Adabiyotlar 622452 ta
Videodars 982 ta
Audiokitob 2205 ta

 

O`zbek tilining izohli lug`ati (2521)

Friday, 20 December 2019 10:25

БАЙРОҚЛИ

Written by

БАЙРОҚЛИ 1. Байроққа эга бўлган, байроғи мавжуд.

2. Байроқ билан тақдирланган, байроқ олишга сазовор бўлган. Кўчма байроқли полк.

Friday, 20 December 2019 10:25

БАЙРОҚДОР

Written by

БАЙРОҚДОР 1. Қўшин сафида ёки намойишчилар олдида байроқ кўтариб борадиган шахе. Элмурод саф олдига югуриб кетди ва байроқдор билан ўрин алмашди. П. Турсун, Ўқитувчи.

2. Байроқча билан ишора қилиб, бирор йўлга ёки томонга йўналтириб турувчи киши. Байроқдорлар учувчига нишон белгилаб туришарди, буни энди билди Қудрат. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар.

3 кўчма Кўзланган мақсадни, илғор ғоя ни амалга оширишда етакчилик қилувчи, олдинда намуна бўлиб борувчи. Халқимиз тинчлик учун кураш байроқдоридир. - Эзгу ниятларнинг байроқдори деб, Сени шарафлайди замину замон. А. Орипов.

Friday, 20 December 2019 10:24

БАЙРОҚ

Written by

БАЙРОҚ 1. Ёғоч ёки металл дастага, сим ёки чилвирга маҳкамланган, бир ёки бир неча рангли, давлат, ташкилот, уюшма, ҳарбий қисм ва ш. к. ларга қарашлиликни ифодаловчи герб, эмблема ва бошқа рамзий белгилар, безаклар тасвири туширилган муайян ўлчамдаги мато; алам, ялов; туғ. Давлат байроғи. Дивизия байроғи. Кўчма байроқ. Байроқ ўрнатмоқ. - Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 18 ноябрь ва 1992 йил 3 июлда бўлиб ўтган сессияларида Республика Давлат байроғи, Республика Давлат герби тасдиқланди. «Ўзбекистон Республикаси». Бирдан унинг кўзи байроқ кўтариб турган бир тўда паранжили хотинларнинг суратига тушди. С. Зуннунова, Олов.

2 кўчма Мақсад, ғоя, йўл. Тинчлик байроғи. Озодлик байроғи, Мустақиллик байроғи. Адолат байроғи. - Буюк орзу қовуштиргай халқлар бошини, Буюк орзу адолатни айлагай байроқ! «Ёшлик». Ёш ойбеклар байроғини Кўтарайлик баландга. Дўстим, жонни бахш этайлик Фақат онаВатанга. А. Орипов.

3. махс. Ўзбек кулолчилигида кенг қўлланадиган, байроққа ўхшаш безак. Сопол идишларнинг четларидаги ҳошиянинг баъзи тури ҳам байроқ дейилади. «ЎзМЭ».

Friday, 20 December 2019 10:24

БАЙРАМ

Written by

БАЙРАМ 1. Тарихий, маданий-маънавий анъаналарга кура расмий ёки норасмий равишда уюштириладиган умумхалқ шодиёнаси куни, тантана куни. Мустақиллик байрами. Наврўз байрами. Ғалаба байрами. Янги йил байрами. - Янги йил байрами.. дилимизга яқин, ҳаммага бирдай қувончу фараҳ бахш этадиган, ёрқин туйғуларни уйғотадиган қутлуғ айём! «Саодат». Бугунги Наврўз байрами барча-барчага янги бахт, улкан зафарлар келтиради. Газетадан. Мен байрамларни жуда-жуда севар, жуда-жуда орзиқиб кутардим. «Ёшлик».

2. Бирор-бир муносабат билан ўйинкулги иштирокида тантанали равишда ўтказиладиган тадбир. Оилавий байрам. Арча байрами. Спорт байрами. Шеърият байрами. Санъат байрами. Пахта байрами. Болалар арча байрамидан уйларига хурсанд бўлиб қайтадилар. - Пахта байрамини ёржўралар билан Гулистон районида ўтказдик. А. Қаҳҳор, Минг бир жон. Вакилларимиз санъат байрамига жиддий тайёргарлик билан келдилар. Газетадан.

3 кўчма Вақтичоғлик, хурсандлик; бахт, омад. Жони соғга кунда байрам, кунда тўй. Мақол. Эшакнинг ўлими — итнинг байрами. Мақол. - Унинг [аёлнинг] борлигининг ўзи — жамиятнинг байрами. Газетадан.

