Adabiyotlar 622452 ta
Videodars 982 ta
Audiokitob 2205 ta

 

O`zbek tilining izohli lug`ati (2521)

Wednesday, 29 January 2020 09:56

ҚУСМОҚ

Written by

ҚУСМОҚ 1. Меъда ичидаги нарсаларни ғайриихтиёрий равишда оғиздан ташқарига чиқариб ташламоқ; қайт қилмоқ. Кўнглим айниб, бир оз қусдим. - Ўзбек ойим жом ушлаган, Кумуш жомга ўқчиб қусар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар.

Қон қусмоқ 1) оғиздан қон ташламоқ. Кечаси бир зиёфатдан қайтиб, [бой] лахталахта қон қусди, азонга яқин жон берди. Ойбек, Танланган асарлар; 2) қаттиқ азобмашаққат чекмоқ, қийналмоқ. [Салтонбу] Тўққиз болани катта қилгунча қон ютиб, қон қусган. М. Исмоилий, Фарғона т. о.

2 кўчма с.т. Олганини, ўзлаштирганини қайтармоқ. Қани, пулни қусиб қўйинг. -Емоқнинг қусмоғи бўлади, домла. Бу дунёнинг ишларини жуда ҳам жўн бшманг. Ҳ. Ғулом, Машъал.

Тупроқ (нам) қусибди с.т. Тупроқ нам тортиб, намиқиб, қорамтир тусга кирибди. Ҳар гектар ерда бир кеча-кундуз сув оқиб, тупроқ юзаси қорайиб, деҳқон тили билан айтганда, «тупроқ қусди». М. Назаров, Жилвон жилвалари. Қозон қусибди Қозон деворларининг занглаши натижада овқат қорайиб пишибди.

Wednesday, 29 January 2020 09:56

ҚУРШОВ

Written by

ҚУРШОВ 1. Атрофлаб ўралган, қуршаб олинган ҳолат (қ. қуршамоқ 1). Давронов.. болаюрининг қуршовида тандирдан эндигина узилган нон билан нонушта қшиб ўтирган эди. И. Раҳим, Ихлос. Темурбек мулозимлари қуршовида бориб, ҳокишик тахтига ўтирди. М. Маҳмудов, Мангу куй излаб.

2. Чиқиб кета олмайдиган, атрофи тўсиб, ўраб олинган ҳолат (қ. қуршамоқ 2). Беш марта қарши атака қшиб, ҳеч иш чиқара олмагандан кейин, энди қуршовда қолиб, жон талвасасига тушган душман ўрмонга кириб кетиш учун қандай уринишини.. тасаввур қшар эди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз.

3. айн. қамал. Андижон қуршовда! Фитначи беклар Андижон тахтига Жаҳонгир мирзони ўтқизмоқчшар. П. Қодиров, Юлдузли тунлар.

4 кўчма Чулғаган, қамраган ҳолат (қ. қуршамоқ 3). Равшан хола гоҳ кўнглини ёғдай эритиб, гоҳ оғир, дштирнар ўйлар қуршовига бершиб хаёл суради. С. Сиёев, Райҳон. Бойдада муаллимнинг гапларини қайтақайта эслар.. дам чигал, дам қандайдир жумбоқлар қуршовига тушиб қолгандай сезарди ўзини. Ж. Абдуллахонов, Хонадон.

5. Теварак, атроф. Чаманзордир боғнинг қуршови, Чаҳ-чаҳ урар қувноқ булбуллар. М. Шайхзода.

6. Атрофдаги муҳит, одамлар. Характер жисм билан бирга айни бир вақтда туғилса ҳам, қуршов таъсирида вояга етади. И. Раҳим, Ҳилола.

