Adabiyotlar 622452 ta
Videodars 982 ta
Audiokitob 2205 ta

 

O`zbek tilining izohli lug`ati (2521)

Friday, 20 December 2019 10:04

АСИЛ

Written by

АСИЛ [a. — наслли, зотли] 1. Аъло сифатли, энг яхши; тоза, соф (қалбаки, паст эмас). Асил мол. Асил шойи. Acил буюм. Асил айнимас, айниса ҳам чиримас. Мақол. - Оёққа чулғов қилсанг ҳам, асил ипак бўз бўлмас, деб шуни айтади. А. Мухтор, Кумуш тола. Кеп қолинг, лалми қовун, мармар тарвуз.. сабзининг асили. Газетадан.

Асил тош Қимматбаҳо тош (мас., лаъл, зумрад, бриллиант).

2 кўчма Яхши хислатларга, фазилатларга эга бўлган; олижаноб, бебаҳо; соф, пок. Асил одам. Асил фарзанд. - [Комилов Қодирга:] Яна бўрк ол десам, бош олиб юрма! Дадавой ака каби одамлар бизга керакли одамлар. Хатолари, нуқсонлари кўп бўлса ҳам, юраги асил кўринади. Уйғун, Навбаҳор.

3. Асил (эркаклар исми).

Friday, 20 December 2019 10:04

АСАР

Written by

АСАР [а. — аломат, белги, нишон] 1. Бирор нарсадан қолган ёки ундан дарак берувчи белги. ..танада хасталик, шикастланиш ёки зарарланиш белгиларидан асар ҳам йўқ эди. Газетадан. Илгарилари анҳорларни тўлдириб оққан зилол сувлардан бугун асар ҳам йўқ. Газетадан.

2. Киши ёки нарса ҳолати, фаолиятини ўзгартирувчи ташқи омил; таъсир. Асари тегмоқ. Асари урмоқ.

Асар қилмоқ 1) таъсирини ўтказмоқ, таъсир қилмоқ. Дори асар қилмади. - [Кумуш:] ..айниқса мусофирчилигим ёмон асар қилди. А. Қодирий, Ўтган кунлар. Отнинг ориқлиги асар қилиб, ғадир-будур ерга бориб, суруниб йиқилди. “Гўрўғлининг туғилиши”; 2) кўчма қаттиқ тегмоқ; нашъа қилмоқ. Абдулазиз баққолга қайнисининг ундан ҳазар қилгандай, “баққол” деб сансираб гапириши қаттиқ асар қилди. С. Анорбоев, Оқсой.

3. Ижодий меҳнат маҳсули. Адабий асар. Босма асар. Илмий асар. Саҳна асари. Мусиқа асари. Танланган асарлар тўплами. Асар ёзмоқ. Асар яратмоқ. Отажон Ҳошимовнинг кўп асарлари, суд ишига ҳеч қандай алоқаси бўлмаса ҳам, йўқотилди. «Фан ва турмуш». Рассом 50 йиллик ижоди давомида кўплаб графика асарлари яратди. Газетадан.

Friday, 20 December 2019 10:04

ACАЛ

Written by

ACАЛ [a.] 1 Ўсимликлар гулидаги шира (нектар)нинг ишчи асаларилар организмида қайта ишланишидан ҳосил бўладиган ширин, суюқ озиқ маҳсулоти. Меҳнат қшшб топганинг — қанду асал тотганинг. Мақол. м ..кунигауч маҳш бир стаканига бир ош қошиқдан асал аралаштириб ичган маъқул. «Саодат».

2 кўчма Жуда ширин нарса ҳақида. Куз ойлари бошланишида бу ерда ҳовли атрофидаги етинқираган мевалар, сўридаги ҳусайни узумлардан асал томиб туради. Туйғун, Дўстлик севинчлари. Ҳа, ўзимизникидан: Қорабулоқнинг.. сувини ичади-ю, аса,г бўлиб кетмайдими? М. Исмоилий, Фарғона т. о.

3. Асал (хотин-қизлар исми).

Friday, 20 December 2019 10:03

АРТИСТ

Written by

АРТИСТ [лот. ars, artis - касб, ҳунар; санъат] 1. Санъат асарларини томошабинлар учун намойиш қилувчи ижрочи. Опера артисти. Эстрада артисти. - Концерт тугагач, Элмурод артистларни ўз ертўласига таклиф этди. Шуҳрат, Шинелли йиллар.

