Adabiyotlar 622452 ta
Videodars 982 ta
Audiokitob 2205 ta

 

O`zbek tilining izohli lug`ati (2521)

Wednesday, 29 January 2020 10:06

ҚЎЛСИЗ

Written by

ҚЎЛСИЗ 1. Қўли йўқ. -Оёқсиз, қўлсиз қолса ҳам майли эди, — деди Ҳошимжон йиғлаб ва укасининг қони суртилган милтиққа тикиларкан. Ойбек, Қуёш қораймас.

2. Қўли ишламайдиган, шол. У қўлсиз бўлиб ётибди.

3 кўчма кам қўлл. Ёрдамчисиз, дастёрсиз.

Wednesday, 29 January 2020 10:05

ҚЎЛ-ОЁҚ

Written by

ҚЎЛ-ОЁҚ 1. Қўл ва оёқ(лар). Қўл-оёғим бутун.

2 кўчма кам қўлл. Дастёр. Семиз одам мўйсафиднинг гапини маъқуллади: -Зарари тегса, бир бурда нон билан ярим коса ошга тегади. Бундай болалар бир хонадонга қўлоёқ. П. Турсун, Ўқитувчи.

Wednesday, 29 January 2020 10:03

ҚЎЛАНСА

Written by

ҚЎЛАНСА 1. Ёқимсиз ҳид тарқатадиган; сассиқ, бадбўй. Қўланса ҳид. - Мингбоши яктак барларини очиб ташлаб, елпина бошлади. Семиз баданидан қўланса тер ҳиди анқир эди. М. Исмоилий, Фарғона т. о.

2. Бадбўй ҳид. Йўлчи қуруқ наматга ётиб, устига кўрпача ёпди. Кўрпачадан зах ҳиди билан от шиптирининг қўлансаси димоққа урди. Ойбек, Танланган асарлар.

3. Бадбўй ҳидли. Бу хона ҳам нимқоронғи ва қўланса эди. «Ёшлик».

4 кўчма Қўпол; ёқимсиз (гап, муомала ҳақида). Мунча ҳам қўланса одам экансиз. Дўқини қаранг-а! Б. Раҳмонов, Юрак сирлари. Юрса ҳам, турса ҳам, хаёлида унинг [Қодирқулнинг] қўланса гапи.. А. Муҳиддин, Инсон қалби оташ.

Wednesday, 29 January 2020 10:03

ҚЎЛ

Written by

ҚЎЛ 1. Одамнинг бармоқ учларидан елкасигача бўлган қисми, аъзоси. Бақувват қўллар. Қўлни олдинга чўзмоқ. Икки қўлни юқори кўтармоқ. Қўл кучи. Бош қашигани ҳам қўлим тегмайди.- Йўлчи.. иккинчи қўли билан Қора Аҳмаднинг бир қўлини орқага қайирди. Ойбек, Танланган асарлар.

2. Шу аъзонинг билакдан бармоқлар учигача бўлган қисми; панжа. Қўл билан силамоқ. Қўл билан ушламоқ. - Йўлдош орқадан аста келиб, Элмуроднинг кўзини икки қўли билан бекитди. Шуҳрат, Шинелли йиллар. Қози домла қўлларини ювиб туриб, дастурхонга кўз югуртирди. М. Исмоилий, Фарғона т. о.

3. Иш-меҳнат бажарувчи аъзо (восита) сифатида. Қўлим банд. - Мен бу мол-дунёни, ер-сувни қўлим билан топган эмасман, ақлим билан топганман. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари. Отабек билан бирга Тошкент тушиб, ўз қўллари билан тўйимизни ўтказишингизга ишониб Юсуфбек ҳожи. А. Қодирий, Ўтган кунлар.

Қўли тегмайди Бирор ишни бажаришга вақти йўқ; қўли банд, иш билан банд.

4 с.т. Ҳайвонларнинг олдинги оёқлари. Қўйнинг қўли ва сони. Қўл гўшти.

5. с.т. Бармоқ. Ўрта қўл. Беш қўл баравар эмас. Мақол.

Икки қўлини бурнига суқиб (ёки тиқиб) қ. бурун I.

