Adabiyotlar 622452 ta
Videodars 982 ta
Audiokitob 2205 ta

 

O`zbek tilining izohli lug`ati (2521)

Friday, 20 December 2019 10:14

АҚИҚ

Written by

АҚИҚ [a. — қизил рангли қимматбаҳо тош] 1. от Турли рангли қимматбаҳо тош; ҳақиқ (зеб-зийнат буюмларига ишлатилади). Қозикалон сандиқларни очиб кўрсатди: баъзисида олмос, ёқут, ақиқ, зумрад ва марварид.. баъзиларида зеб-зийнатлар тўла эди. С. Айний, Дохунда.

2 кўчма сфт. Шу тош рангига ўхшаш рангли. Холингга маҳтиё кўр, кўргач ақиқ лабингни. Ш. Шомуҳамедов, Одам борки.

Friday, 20 December 2019 10:14

АШЁ

Written by

АШЁ (а. — буюмлар, нарсалар] кт. Нарса, буюм (асосан бирор нарсага қарашли, оид нарса-буюмларни билдиради). Уй-рўзғор ашёлари. - Котиб.. ёзув ашёлари турган.. курси олдида тиз чўкди. Ойбек, Навоий. Текширув чоғида машина пешона ойнаси.. олчаранг бўёқнинг кўчма бўлаклари далил ий ашё сифатида олинди. Газетадан.

Хом ашё, хомашё Ишлаб чиқаришда маҳсулотлар тайёрлаш учун қўлланадиган (фойдаланиладиган) нарса. Масалан, пахта тўқимачилик саноати учун хомашё ҳисобланади. Хом ашё сотиб олиш ҳажмлари анча ўсди. Газетадан.

Friday, 20 December 2019 10:13

АЧЧИҚ

Written by

АЧЧИҚ 1. Таъми оғиз-тилни ачитадиган, ловиллатадиган. Аччиқ гармдори. - Фарғона водийсидан бошқа жойларга экиладиган турп негадир аччиқ таъм, тахир мазага эга бўлади. К. Маҳмудов, Қизиқарли пазанадлик.

Аччиқ чой Қуюқ дамланган чой. ..чолмайингина кулиб қўйди ва хизмат қилаётганларга битта аччиқ чой олиб келишни буюрди. Газетадан.

2. Нордон, тишни қамаштирадиган. Аччиқ (донали) анор. Отаси аччиқ олма еса, ўғлининг тиши қамашади. Мақол.

3. Сезги аъзоларига қаттиқ таъсир қиладиган, ўювчи. Аччиқ газ. Аччиқ тамаки. Аччиқ ҳид. - Жиққа ҳўл ўтин ёлғиз «пирс-пирс» қилиб, аччиқ заҳар тутун буриқтиради. Ойбек, Танланган асарлар.

4. Жазиллатадиган, жонни ачитадиган. Далаларда кеч кузнинг аччиқ шамоли эса бошлади. С. Аҳмад, Қадрдон далалар. Ташқарида шамол увуллар, аччиқ совуқ нақ баданни кесиб кетгудай эди. Газетадан. [Шербек] Тўриғини эгарлади. Ўзини эгар устига олар-олмас, отга аччиқ қамчи босди. С. Анорбоев, Оқсой.

5 кўчма Кишига қаттиқ тегадиган, кўнгилга озор берадиган; қаттиқ, нохуш. Аччиқ истеҳзо. Аччиқ танқид. Ҳақ сўз — аччиқ сўз. Мақол. - У ҳатто бу аччиқ таъналарни эшитмагандай.. сур бўлиб турарди. Мирмуҳсин, Умид.

Тили аччиқ Кишига қаттиқ тегадиган қилиб гапирадиган, гап билан узиб оладиган. Элмуродга рота командири ёқмади: қалампир, тили аччиқ, ҳар гапни писанда қилгандай бураб гапиради. Шуҳрат, Шинелли йиллар.

6 кўчма Ғам-изтиробли; аламли. Унинг аччиқ кўз ёшлари ҳар қандай одамга таъсир қилмасдан қолмасди. «Ёшлик». Чеки кўринмас бу сўқмоқ йўловчининг мадорини, наинки мадорини, жонини оладиган қисматдай аччиқ. «Саодат».

