Adabiyotlar 622452 ta
Videodars 982 ta
Audiokitob 2205 ta

 

O`zbek tilining izohli lug`ati (2521)

Wednesday, 29 January 2020 11:17

ҲАМОҲАНГ

Written by

ҲАМОҲАНГ [а. — бир хил оҳангдаги] 1. Оҳангдош, бир хил оҳангли. Соҳилларда най чалай, Куйла, ҳамоҳанг бўлай. Миртемир. Ҳамоҳанг жаранглар бирдай куйимиз, Узоқ-узоқларда яшаймиз гарчанд. Зулфия.

2 кўчма Бир-бирига уйғун, монанд; мос, бир хил. Буюк дўстлар ҳйжронда ҳам фикрдош. Улуғ қалблар тепаётир ҳамоҳанг. М. Шайхзода. Қушлар товуши, сувлар шовқини қалбимизга ҳамоҳанг, яқин. Уйғун. Қия ўтирган Ҳаётнинг чекка томирлари лўқиллар, беқасам камзулига тиқилиб турган бўлиқ кўкраги нафасига ҳамоҳанг бўлиб, гоҳ кўтарилар, гоҳ тушар эди. М. Исмоилий, Фарғона т. о. Бадиа қулочларини ёзиб, чирманда «гижбанг»ига ҳамоҳанг ўйинга тушиб кетди. Мирмуҳсин, Меъмор.

Wednesday, 29 January 2020 11:16

ҲАМОВОЗ

Written by

ҲАМОВОЗ [ҳам + овоз] 1. Бошқалар билан бир хил айтиладиган ёки бир хил эшитиладиган.

2 кўчма Бирор иш, мақсад бўйича айтадиган гап-сўзи, фикри, «овози» бир; тилакдош. Эл сўзи билан сўзим ҳамовоз, Ёр меҳри эди кўнгилга пардоз. С. Абдулла.

Wednesday, 29 January 2020 11:16

ҲАМЖИНС

Written by

ҲАМЖИНС [ҳам + жинс] 1. Бир жинсга (эркак ёки аёллар жинсига) оид; жинсдош.

2. Келиб чиқиши бир хил, бир турга оид нарсалар ҳақида. Олмурут ҳам нокларга ҳамжинсдир.

3 кўчма Бир тоифа, турга оид. Эркак одам бундай пайтларда ўз ҳамжинсларига интилиб, улардан тасалли топгиси келар экан. Ш. Холмирзаев, Оғир тош кўчса.

Wednesday, 29 January 2020 11:16

ҲАМЁН

Written by

ҲАМЁН [ф. — пул солинадиган халтача; пул қопчиғи] 1. Асосан пул солиб, ёнда, чўнтакда олиб юриладиган халтача; кармон. Меъмор қўйнидан ҳамёнини олиб, эллик динор санаб берди. Мирмуҳсин, Меъмор. Сатторов чўнтагидан ҳамён чиқарди. Кўк эллик сўмликларни кўриб, холанинг кўзлари ўйнади. Ю. Шомансур, Қора марварид. Подшоҳ бир ҳамён тилла бериб, шаҳзодани йўлга солибди. «Эртаклар».

2 кўчма с.т. Чўнтак (пул солинадиган жой маъносида). Ўғрининг катта-кичиги бўлмайди. Ҳамёндан ўмаргани бир сўмми, юз сўмми, бари бир — киссавур. Газетадан.

Ҳамён қуруқ Пул йўқ. Пулдорлар, албатта, нозу неъмат ичида, аммо ҳамёни қуруқлар-чи? «Муштум».

3 кўчма Кимса ихтиёридаги, унга тегишли пул, маблағ. Ҳисобини билмаган — ҳамёнидан айрилади. Мақол. - Олий ўқув юртларида эса ота-онанинг мансабига, ҳамёнига қараб ўқишга қабул қилиш ҳоллари илдиз отиб кетган эди. «Муштум». Пошша хола жонини суғургандай, ҳамёнидан пул сарфлаб, катта тўй қилиб берди. Д. Нурий, Осмон устуни.

Ҳамён касал Пул йўқ, пул, маблағнинг мазаси йўқ. Бухорода ўқимоқ учун ҳамёним касал эди. М. Муҳаммаджонов, Турмуш уринишлари.

Wednesday, 29 January 2020 11:15

ҲАЛҚУМ

Written by

ҲАЛҚУМ [а. - томоқ, бўғиз] 1. анат. Оғиз бўшлиғини қизилўнгач билан туташтирадиган ҳазм йўлининг бошланғич, олдинги қисми; ютқун. Мастонбиби ҳўплаган чойни ҳалқумидан ўтказолмади. С. Аҳмад, Қадрдон далалар. Гоҳ Эргаш, гоҳ Одил ҳа/щумигача сувга ётиб, қўл сиғадиган ҳар бир тешикни тинтишади. Ҳ. Аҳмар, Ким ҳақ? Ғазабидан ҳалқумига келиб тиқилган тупугини зўрға-зўрға ютди-да, яна қадамига қамчи босди. Ҳ. Шаме, Душман.

2 кўчма Отадиган қуролнинг ичи, оғзи; оғиз. Қайси бир она фарзанди кўксини замбаракнинг оловли ҳалқумига тутиб беради? С. Аҳмад, Ойдин кечалар.

Жони ҳалқумига келмоқ қ. жон 1.