Wednesday, 29 January 2020 09:55

ҚУРШАМОҚ

Written by

ҚУРШАМОҚ 1. Атрофлаб ўраб олмоқ, атрофи шахс ёки нарса билан банд этилган ҳолатда бўлмоқ. Майдонни қуршаган одамлар курашни томоша қилмоқда. - Машина тухташи билан унинг атрофини болалар қуршади. С. Зуннунова, Янги директор. Ҳамма Султон амакини қуршаб, «Нима қиламиз», деб маслаҳат сўраяпти. Ҳ. Назир, Ёнар дарё.

2. Атрофини чиқиб кета олмайдиган қилиб тўсмоқ, тутқун ҳолатга олмоқ. Душман аскарларини қуршаб олмоқ. - Эртасига ўрмон ичида маст-аласт бўлиб юрган.. каллакесарларни қуршаб олади ва қириб ташлайди. Н. Сафаров, Оловли излар.

3 кўчма Чулғамоқ, қамрамоқ. Ямоқчи чолнинг вужудини қаҳр-ғазаб қуршаб олган, ҳаяжонланганидан қўли қалтирарди. Н. Сафаров, Оловли излар.

Wednesday, 29 January 2020 09:55

ҚУРУҚ

Written by

ҚУРУҚ 1. Суви, нами батамом ёки қисман қочган, сувини, намини батамом ёки қисман йўқотган; суви, нами йўқ ёки оз. Қуруқ ўтин. Қуруқ шамол. Тўқайга ўт тушса, ҳўлу қуруқ баравар ёнар. Мақол. - Нормат ротага келиши ҳамон старшина Ваня Великан уни блиндажда ечинтириб, қуруқ кийимларга ўради. И. Раҳим, Чин муҳаббат. Тўтиқиз томнинг қуруқ кўкатлари устида кўчани томоша қилиб, гилос еб ётди. М. Исмоилий, Фарғона т. о.

2. Ёғингарчилик кам бўлган ёки бўладиган; ёғин-чочинсиз. Қуруқ иқлим. Бу йил ёз қуруқ келди.

3. Махсус қуритилган, қуриган. Қуруқ мева. Қуруқ беда. Қуруқ чой. Қуруқ гўшт.

4. Қуруқшаган, қурушиқ. Қуруқ лабларини базўр қимирлатиб, ҳарсиллаб деди Гулнор: -Уҳ.. баданим ёниб боради. Ойбек, Танланган асарлар.

5. Суви йўқ; суви қуриган. Қуруқ саҳро. Қуруқ дарё. - Карвонлар.. ўзгартирдилар йўлни, Ташлаб бу қуруқ чўлни.. 3. Диёр. - Ёзда бу ерга ҳам сув келади, — деди Ҳамиджон менинг қуруқ ғишт ариқларга тикилиб бораётганимни кўриб. Ў. Умарбеков, Чўлда бир кун.

6 кўчма Ичида ҳеч нарсаси йўқ, бўш. Қуруқ уйга кўчиб кирмоқ. Қуруқ қошиқ оғиз йиртади. Мақол. Номи улуғ, супраси қуруқ. Матал. - [Бой] Хатни курси устидаги қуруқ патнис тагига қистирди. Ойбек, Танланган асарлар. Мудофеларга инъомлар улашилиб битди-да, ҳудайчи ўзининг қуруқ хуржуни билан Азизбек қошига келиб қуллуқ қилди. А. Қодирий, Ўтган кунлар.

7. Бирор нарса тўшалмаган, яланғоч. -Остингга нима тўшайсан? -Қишда похол, ёзда қуруқ ерда ёта бераман. С. Айний, Қуллар. Гулнор айвонда қуруқ бўйра устида ўтириб, маҳси кийиш билан овора экан, Унсин кириб келди. Ойбек, Танланган асарлар.

8 кўчма Ҳеч нарсасиз. Тўйга қуруқ бормоқ. Бозордан қуруқ келмоқ. Овдан қуруқ қайтмоқ. - Бўта қуруқ чойни нонсиз иссиқ-иссиқ ҳўплаб.. ўрнидан турди. С. Аҳмад, Ҳукм. Усмонжон уни [пулни] йўлкира қилиб, уйга қуруқ кириб келди. С. Зуннунова, Гулхан.