7. от Қаҳр, жаҳл; зарда. Ҳозир менинг аччиғим ҳам қаҳрим бор. «Эрали ва Шерали». Бобонгнинг аччиғи қурсин, ёмондир. «Нурали».

Аччиғи бурнининг устида (ёки учида) Бекорга, сал нарсага жаҳли қистайверадиган одам ҳақида. - Ҳа, қизи тушмагур. Нафасини ҳам чиқармайди-я. Аччиғи ҳам бурнининг учида, - деди Муротали. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли. Аччиғи келмоқ (ёки чиқмоқ. қистамоқ) Жаҳли қўзғамоқ. Гўрўғлининг аччиғи келганини билиб.. Соқи ўрнидан турди. «Маликаи айёр». Хуршид аччиғи чиқди, деб ўйлади.. Н. Аминов, Қаҳқаҳа. Айтсам, яна аччиғингиз қистайдир. А. Қодирий, Ўтган кунлар. Аччиқ устида Жаҳл қўзғаган пайтда. Бас энди, аччиқ устида ҳар ким ҳар гапни айтади. Ҳамза. Аччиқ қилмоқ Жаҳл қилмоқ, зарда қилмоқ. Бир талатўпни сотиб олдинг, қаттиқ гапирдинг, деб аччиқ қилди. «Маликаи айёр». Жон аччиғида Жаҳд-алам билан, жон-жаҳди билан. От жон аччиғида олд оёқларини девор баравар кўтариб еапчиди. С. Аҳмад, Уфқ. У [Ортиқ] сапчиб ўрнидан туриб.. жон аччиғида машина орқасига айланиб ўтиб, брезентни очиб ташлаб, ўриндиқлар тагини титкилай кетди. М. Мансуров, Ёмби.

8. от Қийинчилик, машаққат; ғам-ғусса, ғам-ҳасрат; азоб-уқубат, Аччиқ билан чучукни тотган билур, узоқ билан яқинни юрган билур. Мақол. Бир аччиқнинг бир чучуги бор. Мақол. - Турмушнинг аччиқларини тотиб кўрган.. қадимги батрак Абдурасул бу кунларда ўз муддаосининг амалга ошаётганини ҳис этар эди. П. Турсун, Ўқитувчи.

Friday, 20 December 2019 10:13

АЧИМОҚ

Written by

АЧИМОҚ 1. Микроорганизмлар таъсиридаги биокимёвий жараён натижасида ачимсиқ ҳид ёки маза ҳосил қилиб етилмоқ (лой, вино кабилар ҳақида). Ачиган лой. Вино ачий бошлади.

2. Шундай жараён натижасида айнимоқ, бузилмоқ. Ачиган сут. Ачиган овқат.

3. Жизиллаб огримоқ; ачишмоқ. Тутундан кўзим ачиди. - Ғумай тиғида унинг қўли яна қийилди. Қон оқиб, бармоғи ачий бошлагандан кейин, рўмолчасига кафтини ўраб олди. И. Раҳим, Чин муҳаббат.

4 кўчма Аччиқ-тиззиқ гап қилмоқ.

Ачиб (ёки ачиб-бижиб) ётибди с. т. Жуда ҳам кўп, қалашиб, тиқилиб ётибди, ғиж-ғиж. Бозорда картошка ачиб ётибди. Жони (ёки ичи, юраги) ачимоқ Ниҳоятда куюнмоқ. Ҳа, бўлмаса жонингиз ачиганими бу? Ерни белингиз қайишиб топганингизда, жонингиз ачир эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари. [Офтоб ойим] Кумушни кўрган сайин, алланечук юраги ачир, жудолик Kywiapmu асло тасаввур қилолмас эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар. Аппон чолнинг Тиллага ичи ачиди. «Ёшлик». Мияси ачимоқ 1) тўғри фикрлаш, эслаш қобилияти ёмонлашмоқ. Қайдам, мен бир мияси ачиб қолган чолман, болам. С. Аҳмад, Ҳукм; 2) мияси ғовлаб, гангиган ҳолда бўлмоқ. Тожибой таажжубда қолиб, бошини лиқиллатди: Бир ўзингиз-а? Ёпирай! Миянгиз ачиб, юрагингиз тошиб кетмайдими? П. Турсун, Ўқитувчи. Хамири ачимаган қ. хамир. Қариб қуюлмаган, ачиб суюлмаган. қ. суюлмоқ.

