Adabiyotlar 622452 ta
Videodars 982 ta
Audiokitob 2205 ta

 

O`zbek tilining izohli lug`ati (2521)

Wednesday, 29 January 2020 11:03

ҲАЙВОН

Written by

ҲАЙВОН [а.   тирик нарса, ҳар бир тирик жон] 1. зоол. Ҳаракат қилиш ва сезиш қобилиятига эга бўлган ҳар бир тирик мавжудот; жонивор. Умуртқали ҳайвон. Сутэмизувчи ҳайвонлар. Судралувчи ҳайвонлар. Ваҳший ҳайвонлар. Уй ҳайвонлари.

2. Инсондан бошқа ҳар қандай жонивор. Ўргатилган ҳайвонлар. Ҳайвонот боғида ҳайвонларнинг турлари ҳам, сони ҳам кўп. - Олимовнинг ҳикояси болаларнинг зеҳнида шундай таассурот қолдирди: иссиқ билан совуқ, қор билан ёмғир, сув билан ҳаво, ўсимлик ва ҳайвонлар — буларнинг ҳаммаси табиатдаги қазиш, ўйиш, емириш кучлари ҳисобланар экан.. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар.

Иш ҳайвони Миниш, юк ташиш, ер ҳайдаш учун фойдаланиладиган тўрт оёқли жонивор; от-улов. Қулоқларнинг от-уловлари, иш ҳайвонлари бугун-эрта колхоз ҳисобига ўтиши керак. П. Турсун, Ўқитувчи.

3 кўчма Одати, қилиғи, хатти-ҳаракати ва ш.к. жиҳатдан ҳайвонга ўхшашликни, ҳайвонга нисбатли ҳақоратни билдиради. Одамнинг ҳайвони киши ҳақидан қўрқмайди, киши молига кўз олайтиради. Ойбек, Танланган асарлар. -Шунча йшдан буёнменунинг бунақа қилиқлари борлигини билмас эканман. Ҳайвоннинг ўзгинаси экан-ку! Мирмуҳсин, Меъмор. -Вой ҳайвонлар-ей! Тфу! — деди-ю, шартта бурилиб чиқиб кетди. С. Сиёев, Отлиқ аёл. Илгари «оз-моз» ичиб, сўнг бўлди ҳайвон оқибат. Ҳ. Нурий.

Оби ҳайвон Ўликни тирилтирадиган сув, тириклик суви (эртакларда). Ҳайвони нотиқ эск. Инсон, одам.

Wednesday, 29 January 2020 11:02

ҲАЙБАТЛИ

Written by

ҲАЙБАТЛИ 1. Улуғвор кўринишли, салобатли, баҳайбат. Ҳайбатли баланд тоғлар ой ёғдусини ҳам ютиб юборгудек қорайиб, ваҳм соларди. С. Кароматов, Олтин қум. Яссавий мақбарасини Темир Кўрагон бино қилдирган, кўп ҳайбатли, муҳташам мақбара. Ойбек, Улуғ йўл. Ичкарида тасаввурига сиғмайдиган ҳайбатли нарса пойлаб тургандай бўларди. Р. Раҳмонов, Чангалзордаги шарпа.

2 кўчма Ваҳимали, даҳшатли. Жанг бўлади кўп ҳайбапыи, Ёв ғаламис, қув, шиддатли. М. Шайхзода, Тошкентнома. Фронтнинг унча ҳам катта бўлмаган бир участкасига тўпланган мингларча замбарак гумбурлашидан ҳайбатли бир гувуллаш ҳосил бўлдики.. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз.

Wednesday, 29 January 2020 11:02

ҲАЙБАТ

Written by

ҲАЙБАТ [а. — қўрқув, ваҳима, даҳшат; қадр-қиммат; ҳурмат, эътибор, обрў, нуфуз] 1 Улуғвор кўриниш; важоҳат, салобат. Баъзида тоғлар ҳайбати, денгизлар тўлқинига қараб, бу мўъжиза олдида беихтиёр ичимиздан хўрсиниқ келади. Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи. [Очил бува] Чинортоғ этагида ҳайбат билан қорайиб турган чинорга узоқдан тикилиб, тонг оттирди. А. Мухтор, Чинор. Мозористон ҳайбати, мозористон сукунати уни ғамгин ўйлар гирдобига ботиради. С. Сиёев, Ёруғлик.

