Adabiyotlar 622452 ta
Videodars 982 ta
Audiokitob 2205 ta

 

O`zbek tilining izohli lug`ati (2521)

Friday, 20 December 2019 10:22

БАДҲАЗМ

Written by

БАДҲАЗМ [бад.. + ҳазм] Тезда ва осон ҳазм бўлмайдиган, сингиши қийин бўлган. Бадҳазм таом.

2 кўчма Кўнгилга тўғри келмайдиган, феъл-атвори совуқ. Шафриндан илгари ёшгина бир йигит кирди. Бу — Эҳсоннинг яқин дўспыаридан, Саидий «бадҳазм» деган кишилардан бири. А. Қаҳҳор, Сароб. Ўша бегона, бадҳазм хотин, нима бўлса ҳам, болам, деб юрибди. А. Мухтор.

3 кўчма Жирканч, ярамас. Одобни одобсиздан ўргандим дегандек, балки ота ҳаётининг баъзи бадҳазм, бадбўй томонлари қизни узоқларга назар ташлашга мажбур қилгандир. Н. Сафаров, Узоқни кўзлаган қиз.

Friday, 20 December 2019 10:22

БАДҚОВОҚ

Written by

БАДҚОВОҚ 1. Қовоғи солиқ, хўмрайган. Бадқовоқ одам, - Кенжа нариги столда ўтирган бадқовоқ йигитга қаради. А. Қаҳҳор, Сароб. Гитлер экан бадқовоқ, Одати хунук, карқулоқ. «Бойчечак».

2 кўчма Қуюқ, ҳайбатли (булут ҳақида). Ташқарига чиқиб, кўнгли янаям ёришиб кетди: бадқовоқ кулранг булутлар узоқ-узоқларга чекинган. А. Обиджон, Аканг қарағай Гулмат.

Friday, 20 December 2019 10:21

БАДКОР

Written by

БАДКОР [ф. — ярамас ишлар қилувчи] кам қўлл. 1. Қабиҳ ишлар қилувчи, ёмон ниятли. Офатингдан сақла, ё парвардигор! Норасида қизга қўл солди бадкор. Миртемир. Йўлда йўлдош.шкка бадкор тушмасин, Ҳеч киши юртидан канор тушмасин. Миртемир.

2 кўчма Бераҳм, шафқатсиз. Рашк этиб бадкор тароққа, Гоҳи кўнглим ғаш бўлур, Жонга пайванд сочларингни Нега тирноғлар тароқ? Э. Воҳидов, Муҳаббат. [ф. — ярамас ишлар қилувчи] кам қўлл. 1. Қабиҳ ишлар қилувчи, ёмон ниятли. Офатингдан сақла, ё парвардигор! Норасида қизга қўл солди бадкор. Миртемир. Йўлда йўлдош.шкка бадкор тушмасин, Ҳеч киши юртидан канор тушмасин. Миртемир.

2 кўчма Бераҳм, шафқатсиз. Рашк этиб бадкор тароққа, Гоҳи кўнглим ғаш бўлур, Жонга пайванд сочларингни Нега тирноғлар тароқ? Э. Воҳидов, Муҳаббат.

Friday, 20 December 2019 10:21

БАДЖАҲЛ

Written by

БАДЖАҲЛ [бад.  + жаҳл] 1. Аччиғи тез, жаҳли ёмон. Баджаҳл одам, - Баджаҳл ва қаттиққўл Валихоннинг бу хушнудлигидан бек навкарлари енгил тортиб, зўрма-зўраки илжаярдилар. Ш. Тошматов, Эрк қуши. Сажия баджаҳл, тили заҳар хотин, сал нарсага чақиб олади. С. Сиёев, Отлиқ аёл.

2 кўчма Қудратли, кучли; ҳайбатли, даҳшатли. Омочнинг тишини созлашни, сандонда темир парчинлашни, турли асбоб ясашни ўрганар, қур-қур темирни кемираётган, сеҳргар, баджаҳл оловга узоқ тикилибўй сурарди. К. Яшин, Ҳамза. Қуюқ, баҳайбат, баджаҳл булутлардан йирик ёмғир томчилари сава/тб турарди. Ойбек, Қуёш қораймас.

Friday, 20 December 2019 10:20

БАДБЎЙ

Written by

БАДБЎЙ [бад.. + ф. — ҳид, ис] 1. Ёқимсиз ҳид тарқатувчи; ёқимсиз ҳидга эга; қўланса, сассиқ. Аваз бадбўй ҳиддан бўғилиб уйғонди. С. Сиёев, Ёруғлик. Ошхонанинг мендан ҳам каттароқ раҳбарлар овқатланадиган хилват бурчагидан одам боласи чидай олмайдиган бадбўй ҳид анқий бошлади. X. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати.

2 кўчма Ёмон, ярамас; хавфли. Одобни одобсиздан ўргандим дегандек, балки ота ҳаётининг баъзи бадҳазм, бадбўй томонлари қизни узоқларга назар ташлашга мажбур қилгандир. Н. Сафаров, Узоқни кўзлаган қиз. Ватанимизнинг зангори осмонини бадбўй булутлар қоплаган оғир синов дақиқаларида ҳам унинг [Ғафур Ғуломнинг] баланд наьраси узоқ-узоқ^шрга эшитилиб турди. Газетадан.

