Adabiyotlar 622452 ta
Videodars 982 ta
Audiokitob 2205 ta

 

O`zbek tilining izohli lug`ati (2521)

Friday, 20 December 2019 10:09

АТРОФ

Written by

АТРОФ [а. — томонлар, чекка жойлар] 1. Теваракдаги фазо, жой, ер; ҳамма тараф. Кун ботган, бутун атроф қоронғилашган эди. С. Айний, Қуллар. Йўлчи атрофга кўз ташлар, шамолда шилдираган ҳар баргдан чўчир эди. Ойбек, Танланган асарлар. Куй кечанинг жимлигида атрофга равон оқади. С. Зуннунова, Олов.

2. Теваракдаги яқин жой, яқин орадаги ерлар. [Ёрмат] Атрофдан биронта тарвуз топиб келтириш учун Ўрозга ялинди. Ойбек, Танланган асарлар. Қорабулоқ қишлоғи ва атрофига қозилик қшувчи маълум зот эди. М. Исмоилий, Фарғонат. о.

3. Бирор нарсанинг гир айланаси, тевараги ёки чети, зиҳи. Атрофи қора, ўртаси гулли патнис. Дастурхон атрофи. Ҳовуз атрофи. - Асрорқулнинг кўз атрофи қизариб, юзида сохта табассум акс этди. А. Қаҳҳор, Асрор бобо.

4. кўчма Теваракдаги муҳит, кишилар. Марямхон ўзи тўқиганми ё атрофдан эшитганми, ҳар вақт шундай жавоб берар эди: Кундош — бошингда тош, кўзингда ёш. Ойбек, Танланган асарлар.

5. 3-ш. ж. к. ва ў.-п. к. аффикслари билан қўмакчи вазифасида қўлланади (қ. атрофига, атрофида).

Friday, 20 December 2019 10:08

ATAЛA

Written by

ATAЛA 1. Қиздирилган ёққа ун чалиб, сув қўшиб иишириладиган суюқ овқат. Қийма(ли) атала. Ёвғон атала. - Намозгарнамозшом ўртаси уйга қайтиб, аталами, угра ошми, апир-шапир ичиб, яна кўчага чопар эдик. Ғ. Ғулом, Шум бола.

2 кўчма Шундай овқат сингари суюқ нарса. Йигитча уни лойи атала бўлиб ётган бир кўчага бошлаб кетди. П. Турсун, Ўқитувчи.

Атала махсум Бўшашган, лалайган, ланж одам хақида. Атала ичдингми? Ҳадеб йиқилаверадиган ёки бўшашган одамга ҳазил тариқасида айтиладиган ибора. Аталага бисмилло шв. Жуда осон, енгил битадиган иш ҳақида.

Friday, 20 December 2019 10:08

АТАК-ЧЕЧАК:

Written by

АТАК-ЧЕЧАК: атак-чечак қилмоқ 1) секин-аста қадам ташлаб юра бошламоқ (асосан, эндигина юра бошлаган бола тўғрисида). Бир неча кун бурун ўғилча думалаб-думалаб, атак-чечак қила бошлади. Ойбек, Навоий; 2) кўчма с. т. эндигина йўлга тушган, ҳали ўзини тутиб олмаган иш, фаолият ҳақида.

Friday, 20 December 2019 10:07

АТАКА

Written by

АТАКА [фр. attaque — ҳужум] 1. Шиддатли ҳужум; ҳужумнинг ҳал қилувчи пайти. Рўпарадан қилинган атака. Ҳаво атакаси. Атака бошламоқ. Атака қилмоқ. Атакага ўтмоқ. - Батальон шу куни кечгача душманнинг ўн уч мартаба қилган шиддатли атакасини қайтарди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз.

2 кўчма Бирор нарсага, кимсага қарши жаҳду жадал билан олиб борилган кураш. Чўлга қарши бир атака ясайлик. Ойбек, О. в. шабадалар.

Friday, 20 December 2019 10:07

АСФАЛАСОФИЛИН

Written by

АСФАЛАСОФИЛИН [а.—  тубанларнинг тубани, энг ярамас, энг тубан] дин. Дўзахнинг энг таги, жаҳаннам.

Асфаласофилин бўлмоқ ёки асфаласофилинга кетмоқ 1) чуқурликка, жарликка тушиб кетмоқ; 2) кўчма ҳалок бўлмоқ, ҳалокатга учрамоқ. Қани, суюнчини чиқараверинг, Мўминжон ака! Падарлаънат золим Николай подшо йиқилибди, асфашсофилинга кетибди. М. Муҳаммаджонов. Турмуш уринишлари.

Friday, 20 December 2019 10:07

АСОВ

Written by

АСОВ 1. Ром бўлмаган, одамга ўрганмаган, ювош тортмаган. Асов туя. - Кулгиучун бўлса керак, ноиб.. уни асов бир отга миндирган эди. С. Айний, Судхўрнинг ўлими. Чўлга ўрганган асов қўй оғилни бузиб юборгудай типирчилайди. С. Аҳмад, Қадрдон далалар.

2 кўчма Инсон иродасига бўйсундирилмаган, жиловланмаган (табиат кучлари ҳақида). Норин. Шўх дарё, асов дарё. Тутқич бермас телба дарё. Н. Сафаров, Оловли излар.

Friday, 20 December 2019 10:06

АСЛАҲАХОНА

Written by

АСЛАҲАХОНА 1. эск. айн. арсенал 1.

2 кўчма Уруш эҳтиёжлари учун яроғ-аслаҳа ва керак-яроғлар етказиб берадиган база. Бунинг устига, Афғонистон ҳудуди ва чегараюри назорат қилиб бўлмайдиган қуроляроғ аслаҳахонасига айланган. Газетадан.

Friday, 20 December 2019 10:05

АСИР

Written by

АСИР [а. — тутқун, банди; мафтун, шайдо] 1. Уруш вақтида душман қўлига тушиб, озодликдан маҳрум бўлган шахе; банди. Асир олмоқ. Асир тушмоқ. Асирларни алмашмоқ. - Турдиев асирни тўғри батальон штабига олиб жўнади. Шуҳрат, Шинелли йиллар. - Қўрбоши қани? — деб сўради Ботирапи ҳамон қўл кўтариб турган асирлардан. Ҳ. Ғулом, Машъал. Тўпхона қурилишида, биз билан бирга, асир тушган австралиялик солдатлар ҳам ишларди. А. Толибов, Ҳақиқат енгди.

2 кўчма Тутқун, банди ҳолатида яшовчи шахс. Тўрт девор асири бўлибўтирган аёллар бундай пайтларда каттакон боғда қафасдан чиққан қуш сингари яйрар. X. Аҳророва, Орифнинг давлати.

3 кўчма Бирор кимса ёки нарсага ўзини бутунлай топширган, унинг «қули» ҳолатидаги шахс. Мана шу кундан бошлаб Иўлчи шу қизнинг асири, мафтуни бўлди. Ойбек, Танланган асарлар.

Асир қилмоқ (ёки этмоқ) 1) душманни қўлга туширмоқ, асир олмоқ; 2) кўчма ўзига тортмоқ, жалб этмоқ, мафтун, шайдо қилмоқ. У [Ҳаловат] хаёл суриб қолди, эҳ, хаёллар.. сиз кишини асир этишга нақадар устасиз. Н. Орифжонов, Ҳаловат.