Adabiyotlar 622452 ta
Videodars 982 ta
Audiokitob 2205 ta

 

O`zbek tilining izohli lug`ati (2521)

Wednesday, 29 January 2020 11:24

ҲАҚИР

Written by

ҲАҚИР [я. — разил, қабиҳ, жирканч; тубан, паст; қадрсиз; хор] 1. Ҳеч ким иззат-ҳурмат қилмайдиган; қадрсиз, хўрланган. Сиз каби улуғ одам мендек фақир ва ҳақир мусофирни мамнунлик билан кутиб олгани учун бошим осмонга етди. М. Осим, Ибн Сино қиссаси. Ғуломжон.. ҳақир ота ёнида кўз ёшларини юм-юм тўкиб турган бахтсиз болаларнинг яланғоч, озғин баданига қараб, юраги эзилди. М. Исмоилий, Фарғона т. о.

2 кўчма Ўзини ҳаммадан паст оладиган, камтар банда. Ҳақирингиз хизматга тайёр.

Wednesday, 29 January 2020 11:24

ҲАССОС

Written by

ҲАССОС [а. — таъсирчан, ҳиссиётга берилувчи; сезувчан, сезгир] 1. Нарсаҳодисанинг моҳиятини тез, тўғри ва тўла ҳис этувчи, бирор соҳа ёки соҳаларда ўта билағон, ўткир билимли ва сезгир. Ҳассос шоир. Ҳассос санъаткор. - Шоир ва ҳассос публицист Ғафур Ғулом тараққиёт душманларининг турли кўринишдаги найрангларини ўз шеърларида ўткир сўз билан фош қилди. Газетадан.

2 кўчма Ўткир, сезгир. Ундаги ҳассос қалб, қувликни билмайдиган соддалик, эплишудлилик.. аллақачонлар устозининг эътиқодини қозониб олган эди. Ж. Абдуллахонов, Тўфон. Унинг ҳассос қалами билан битилган шеър мисралари ипларга тизилган шодашода марваридлардир. В. Абдуллаев, Шарқнинг улкан шоири.

Wednesday, 29 January 2020 11:23

ҲАРОРАТСИЗ

Written by

ҲАРОРАТСИЗ 1. Ҳарорати, иссиғи, тафти йўқ; совуқ. Энди қуёш ёрқин! Лекин менинг учун Юлдуз каби ҳароратсиз, хайр! А. Мухтор.

2 кўчма Совуқ; завқ-шавқ, роҳат-лаззат бағишламайдиган, «совуқ». Ана қаранг, куз қуёшининг боқиши ҳам тул хотиннинг жилмайишидай ҳароратсиз. Осмон ўзининг ёзги тиниқлигини йўқотган — оқиш хира. С. Анорбоев, Оксой.

Wednesday, 29 January 2020 11:23

ҲАРОРАТЛИ

Written by

ҲАРОРАТЛИ 1. Ҳарорати бор, иссиқ. Қуёш ўзининг ҳароратли нурларини аямай сочарди. Газетадан. Гулнор.. ҳароратли қўллари билан унинг юзини силади. Ойбек, Танланган асарлар.

2 кўчма Ҳиссий, руҳий тафтли, кўтаринки руҳцаги; жўшқин. Ойсанамнинг чеҳраси ёришиб.. кўзларидан у ёшдаги қизларгагина хос ҳароратли жозиба учқунланди. М. Хайруллаев, Қўшнилар. Ҳаётхон Ғуломжоннинг ҳароратли сўзларини, ишқ таронасини эшитаётгандек, берилибэшитди. М. Исмоилий, Фарғона т. о.

Wednesday, 29 January 2020 11:23

ҲАРОРАТ

Written by

ҲАРОРАТ [а.     — иссиқлик, ҳарорат, температура; тошма; аччиқлик] 1. Қизиган нарсага хос иссиқлик, кучли даражадаги иссиқлик. Оловнинг ҳарорати. Қуёшнинг ҳарорати. - Дашт, дашт! Ҳарорат зарбидан ҳамма ёқ лип-лип этади. А. Қаҳҳор, Мастон. Қора кигизларни ёндирай деб, ҳар бир тешикдан ўтов ичига кирган ҳарорат уйни хумдонга айлантирган эди. Ж. Шарипов, Хоразм. Ичдан чиқаётган ҳарорат оғзини куйдираётгандек, пуф-пуфлаб нафас олиб ўтирган мингбоши келувчига бош ирғади. М. Исмоилий, Фарғона т. о.

