Adabiyotlar 622452 ta
Videodars 982 ta
Audiokitob 2205 ta

 

O`zbek tilining izohli lug`ati (2521)

Wednesday, 29 January 2020 10:00

ҚУЮҚ

Written by

ҚУЮҚ 1. Суюқ қисми, суви нисбатан оз         бўлган; қуюлган ҳолатли. Қуюқ қоришма. Қуюқ қиём. - Қилич чопган чеккадан Қуюқ қон сиртга отар. Ғ. Ғулом.

2. Таркибидаги асосий модда нисбатан кўп. Қуюқ чой. Қуюқ сут. Қуюқ қаймоқ.

3. Тўқ; тўққа мойил (ранг-тус ҳақида). Бегимхон ғўзадан бошини кўтариб, қуюқ ўсмали қошларини чимириб, бобиллаб берди. И. Раҳим, Чин муҳаббат. Элмуроднинг юзига қуюқ қизиллик югурди. П. Турсун, Ўқитувчи. Чайланинг тепасида Темирқозиқ юлдузи қуюқ кўкка бўялган чиройли капалакдай қанот қоқарди. С. Анорбоев, Оқсой.

4. Бир-бирига яқин жойлашган; қалин, зич. Қуюқ қамишзор. Қуюқ соя. Барглари қуюқ қайрағоч. Қуюқ қора қош. - Майна нинг.. қуюқ киприклари остидаги ўткир қора кўзлари навкарни элитиб қўйган эди. Ш. Тошматов, Эрк қуши. Юз қадамча нарига.. сарғайган қуюқ ўт устига ётқизди. Ойбек, Қуёш қораймас.

5 кўчма Тўкин-сочин, мўл, сероб. Қуюқ дастурхон. Қуюқ зиёфат. Қуюқ меҳмон қилмоқ. - [Афанди] Совғани хонга манзур қилиб, қуюқ инъом олиб, ўрдадан чиқиб кетди. «Латифалар». Кампир куёвини ҳамиша шундоқ қуюқ кутар эканми, кетидан димланган жўжа, ош келди. С. Нуров, Нарвой.

6. Кўп миқдорда бир ерга тўпланиб, зичлашиб, қалин қатлам ҳосил қилган, зич, қалин ҳолатли. Қуюқ туман. Қуюқ тутун. - Уй ичини қуюқ қоронғилик босди. Ташқарида шамол ғувуллайди. Ойбек, Танланган асарлар. Улар кечки қуёшнинг қуюқ ёғдуси остида жимирлаган қишлоққа кириб келишар эди. П. Турсун, Ўқитувчи.

7. Мазмун, моҳият жиҳатидан тўла даражали (ўзаро муомала, муносабатдаги хатти-ҳаракат, ҳолат ҳақида). Қуюқ суҳбат. Қуюқ салом-алик. - Дадамат ака Аҳмадни эшиккача кузатиб чиқди. Қуюқ хайрлашди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат. Уйдан келган хатда ҳам қуюқ дуои салом. Шуҳрат, Шинелли йиллар. Ваъдани қуюқ қилиб, баъзи қассоблардан бир неча динор қарзга ҳам илинди. Ойбек, Навоий.

8 кўчма Мазмун, диққат-эътибор ва ш.к. жиҳатдан аҳамиятли бўлган. У [Ҳошимжон] «кейинги сўзга чиққанлар, албатта, менинг тарафимни олади», деб ўйлаган эди. Йўқ, гапнинг қуюғи кейин чиқди. С. Аҳмад, Қадрдон далалар. А. Қаҳҳор ортиқча сўз ва иборалар ишлатмасликка, асар тилини қуюқ, маъноли қил ишга интилган. «ЎТА».

Wednesday, 29 January 2020 09:59

ҚУЮШҚОН

Written by

ҚУЮШҚОН 1. Эгарнинг олдинга силжимаслиги учун от ёки эшакнинг думи остидан айлантириб, эгарга бириктириладиган, кўпинча турли безаклар қадаладиган қайиш. Отнинг эгар қоши тилладан, ёлига кумуш тангалар, қуюшқонига эса садафлар тақилган. Ж. Шарипов, Хоразм. От думига сола берди сайислар Ўн икки қуббали тилла қуюшқонни. «Ойсулув».

2 кўчма Бирор иш, хатти-ҳаракат, муомала ва ш.к. даги меъёр. Қуюшқондан ташқари иш. -Локигин [лекин] қишлоқни юз пойиз шаҳарга тенг қилиш, қиёфасини паққос ўзгартиришга интилиш қуюшқонга тўғри келадиган нарса эмас. Ж. Абдуллахонов, Хонадон. Энди ўйлаб-ўйлаб, ўзининг қуюшқондан ташқари ҳаракат қилганини сеза бошлади. Ҳ. Назир, Сув гадоси — оқпадар..

Қуюшқондан чиқмоқ Чегарадан, меъёрдан чиқмоқ; ҳаддан ошмоқ. Ёш раҳбарсизда, хомроқсиз.. қуюшқондан чиққан бошлиқ одамларга ёқавермайди. С. Сиёев, Отлиқ аёл. Кулдираман, деб қуюшқондан чиқиб, меьёрдан ошиб кетаётган актёрларнинг ижросидан ранжимай иложингиз йўқ. Газетадан.

