Adabiyotlar 622452 ta
Videodars 982 ta
Audiokitob 2205 ta

 

O`zbek tilining izohli lug`ati (2521)

Wednesday, 29 January 2020 11:21

ҲАРОМЗОДА

Written by

ҲАРОМЗОДА [а. + ф. — ҳаромдан, никоҳсиз туғилган] 1. айн. ҳароми. -Қоч, ҳаромзода! — деб Султонга таҳдид қиларди Бўронбек. Ҳ. Ғулом, Машъал. [Қутидорнинг] Кўз ўнглари қоронғиланиб, бир неча вақт серрайганча қолди. Яна «яхшиликни билмаган ҳаромзода!» деб қўйди. А. Қодирий, Ўтган кунлар. ..тузингни ичиб, тузлуғингга тупураман, дегин.. Ҳаромзодаларнинг йўлига тушдингми? Ойбек, Танланган асарлар.

2 кўчма кам қўлл. Ўз жинси, зотидан бўлмаган; бегона (нарсалар ҳақида). Тошойнанинг олдига ўтириб олиб, мўйчинак билан соқол-мўйловининг ҳаромзода тукларини юлди. Шуҳрат, Жаннат қидирганлар. Баъзи жойларни баланд бўйли ғумайлар босиб, ҳалиги «ҳаромзода»ларни ҳам кўриб бўлмайди. А. Қодирий, Обид кетмон.

Wednesday, 29 January 2020 11:21

ҲАРИР

Written by

ҲАРИР  [а.         ~ ипак; шойи мато] 1. Юпқа ипак газлама. Ҳарирдан тикилган кўйлак. Ҳарир дурра, - Мулозимлари тилладўз чопон ва ҳарир кўйлаклар тугилган зарбоф бўғчани малика оёғи остига қўйдилар. М. Осим, Карвон йўлларида.

2. Умуман, юпқа, нозик газлама. Ҳарир шол рўмол. - Раққоса устидаги ҳарир матоларни итқитиб ташлаб.. ўйин тушди. Мирмуҳсин, Йўқолган жавоҳир. Ҳарир матолардан тикилган ранг-баранг қизлар кўйлаги хона деворида осиғлиқ турар эди. Н. Сафаров, Катта карвон йўлда.

3 кўчма Тоза, мусаффо, шаффоф. Кеч кириб, оқ ҳарир қор устига тун ўзининг қора либосини ёпди. Й. Муқимов, Матонатли кишилар. Тонг отган, ҳавони қоплаган ҳарир туман орасидан олисдаги тоғлар эласэлас кўринар эди. О. Ёқубов, Излайман.

Wednesday, 29 January 2020 11:19

ҲАРИНА

Written by

ҲАРИНА [ф.] дарди ҳарина 1) кетмайдиган, кишига ёпишиб олган дард; 2) кўчма қутулиб бўлмайдиган кулфат, азоб; шундай белгили, хусусиятли нарсага нисбатли ҳақорат сифатида қўлланади. -Агар аҳвол шундайлигича давом этаверса, бари бир, ҳаммамиз ҳам қирилиб кетамиз. Бу турмуш эмас, дарди ҳарина, — деди Рафоэл. Ё. Хаимов, М. Раҳмон, Ҳаёт-мамот. Шошманг, бу дарди ҳарина озроқ тутақсин! Пуфпуф. Ўҳў, аҳ. Тутун жигаримни ҳам титиб юборди. Ойбек, Танланган асарлар.

Wednesday, 29 January 2020 11:19

ҲАРАКАТСИЗ

Written by

ҲАРАКАТСИЗ 1. Ҳаракат қилмайдиган, қимирламайдиган, қўзғалмас ҳолатли (ҳолатда); бир жойда туриб қолган. Кутилмаган ғазабга учраган Бозоров нима дейишини билмай, тилсиз, ҳаракатсиз, ёғочдай қотиб турарди. И. Раҳим, Чин муҳаббат.

2. Бирор иш қилишга уринмайдиган, тиришмайдиган; фаолиятсиз, суст. Ҳаракатсиз одам.

