Adabiyotlar 622452 ta
Videodars 982 ta
Audiokitob 2205 ta

 

O`zbek tilining izohli lug`ati (2521)

Friday, 20 December 2019 09:52

АЛАНГАЛИ

Written by

АЛАНГАЛИ 1. Аланга бериб ёнаётган; ёлқинли. Алангали гулхан.

2 кўчма Қизғин, оташин. Алангали салом.

Friday, 20 December 2019 09:51

АЛАНГАЛАНМОҚ

Written by

АЛАНГАЛАНМОҚ 1. Аланга олмоқ, аланга олиб, ёлқинланиб ёнмоқ, ўт олмоқ. Радиокарнайи осилив қолган танк тўхтадида, бир оздан кейин алангаланди. И. Раҳим, Чин муҳаббат.

2 кўчма Жўшқин туе олмоқ, тутақмоқ. Бу сўзни эшитиш билан Нурининг сўнган умиди алангаланди, кўкраги ёниқ орзулар билан тўлди. Ойбек, Танланган асарлар. - Жўна кўзимдан, оқпадар, кет, нақ илигингни синдираман қайтиб келсанг, — борган сари алангаланди чол. Ҳ. Аҳмар, Ким ҳақ?

Friday, 20 December 2019 09:51

АЛАНГА

Written by

АЛАНГА 1. Ёниб турган ўтдан, олОвдан кўтарилаётган ёлқин. Газ алангаси. - Шам алангаси ҳар томондан эсиб турган шабадада тебранар эди. А. Қаҳҳор, Кўр кўзнинг очилиши.

2. Ёруғлик; ёруғ шуъла. Ашулачиларнинг қуёшда қорайган юзлари машъалларнинг алангасида йилтиллар эди. А. Мухтор, Опасингиллар.

3. кўчма Ўт олдирувчи, жўшқин жараён; жўшқинлик, ҳовур; юракка ўт солувчи, ёндирувчи ҳис-туйғу. Фироқ алангаси. Ишқ алангаси. Уруш алангаси. Ғазаб алангаси. - Дўсти ғариб, кел, қўлингни тут, Юрагингга ёқай аланга. А. Орипов. Муздай чой ичини қовураётган аланга тафтини сап пасайтиргандай бўлди. А. Кўчимов, Ҳалқа.

Аланга олмоқ 1) алангаланиб ёна бошламоқ. Жанг майдонида душманнинг етти танки аланга олиб ёнди. А. Раҳмат, Эллик бир баҳодир; 2) кўчма шиддатли тус олмоқ; кучаймоқ, зўраймоқ. Ўзбек ойимнинг ғазаби тағин ҳам аланга олди: Сўзимни эшитасанми, кар? А. Қодирий, Ўтган кунлар.

Friday, 20 December 2019 09:50

AЛAM I

Written by

AЛAM I [a. — оғриқ, дард] 1 Жисмоний қийноқ; азоб, оғриқ. Комил калтак аламидан ҳўнг-ҳўнг йиғлаётган боладан яна сўради. Ҳ. Ғулом, Машъал.

2. Руҳий азоб, изтироб. Ҳижрон алами. Жудолик алами. Алам чекмоқ (тортмоқ). - Биз у вақтлар севги нима, севиш, севилиш нима — буларнинг дард ва алами, завқ ва шавқи нималигини ҳам билмас эдик. М. Исмоилий, Фарғона т.о.

Алам қилди с. т. Кўнгилга қаттиқ тегди, дилни оғритди; ранжитди. Эрининг “бош қоронғи бўл, эвида бўл-да ” дегани унга жуда алам қилди, хўрлиги келди, ўпкаси тўлди. А. Қаҳҳор, Анор.

3. Қасд, ўч, қасос. Мунча серпичинг бўлиб кетибсиз. Менда а/шмингиз борми! Шуҳрат, Шинелли йиллар.

Алам(ини) олмоқ 1) қасд, ўч олмоқ. - Мени таиыаб кетганингиз аламини Зайнабдан олмасам, кимдан олай, — деди кулиб Кумуш. А. Қодирий, Ўтган кунлар; 2) кўчма бирор иш қилиб ёки бирор иш билан шуғулланиб, юракни бўшатмоқ, хафагарчиликни ёзмоқ, хумордан чиқмоқ. Балки аламини ишдан олгандир? М. Исмоилий, Фарғона т. о. Исанинг аламини Мусадан олмоқ Бировдан етган ранж, озор қасдини бошқа, айбсиз одамдан олмоқ.

4. Ғазаб, нафрат; заҳр.

Аламдан тарқамоқ (ёки чиқмоқ) 1) айн. алам(ини) олмоқ 2. қ. алам 3. [Собирахон:] Йиғладим. ўтириб хат ездим. Бу билан ҳам аламдан чиқмай, хатни кўтариб, Комила холамнинг олдиларига арзга бордим. А. Қаҳҳор, Хотинлар; 2) қасдини, ўчини олмоқ. Мингбоши тек ётмаган эди, қизининг аламини чиқариб олиш учун баҳона изларди. М. Исмоилий, Фарғона т. о.; 3) ғазабдан тарқамоқ. Сиз қўй демаганингизда, оғзи-бурнини дабдала қилиб, бир аламдан чиқай деган эдим. П. Турсун, Ўқитувчи. Аламини ичига ютмоқ Ғазабини сиртга чиқармаслик, билдирмаслик. ..аламини ичига ютиб, ҳаловат истайди. Газетадан.

