Adabiyotlar 622452 ta
Videodars 982 ta
Audiokitob 2205 ta

 

O`zbek tilining izohli lug`ati (2521)

Friday, 20 December 2019 09:57

AMAЛ

Written by

AMAЛ [a. — иш, ҳаракат] 1. Илм, назария, фикр ва ш.к.нинг ҳаётий реаллашуви. Илм амал билан шарофатлидир. Ғ. Ғулом.

Амалга ошмоқ Юзага чиқмоқ, вужудга келмоқ; барпо бўлмоқ; бажарилмоқ. Орзулар амалга ошди. Режа амалга ошди. - Бу ишга ҳам бирорта азамат бош қўшса, ажаб эмас, амалга ошса. Ойдин, Ҳазил эмиш. Амалга оширмоқ Юзага чиқармоқ, вужудга келтирмоқ; бажармоқ; жорий қилмоқ. Мақсадни амалга оширмоқ. Режани амалга оширмоқ. Амал қилмоқ 1) ҳисобга олиб иш тутмоқ, риоя қилмоқ. Қонунга амал қилмоқ. Илмига амал қилмаган мулладан устига хуржун ортилган эшак яхши. Мақол; 2) таъсир қилмоқ (дори-дармон ҳақида). Шифосиз касалга ҳар бир дори-дармон заҳардек амал қилар экан. Ойбек, Танланган асарлар.

2. Эътиқодга оид иш, ақида иши. Зотан, инсон хотиржам яшамас экан, унинг кўнглига ибодат ҳам, хайру эҳсон ҳам, бошқа яхши амаллар ҳам сиғмайди. Газетадан. Ал-маъруф деган да., бажарилиши лозим бўлган барча исломий амсшарни тушунамиз. Газетадан.

3. Умуман, бажарилиши лозим бўлган иш, амалий иш. Вирусли гепатит касаллиги билан оғримаслик учун қуйидаги амалларга риоя қилиш лозим. Газетадан. Биз ҳам ўз ҳаракатларимиз, амалимиз билан ёшлар орасига кўпроқ кириб боришимиз керак. Газетадан.

4. Масъул вазифа, мансаб. Амалга мағрур бўлсанг — тўздирар. Мақол. - Кишининг қадри амали ваунвони билан эмас, ватанга, халқига қилган хизмати билан ўлчанади. Шуҳрат, Шинелли йиллар.

Амал тегмоқ кест. Катта иш, мансаб тегмоқ. Бо-о худо!Аммангга ҳам амал тегиб қолган. Кечаю кундуз чурвақалар билан ўралашгани-ўралашган. Ҳ. Назир, Бир туп ғўза.

5. Илож-имкон, чора. Гарчи режа бузилди, лекин бир амалини қиламиз. Ойбек, Танланган асарлар.

6. кўчма Уйгониш, ҳаёт бошланиши (ўсимлик, дарахт кабилар ҳақида). Амал вақти етганда, ток, анор, анжир кўмилган жойида турибҳам кўкараверади. Р. Раҳмон, Меҳр кўзда.

Амал олмоқ Кўкармоқ, тутмоқ. Ниҳол жилдираб сув оқиб турган жўякка экилмаса, амал олмайди. А. Кўчимов, Ҳалқа.

7. мат. Математик ҳисобнинг ҳар бир тури. Тўрт амал. Арифметика амаллари.

8. этн. Иситиш, совитиш, бировнинг ишини орқага кеткизиш, турган уйидан бездириш ва ш.к. мақсадларда дам солинган нарса; сеҳр-жоду. Фолбин бир нимани енг учидан чиқариб берди. Бу “амал ” эди. Бу кичкина тугунчак ичида мозор тупроғи, темиртак, тобутнинг чўпи, совун, ўлик тирноғи ва ҳоказолар бор эди. Ойбек, Танланган асарлар. Унинг гапига кўра, шомонлар ўз амаллари билан турли бало-қазоларни даф этиб.. Газетадан.

Friday, 20 December 2019 09:56

АЛМИСОҚИ

Written by

АЛМИСОҚИ 1. Қадимги, бурунги, жуда эски. Алмисоқи лип-лип чироқ. Алмисоқи омочбўйинтуруқ.

2 кўчма Сийқаси чиққан, чайналган, кўнгилга урган (гап, сўз ҳақида).