2 кўчма Ваҳимали ҳис-туйғу, шундай ҳис-туйғу уйғотувчи нарса, ҳолат; ваҳм. Аҳмадбек минди тарлоннинг белига, Ҳайбат билан қаради соғу сўлига. «Ойсулув». Аждарҳо домига Шакар кетади, Аждарҳо ҳайбати шундай бўлади. «Ширин билан Шакар».

Ҳайбат қилмоқ шв. Ваҳм солмоқ. Эркак таҳдидли товуш билан аёлга ҳайбат қиларди: -Мен сенга айтаяпман, овозингни чиқара кўрма, секин олдимга туш. Ф. Насриддинов, Тундаги воқеа. Йўлбарс каби жойдан турсанг қўзғалиб, Ҳар тарафга ҳайбат қилсанг на бўлди? «Нурали».

Wednesday, 29 January 2020 11:02

ҲАЗМ

Written by

ҲАЗМ [а. — ўзлаштириш, сингдириш (овқатни, дарсни); овқатнинг сингиши] 1. Таомнинг ошқозонда сингиши, организмда ўзлаштирилиши. Ҳазм бўлмайдиган овқат. - Ёз кунлари тагидан рангбаранг майда тошлар кўриниб турган сойдан бир ҳовуч сув олиб ичсангиз, танангиз яйраб, еган овқатингиз ҳазм бўлиб кетади. М. Осим, Тил сиз гувоҳ.

2 кўчма Таъби кўтариш имконияти, қобилияти. Биз ўзимизни ичкарига олгач, дарвозабон ўзининг ҳазми кўтарган қадар бизга дўнғиллайди-да, дарвозани берклаш ҳаракатига тушади. А. Қодирий, Утган кунлар.

Ҳазм қилмоқ 1) сингдирмоқ (таом ҳақида). Мен кечки овқатни сизлардан сал барвақтроқ қиламан, негаки кексароқман, бўлмаса — ҳазм қилолмайман. Шуҳрат, Шинелли йиллар. Шу меъдангиз бўлса, тошни ҳам ҳазм қилиб юборсангиз кераг-ов. Ҳ. Шайхов, Характеристика; 2) кўчма бирор кўнгилсиз ҳодиса ёки муомалага бардош бермоқ, чидамоқ. Фармонов болаларнинг ишидан мамнун бўлса ҳам, муомалаларини ҳазм қилолмасди. А. Мухтор, Чинор; 3) кўчма мияга сингдириб олмоқ; уқмоқ, ўзлаштирмоқ. Дарсни ҳазм қилмоқ. - [Султонмурод] Ҳужрага қамалиб, кеча-кундуз китоб мутолаа қилади. Ўнлаб китобни ҳазм қилгандан сўнг, яна ўз ишқининг аламли, туганмас достонига берилади. Ойбек, Навоий; 4) моҳиятига тушунмоқ, англаб етмоқ. [Мирҳосил] Кейинги вақтларда халқ ҳаётида юз берган ўзгаришларни ҳазм қила олмай: «Мен ўзгардимми, ёки замон ўзгардими?» деб юрибди. Ҳ. Ғулом, Сенга интиламан; 5) кўчма ўзиники қилиб, ўмариб кетмоқ, ўзлаштириб юбормоқ. Халилов «9021 килограмм маккажўхори олинди», деб қалбаки акт тузади, бунинг эвазига 1804 сўмни ҳазм қилади. Газетадан.

Ҳазми таом Овқатни ҳазм қилиш учун ёрдам берадиган нарса. Баъзи одамлар ичкилик иштаҳани очади, ҳазми таом.. фойдаси зўр, дейдирлар. «Муштум».

Wednesday, 29 January 2020 11:01

ҲАЖМ

Written by

ҲАЖМ [а. — миқцор, ўлчов, шакл] 1. Бирор жиемнинг бўй, эн ва баландлик жиҳатидан катта-кичиклиги; фазода эгаллаб турган ўрни (куб бирлиги билан ўлчанади). Бинонинг ҳажми. - Агар ҳажмини каттароқ қилсам, иморатга керакли ҳамма бўёқ ва сирларнинг харажатини кўтаради. А. Қаҳҳор, Сароб. Фазонинг геометрик жисм эгаллаб турган бўлагининг катталиги шу жисмнинг ҳажми деб аталади. «Геометрия».

