳужум қила кетди. Ойбек, Танланган асарлар. Шу пайт қўққисдан иккинчи бургут ҳам ҳужумга ўтди. Оқсоқ тўнғизча анчагача чийиллаб турди, сўнг овози тинди. «Фан ва турмуш». Раҳим итининг олғирлиги, қўй подасини қандай қилиб бўрининг ҳужумидан қутқаргани ҳақида мақтана кетди. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар.

2. ҳарб. Бирор ҳудудни забт этиш, душманни йўқ қилиш учун техника ва ш. к. билан ҳаракат қилиш, ташланиш. Ҳужумга ўтмоқ. Душман ҳужумини қайтармоқ. Ҳаво ҳужуми. - Бомбардимончиларнинг ҳужуми ўн беш минут давом этди. И. Раҳим, Чин муҳаббат. Душман қанчалик гангитилса.. ҳужумнинг муваффақияти шунчалик муқаррар бўлади. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз. Ўрмон яқинида шох-шабба билан яширилган иккита душман танки ҳужумга шай турганлиги ҳақида хабар келтиришди. Газетадан.

3. спрт. Қарама-қарши томонли спорт ўйинларида рақибнинг ҳимоясини енгиш, ҳимоя нуқтасини ишғол этиш учун ташланиш ҳаракати. Кетма-кет бўлган ҳужумлар ўз натижасини берди: футболчиларимиз рақиб дарвозасига жавобсиз икки тўп киритдилар. Боксда ҳужум билан бирга ҳимояни ҳам эсдан чиқармаслик керак. - Унинг рақиби шоҳни ҳужумдан мудофаа қилиш учун узоқ ўйланиб қолди. И. Раҳим, Чин муҳаббат.

4 кўчма Танбеҳ, ҳақорат қилиш, сўкиш ва ш. к. билан кимсага ташланиш; ҳамла. Хушрўй чодирдан чиқмасданоқ, чой ташиб, хизмат қилиб юрган кундошига кесатиқ билан ҳужум бошлайди. А. Қодирий, Ўтган кунлар. Шунинг учун Убайдулла ака ҳар бир масалада куёвининг ёнини олар, хотини сап ғинший боиьшеа, дарҳол ҳужумга ўтарди. Ў. Усмонов, Сирли соҳил.

5. кўчма Бирор катта иш ёки тадбирни амалга оширишга қаратилган умумхалқ ҳаракати. Саводсизликка қарши ҳужум. Паранжига қарши ҳужум. - Машиналар ишлаётган жойда чўлга қудратли ҳужум бошланганлиги сезилиб турибди. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди.

Read 155 times
More in this category: « ҲОЛВА ҲУЖУМКОР »