Friday, 20 December 2019 10:11

АФЮН

Written by

АФЮН [a. — қора дори] 1. Кўкнорнинг думбул бошоғидан олиб қуритилган шира (қора дори, таряк кўринишида, кайф қилиш учун, тиббиётда эса наркотик модда сифатида ишлатилади). Афюннинг кайфи қурсин, домла, сизни одамгарчиликдан чиқариб қўйибди. Ҳ. Ғулом, Машъал.

2 кўчма Киши онгини заҳарлайдиган нарсага нисбат берилади.

Friday, 20 December 2019 10:11

АФТ-БАШАРА

Written by

АФТ-БАШАРА 1. Кишининг афти, башараси, афт-боши. Афт-башараси хунук одам, - [Каромат хола:] ..ораларингизда оталиқдан келган вакш1 борми? Қани у, афти-башарасини бир кўриб, дийдорига бир тўяй!деди. М. Маҳмудов, Ҳайбаракаллачилар.

2 кўчма Кишининг ички дунёси, маънавий қиёфаси. Афт-башарасини очиб ташламоқ.

Friday, 20 December 2019 10:10

АФСОНАВИЙ

Written by

АФСОНАВИЙ 1. Афсона жанрига мансуб бўлган, фантастик, Афсонавий ҳикоя.

2. Фақат афсоналарда мавжуд бўлган, оламда йўқ, хаёлий. Зеби хола деярли ҳар куни туш кўради. Тушида Пўлатжон ҳали қандайдир афсонавий қуш тутиб олган, ҳали саман йўрға миниб, сув кечаётган бўлади. С. Аҳмад, Қадрдон далалар.

3 кўчма Уйдирма, тўқима. Афсонавий гап.

4 кўчма Ақл бовар қилмайдиган, ақлга сиғмайдиган. Нигора кечаси тоғ кўринишига афсонавий улуғворлик бахш этиб, бир текис чувиллаётган бу шаршарага бориб, уни ўз кўзи билан кўришга аҳд қилган эди. С. Анорбоев, Оқсой.

Friday, 20 December 2019 10:10

АФСОНА

Written by

АФСОНА [ф. — ҳикоя, нақл; уйдирма] 1. Фольклор жанри: авлодцан авлодга, оғиздан оғизга ўтиб келган уйдирма, тўқимадан иборат, баъзан диний мазмундаги ҳикоя, ривоят ва ш. к. Тоғ қишлоқларининг теша тегмаган, ишонса ҳам, ишонмаса ҳам бўладиган ғалати эртаклари, афсоналари бўлади. Ҳ. Ғулом, Машъал. Оқсойликлар ўртасида бу жойнинг номи ҳақида афсона ҳам бор. С. Анорбоев, Оқсой.

Афсона бўлмоқ Эл-халққа гап-сўз бўлмоқ, элга достон бўлмоқ. Излаб сени ҳар кўчада, Эл ичра кўп шарманда ҳам афсона бўлдим соғиниб. Ҳамза.

2 кўчма Асоссиз гап, ёлғон-яшиқ, уйдирма.

Афсона тўқимоқ Уйдирма гап қилмоқ, бўлмағур гап-сўз тўқимоқ. «Минг бир кеча»нинг Шаҳризодаси афсона тўқиб, ўлимдан қутулиб қолгандай, Мухторхон ҳам юқоридаги сингари ривоятлар паноҳида омон юрибди. Ҳ. Ғулом, Машъал.

3 кўчма Ақл бовар қилмайдиган, ақлга сиғмайдиган нарса, иш. [Одамлар] «Мирзачўл» аталмиш қадимий, бағри кенг саҳрода бирга қўл тутишиб.. афсоналарни ҳақиқатга айлантиришмоқда. В. Абдуллаев, Қанотли орзулар.