Қатордан қуруқ қолма Ҳамма қатори сен ҳам ўз улушингни, насибангни ол, маъноларида ишлатиладиган матал. Қуруқ қолмоқ Маҳрум бўлмоқ, бебаҳра, бенасиб бўлмоқ. Паловдан Қуруқ қолмоқ. Зиёфатдан қуруқ қолмоқ. Томошадан қуруқ қолмоқ. - Ҳали Қумрига ишониб, Санобардан ҳам қуруқ қолмасам яхши эди. Б. Раҳмонов, Юрак сирлари. Қуруқ қўймоқ Маҳрум қилмоқ, бебаҳра, бенасиб қилмоқ, четда қолдирмоқ. Тер тўкиб сочсанг уруғ, ер сени қўймас қуруқ. Матал.

9. Фақат, биргина. Мактабда шунақа нарсаларни ўргатмаса, нимани ўргатади? Қуруқ илм билан бола бола бўлар эканми? А. Қаҳҳор, Айб кимда?

10 кўчма Амалга ошмайдиган, беҳуда, пуч. Қуруқ хаёл. Қуруқ ваъда. Қуруқ гап қилмоқ. Қуруқ гап қулоққа ёқмас. Матал. - Ўтган йил ҳам худди шундай бўлганди: Қуруқ сўзга силосхона тўлганди. А. Пўлат. Олифта йигит, қуруқ қочиримга бу белбоғлар ечилмайди. Ҳамза, Паранжи сирлари.

11  кўчма Таги пуч, асоссиз, уйдирма. Қуруқ даъво. Қуруқ рақамлар. -Даъвонгизга бирор исботингиз борми ёки қуруқ бир гапми, исбот қила оласизми? А. Қодирий, Ўтган кунлар. Қуруқ овоза — тураржой эмаслигини ўзинг ҳам билсанг керак, директор [деди Сувонқул]. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли. Юсуфбек ҳожи юқорида ўтган гапларни қуруқ ва асоссиз айтмаган эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар.

12. Астойдил ёки самимий бўлмаган, шунчаки, юзаки. Қуруқ пўписа. Қуруқ мулозамат. Қуруққина кўришмоқ. -Лекин қуруқ дўқ қуруқлигича қолаверибди.. Т. Обидов, Юсуфжон қизиқ. Гап қуруқ бўлмасин учун, икки эллик хат ёзиб бер, олиб борай. А. Қаҳҳор, Сароб.

13 кўчма салб. Бирор фойдали иш-амали йўқ, бирор маъно чиқмайдиган. Қуруқ олим. - Қуролов дангаса эмас. Лекин ўта қуруқ одам, унда ирода деган гап йўқ. Газетадан. Клубда бу қадар совуқ, қуруқ кўринган бу одам шундай хушчақчақ, шундай гапга уста эканки, асти қўйинг. А. Қаҳҳор, Қуюшқон.

Аравани қуруқ (ёки қуруқ аравани) олиб қочмоқ қ. арава. Ўзини қуруққа олмоқ (ёки тортмоқ) Ўзини оқлашга уринмоқ, гуноҳсиз қилиб кўрсатмоқ. Салим ҳам бутун айбни Йўлчига ағдариб, ўзини қуруққа тортди. Ойбек, Танланган асарлар.

Wednesday, 29 January 2020 09:54

ҚУРУВЧИ

Written by

ҚУРУВЧИ 1. Қурмоқ фл. сфдш. Қурувчи бригадалар.

2. Қурилишда, бинокорликда ишловчи ишчи, мутахассис; бинокор. У [Элмурод] кун сайин неча марта қурилиш атрофини айланади. Қурувчилар билан сўзлашади. П. Турсун, Ўқитувчи.

