ҲУРПАЙМОҚ 1. Тиккайган, тўзғиган ҳолат олмоқ (соч, жун, пат кабилар ҳақида). Аравага, ундан бошқа, ярим яланғоч, сочлари ҳурпайган бир йигит ҳам ўтирди. Ойбек, Нур қидириб. Бўғот лабида бир-бирига қараб ҳурпайиб турган икки мушукнинг бири пишиллаб, кейин чақалоқнинг йиғисидек миёвлаб юборди. С. Аҳмад, Ҳукм. ..қиз қараса, икки мусича ҳурпайиб олиб, бир-бири билан уришяпти. Ю. Шомансур, Қора марварид.
2 кўчма Авзойи бузуқ, ёқимсиз қиёфага кирмоқ. -Оғир ҳақорат билан тепамга ҳурпайиб келган Қоплонбеков, кучли қўллари билан юзимга бир туширди, — деди Пўлат. Ғайратий, Менинг ёшлигим. Аммо Зайнаб., ҳурпайиб, ҳеч ким билан сўзлашмай қўяр эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар. Лобар, жангга ҳозирланган хўроздай ҳурпайиб, панжа/трини кенг ёйиб, Гулнознинг устига бостириб келди. Ҳ. Ғулом, Тошкентликлар. Қишлоқлар ҳурпайган, сукунатга чўмган. Ҳ. Турсунқулов, Ҳаётим қиссаси. Ҳурпайган булут осилив тураверди-ю, ёмғир ёғмади. А. Мухтор, Опа-сингиллар.