6. Ҳар кимнинг ўзига хос ёзув усули, услуби, ёзуви, хати ва унинг ифодаси. Қутидор қизининг мақсадига тушуниб, икки турли қўлни дарров пайқаб олди: -Виждонсиз, иблис, — деб қўйди. А. Қодирий, Ўтган кунлар. [Низомиддинов:] Хат билмайдиган оғзаки гувоҳлар ҳам бор, ёзиб берай десам, ҳамма аризалар бир одамнинг қўли билан ёзшган, деган шубҳа бўлмасин.. С. Аҳмад, Ҳукм.     

7. Имзо. Далолатномага қўл қўймоқ. Шартномага қўл қўймоқ. - Хўжабеков — раис, Саидғози.. бир кичкина одам.. Барча ҳужжатларда Хўжабековнинг қўли. С. Анорбоев, Оқсой. Омборчи: -Бўта қўл қўймаган қоғозни қоғоз демайман, — деб катта кетворди. С. Аҳмад, Ҳукм.

8. Ҳар кимнинг ўзига хос иш усули, услуби, иши, хатти-ҳаракати; шуни акс эттирувчи ифода. Ҳовлини ўраб турган деворлар ҳам янгидан урилган, ичкарисидан ҳаммаси ганч билан сувалган. Ҳамма ёқда акасининг қўли кўринади. Ҳ. Аҳмар, Ким ҳақ?

9. Имкон, имконият.

Қаёққа қўл узатса етади Имкониятга эга, имконияти катта. Қўли баланд айн. қўли узун. Қўли калта (ёки қисқа) Имконияти кам, чекланган, қурби етмайдиган. [Дадажон ака:] Ўйлаб қарасам, дўппи тор экан. Каттароқ иш қилишга қўлимиз калта экан. И. Раҳим, Ихлос. Қўли узун Ҳар қандай нарсага етишиш, эришиш имкони бор, шундай қудратга эга. Унинг қўли узун эди, давлатнинг бир қисмини дадасидан, укасидан яширин ишлатиб, холис ўзига қарашли катта бир бойлик орттирган эди. Ойбек, Танланган асарлар. Қўлидан келади Бирор ишни амалга ошириш учун имконияти, ҳуқуқи бор, куч-қуввати етади, бирор ишни қила, бажара олади. У [Нури] жуда дадил ва айёр қиз. Унинг қўлидан ҳар қандай иш келади. Ойбек, Танланган асарлар.

10. (З-ш. эгалик ҳамда ж.к. ва ў.-п. к. шаклида кўм. ваз.: қўлига, қўлида) Ихтиёрига, измига; ихтиёрида, измида. Киши ҳурмати ўз қўлида. Мақол. - [Кумуш] Бу уйдан чиқиб кетишни, бир-икки ойлаб Отабекни Зайнаб қўлига топшириб қўйишни яна мувофиқ кўрмас. А. Қодирий, Ўтган кунлар. Агарда хон кўтариш менинг қўлимда бўлса эди, хон қилиб Отабекни кўтарар эдим. А. Қодирий, Ўтган кунлар.

