Adabiyotlar 622452 ta
Videodars 982 ta
Audiokitob 2205 ta

 

O`zbek tilining izohli lug`ati (2521)

Friday, 20 December 2019 09:46

АКБАР

Written by

АКБАР [а. — энг катга] 1. эск. кт. Энг улуғ улкан, катта.

Жиҳоди акбар 1) дин учун қилинган муқаддас уруш; газоват; 2) кўчма катта жанг, катта уруш. Вазири акбар Бош вазир, катта вазир. Исфандиёр тахтга ўтирган кечаси Одилбикага қанча-қанча ваъдалар қилди: отасини вазири акбар қилиш, бошқа уйланмаслик ва ҳоказо. Ж. Шарипов, Хоразм.

2. Акбар [эркаклар исми]

Friday, 20 December 2019 09:44

АЙЛАНМОҚ

Written by

АЙЛАНМОҚ 1. Ўз ўқи ёки бирор нарса теварагида ҳаракат қилмоқ, айлана бўйлаб давра олиб юрмоқ. Ер ўз ўқи атрофида айланади. ▬  Жувон даврани уч айлангандан кейин ўзи сингари кийинган бир йигитни тортди. А.Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари.

  2. Сайр-томоша ёки бошқа мақсадда кезмоқ. Ғуломжон.. шаҳар айлангани кетди. М.Исмоилий, Фарғона т.о. Тирикчилик ўтказиш учун Юсуфжон қизиқ Туркистонни, Қозоғистонни айланиб чиқди. Т.Обидов, Юсуфжон қизиқ. Эрталаб қурилишга келганда, энг аввал ҳамма участкаларни айланиб чиқди. А. Мухтор, Опа-сингиллар.

 3. Бирор ерда ёки доирада ўралашиб юрмоқ; айланишмоқ. [Абдишукур] Татар савдогарлари орасида айланаркан, уни-буни таниди. Ойбек. Танланган асарлар.

4. иқт. Муомалада бўлмоқ, юрмоқ. Капиталнинг айланиши.

5. Бошқа нарсага, бошқа ҳолатга ўтмоқ. Сув музга айланди. Ёмғир аста-секин қорга айланди. Овацияга айланган давомли қарсаклар. ▬  Мирзаев шу куни жуда зерикди. Бу зерикиш кечқурунга бориб диққатликка айланди. А.Қаҳҳор, Кук конверт.

6. (айрим сўзлар билан) Тусини касб этмоқ, шундай бўлмоқ. Ҳар йили бувимни эслаш, худди шу куни амма-амакилар йиғилиши одатга айланган. Газетадан. Келажакда эса бу макон ислом аҳли учун муқаддас қадамжо ва ғоят гўзал зиёратгоҳлардан бирига айланишига ишонч билдирди. Газетадан.

Боши айланмоқ 1) мувозанатини йўқотиб, ҳаммаёқ айланаётгандай, чайқалаётгандай туюлмоқ. Ботирали айвон устунига суяниб ўтирди-ю, кўзи тиниб, боши айланиб кетди. Ҳ.Ғулом, Машъал; 2) кўчма нима қиларини билмай, эсанкираб, гангиб қолмоқ. Дастгоҳпарни кўриб, аввал бошимиз айланиб қолди. А.Мухтор, Опа-сингиллар. Айланиб ўтмоқ 1) бирор нарсанинг атрофи билан ўтмоқ. Бинони айланиб ўтмоқ. 2) ҳисобга олмаслик, четлаб ўтмоқ. Улар қонунни маълум даражада билишади, аммо ўзларига боғлиқ масалаларда уни айланиб ўтишга ҳаракат қилишади. Газетадан. Гап айланиб Гап гапга уланиб, гапдан гап чиқиб. Гап айланиб, бригадалар ишига кўчди. Н.Сафаров, Хадича Аҳророва. Гап айланмоқ Гап қўзғалмоқ, гап юрмоқ. Яна шу ҳақда гап айланиб қолди. Тили айланмай қолди Тили лол бўлиб қолди, тили гапга келмай қолди. Ҳаво айланиб турибди Ҳаво ёғадигандай булутланиб турибди.

Friday, 20 December 2019 09:41

АЗА

Written by

АЗА [а.— сабр-тоқат тилаш; таъзия билдириш] 1. этн. Аёлларнинг маййит чиққан уйда йиғи билан ўтказадиган мотам маросими. Азага борган хотин ўз дардини айтиб йиғлар. Мақол. ▬ Камбағал уруғ-аймоқ, қўни-қўшнилар, тўйда, азада семирадиган юримсак аёллар қоронғида туртиниб, пиёда жўнашди. Ойбек, Танланган асарлар.

2. Маййит чиққан уйдаги мотам жараёни. Азада қатнашмоқ. Азага кириб, фотиҳа ўқиб чиқмоқ.