Friday, 20 December 2019 10:20

БАДБАХТ

Written by

БАДБАХТ [бад.. + бахт) 1. Бахти кулмаган, турмушдан ёлчимаган; бахтсиз, бахти қаро, бебахт. Мени қарғаманг, қарғаманг бадбахт қизингизни, онажон! Ҳамза, Бой ила хизматчи. Манави гўдак — жигарингиз Низомни ҳам бадбахт қилган одамсиз. С. Аҳмад, Уфқ. Кўз очиб кўргани алдадими - бас, шўрлик умр бўйи ўзи ни бадбахт ва айбдор ҳисоблайди. «Ёшлик».

2 кўчма, с.т. «Ярамас, аблаҳ, шафқатсиз» маъносидаги ҳақорат, қарғишни ифодалайди. Эй, бадбахт, бултур биров пайғамбарлик даъвосини қилиб осилив ўлган эди, сен шундан ибрат олмадингми, дебди. «Аския». Бадбахт одамдагина раҳму шафқат бўлмайди. «Фан ва турмуш». Тортмоққа Ёдгорда дармон қолмади, Ўз ҳолига бадбахт душман қўймади. «Алпомиш».

Friday, 20 December 2019 10:15

БАГАЖ

Written by

БАГАЖ [фр. bagage < bagues — йўлга олинган буюмлар; боғланган тугун] 1. Йўловчининг жўнатиш, ташиш учун тайёрлаб қўйган юки, умуман юк. Қўл багажи. Багажни топширмоқ. Багажни олмоқ.

2. Йўл транспортининг йўловчилар юки жойлаштириладиган жойи, бўлмаси. Найчи машинасининг багажини очиб, иккита ўртамиёна қовун олиб, хотинига тутқазди. Газетадан.

 

3. с. т. кўчма Билим даражаси, савия. Улар [инспекторлар] бошқаришнинг янги органларига эски багаж билан келган, қишлоқ хўжалигининг конкрет тармоқларида чуқур билимга эга бўлмаган кишилардир. Газетадан. [фр. bagage < bagues — йўлга олинган буюмлар; боғланган тугун] 1. Йўловчининг жўнатиш, ташиш учун тайёрлаб қўйган юки, умуман юк. Қўл багажи. Багажни топширмоқ. Багажни олмоқ.

2. Йўл транспортининг йўловчилар юки жойлаштириладиган жойи, бўлмаси. Найчи машинасининг багажини очиб, иккита ўртамиёна қовун олиб, хотинига тутқазди. Газетадан.

3. с. т. кўчма Билим даражаси, савия. Улар [инспекторлар] бошқаришнинг янги органларига эски багаж билан келган, қишлоқ хўжалигининг конкрет тармоқларида чуқур билимга эга бўлмаган кишилардир. Газетадан.

 

Friday, 20 December 2019 10:15

АҒДАРМОҚ

Written by

АҒДАРМОҚ 1. Тикка ҳолатдан ётқизмоқ; йиқитмоқ. Бирлашган тоғни ағдаради. Мақол. - Оқсой қирғоқлардан ошиб-тошади. Кўкка бўй чўзган, мағрур дарахтларни ағдариб, арзимаган бир хасдай оқизади. С. Анорбоев, Оқсой.

2. Тепадан пастга қулатмоқ. Отдан ағдармоқ. - Қақвон шаҳрининг шоҳини шоҳи Аббос дер эди.. Аббосни филдан ағдарди. “Нурали”.

3. Идишни тўнкариб, ундаги нарсани бўшатмоқ; қуймоқ, тўкмоқ. Косадаги сутни тоғорага ағдармоқ. Кўмирни ерга ағдармоқ. Қопдаги картошкани ўрага ағдармоқ.

4. Остини устига қилмоқ, ичини сиртига, бир томонини иккинчи томонига айлантирмоқ. Ерни ағдармоқ. Лойни ағдармоқ. Хирмонда пахтани ағдармоқ. - Муюлишда ётган оқ қоғоз Муроджоннинг диққатини тортди ва олиб ағдариб кўрди. Газетадан.

5 кўчма Ҳокимият тепасидан ёки юқори мансабдан туширмоқ; олиб ташламоқ. У [Йўлчи] деди: ..жамикимеҳнаткашлар яктан бўлиб чиқса, бойларни ва қонхўр Николайни ағдариб таш,шши аниқ гап. Ойбек, Танланган асарлар.

6 кўчма Йўқ қилмоқ, барҳам бермоқ. [Қорабулоқликлар] Елкаларида эзиб келган қора қашшоқликни ағдариб ташлаш умидида шод ва хуррам бўлиб борадилар. М. Исмоилий, Фарғона т.о.

7 кўчма Айб, жиноят ва ш. к.ни тақамоқ. Салим ҳам бутун айбни Йўлчига ағдариб, ўзини қуруққа тортди. Ойбек, Танланган асарлар. Домла унга бўҳтон ағдариб чиққанини фаҳмлаб, ҳақиқатни айтмаса бўлмаслигига жазм этди. Мирмуҳсин, Умид.

Астар-аврасини ағдармоқ айн. авра-астарини ағдармоқ. қ. авра-астар. Йил ағдармоқ Мучал йил ҳисобидан фойдаланиб, туғилган йилини аниқламоқ. Кўнгилни ағдармоқ Кўнгилни оздирмоқ. Ўзига ағдармоқ 1) ўз томонига ўтказмоқ, ўзига тортмоқ, жалб қилмоқ; 2) ўзлаштирмоқ. Гапиринг, Абдишукур, жуҳуднинг пулини қандай қилиб ўзимизга ағдарамиз? Ойбек, Танланган асарлар.