Беш қўлини оғзига урмоқ (ёки тиқмоқ) қ. беш I. Гаҳ деса (ёки деганда) қўлга қўнадиган қилиб олмоқ қ. гаҳ. Ёлғиз (ёки якка) қўл қ. ёлғизқўл. Кўнглига (ёки юрагига, кўксига, қўлтиғига, қўйнига) қўл солиб кўрмоқ Бировнинг фикри ёки ички сирини билиш мақсадида турли гаплар айтмоқ, шу мақсадда гапга солмоқ. Ўктам тўй-ҳашам тўғрисида сўз очиб, қизнинг кўнглига қўл солмоқчи бўлди. Ойбек, О.в. шабадалар. Оёғи олти(та), қўли етти(та) қ. оёқ I. Оёғини қўлга олиб қ. оёқ I. Чап (ёки сўл) қўл Чап томон; чап, сўл. Чап қўлга юрмоқ. Чап қўлдаги кўча. Ўнг қўл 1) ўнг томон; ўнг. Ўнг қўлга бурилмоқ. Ўнг қўлдаги уй. Ўнг қўлдан машина келиб қолди. -Қаёққа юрамиз, — деди Сидиқжон қайрилиб, унинг кўзига қараб. -Ўнг қўлга, — деди хотин. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари; 2) энг яқин, ишончли ёрдамчи. Бу киши Азизбекнинг амири лашкари ва ўнг қўли бўлган Райимбек додхоҳ эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар. Қўл бермоқ Бировга ихлос қўймоқ, уни пир деб танимоқ. Бир кун Марғилондан бир эшон келди. Бойимиз ўша кишига қўл берган экан, яти ўша кишинингмуриди экан. И. Раҳим, Ихлос. Қўл келмоқ Қулай, мос, кўнгилдагидек бўлиб тушмоқ. Ерни бегона ўтлардан тозалашда қўл келадиган асбоб. - Далабоп қаттиқ тринкадан беш-олти метр оламан. Уларга жудаям қўл келади. А. Убайдуллаев, Ҳаёт оқими. Қўл кўтармоқ 1) розилик, хоҳиш ёки овоз бериш ишораси сифатида қўлини юқорига кўтармоқ. «Кимда-ким Нуьмон ҳожи Қаландаров.. бу ердан бадарға қилинсин деса, қўлини кўтарсин. Ҳамма баравар қўл кўтарди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари; 2)     таслим бўлмоқ. Қуршовга олинган душман қисмлари қаршшикни тўхтатиб, қўл кўтардилар; 3) кўчма бировни уриш, зарба бериш учун хезланмоқ. Нега соҳибкорга қўл кўтардинг? Кучингни қаерга қўйишни билмаяпсанми? Ж. Шарипов, Хоразм. Қўл силтамоқ қ. силтамоқ. Қўл тегизмоқ (ёки урмоқ) 1) фақат бўлишсиз шаклда: қўл тегизмаслик Ҳатто истеъмол учун олмаслик. Овқатга ҳеч ким қўл урмади; 2) бирор ишга киришмоқ, тутинмоқ, уринмоқ. У [Муҳаммад] қайси ишга қўл урса, уни уддалай олар.. эди. М. Осим, Сеҳрли сўз. Қўл учида ёки қўл учи билан 1) астойдил эмас, истаристамас; шунчаки, юзаки. Доктор уни қўл учидагина кўрди, дори бермади, тайинли бир гап ҳам айтмади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари. У [Холмат] Тўрахоновдан ҳақиқий ёрдам кутган.. Фақат баландпарвоз сўзлар эшитди ва [тўғонни] пала-партиш, қўл учида қуришга даъват қилинди. Ш. Рашидов, Қудратли тўлқин; 2) қийинчилик билан, зўрға, аранг. Бу қандай гап ахир, ўзим қўл учида тирикчилик қиламан-у, сенинг учун шу кунимдан ҳам айрилайми? Ҳ. Шамс, Оқпадар. Қўл ювмоқ айн. қўлни ювиб, қўлтиққа тиқмоқ (ёки урмоқ). Қўлга олмоқ 1) пора бериш, алдаш ва ш.к. йўллар билан ўзига мойил қилмоқ. Хумпарнинг оғзи-бурнини мойлаб, қўлга олиб бўлмасмикин? П. Турсун, Ўқитувчи; 2) ушлаб, тутиб олмоқ, асир олмоқ, банди қилмоқ, қамамоқ. Мухторхонни Афғонистон чегарасида қўлга олибдилар. А. Қаҳҳор, Сароб. Қўлга тушмоқ 1) айби, жиноий иши ошкор бўлиб тутилмоқ. Гап тарқади: биров тилмоч Ҳоким тўранинг хотини билан қўлга тушиб қопти, деса, яна биров тилмоч Ҳоким тўранинг қоровули билан қўлга тушиб қопти, деяр эди. С. Аҳмад, Ҳукм; 2) фириб емоқ. Қўлга тушибсан, сени роса лақиллатишибди. Қўли бормайди Истаги, хоҳиши йўқ; ҳафсаласи йўқ. Тутни кесишга қўлим бормаяпти. - Мол кетди — жон кетди, ишга ҳам қўлим бормайди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён. Қўли очиқ ёки очиқ қўл Ҳеч нарсани аямайдиган, сахий. Қўли очиқнинг йўли очиқ. Мақол. Қўли эгри Ўғри. Қўли юпқа Камбағал, қашшоқ. Ўша кунлари Малоҳат ая яшаётган қишлоқдан етмиш чақирим нарида қўли юпқароқ бир кишининг хонадонига олов туташиб ёниб кетибди. Газетадан. Қўли қичиди қ. қичимоқ. Қўли қўлига тегмаслик Ниҳоятда тез, чаққон ҳаракат қилмоқ, тез ишламоқ. Қўлини совуқ сувга урмайди Ҳеч иш қилмайди. Нусратилла рўзғорда қўлини совуқ сувга урмайди. А. Мухтор, Опа-сингиллар. Қўлни бигиз қилмоқ айн. бармоқни бигиз қилмоқ қ. бармоқ 1. Қўлни ювиб, қўлтиққа тиқмоқ (ёки урмоқ) Бирор нарсадан ҳафсаласи пир бўлиб, ихлоси қайтиб, уни тарк этмоқ, ундан юз ўгирмоқ, воз кечмоқ, қайтмоқ. Баъзилари ғайратлари бекорга кетаётганини кўриб, қўлларини ювиб, қўлтиққа урдилар. М. Осим, Аждодларимиз қиссаси. Қўлни қўлга бермоқ Бирор соҳада баҳамжиҳат бўлмоқ, ўзаро бирлашмоқ. Қўлни қўлга бериб ишламоқ. - Қадрдон далалар, меҳнат тонгида Қўлни қўлга берар икки бахтли ёш. Ғайратий. Ҳаром қўл Бировнинг ҳақидан ҳазар қилмайдиган, нопок (одам ҳақида). Қаердаки ҳаром қўл бор, у ерда баракат йўқ. Ойбек, О.в. шабадалар.