2 кўчма с. т. Бирор иш-ҳаракат, ўйин ва ш.к. ни артист каби ижро этувчи, унинг ҳадисини олган, артистга хос хатти-ҳаракат, қилиқларга эга шахс.

Friday, 20 December 2019 10:03

АРСЛОН

Written by

АРСЛОН 1. Мушуксимонлар оиласига мансуб баҳайбат йиртқич сутэмизувчи ҳайвон; шер. Йигит сўзидан, арслон изидан (қайтмас). Мақол. Арслоннинг ўлиги, сичқоннинг тириги. Мақол.

2 кўчма Баҳодир, забардаст, довюрак одам ҳақида (шу жониворга нисбат берилади). Машъум Калон минорасидан ўлимга итарилган эл арслонларининг наъраси қалъа осмонини ҳамон ларзага келтирмоқда. Ш. Тошматов, Эрк қуши.

3. Арслон (эркаклар исми).

Friday, 20 December 2019 10:02

АРРАЛАМОҚ

Written by

АРРАЛАМОҚ 1. Арра билан кесмоқ, бўлмоқ. Ёғоч арраламоқ.

2 кўчма Тинч қўймай, гап-сўз билан жонга тегмоқ. Бу ёқда қариб қуйилмаган хотин арралаб турса.. М.М. Дўст, Лолазор.

Friday, 20 December 2019 10:02

АРМИЯ

Written by

АРМИЯ [лот. armare — қуроллантирмоқ] 1. Давлатнинг барча қуролли кучлари мажмуи. Республикамиз армияси. - Урушнинг иккинчи йили отаси армияга кетди-ю, қўлида ҳунари йўқ она икки бола билан қолди. П. Қодиров, Уч илдиз.

Ҳаракатдаги армия Армиянинг уруш вақтида фронтда бўлган қисмлари.

2. айн. ҳаракатдаги армия Шу узилиб тушган иккита бармоқ туфайли у армиядан қолиб кетди. Н. Сафаров, Танланган асарлар. Биз ўстирган ўғиллар Армияга борурлар, Тикилиб келса душман, Жазосини берурлар. «Қушиқтар».

3. Қуруқпикдаги қуролли кучлар.

4. Бир ёки бир неча қўшин турларининг бир неча корпус ёки дивизиядан ташкил топтан, уруш ҳаракатларини олиб бориш учун белгиланган қўшилмаси. Танк армияси.

5. кўчма Умумий иш, умумий мақсад билан бирлашган кишилар. Механизаторлар армияси.

Friday, 20 December 2019 10:01

АРЗИМОҚ

Written by

АРЗИМОҚ 1. Белгиланган ёки сўралган (олинган, сотилган) нархга лойиқ, мос бўлмоқ. Бу нарса неча пулга арзийди?

2 кўчма Қиймати ёки аҳамияти жиҳатидан тенг келмоқ, баравар бўлмоқ. Ёлғиз ўғлингизўнта йигитга арзийдилар. Ҳ. Ғулом, Машъал. [Йўлчи] Эшикка чиқаркан, орқасидан чол сўзлаб қолди: - Ҳай, ўт йигит, ҳалиги сўзларинг олтинга арзийди, аммо ҳар кимга сўзлайверма! Ойбек, Танланган асарлар.

3. Лойиқ, муносиб бўлмоқ. Уни мукофотласа арзийди. - [Қози Қодирқулга:] Юзида оз-моз чиройи бўлгани билан ўзи таги паст. Сизнинг остонангизга сира арзимайди. Ҳамза, Бой ила хизматчи.

  4. Оқламоқ, зое кетмаслик. Тер тўкканга арзимайдиган иш. Мен сизга ҳар қанча яхшилик қилсам арзийди. - Ақлли кишшшрнинг садағаси кетсанг ҳам арзийди. А. Қодирий, Ўтган кунлар. Аскар болаларни кафтимизда кўтарсак арзийди. Ойбек, О. в. шабадалар.

Арзимайди «Раҳмат»га камтарлик билан қайтариладиган жавоб сўз. Ёрдамларингиз учун катта раҳмат. — Арзимайди.