Adabiyotlar 622452 ta
Videodars 982 ta
Audiokitob 2205 ta

 

O`zbek tilining izohli lug`ati (2521)

Wednesday, 29 January 2020 11:00

ҲАД(Д)

Written by

ҲАД(Д) I [а.  — даража; чек, чегара; охир, поён, ниҳоя] 1 эск. кт. айн. чегара 1.

2 кўчма Белги, ҳаракат ва ш.к. нинг ўлчам, даража, миқдор жиҳатидан муайян ҳолати; чек, меъёр, ниҳоя. Ҳадд-ҳисобсиз. Ҳаддига етмоқ. Ҳаддан зиёд(а). Ҳаддан ортиқ (ташқари). - Ёдгор ҳам хурсанд, хурсандлигининг ҳадду поёни йўқ эди. С. Айний, Дохунда. Ойша бегим ҳаддан ортиқ уятчан.. П. Қодиров, Юлдузли тунлар. Салимбойваччанинг кайфи — маспыиги ҳаддига етган. Ойбек, Танланган асарлар. -Иш сиз деган ҳаддан ўтибди! — деди кескин эътироз билан Ҳусайн Бойқаро. Ойбек, Навоий.

3. Бирор ишни қилиш имкон-ихтиёри, ҳақ-ҳуқуқи. Остонадан ҳатлаб чиқишга ҳадди йўқ. Ойбек, Танланган асарлар. Хафа бўлманг, биз ҳақ олмасдан ишлаймиз. Ахир биз қулмиз-ку, ҳақ талаб қилишга ҳаддимиз борми! Мирмуҳсин, Меъмор.

Ҳад қилмоқ кам қўлл. Журъат қилмоқ, ботинмоқ. Аввалига бу мўътабар зот ҳаёти асосида очерк ёзмоқчи бўлдим. Бироқ ҳадеганда бу ишга ҳад қилавермадим. Р. Раҳмон, Халқ профессори. Йигит бўла туриб, бу гапни мен дангал айтолмаганман-у, қиз бола ҳад қилармиди. Газетадан. Ҳаддан (ёки ҳаддидан) ошмоқ Бирор иш, хатти-ҳаракатда тартиб-қоида, меъёр доирасидан чиқмоқ. Тилингизни тийинг, ҳаддан ошманг! - Тартиб-интизомга қарамай, ҳаддидан ошиб кетадиганлар бор. С. Нуров, Нарвой. Ясовулбоши ҳаддидан ошиб кетди, тўйларни бузади, созчиларни уради.. Ж. Шарипов, Хоразм. Ҳадди сиғмоқ Бирор иш, хаттиҳаракатни қилиш имкон-ҳуқуқига эга бўлмоқ; журъат қилмоқ, ботинмоқ. Бошлиқ бўлганингиздан кейин гапириш эмас, танбеҳ беришга ҳам ҳаддингиз сиғади. С. Нуров, Нарвой. Мозорга тил теккизишга қандай ҳаддинг сиғди, муртад! К. Яшин, Ҳамза. Уни гап билан енгиб бўлмаганидан ташқари, у қилиб юрган ишдан кулиб, масхаралашга ҳам ҳеч кимнинг ҳадди сиғмасди. Мирмуҳсин, Меъмор. Ҳаддини олмоқ айн. ҳадисини олмоқ қ. ҳадис II. Альпинист деганча бор экан. Юришнинг хўп ҳаддини олган экан. М. Мансуров, Ёмби. Ишни йўлга қўйиб олайлик. Тикувчиларимиз унинг ҳаддини олгач, янгиликни такомиллаштириб, чиқимни камайтириш қийин эмас.. Ҳ. Қодиров, Янгилик ошиғи.