Wednesday, 29 January 2020 09:59

ҚУЮЛМОҚ

Written by

ҚУЮЛМОҚ 1. Суви, суюқлик қисми камайиб, қуюқ ҳолга келмоқ, қуюқлашмоқ. Мастава қайнайвериб, қуюлиб қолибди. Мураббо анча қуюлиб қолибди.

2. Бир ерга кўп миқцорда йиғилмоқ, тўпланиб қалинлашмоқ. Туман тобора қуюлмоқда. - Бу булутлар.. тобора қуюлиб, қорайиб бормоқда. А. Мухтор, Опа-сингиллар.

3 кўчма Ўзини тутиб, қўлга олиб, оғир, вазмин бўлиб қолмоқ, енгилтакликдан қутулмоқ. Қариб қуюлмаган, ачиб суюлмаган. Мақол. - Техникумда ўқиб юрганимда, [Алижон] кунига йўлимни тўсарди, ўлдимкуйдим, деб нақ ҳол-жонимга қўймасди.         Кўнглимда, бола-чақалик бўлиб қуюлар, деган эдим. Ҳ. Назир, Ўтлар туташганда. - Қанақа қилиқ бу? Қартайсангиз ҳам қуюлмайсиз, — деб жеркиб берди бувим. Ҳ. Назир, Яхши исм.

Wednesday, 29 January 2020 09:59

ҚУШДАЙ,

Written by

ҚУШДАЙ, -дек 1 Қушга ўхшаш, қушга ўхшаб, қуш сингари. У [Гулсум] шаҳарда камбағал аёллар ўқийдиган мактаб борлиги, у ерда ўқиган аёллардан ажойиб одамлар етишаётганини эшитар, ўша ерга қушдай учиб кетгиси келар эди. П. Турсун, Ўқитувчи. Самолёт, ўқ еган йиртқич қушдай, бир қанотини осилтириб, зўрғатдан учиб борарди. А. Убайдуллаев, Қонли издан.

2 кўчма Жуда енгил. Қушдай чемодан, - Сидиқжон эртасига қушдай бўлиб турди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари.

Wednesday, 29 January 2020 09:58

ҚУЧОҚ

Written by

ҚУЧОҚ 1. Икки қўлнинг олд қисмини бирлаштириб, оралиғига бирор шахс ёки нарса олинадиган (олинган) ҳолат. Шаҳзодахон Олчинбекнинг қучоғидан зўрға суғурилиб чиқиб олди. К. Яшин, Ҳамза. Тўлан силтаниб, Йўлдошнинг қучоғидан чиқишга уринди. Йўлдош Тўланга ёпишиб олиб, ҳамон ялиняпти. С. Сиёев, Аваз. Тиззасини қучоғидан қўйиб юбориб, унга интилди. С. Аҳмад, Уфқ.

Қучоқ очмоқ (ёки ёзмоқ) 1) бағрига олиш учун қўлларини ёзиб кўтармоқ. Зумрад қучоғини очиб, ҳовлига отилди: -Келдингми, қўзичоғим? — у ўғлини ачом қилди. С. Сиёев, Отлиқ аёл. Қиз қучоғини очеа, йигит йўқ дейдими! И. Раҳим, Чин муҳаббат. Кўришгани қучоқ ёзиб келаётган кампирнинг устбошини кўриб, [Шарофатнинг] заҳри бир оз тарқалди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари; 2) хурсандлик, шодлик билан (кутиб олмоқ). Зарбдор қурилишлар ёшларни қучоқ очиб қаршшайди. - Сизлар билан қутлаб, қучоғим Очай янги, навқирон йилга. Ғайратий.

2 кўчма поэт. Оғуш, бағир. Табиат қучоғида яйрамоқ. Бола уйқу қучоғида. У ширин хаёллар қучоғидан чиқолмас эди. -Кошкийди қишлоғимизга келсанг, — деди Комил кулиб. — Бизда халқ докторни жуда иззат қилади. Агар Тошкент қучоғидан айрила билсанг. Ойбек, О.в. шабадалар. Мана, сиз, фарзандларим, Ёшлигингиз забардаст. Мактаб — илм қучоғида Ўсасиз ўқиб, яйраб. Қ. Муҳаммадий. Сувонжон эшикни куч билан очиб, ўзини бўроннинг қучоғига отди. С. Анорбоев, Оқсой.

3. Қучоққа сиғадиган ўлчов-миқдорни билдиради (одатда, сон-миқдор билдирувчи сўзлар билан, шунингдек, такрор ҳолда — қучоқ-қучоқ каби қўлланади). Икки қучоқ ўтни охурларга ташлади. Қучоқ-қучоқ матолар. - У бир қучоқ ўтин териб келганида, Султонов.. юзлари оппоқ оқарганича, чўзилиб ётар эди. М. Мансуров, Ёмби. Бир оздан кейин комиссар уни чақириб, бир қучоқ хат топширди. И. Раҳим, Чин муҳаббат.