Wednesday, 29 January 2020 10:02

ҚЎЙИН

Written by

ҚЎЙИН (З-ш. бирл. - қўйни) 1. Кўкрак ва уни ёпиб турган кийим орасидаги жой. Дафтарларини қўйнига солди. Қўйнига тиқди. Қўйнида нони борнинг қорни тўқ. Мақол. - Бўтабой қўйнидаги газеталарни олиб, отбоқарга берди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари. [Уста Олим] Қўйнидан мактубларни чиқариб, биттасини қутидорга узатди. А. Қодирий, Ўтган кунлар.

Қўйин дафтари Чўнтакда олиб юриш учун мўлжалланган кичкина ёзув дафтари; чўнтак дафтар, ён дафтар. Шоир шошиб, ёнидан қўйин дафтари билан қалам чиқарди. А. Қаҳҳор, Картина. Қўйин чўнтак Кийимнинг кўкрак устидаги ички томонига тикилган чўнтак, кўкрак чўнтак. Райҳонбиби никоҳ қоғозини олиб, қўйин чўнтагига суқди. П. Турсун, Ўқитувчи.

2 кўчма Қучоқ, оғуш. Табиат қўйнида яйрамоқ. Она қўйнига кирмоқ. - Анзират холанинг қўйнида ётган бола тўсатдан қичқириб юборди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари. Ботирали деразадан сакраб чиқиб, боғқўйнига отшди. Ҳ. Ғулом, Машъал. Нормат блиндаж тепасига чиқиб, зулмат қўйнига қаради, диққат билан қулоқ солди. И. Раҳим, Чин муҳаббат.

Wednesday, 29 January 2020 10:02

ҚЎЗҒАМОҚ

Written by

ҚЎЗҒАМОҚ 1. Яна қайта юз бермоқ, содир бўлмоқ, қўзимоқ, қайталамоқ, тутмоқ. Унинг касали қўзғади. Эски дарди қўзғаб қолди. Юрагида ғазаб қўзғади. Ғайрати қўзғади. Асаби қўзғади. - Ғуломжон ҳокимни кутгани бормади. Унинг келишини эшитгандан бери нафрати қўзғаб, ўзини қўйгани жой тополмай қолди. М. Исмоилий, Фарғона т. о.