3 кўчма Фойдаланилмай, ишлатилмай ётган ҳолатда(ги). Китоб ойлигининг ўзига хос хусусияти шундаки, кўпдан буён ҳаракатсиз ётган эски китобларга иккинчи умр бахш этилади. Газетадан.

Wednesday, 29 January 2020 11:18

ҲАРАКАТ

Written by

ҲАРАКАТ [а. — юриш, қимирлаш, тебраниш; фаолият; жараён; арабча сўзларда қисқа унлиларни кўрсатувчи белгилар] 1. Киши ва нарсаларнинг ёки уларнинг қисмларининг тинч ҳолатдан чиқиши: қўзғалиши, қимирлаши ва ш.к.; тинч ҳолатга қарама-қарши ҳолат. Одамларнинг кўзларида, ҳаракатларида қандайдир нотинчлик сезди Йўлчи. Ойбек, Танланган асарлар. Унинг юришлари, кифтларининг ҳаракати ниҳоятда чиройли эди. Мирмуҳсин, Меъмор. Бу қоронғиликда аллақандай махлуқларнинг лип-лип ҳаракати аранг кўзимга чалинарди. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ. Қудратли ғилдираклар ҳаракатидан келаётган овоз Ойбекни хаёлга чорлади. Газетадан.

2. Ишни бажаришда фаолиятнинг ҳолати, бажарувчининг фаолият тарзи, йўсини. Ҳали ўринларини йиғиштириб улгурмаган жангчиларнинг ҳаракатида шошқалоқлик кўринди. Шуҳрат, Шинелли йиллар.

3. Киши тана аъзоларининг маълум бир маъно, мазмунни ифодаловчи ҳаракат-ҳолати. Табиб.. қўрбошига нимадир деди. Унинг юз ва қўл ҳаракатидан «сиздан нима кетди, бир кўрайлик», деган маъно англашилиб турар эди. А. Қаҳҳор, Кўр кўзнинг очилиши. Улар энг ибтидоий тилга — ҳаракатлар, имолар билан фикр уқтиришга мурожаат қилдилар. Ойбек, Танланган асарлар. Хотин унинг ҳаракатидан «ўпич бер» деган маънони англади.. А. Қаҳҳор, Нотиқ.

4. Бирор ишга киришиш, бирор нарса қилишга уриниш; интилиш, тиришиш. Ўғлини ўқитиш учун қилган ҳамма ҳаракатлари бекор кетди. - Шерали ҳамширанинг ҳаракатини кузатаркан, юраги сиқилиб, зўрға гапирди. С. Кароматов, Олтин қум. Муталнинг биринчи ҳаракати бўш кетди. А. Қодирий, Ўтган кунлар. Аҳмаджон.. бир ҳаракат билан пулемёт тепкисини босди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз.

Ҳаракат қилмоқ Уринмоқ, интилмоқ. У йиғлаб юбормасликка шунча ҳаракат қилса ҳам бўшади. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол. Бола тақлидчи бўлади, у., ўз отасига тақлид қилишга ҳаракат қилади. С. Зуннунова, Янги директор.

5. Пайида бўлиш; тараддуд. Режамиз амсыга ошаётганига суюниб, тўй ҳаракатига тушдик. «Муштум». Қорининг хотини дастурхон ҳаракатида юрганида, у гап бошлади. Мирмуҳсин, Бир хум тилла. Яхшиси, қайин отангга узрингни айтиб, бу уйдан кетиш ҳаракатини қил. А. Қодирий, Ўтган кунлар.

6. Хатти-ҳаракат; қилиқ. Унинг бу ҳаракатлари кўпчиликни ранжитди. - Сирожнинг гап ва ҳаракатларидан самимият, соддсыик ёғилиб турар эди. Ф. Мусажонов, Ҳури.

7. Маконда бирор йўналиш бўйича бўладиган силжиш, юриш ва б. Кўча ҳаракати. Йўл ҳаракати қоидалари. Транспортлар ҳаракати.

8 кўчма Ўсиш, ривожланиш. Жамият олға қараб ҳаракат қилар экан, ёшлар ҳам ўша бараварда ўсишлари керак. Газетадан.

9. флс. Модцанинг яшаш усули, унинг умумий ажралмас хусусияти, моддий дунёнинг ўзгариши ва ривожланишининг тўхтовсиз жараёни. Модда доимо ҳаракатда. - Материянинг асосий намоён бўлиши эса ҳаракат, фазо ва вақт билан боғлангандир. «Фан ва турмуш».