Friday, 20 December 2019 10:23

БАЙИР I

Written by

БАЙИР I 1. Қўлга ўргатилган ҳайвон (асосан от); жайдари. Байир от. - ..раис билан Уктам оёқ устида бир пиёладан қайноқ чой ичишди-да, қора байир ва қизил жийронга минишди. Ойбек, О. в. шабадалар. Мен унинг йигипыарига бир кам тўқсон байир берганман. А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси.

2 кўчма с.т. Шароитга кўникиб, қадрдон бўлиб қолган. Тақсирим байир хотинларининг устига.. ўн тўрт яшар қиз олиб.. ишрат камарини боғладилар. «Муштум».

Friday, 20 December 2019 10:23

БАЙБАЙЛАМОҚ

Written by

БАЙБАЙЛАМОҚ 1. Бай-бай дея, афсус, ажабланиш, таҳсин, норозилик кабиларни ифодаламоқ, билдирмоқ. Мамарайим афанди байбайлаб келиб, кавушни дарров олди. М. Исмоилий, Фарғона т. о. Бир гал апил-тапил калласини сувга пишаётганда, қоровул чол кўзи тушиб қолиб, байбайлади. X. Султонов, Онамнинг юрти. Икки киши Азизийнинг байбайлашига қарамай, чалпак қилиб, Қодиржоновнинг уйига судрашди. «Муштум».

2 кўчма Амалга ошмай қолмоқ. Кунлик график байбайлаганича қоғозда қолиб кетди. «Муштум».

Friday, 20 December 2019 10:23

БАЗМ

Written by

БАЗМ [ф. — дабдабали зиёфат] 1. Мусиқа ва ўйинлар билан ўтказиладиган зиёфат, туй, утириш; ўйин-кулги кечаси. Қий-чув билан ўтган наҳорликдан сўнг ҳовлида яна базм бошланди. Ойбек, Танланган асарлар. Дутор ёнига чилдирманинг чертмаги келиб қўшилгандан кейин, базм тағин ҳам жонланди. А. Қодирий, Ўтган кунлар. Табиб, сиз карнай-сурнай чалдиринг, ноғоралар жарангласин, базм қурамиз. «Ёшлик».

Базми жамшид Катта базм, дабдабали, шоҳона базм. [Ҳусайн:] Ўҳў, базми жамшид қизиган экан-да, кулгиларингиз осмони фалакка кўтаршшоқда. Уйғун ва И. Султон, Алишер Навоий. Катта ҳовлининг тўридаги шийпонда базми жамшид авжида эди. О. Ёқубов, Диёнат. Базм қурмоқ Ўйин-кулгили, кўнгилочар йиғилиш, ўтириш уюштирмоқ. Қизлар базми этн. Никоҳ тўйида қиз фақат ўз дугоналари иштирокида ўтказадиган ўйин-кулги кечаси. Унинг [Кумушнинг] вужуди қизлар базми ичида бўлса ҳам, хаёли аллақаёқларда учиб юргандек, кўзлари ўйнагувчи қизларда бўлса ҳам, ҳақиқатда бошқа бир нарсани кўргандек.. А. Қодирий, Ўтган кунлар.

2 кўчма Табиатдаги жонли ва жонсиз нарсаларнинг кишига завқ берувчи хаттиҳаракатларини ифодалайди. Чумчуқлар дарахт шохларида ёздаги каби базм қуришган. А. Обиджон, Аканг қарағай Гулмат. Кечаси ўрдаклар базми боиыанади. С. Аҳмад, Уфқ. Гулдурос, даҳшатли гулдурослар; чақмоқлар, чақинлар. Осмонларда чақмоқлар базми.. У. Қўчқоров, Ҳаяжонга кўмилган дунё. Олисдаги зовурда ёлғиз бақа аҳён-аҳёнда вақиллаб, шерикларини базмга чорлайди. «Гулдаста». Хилма-хил ёввойи гуллар теварагида капалаклар базм қуради, асаларшар ғувиллайди. Ж. Абдуллахонов, Орият.

Friday, 20 December 2019 10:22

БАЁТ I

Written by

БАЁТ I [а. — тунаш, тунаб қолиш] мус. 1. Шашмақомнинг учинчи — Наво мақомларига кирадиган куйлар гуруҳпаридан бирининг номи (қ. шашмақом) Баёти Ажам. Баёти турк, Уйин баёти. - «Гулёр»га сол созингни, «Баёт»га сол бозингни. Тинчлик қўшиғин бошла, Эшитаи овозингни. «Халқ қўшиқтари».

2 кўчма Овоз; қичқириқ. Хўрозлар баётин авжи тонготар, Суйимли нигоҳи эркаларида.. М. Юсуф, Уйқудаги қиз.