Wednesday, 29 January 2020 09:58

ҚУЧМОҚ

Written by

ҚУЧМОҚ 1. Қучоғига олмоқ; қучоқламоқ. Ойхон чаққон бориб, унинг белидан қучди.. А. Мухтор, Кумуш тола. Рўпарасида ўн беш кунлик ойдек бўлиб севгилиси турса-ю, уни қуча олмаса. Т. Ашуров, Оқ от. Яширай деб кўзда ёшини, Қучиб олди қизнинг бошини. Э. Раҳим.

2 кўчма Ўраб, қамраб олмоқ; қопламоқ, чулғамоқ. Уч қадрдон, шўх опа-сингил Зулмат қучган қора ўрмонда.. X. Даврон, Қақнус. Оҳ, у дамлар!.. Эсласам, қалбимни қувонч, руҳимни шодлик қучади. М. Жабборов, Севинч ишлари. Қанот ёзган изғириқ Қучар юпун танларни. Ғайратий.

3. Эришмоқ, қозонмоқ. Ғалаба қучмоқ. - Пахтакор диёримиз катта зафар қучди. Улкан «оқ олтин» карвони маррага етди. А. Дадабоев, Қутлаймиз. Йилларки, шон қучган ҳар бир лаҳзаси, Ҳар бири асрдан вазмин, мазмундор. Э. Раҳим.

Ер(ни) қучмоқ 1) ерга йиқилмоқ, ерга қапишиб қолмоқ. Ваҳимага тушган генерал ханжарини ишга солмоқчи бўлганида, Мардонбек кекирдагига шундай мушт туширдики, тўтибурун ер қучиб қолди. С. Азимов, Оппоқ қўшиғи; 2) ерга бағир бериб ётиб олмоқ, Жангчилар бир зумда тарқалиб, ерни қучдилар. Ойбек, Қуёш қораймас; 3) қабрга кирмоқ, ўлмоқ. Ер қучса-да жисмимиз, Ўчмагайдир исмимиз. Ё. Мирзо.

Wednesday, 29 January 2020 09:57

ҚУТУРМОҚ

Written by

ҚУТУРМОҚ 1. Қутуриш касалига йўли қмоқ. Қутурган бўри. Ит қутурса, эгасини қопади. Мақол. - Э, мусулмон, нега қопмайди, дейсиз, бу ит қутурган-ку, ахир, — деди Тўқсонов ва дарров ёнидан қора тўппончасини чиқарди. П. Турсун, Ўқитувчи.

2 кўчма Жон-жаҳди билан, ўзини тутолмаган даражада, ёвузларча ҳаракат қилмоқ. Белград атрофида бўлаётган жангда немислар қутуриб қаршилик кўрсатар эди. Н. Сафаров, Дон. Дадам қутуриб, қўлларига илинган нарсани улоқтирардилар. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ.

3 кўчма Босар-тусарни билмай қолмоқ, ҳаддан ошмоқ. Ихлосманд кўпайса, эшон қутурар. Мақол. - [Чайқовчи] Қутурмай ҳам нима қшкин. Чайқовчиликда айбланганларнинг устидан судлар шу қадар юмшоқ ҳукм чиқарадики, билмайсан киши: жазо бердими, насиҳат қилдими. А. Қаҳҳор.

4 кўчма Зўр куч, шиддат билан юз бермоқ, содир бўлмоқ; авжига минмоқ. Бўрон қутурмоқда. - Сув қутуриб келяпти, паромни чирпирак қилиб олиб кетади. С. Аҳмад, Иқбол чироқлари. Айрим жойларда ёнғин қутуриб, ўз ўлжасини катта иштаҳа билан ютмоқда. Ойбек, Қуёш қораймас. Қутурган шамол томни учириб кетгундек увиллайди. «Ёшлик».

Wednesday, 29 January 2020 09:57

ҚУТБ

Written by

ҚУТБ [а. — айланиш ўқи ва унинг икки учи; машҳур, таниқли киши] 1. геогр. Ернинг фаразий айланиш ўқи билан ер сирти кесишган икки нуқгадан ҳар бири; ана шу нуқталар атрофидаги ер-жойлар. Жанубий қутб. Шимолий қутб. Қутб доираси. Жанубий қутбда бир қанча илмий экспедиция текшириш ишлари олиб бормоқда.

Қутб юлдузи Ернинг Шимолий қутбига энг яқин еттита ёруғ юлдуз, Кичик Етти Оғайни; Кичик айиқ; Олтинқозиқ, Темирқозиқ.

2. физ. Электр занжири ёки магнитнинг қарама-қарши икки томонидан бири. Манфий қутб. Мусбат қутб.

3 кўчма Бир-бирига мутлақо зид, қарама-қарши бўлган икки хил нарса, воқеа, ҳодиса ва ш. к. дан бири; қарама-қарши томон. Бу усул натижасида «давр»нинг ҳар икки қутбга муносабатидаги катта тафовут янада жиддийроқ шаклда ифодаланади, контраст кучайтирилади.. «ЎТА».