Аза очмоқ 1) айтиб йиғлаш билан мотам маросимини бошламоқ. Кoпқоғи қалайланган темир тобут уй ўртасига қўйилгач, хотинхалаж бирдан уввос солиб, аза очди. Э.Усмонов, Ёлқин; 2) бошқа хонадон маййитига (одатда, қариндош-уруғ кишисига) йиғи билан мотам маросими ўтказмоқ (аёл киши ўтказади); 3) уруш, савдо ва ш.к.га кетган ёки дом-дараксиз йўқолган кишиларнинг вафоти маълум бўлиши билан, шунингдек, тириклигидан умид узилган киши учун мотам маросими (аза) ўтказмоқ. Уста Ҳасанбек бўлса ўғли Шодмонбекнинг жангда шаҳид бўлгани туфайли аза очди. Мирмуҳсин. Меъмор. Аза тутмоқ 1) азали ҳолатда бўлмоқ. Жаббор ака ўлган вақтларда қора кийиб, аза тутиб юрган чоғларида ҳам у ўзини ҳозиргидек якка-ёлғиз сезмаган эди. И. Раҳим, Чин муҳаббат; 2) диққатчилик билан йиғи-сиғи қилмоқ (одатда, арзимаган нарсага).

3 кўчма Умуман, мотам каби ҳолат; зид. тўй, хурсандчилик. Бу ҳолат кимга тўй, кимга аза. Тўғри, камбағалнинг боши ғамдан чиқмайди. Ҳайити ҳам аза, жумаси ҳам аза.. Ойбек, Танланган асарлар.

 4 кўчма. с.т. Умуман, йиғи-сиғили ҳолат, беҳуда йиғи-сиғи (аёлларга нисбатан). Шунга ҳам азами, йиғиштир йиғи-сиғингни.

Friday, 20 December 2019 09:40

АЖИНА

Written by

АЖИНА [а. — жинн] 1. айн. жин 1. Кампирларнинг миш-мишларига кўра, киши кўзига кўпинча кечалари эчки бўлиб кўринадиган “ажина”  ва “алвасти”лар макони бўлган бу овлоқ жой обод бир сайилгоҳ бўлиб қолди. П.Турсун, Ўқитувчи.

Ажина чалмоқ Жин тегиб, ақлдан оздирмоқ. Фалончи одам ёнғоқ тагида ухлаб ётган экан, ажина чалиб кетибди. Ойбек, Танланган асарлар.

2 кўчма Кичкина, жиккак, кўримсиз одам ҳақида. - Юзбошини нима қилдинг, ажина? — деди Нишонбек Муҳаррамга. Б.Раҳмонов, Мардлар қиссаси.

Friday, 20 December 2019 09:39

АЖИ-АЖИ

Written by

АЖИ-АЖИ 1. Болаларнинг шундай сўз айтиб ўйнайдиган ўйини. Юзини икки қўли билан тўсиб, ажи-ажи қилгандай илжайди, улар [болалар] кулишди. Ибохон, Улуғ кун.

2 кўчма Шундай маъноли қараш, хатти-ҳаракат. Ҳақиқатни минг қават уйга қамасангиз ҳам, кавакдан “ажи-ажи” деб мўралаб тураверади. “Муштум”.

Friday, 20 December 2019 09:35

АЖДА(Р)ҲО

Written by

АЖДА(Р)ҲО 1. айн. аждар 1.

2 кўчма нафр. Қонхўр, ёвуз одам ҳақида. Уни отган аскар аждаҳо Гитлернинг тишларидан бирини қоқиб ташлаган — инсоният олдидаги муқаддас бурчини бажарган бўлади. А.Қаҳҳор, Иккининг бири. 1. айн. аждар 1.

 

Friday, 20 December 2019 09:34

АДО

Written by

АДО [а. - ўташ, бажариш] Иш-ҳаракат, воқеа-ҳодисанинг охири, тамоми, ижроси. Не қаро даврон экан бу, тингламас ҳеч ким уним! Хору зорлик топдим-у, ҳурлик адосин топмадим. М. Исмоилий, Фарғона т.о.

Адо бўлмоқ 1) тамом бўлмоқ, тугамоқ, битмоқ, охирига етмоқ. Бу ривоятлар эшитганингиз билан адо бўлмайди. Ҳ.Ғулом, Машъал; 2) кўчма ташвиш, дард орқасида ҳолдан тоймоқ, тамом бўлмоқ. Йиғлай-йиғлай адо бўлдим, Элатимдан жудо бўлдим. “Равшан”. Адо бўлғур! қарғ. Ўлгур! [Хонзода Мастонга:] Қаримай адо бўлгур, Мастон! Арслонни кесак отиб енгмоқчимисан? Ҳамза. Бой ила хизматчи. Адо этмоқ айн. адо қилмоқ 1. Адо қилмоқ 1) ўтамоқ, бажармоқ, ижро қилмоқ. Бурчни адо қилмоқ. Вазифани адо қилмоқ. ▬ Анвар “ҳузури муборак” нинг эшигида тўхтаб, таъзим адо қилди. А.Қодирий, Меҳробдан чаён; 2) ҳолдан тойдирмоқ, тинкасини қуритмоқ. Уни дард адо қилди. ▬ Тез замон бўлди қиморга мубтало, Барчани ўйнаб қимор, қилди адо. Ҳамза.

Friday, 20 December 2019 09:23

АВТОУЙ

Written by

АВТОУЙ Қурилиш ва ш.к. ишлар давомида яшаш учун ўрнатиладиган вагон, автобус кўринишли кўчма уй. Xuёл сўнгги сўзларни дилида такрорлаб улгурмасиданоқ aвmoyйлapдаги чироқлар чарақлаб ёнди. И. Раҳим. Тақдир.