2. Юзага келтирмоқ, пайдо қилмоқ, уйғотмоқ, туғдирмоқ; ҳаракатга, жўшга келтирмоқ; қўзғатмоқ. Бировнинг юрагида адоват қўзғамоқ. - Оқар сувлар кўнгилда Беҳад севинч қўзғайди. Т. Тўла. Мусулмонқул ўз ғарази йўлида орада йўқ низоларни қўзғаб, куёви Шералихонни ўлдирди. А. Қодирий, Ўтган кунлар. Бу манзара ўқдай санчилиб, Ёв дилида қўзғади ғамни. Э. Раҳим.

3 кўчма Янгиламоқ, тикламоқ, эсга солмоқ (унутилган дард, алам, яра ва ш.к. ҳақида). Менинг дардим қўзғай берма, Оққизжон, Ошиқда бўлмайди манзил ҳам макон. «Равшан».

4 кўчма Ўртага қўймоқ, ташламоқ, бошламоқ; ковлаштирмоқ. Масала қўзғамоқ. Гапни қўзғасанг, гап чиқар. Мақол. -Жаноб уламолар! — деди Фозилҳақ Азизулҳақ тоқатсизланиб, — беҳуда гапларни қўзғамоқнинг асло ҳожати йўқ. Ойбек, Нур қидириб.

Wednesday, 29 January 2020 10:01

ҚУЮҚ-СУЮҚ

Written by

ҚУЮҚ-СУЮҚ 1. Қуюқ ва суюқ овқат(лар). Меҳмонлар учун мева-чева, қуюқ-суюқ тортилди. А. Қодирий, Ўтган кунлар.

2 кўчма с.т. Бир хил бўлмаган, ҳар хил, турлича. У., ўтирганлар билан, уларнинг амал ва даражаларига қараб, қуюқ-суюқ кўришиб чиқди. С. Аҳмад, Қадрдон далалар.

Wednesday, 29 January 2020 10:01

ҚУЮҚЛАШМОҚ

Written by

ҚУЮҚЛАШМОҚ 1. Қуюқ тортмоқ, қуюқ ёки қуюқроқ бўлмоқ, қуюлмоқ (қ. қуюқ 1) Мастава қуюқлашиб кетибди. Мураббо қуюқлашиб қолибди.

2. Таркибидаги асосий модда нисбатан кўпаймоқ (қ. қуюқ 2). Яхши емланган сигирларнинг сути қуюқлашади.

3. Тўққа мойиллашмоқ, тўқ ёки тўқроқ тус олмоқ (қ. қуюқ 3). Баргларнинг ранги анча қуюқлашди. - Қоронғилик қуюқлашиб.. онда-сонда ўтиб турган кишилар қораси тун пардасига чаплашиб кўрина бошлаганда, Йигитали ўрнидан турди. Д. Нурий, Осмон устуни.

4. Қалин тортмоқ, қалин ёки қалинроқ бўлмоқ, қалинлашмоқ, зичлашмоқ (қ. қуюқ 4). Кунлар исиган сари кўкатлар ҳам қуюқлашар, ўсиб улғайиб, чиройига чирой қўшарди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли. Поезд юришини тезлатган сайин, оқ бадан қайинлар, азим қарағайлар қуюқлашиб, ям-яшил қалин ўрмонлар бошланди. Ҳ. Ғулом, Сенга интиламан.

5. Кўп миқдорда бир ерга тўпланиб, зичлашиб қолмоқ, қалинлашмоқ. Туман қуюқлашди. Тутун тобора қуюқлашиб кўтарилмоқда. - Эрталабдан бери кезган булутлар кечга томон қуюқлашиб, осмонни текис қоплади. Ҳ. Нуъмон, Фасллар.

6 кўчма Тўкин-сочин, мўл ёки сероб бўлмоқ (қ. қуюқ 5). Зиёфат қуюқлашди.

7. Мазмун, моҳият жиҳатдан тўла даражали бўлмоқ (қ. қуюқ 7). Дўстлик, ижодий ҳамкорлик, тажриба алмашиш, адабиёт воситаси билан қардошлик муносабатлари қуюқлаша борди. Н. Сафаров, Оловли излар.

8 кўчма Мазмун, эътибор, аҳамияти ортмоқ, орта бормоқ (қ. қуюқ 8). Хат ҳам.. эскирган сари маъноси қуюқлашади. Ойбек, Қуёш қораймас.