Friday, 20 December 2019 09:55

АЛЛАЛАМОҚ

Written by

АЛЛАЛАМОҚ 1. Алла айтиб ухлатмоқ. Насиба боласини беланчакка солиб аллаламоқда. А. Қаҳҳор, Оғриқтишлар.

2 кўчма Ардоқламоқ, паҳпаҳламоқ. [Жамила Ғофирга:] Кетамиз! Мағорада яшасак ҳам, ишқимни куйлаб, сизни аллалай. Ҳамза, Бой ила хизматчи.

Friday, 20 December 2019 09:55

АЛЛА II:

Written by

АЛЛА II: алла бўлмоқ с. т. Чархпалак бўлмоқ, чирпирак бўлиб, умбалоқ ошиб йиқилмоқ, қуламоқ. Қоқилиб кетиб, алла бўлди. Алла қилмоқ 1) чархпалак қилмоқ, даст кўтариб йиқитмоқ, кўтариб урмоқ. У [Элмурод\ кийимларини қоқар экан, йигитлар атрофини ўрашиб, шовқин, кулги билан ҳазил қилишди: -Бай-бай, зўр экансиз-а! Полвонни алла қилиб қўйдингиз-а! П. Турсун, Ўқитувчи; 2) кўчма боплаб алдамоқ, фириб бермоқ. - Ўзимизам алла қилиб қўлга туширувдик,— деди Соли совуқ. М. Исмоилий, Фарғона т. о.; 3) ухлатмоқ.

Friday, 20 December 2019 09:54

АЛИФБЕ

Written by

АЛИФБЕ 1. айн. алифбо.

2. Бошланғич савод чиқариш китоби. Биринчи синф ўқувчилари учун алифбе. - Фақир халқнинг фарзандлари алифбега зор. Ойбек, Нур қидириб.

3 кўчма Бирор маслак, таълимот, илм ва ш.к. нинг бошланғич асослари, энг оддий қоидалари. Муҳаммад Жамол алифбесидан бошлаб, дўстининг онгидан хурофотлар булутини тарқатишга тиришди. Ойбек, Нур қидириб.

Friday, 20 December 2019 09:54

АЛВАСТИ

Written by

АЛВАСТИ 1. Шарқ мифологияси ва хурофий тасаввурда: гўё ҳар хил қиёфада кўринадиган афсонавий махлуқ. Кампирларнинг мишмишларига кўра, киши кўзига кўпинча кечшари эчки бўлиб кўринадиган “ажина ” ва “алвасти"лар макони бўлган бу овлоқ жой обод бир сайилгоҳ бўлиб қолди. П. Турсун, Ўқитувчи.

2 кўчма Шу махлуққа нисбатлаш, у билан аталувчи шахс (асосан хотин-қизларга нисбатан). Шу чоққача бировга сўзини бермаган, бировдан гап эшитмаган Бегим, нотаниш хотиндан дакки едингми, у алвастининг ола-кула кўзларидан қўрқиб, калтагидан қочдингми? И. Раҳим, Чин муҳаббат.

Friday, 20 December 2019 09:53

АЛАҲЛАМОҚ

Written by

АЛАҲЛАМОҚ 1. Босинқираб ёки иситманинг зўридан қовушмаган, ноаниқ сўзлар сўзламоқ. Тун ярмига борганда, Бобоқул отанинг аҳволи ёмонлашди. Дам-бадам ҳушини йўқотиб, алаҳлай бошлади. С. Анорбоев, Оқсой.

2 кўчма Тутуриқсиз, бемаъни гап қилмоқ, валдирамоқ. Ҳамёнингда бир миринг йўқ, намунча миллат, миллат деб бижиб алаҳлайсан. К. Яшин, Ҳамза.

Friday, 20 December 2019 09:52

АЛАФ

Written by

АЛАФ [а.  — ўт, хашак] Умуман, ўт, кўкат.

Сассиқ алаф 1) бурган, супурги ўт. Айвон олдида сассиқ алафдан қилинган узун сопли супурги ётарди. С. Зуннунова, Кўк чироқлар; 2) кўчма умуман, ёқимсиз, ярамас шахе ёки нарсага нисбат. Сассиқ алаф билан тўлган миянгни тозалаб қўйиш керак. “Муштум”. Золимни юз карра ўлдирар эдим. У сассиқ алафни ҳаёт боғидан Юлиб ташлар эдим, сўлдирар эдим. Уйғун.