Wednesday, 29 January 2020 11:15

ҲАЛҚАЛАМОҚ

Written by

ҲАЛҚАЛАМОҚ 1. Ҳалқа ўрнатмоқ, ҳалқа солмоқ. Дарвозани ҳа/щаламоқ. Куш оёқларини ҳалқаламоқ.

2 кўчма Ҳалқа шаклига келтирмоқ. Арқонни ҳалқаламоқ.

3 кўчма Қуршов, ҳалқага олмоқ, қуршаб олмоқ. Фриц ҳалқалаб қисди-ю, аммо эплолмади, бир илож қи/шб, қуршовдан қутулиб чиқдик. Ойбек, Қуёш қораймас.

4. айн. ҳалқаланмоқ 4. ..Ҳалима опа.. кўзларида ёш ҳалқалагандай туюлди. О. Ёқубов, Бир фельетон қиссаси.

Wednesday, 29 January 2020 11:07

ҲАЛҚА

Written by

ҲАЛҚА [а. — чамбар, гардиш, ғилдирак; тўгарак; кишилар давраси] 1. Металлдан эгиб, икки учини бир-бирига қўшиб ясаладиган дойра шаклидаги буюм. Темир ҳалқа. Эшик ҳалқаси. - Айвон эшигида бир эмас, иккитадан янги қоқилган ҳалқаларга кўзи тушиб, таажжубланди. Д. Нурий, Осмон устуни. Дарвоза очилмади, Ибодилла унинг ҳалқасини уриб, тақирлата бошлади. Ҳ. Ғулом, Машъал.

2. эск. Дойра шаклида ясалган, билак, бармоқ ёки қулоққа тақиладиган безак буюми. [Кумуш] Кичкина олтин ҳалқани қутидан олиб, қулоғига тақди. А. Қодирий, Ўтган кунлар. Авазнинг ёдига.. бармоғига ҳалқа таққан олакўз кимсанинг суқ назар ила тикилиб тургани келди. С. Сиёев, Ёруғлик. Чойхоначи чўчиб, ирғиб турди, бипагидаги оқ ҳалқани ечиб узатди. С. Сиёев, Ёруғлик.

3. Умуман, дойра шаклидаги, доирасимон нарса. ..пичоқ шириллаган сайин юпқа пиёз ҳалқалари олдидаги лаганчага тушиб турарди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол. Кел, истасанг, ой ҳалқасини қулоғингга тақай, дилбарим.. Э. Воҳидов. Ноиб қамчи ҳалқасини билагига узатаркан, Аваз ҳалиги йигитга қараб қўйди. С. Сиёев, Ёруғлик.

4 кўчма Қуршов, қуршов доираси. Душман ҳалқани ёриб чиқиб кетишга жонжаҳди билан уринарди. Н. Сафаров, Оловли излар. Қорақулов автоматчиларнинг кичик гуруҳи билан қуршов ҳалқасидан ўтиб, батальонга борди. Т. Рустамов, Мангу жасорат.

5 Занжир ва шунга ўхшаш нарсаларнинг ўзаро боғланган, уларни ташкил этувчи ҳар бир қисми. Занжир ҳалқаси. Кишан ҳалқаси.

6 кўчма Ўзаро боғланган, боғланадиган нарсаларнинг ўзаро боғланувчи, боғланиш учун хизмат қилувчи ҳар бир қисми. Фарзанд — бу келажак, фарзанд — ўтган аждодларни келажак авлодлар билан абадий боғлайдиган олтин ҳалқа. К. Яшин, Ҳамза. У терговни ўзи олиб борган бўлса ҳам, айбномани бошқанинг оғзидан эшитганда, жиноятлар ҳа,1қаси кўзига яна ҳам мудҳишроқ кўринди. Ҳ. Ғулом, Машъал.

7 кўчма Маълум кишилар тўдаси; давра, жамоа. - Қаландарлар ҳалқасига қабул қилинган соатдан бошлаб, ҳушимни йўқотган эдим, — деди Шум бола. Ғ. Ғулом, Шум бола.

Ёш ҳалқаси (ёки ҳалқа ёш) Кўз ғўласи (соққаси)да тўпланган ёш; шундай ёш шакли. Нодирнинг кўзларида ёш ҳалқаси сузарди. Ш. Ғуломов, Ёрқин уфқлар. У киши., кўзларида ҳалқа-ҳалқа ёш, жимгина келиб, пешонамдан ўпдилар. О. Ёқубов, Излайман.

Wednesday, 29 January 2020 11:06

ҲАЛОЛЛАМОҚ

Written by

ҲАЛОЛЛАМОҚ 1. дин. Ҳалол қилмоқ, шариат қонун-қоидасига мувофиқ еса-ичса бўладиган қилмоқ.

2 кўчма Бирор нарсани оқлайдиган, унга арзийдиган, муносиб иш қилмоқ. Еган тузингни ҳалолла! - Инсоф ҳам керак-да! Нонни ҳалоллаб ейиш керак. Н. Сафаров, Хадича Аҳророва. Урушда ҳам ўғлим сутимни ҳалоллабди. Болаларимдан розиман. Н. Сафаров, Қаҳрамоннинг туғилиши.

Қўлини ҳалолламоқ (ёки ҳалол қилмоқ) Хатна қилдирмоқ. Ҳа, полвон ака, жиянларингизнинг қўлини ҳалол қилмоқчи эдик. М. Ўринхўжаев, Унутилмас кунлар. Шоймардон     ферма мудири, ўғлининг қўлини ҳалоллади. Т. Мурод, От кишнаган оқшом.