2. Бирор идиш ёки бўшлиқнинг қанча нарса сиғдира олиши, ичининг катталик даражаси; ўлчам. Ёғ банканинг ҳажми. Қудуқнинг ҳажми. - Тилнинг кўтарилиши ҳамда лабнинг чўччайиши билан оғиз бўшлиғининг ҳажми ўзгариб, унли товушлар ўзига хос туе олади. «Ўзбек тили» дарслиги.

3 кўчма Умуман, нарсанинг кўп-озлик даражаси, миқдори. Иш ҳажми. Мақоланинг ҳажми. - Текширишда қатнашган кишилар ғўза тупларининг сони, шохларининг миқдори, ҳосилнинг ҳажмини аниқлаб.. чиқдилар. И. Раҳим, Ихлос. Биз, қиссамизнинг ҳажми сиғдирмаганликдан, унинг шаҳардаги софдил ҳаётига батафеил тўхтай олмаймиз. А. Қодирий, Обид кетмон.

Wednesday, 29 January 2020 11:01

ҲАЁТБАХШ

Written by

ҲАЁТБАХШ [а. + ф. — ҳаёт бағишловчи, тирилтирувчи] 1. миф. Ўликни тирилтирадиган, қайта жон киргизадиган.

2. Организм учун ҳаёт бахш этувчи. Шеърки, ўз соҳибининг қонидан пайдо бўлар экан, ўшал қон каби ҳаётбахш бўлмоғи лозим эмасми? С. Сиёев, Ёруғлик. Куёш ўз ҳаётбахш нурларини тағин мўл-кўл соча бошлади. А. Ҳайитметов, Пўлат бармоқлар. Тортиқ этмиш табиат Хуш иқлим, тоза ҳаво. Сувлари зилол, шарбат, Ҳаётбахш, дардга даво. Ё. Мирзо.

3 кўчма Кишини жисман, руҳан тетиклантирувчи, жонлантирувчи. Баҳорнинг ҳаётбахш руҳи совуқдан ёшланган кўзларда, кўкарган юзларда барқ урди, диллар исиб кетди. А. Мухтор, Чинор. Зубайданинг овози ёқимли, ҳаётбахш эди. К. Яшин, Ҳамза. Шерали шу ҳаётбахш лаблардан кўзларини узолмай қолди. С. Кароматов, Олтин қум.

Wednesday, 29 January 2020 11:00

ҲАЁТ

Written by

ҲАЁТ I [а. — яшаш, мавжуд бўлиш, тириклик) 1 Материянинг ўз ривожланишининг муайян бир давридаги ҳаракатланиш шакли. Ерда ҳаётнинг пайдо бўлиши. Ўсимликлар ҳаёти. - Яқин атрофимизни ўрганиб, фақат сайёрангизда ҳаёт борлигини аниқлаганимизга анча бўлди. О. Мўминов, Хиёбондаги уч учрашув.

2. Инсон, ҳайвон, ўсимликларнинг туғилгандан (юзага келгандан) ўлгунга (йўқ бўлгунга) қадар бўлган физиологик ҳолати, тирик, мавжуд, яшаётган ҳолати. Кўз жуда мураккаб оптик система бўлиб, киши ҳаётида кўзнинг яхши кўриши муҳимдир. Газетадан. Бир авлоднинг ҳаётича давр ичида нур деган сўз эрмакдай бошланиб, асрларнинг ҳокими бўлиб қолди. Ж. Абдуллахонов, Орият. Унинг ҳаёт асари қолмаган юзи яна хиралашди.. К. Яшин, Ҳамза.