2. Нарсаларнинг иссиқ-совуқлик ҳолати; температура. Ҳавонинг ҳарорати. Ҳароратнинг ўзгариб туриши. Мўътадил ҳарорат. Юқори ҳарорат. Совуқ ҳарорат. Ҳарорат пасайиб, қор ёға бошлади. - Жўра полвон.. ернинг етилиши, тафти, нами, ҳарорати.. суғориш усулларини яхши билади. И. Раҳим, Ихлос. Ҳарорат етарли бўлса, тўққиз-ўн кунда шоли униб чиқади. «Ўзбекистон қўриқлари».

3. Тананинг киши саломатлиги ҳолатини кўрсатувчи иссиқлик даражаси; температура. Беморнинг ҳароратини ўлчамоқ. - Меъморнинг ҳарорати пастга тушмас, бунинг устига тинмай алаҳ^шрди. Мирмуҳсин, Меъмор.

4 кўчма Руҳий кўтаринкилик, жўшқинлик. Ғуломжон энди ўзини анча тутиб олиб, ўт билан, ҳарорат билан гапирди. М. Исмоилий, Фарғона т. о. Юсуфжон қизиқ тўқсон ёшга кирган бўлишига қарамай, ҳали унда ёшлик ҳарорати сўнган эмасди. Т. Обидов, Юсуфжон қизиқ. Ҳарорат билан айтилган бу сўзлар замирида улкан бир ҳақиқат ётибди. Газетадан.

5 кўчма Ҳиссий тафт, завқ, лаззат. Элмурод Зебони кузатиб қўйиб, иссиқ бир бўса ҳарорати билан қайтиб келгач, узоқ ухлолмади. Шуҳрат, Шинелли йиллар. Ўша туни энг биринчи бор Сезган эди лаб ҳароратин. Сайёр.

Wednesday, 29 January 2020 11:22

ҲАРОМХЎР

Written by

ҲАРОМХЎР  [а. + ф. — ҳаром (қилинган) нарсани еювчи] 1. дин. Ҳаром, шариатда ман қилинган овқатларни истеъмол қиладиган. Ҳаромхўр киши.

2 кўчма айн. ҳаромтомоқ. Нафси ёмон, ҳаромхўр, меҳнатни севмас, унга Текин таом, текин пул, айшу таралла бўлса. Уйғун. Бировнинг дўпписини бировга кийгизиб кун кўрувчи бунақа ҳаромхўрлар бозорда кезиб юришаркан. «Муштум».

3. Ўлимтикларни еювчи (қушлар ҳақида). Жилғанинг устида бир гала қорақуш.. ва калхатлар гир айланиб учиб юрарди. Отряд отларнинг бошини тортиб, ҳаромхўр қушларни томоша қилди. П. Турсун, Ўқитувчи.

Wednesday, 29 January 2020 11:22

ҲАРОМЛАМОҚ

Written by

ҲАРОМЛАМОҚ 1. Ҳаром қилмоқ, булғамоқ, ифлос қилмоқ. Кучук қозонни ҳаромлаб кетибди.

2 кўчма Номусига тажовуз қилмоқ. Токай пок қизни ҳаромлаб, яна — Тарвуз каби узар ота калласин! С. Назар. Ширин, Шакар ҳаромлади танамни.. «Ширин билан Шакар».

Wednesday, 29 January 2020 11:21

ҲАРОМИ

Written by

ҲАРОМИ  [а. + ф. — кимсанинг молига, ҳаром нарсага дахл қилувчи; ўғри, қароқчи] 1. Ўзаро никоҳ килинмаган эркак ва аёлдан туғилган бола. -Ана шундай кунларнинг бирида ўзим ёлғиз ўтириб, ҳаж йўлида орттирган ҳаромимга кўйлакча тикаётган эдим, — деди Ҳожи хола. М. Исмоилий, Фарғона т. о. Бизнинг юзимизга оёқ қўйиб, никоҳсиз загсдан ўтиб олдинг. Энди уялмасдан, ҳароми болангни кўтариб келдингми?! Ғайратий, Довдираш.

2 кўчма Шундай маъноли сўкиш, ҳақоратни билдиради; ифлос, ярамас. Сут кўр қилгур, ҳароми Гитлер оқпадар.. Ғ. Ғулом. Мен сени жоҳил, шуҳратпараст бир сак деб юрсам, одам қонига ташна зулук экансан-ку, ҳароми! С. Сиёев, Аваз.