3 кўчма Ҳаёт, тузум, давлат, жамият ва ш.к. ни барпо этувчи, яратувчи шахс. Ватан кутар, аъло ўқиш — бизнинг бурчимиз, Улуғ ишда ҳиссамиз бор — ёш қурувчимиз. И. Муслим.

Wednesday, 29 January 2020 09:21

ҚУРОҚ I

Written by

ҚУРОҚ I 1. от Улаб-қураб, бирор нарса ҳосил қилиш учун яроқли мато парчаси. Бир қатор атторлар эски қоп, яғир шолча, йиртиқ бўз парчаларидан, қизил, оқ, кўк, яшил лахтак қуроқлардан турли-туман соябонлар ясаб, молларини бевосита ернинг ўзига уйиб қўйибдилар. Ғ. Ғулом, Шум бола. Ўртага новча қизиқчи чиқади. Чопони қизил, кўк, яшил, сариқ қуроқ латталардан ямалган. Т. Обидов, Юсуфжон қизиқ.

2. сфт. Шундай қуроқларни бириктириб тикиб ҳосил қилинган. Қуроқ дастурхон.         Қуроқ ёстиқ. - Раис пешонасидаги оқиб тушаётган терни артиб, қуроқ билан безатилган ёстиққа ёнбошлаб, юзини шабадага бурди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли. Қирларда қорнинг чоки сўкилган, ҳамма ёқ ола-була қуроқ кўрпага ўхшайди. Ш. Ғуломов, Инсон қўли гул. Усти-боши юпундироса, Бор безаги бир қуроқ чопон. Ҳ. Пўлат.

3. сфт. кўчма Майда бўлаклардан иборат, бўлтак-сўлтак, лахтак-лухтак, парчапурча. Қуроқ ерлар. - Чўлдан қуроқ ҳам қолдирмабсиз, ота. Ободлик кишининг меҳрини тортиб, ўзига сеҳрлаб қўяди. А. Ҳасанов, Чироқлар.

Wednesday, 29 January 2020 09:21

ҚУРОЛЛАНМОҚ

Written by

ҚУРОЛЛАНМОҚ 1. Жанг, уруш қуролига эга бўлмоқ; уни тутган, ундан фойдаланадиган ҳолатда бўлмоқ. Душман ўта айёр ва яхши қуролланган. «Шарқ юлдузи». Қуролланган етти партизан оғир қадамлар ташлаб, хилват ва сўқмоқ йўллардан юриб, Мостовойнинг отрядига бормоқда. А. Раҳмат, Соқов бола. Танклар, самолётлар, турли қуроллар билан тиш-тирноғигача қуролланган душман ҳадеб Москвага интилар эди. Ойбек, Қуёш қораймас.

2. Иш қуроли, воситалари билан таъминланмоқ. Матқовул билан яна бир киши нарироқда замбил, кетмон, болға билан қуролланиб, тош-шағал таширди. М. Исмоилий, Фарғона т. о. Куролланмаган кўз билан кузатганда, юлдузларнинг бир-бирига нисбатан ўринлари ўзгармай қола беради. «Астрономия».

3 кўчма Бирор мақсадга эришиш, уни амалга ошириш учун хизмат қиладиган воситаларни эгалламоқ, билиб олмоқ, ўрганмоқ. Илғор ғоялар билан қуролланмоқ.

Wednesday, 29 January 2020 09:21

ҚУРОЛБАРДОР

Written by

ҚУРОЛБАРДОР 1. Ўрта асрларда лашкарбошининг ёки рицарнинг қуролларини кўтариб юрувчи жангчи; умуман, қурол кўтарган, қуролланган жангчи.

2 кўчма салб. Ўз фикри, ақидаси бўлмаган, ўзгаларнинг фикрини, ақидасини кўтариб юрувчи ва уни тарғиб қилувчи маддоҳ. Империализмнинг қуролбардорлари. Террорчиликнинг ғоявий қуролбардорлари.