Ҳаёт бағишламоқ (ёки бахш этмоқ) 1) дунёга келтирмоқ, туғмоқ; 2) ўлимдан сақламоқ, яшашга имкон бермоқ, имкон яратмоқ. ..мени дор остидан қутқариб, менга яна ҳаёт бағиштдингиз. А. Қодирий, Ўтган кунлар. Шу билан бирга, ўзига ҳаёт бахш этган ҳакимнинг хизматига ҳамиша камарбаста бўлиб турди. К. Яшин, Ҳамза; 3) ҳаёт, яшаш шароити, имконияти билан таъминламоқ. Она табиат инсонга турли-туман неъматларни инъом этиб, унга ҳаёт бағишлаб туради. Газетадан. Мана, субҳидам пайти, қуёшнинг заррин нурлари ҳамма ёққа ҳаёт бағишлаяпти.. Т. Рустамов, Мангу жасорат. Сув оқади, қон каби бориб, Ғўзаларга бахш этар ҳаёт. Ғайратий.

3. Яшаш муддати; умр. Туй — киши ҳаётидаги энг яхши орзу-умидларнинг ушалиши. Газетадан. Гапни чўзма, чункиҳаёт қисқадир. М. Жўра, Изтироб. Олима ҳаётининг охирига қадар халқ учун покиза виждон билан хизмат қилди. «Саодат».

Ҳаёт кечирмоқ Умр кўрмоқ, яшамоқ. У билан бирга ўттиз йил ҳаёт кечирдик. - Қорақалпоқ халқи янги шаҳарларда, қулай, ёруғ, баҳаво уй-жойларда ҳаёт кечирмоқда. «Ўзбекистон қуриқлари».

4 кўчма Ҳаёт бағишловчи, ҳаётни таъминловчи нарса. Электр симлардан ҳаёт оқади. «Гулдаста». Ҳаракат — иссиқлик, иссиқлик — ҳаёт демак. Мирмуҳсин, Меъмор. Нон ҳидида ҳаёт бор, Ҳар мағзида мамот бор. Газетадан.

5. Киши ва жамиятнинг яшаш тарзи, ҳолати; турмуш, тирикчилик. Ижтимоий ҳаёт. Оилавий ҳаёт. Ёзувчининг ҳаёти ва фаолияти. Республика ҳаёти. Маҳалла ҳаёти. - Билим юрти талабаларининг ҳаёти ҳар томонлама сермазмун ўтмоқда. Газетадан. Ўшнинг баланд-паст лой томлари шаҳардаги қашшоқ ҳаётнинг гувоҳидек мунғайибтурипти. С. Кароматов, Олтин қум. Шу ҳаёт, шу турмушдан гадолик аъло. Ғайратий.

6. Бизни ўраб олган реал борлиқ, воқелик. Ҳаёт жуда қизиқ-а?! Бировлар — асал, бировлар заҳар бераркан. С. Юнусов, Кутилмаган хазина. Ҳаётда шундай одамлар борки, улар бутун умрларини фақат бир ишга, бирон касбга бағишлаган бўладилар. X. Ёдгоров, Ҳаёт тўлқинлари.

7. сфт. Яшаб турган; тирик. Ким билади, балки ҳаётдир ва, эҳтимол, ҳаётга ётдир. Ҳ. Олимжон. Шу дарча чолингиз ҳаёт вақтида ҳам қийшиқ эди.. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари.

8 кўчма Жонланиш, уйғониш. Редакцияда ҳаво юришиб, ҳаёт аломатлари пайдо бўлгандек туюлди Аҳмадга. Ф. Мусажонов, Химмат.

9. Ҳаёт (хотин-қизлар исми).

Wednesday, 29 January 2020 11:00

ҲАДАФ

Written by

ҲАДАФ [а.          — нишон; мўлжал; финиш, сўнгги нуқта] 1. эск. кт. Бирор нарса отиш ёки зарб бериш учун мўлжалга олинган нарса; нишон. Шунга ўхшаш, мулла Абдураҳмон ҳам, муҳокамасига озгина ғараз аралаштириб, Сафар бўзчининг аччиқ ҳақоратига ҳадаф бўлди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён.

2 кўчма Эришиш, қўлга киритиш кўзда тутилган, ҳаракат йўналтирилган нарса; мақсад. Сиз ҳурматлиларга маълумдир, бизнинг шул Отабекдан ўзга фарзандимиз бўлмай, дунёда ўзимиздан кейин қолдирадирган туёғимиз ва кўз тиккан орзу-ҳавасимиз, умид ҳадафимиз фақат шул Отабекдир. А. Қодирий, Ўтган кунлар.