Adabiyotlar 622452 ta
Videodars 982 ta
Audiokitob 2205 ta

 

O`zbek tilining izohli lug`ati (2521)

Friday, 20 December 2019 10:01

АРДОБ

Written by

АРДОБ 1. [ф. - ун + - сув] Молларга ичириш учун сувга ун чалиб тайёрланган озуқа.

2 кўчма Ундан, дондан пишириладиган ёғсиз суюқ овқат.

Friday, 20 December 2019 10:00

АРАСОТ

Written by

АРАСОТ [a. — майдонлар; ҳовлилар] 1. дин. Ислом динида айтилишича, қиёмат қойим бўлганда, жамики одамзод тирилиб тўпланадиган қўрқинчли дашт, қиёмат майдони.

2 кўчма Шовқин-сурон, ола-тўполон, қирғин-барот. Арасот солмоқ (кўтармоқ).

Арасотда қолмоқ На у ёқли ва на бу ёқли бўлмай, аро йўлда қолмоқ; қилар ишидан янглишиб, гангиб қолмоқ.

Friday, 20 December 2019 10:00

АРАЙИШ

Written by

АРАЙИШ [ф. — безак; тартиб] Бичилаётган, тикилаётган нарсанинг чокидаги ортиқча жойи, кўсти.

Арайишини олмоқ 1) бичилаётган, тикилаётган нарсанинг чокидаги ортиқча ерини қийиб тўғриламоқ, бичимини келтирмоқ; 2) кўчма бирор нарсадан бир қисмини ўғирламоқ, ўмармоқ.

Friday, 20 December 2019 10:00

АНДАЗАСИЗ

Written by

АНДАЗАСИЗ 1. Андазаси, қолипи йўқ, беандаза тикилган, ясалган.

2 кўчма Андазаси хунук, беўхшов.

3 кўчма Ўлчови, меъёри йўқ, беўлчов; беқиёс. Нозу неъматга фаровон ҳимматинг андазасиз, Бағри кенг меҳмоннавозу меҳрибоним, ассалом. Ҳабибий.

Friday, 20 December 2019 09:59

АНДАЗА

Written by

АНДАЗА [ф. — ўлчов, қолип] 1. Кийим-бош, пойабзал ва ш.к. ни бичиш, тайёрлаш учун қалин қоғоз, картон ва ш. к. дан ясалган нусха-қолип. Этик андазаси. Челак учун андаза ясамоқ. Анваза билан иш бичмоқ.

Андазаси келишган 1) бичими яхши, усталик билан бичиб тикилган, хушбичим (кийим-бош, пойабзал ҳақида); 2) кўчма қадди-қомати келишган, бўйи-басти ўзига ярашган: хушқомат, хушбичим. Андаза олмоқ 1) бирор нарсанинг шаклини кўчирмоқ; 2) кўчма ўрнак олмоқ, ибрат олмоқ. Қулоч ёзинг, қизлар, меҳнат мавжида, Мусобақадоииар олеин андаза. Т. Тўла.

2 Тайёр қолип, намуна. Шарқнинг ҳаво дарвозаси биз, Янгиликнинг андазаси биз. Шайхзода, Тошкентнома. Ёдгорлик мажмуини яратишда.. ўлкамиздаги буюк бобокалонларимиз зиёратгоҳлари андазасига таяниш зарурлигига эътибор қаратилди. Газетадан.

3 Ўлчов, меъёр. Мамлакат раҳбарининг фармони.. миллий ҳаётимизни энг юқори замонавий андазаларда қуришга чақиряпти. Газетадан.

Friday, 20 December 2019 09:59

АНДАВАЛАМОҚ

Written by

АНДАВАЛАМОҚ 1. Андава билан сувамоқ, текисламоқ, силлиқламоқ.

2 кўчма Бекитиб, ёпиб кетмоқ, хаспўшламоқ, текислаб юбормоқ. У ўғлининг айбини андаваламоқчи бўлди. - [Ғуломжон] Сал асабийроқ, сўзини андавалаб ўтиришни билмайди, шартта юзга солаверади. М. Худойқулов, Жонли ва жонсиз тўсиқпарни енгиб. Ниҳоят, у сир бермасликка уриниб, гапини андавалади. М. Мансуров, Ёмби.

Friday, 20 December 2019 09:58

АНАРХИЯ

Written by

АНАРХИЯ [юн. anarchia — ҳокимиятсизлик| 1. сиёс. Жамиятнинг ташкилотчи ҳокимиятнинг, ҳамма учун мажбурий қонунқоидаларнинг, одоб-ахлоқ меъёрларининг йўқлиги билан характерланувчи ҳолати; ҳокимиятсизлик.

2 кўчма Раҳбарсизлик, бошбошдоқлик, бебошлик. Сиз айтгандай қилинса, бебошликка катта йўл очилади, ҳамма ёқ анархия бўлиб кетади. П. Қодиров, Уч илдиз.

Friday, 20 December 2019 09:57

АМБУЛАТОРИЯ

Written by

АМБУЛАТОРИЯ [лот. ambulatorius — юриб бажариладиган; кўчма] Қатнаб даволанувчиларга ва уйида ётган беморларга тиббий ёрдам кўрсатадиган кичик даволаш профилактика муассасаси.