Friday, 20 December 2019 09:50

АЛАЙКУМ

Written by

АЛАЙКУМ [а.  — сизнингустингизда]: ассалому алайкум (л. м. сиз тинч-омон бўлинг)| 1) салом бериш, саломлашиш шакли. [Саид Жалолхон:] -Ассалому алайкум, — деди раисга рўпара бўлиб. А. Қаҳҳор, Башорат; 2) кўчма кўпинча қасос қайтганда таъзир бериш, уялтириш ифодаси. Ассалому алайкум, хўш, энди қалайсиз? Ва алайкум ассалом (л. м. сиз ҳам тинч-омон бўлинг) Саломга жавоб шакли. [Солиҳ махдум:] - Ассалому алайкум, келган эканлар, тақсирим![Эшон:] -Ва алайкум ассалом! Хўш, саломатмисиз, Солиҳ махдум? А. Қодирий, Меҳробдан чаён.

Friday, 20 December 2019 09:49

АКС I

Written by

АКС I [а. — нарсанинг силлиқ, тиниқ сатҳдаги тасвири; тескари, тўнкарилган] 1. от Бирор нарсанинг силлиқ, ярқироқ сатҳда кўринган тасвири, шакли. Ҳовузнинг лиммо-лим суви шишадай тоза, одамнинг акси кўринади. Ҳ.Назир, Сўнмас чақмоқлар.

Акс этмоқ 1) силлиқ, ярқироқ сатҳда (тасвири) кўринмоқ. Кўзгуда акс этмоқ, 2) қайтмоқ (мас., акс садо ҳақида); 3) кўринмоқ, билинмоқ, намоён бўлмоқ (ички ҳис-туйғу, кайфият ва ш.к. ҳақида). Шу биргина сўз унинг [Мадумарнинг] бутун ички ва ташқи дунёсини ўзида акс эттирган эди. М. Исмоилий, Фарғона т.о.; 4) ўз ифодасини топмоқ. Асарда объектив воқелик акс этган. Аксини топмоқ айн. акс этмоқ 4) Маълумки, Бош қомусимизда халқимиз руҳига мос келадиган иймон-эътиқод, адлу инсоф, диёнат, иффат ва ҳаё каби энг эзгу фазилатлар ўз аксини топган. Газетадан.

2. сфт. Қарама-қарши, тескари, зид. Акс натижа. Акс таъсир.

Аксига олмоқ (ёки юрмоқ) 1) хоҳиш-истакка ёки буйруққа қарши иш тутмоқ, кесма-кесарлик қилмоқ; 2) хоҳиш-истакка қарши юз бермоқ. Аксига олиб, ёмғир ёғди.

3. сфт. Тутган ерини кесадиган, гапга кўнмайдиган, ўжар, қайсар. Акс бола.

4. от Таъсир. Одамнинг одамга акси уради. А.Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари.

Акс садо 1) товушнинг узоқдаги бирор нарсага, тўсиққа урилиб, ундан қайтиб эшитилиши. Унинг [Алим буванинг] овози ниҳоят даражада йўғон эди, у тоғ-тошлар орасида гурилпаб, акс садолар билан ёйилди. М. Исмоилий, Фарғона т. о.; 2) кўчма жавоб садоси, жавоб ҳаракати, ишораси ёки аломати. Қурувчилар мажлисида кўтарилган бу масала шаҳардаги ҳамма корхоналарда акс садо топди. А. Мухтор, Опа-сингиллар. Акс ҳолда Шундай бўлмаган (қилинмаган) тақдирда; бўлмаса. Ҳар бир маданиятли ота-она фарзандлари қалбида кечаётган ўйлар билан албатта ҳисоблашишлари керак. Акс ҳолда, орада бўшлиқ пайдо бўла бошлайди. Газетадан.

Friday, 20 December 2019 09:48

АКИЛЛАМОҚ

Written by

АКИЛЛАМОҚ 1. Ҳадеб вовилламоқ, вакилламоқ. Ит акилламайди, қушлар сайра майди. Улар ўзларини сояга олиб мудрашади. Ойбек, Танланган асарлар.

 2 кўчма дағл. Бўлар-бўлмас гаплар гапирмоқ; вайсамоқ, валдирамоқ. -Э, э, акиллай берасан-да, Сафар! — деди буқоқ,— биз нима деяпбиз-ку, сен нима деяпсан! А.Қодирий, Меҳробдан чаён.

3 кўчма дағл. Ҳадеб йиғлайвермоқ, ариллайвермоқ (гўдак ҳақида).

Friday, 20 December 2019 09:47

АКИЛДОҚ

Written by

АКИЛДОҚ 1. Бўлар-бўлмасга, унар-унмасга акиллайверадиган, ҳадеб вовиллайверадиган (ит хақида). Акилдоқ кучук.

2 кўчма дағл. Бўлар-бўлмасга валдирайверадиган; вайсақи.

3 кўчма дағл. Ҳадеб йиғлайверадиган, йиғлоқи, жағи очиқ (гўдак хақида).