10. Маълум мақсадга қаратилган ақлий ёки жисмоний фаолият; иш, меҳнат. Ҳаракат, ҳаракатда — баракат. Мақол. - Полвонёпда кечаю кундуз ҳаракат тўхтамас, юк ортилган кемалар бу кенг, сунъий анҳор орқали Амударёга борар, ундан Орол денгизига тушиб, Ғаззолига кетарди. С. Сиёев, Ёруғлик.

11 кўчма Белгили мақсад кўзда тутилган ижтимоий фаолият. Миллий-озодлик ҳаракати. Ишчилар ҳаракати. Тажовузкорлик ҳаракати. Ядро қуролларидан воз кечиш ҳаракати. - Афғонистон мустақиллигини кўзловчи «ёш афғонлар» ҳаракати бошланади. Мирмуҳсин, Чодрали аёл.

Ҳаракат номи тлш. Феълнинг иш-ҳаракатнинг номинигина билдирувчи (уни атовчи), замон, шахс-сон, майл каби маъноларга эга бўлмайдиган шакли. Бу шакл -(и)ш, ~(у)в, -моқ қўшимчаларидан бири билан ҳосил қилинади: ўқиш, ўқув, ўқимоқ каби.

Wednesday, 29 January 2020 11:18

ҲАМХОНА

Written by

ҲАМХОНА [ҳам + хона] 1. Бир хонада яшовчи, бирга турувчи. Унинг одатдан ташқари шод эканини кўриб турган ҳамхоналари ҳазиломуз гап ташлашди. П. Қодиров, Уч илдиз.

2 кўчма поэт. Ғам, азоб каби кечинмаларга дучор, гирифтор. Бир неча кунлардан бери Кўрмай висолинг, эй пари, Турли бало, минг ғам билан Ҳамхона бўлдим соғиниб. Ҳамза.

Wednesday, 29 January 2020 11:18

ҲАМТОВОҚ

Written by

ҲАМТОВОҚ [ҳам + товоқ] 1. Бир товоқда (ёки бир дастурхонда) таом еювчи. Овқат тайёр бўлганда, ҳамтовоқларингни чақир, улар сен билан бирга таом есинлар.. «Қобуснома».

2 кўчма ссыб. Иш-фаолиятда бирга бўлувчи, бир-бирини қўлловчи; шерик. Менинг бой бўлишим мумкин эмас, аммо ҳамтовотнгиз Нажибийнинг бой бўлиши ҳеч гап эмас. Б. Раҳмонов, Баҳор арафасида. ..матлубот жамиятининг собиқ раиси ва унинг ҳамтовоқлари қилмишларига яраша жазоландилар. «Муштум».

Wednesday, 29 January 2020 11:17

ҲАМРОҲ

Written by

ҲАМРОҲ [ф. — йўли бир, бирга юрувчи; йўлдош] 1. Йўлда бирга борувчи; йўлдош. Ҳамроҳ бўлмоқ. - Ярим кеча вақтида шаҳарга киради, ёнидаги тетик ҳамроҳининг кўмагида бир чойхонага кириб олишга муваффақ бўлади. А. Қодирий, Обид кетмон. ..меҳмонхонага қайтаётганимизда, ҳамроҳлардан бири: -Темир йўл билан шаҳар ўртасидаги яйдоқ майдон қани? — деб сўради. «Ўзбекистон қўриқлари».

2. Иш-фаолиятда, ҳаётда бирга бўлувчи шахс. Ҳар куш кечга томон Собиржоннинг болашридан биттаси Хайрибиби олдига келиб, ҳамроҳ бўлиб ётарди. Д. Нурий, Осмон устуни.

3 кўчма Бирга бўлувчи; бирга. Ўшанда менга ўкинч доимий ҳамроҳ эди. «Ёшлик». Ойбек ўз қаҳрамонларини иложи борича яхшилик билан ҳамроҳ бўлишга, доимо эзгу ният билан яшашга даьват этади. «ЎТА». Ўлар вақтда ҳамроҳ бўлсин имоним. «Муродхон».