Wednesday, 29 January 2020 10:33

ҲАВОЙИ

Written by

ҲАВОЙИ [а. — ҳаво, атмосферага оид; инжиқ, нозли, тантиқ] 1. Ҳаво рангли, оч      кўк, кўкимтир. Стол устидаги кўк абажурли чироқдан Қундузхоннинг юзига ҳавойи бир нур тушиб турарди. С. Аҳмад, Қадрдон далалар. Пастга боқмоқдаман: на бир қалъа бор, На қаққайган дарахт, на бахмал водий, На ҳавойи рангда ёнган жийдазор, На серрайган кекса тоғлар аждоди. С. Акбарий.

2. Ҳавога кўтарилган; баланд. Кўринг, анави ўрта аср биноси қанчалик нафис ва пурвиқор, миноралар қанчалик ҳавойи ва хушбичим-а! С. Акбарий, Севги билан тирилган юрак.

3 кўчма Енгил-елпи, жиддий бўлмаган; осон. Ҳавойи ишлар билан шуғулланмоқ. -Чиндан ҳам бўзчининг мокисидек эшоннинг ичкари-ташқариси ўртасида бепул оёқдан ҳориб, қатнаб юришдан кўра, ҳавойигина, бозорда ашула айтиб, ўйнаб юриб пул топишга на етсин! — деди Шум бола. Ғ. Ғулом, Шум бола. Мавлоно, мендан энди ҳавойи ғазаллар кутманг. Энди фақат халқим дилини куйлайман. Ж. Шарипов, Хоразм.

4 кўчма Енгил табиатли; енгилтак, беқарор. Ҳавойи одам,  -Енгилтак қиз, — деб ўйлади Комил, ичидан қайнаб-тошаётган ғазабини зўрға босиб. — Шу ҳавойи олифтани деб, мени ерга уряпсан-а! Ҳ. Аҳмар, Ким ҳақ? Уйдагилар менинг ҳавойироқ бўлиб қолганимни билишади, бир амаллаб ўқиб кетади, деб ўйлашганми, якшанба куни қариндошуруғлар маслаҳатга йиғилишганди. С. Сиёев, Ёруғлик. Бир ҳавойи эрни деб, тарки дунё қилмоқчимисиз? Газетадан.

5 кўчма Асосга эга бўлмаган, асоссиз, юзаки. Ҳавойи ваъдалар. Ҳавойи рақамлар. - Фикрингиз жуда ҳавойи ва тамом нотўғри. И. Султанов, Бургутнинг парвози. Жўравой ака, наҳотки у [Пўлатжон] мени енгилтак, ҳавойи нарсаларга учадиган қиз, деб ўйласа. С. Аҳмад, Қадрдон далалар.

Wednesday, 29 January 2020 10:32

ҲАВО

Written by

ҲАВО I [а. — атмосфера, ҳаво; иқлим; шамол; об-ҳаво] 1. Ер атмосферасини ҳосил қилувчи, инсон, ҳайвон, ўсимликлар ҳаёти учун зарур бўлган, асосан азот ва кислороддан иборат газлар аралашмаси. Тоза ҳаводан нафас олмоқ. Ҳавони ифлослантирмоқ. Тоғ ҳавоси. Арча дарахти ҳавони яхши тозалайди. - Ҳаммага маълумки, ҳавода зарарли микроблар кўп бўлади. Газетадан. Қуё'ш, ҳаво, сув барча жониворлар учун озуқа бўлганидек, халқ ҳаёти ёзувчига илҳом беради. Газетадан.

2. Ер устини қоплаган очиқбўшлиқ; фазо. Рўмолини ҳавода силкиди. Ҳаво жанги. - Нафасни бўғадиган, кўзларни кўр қиладиган чанг-тўзон булути ҳавони тутди. Ойбек, Навоий. Ҳавода момиқ оқ пахталар арғамчи бўлиб юрарди. Газетадан. Боғ устида оромбахш шабада эсар, ҳавода кўкатлар иси анқирди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол.

3. Осмон, кўк. Қушлар гур этиб, ҳавога кўтарилди. - Ёмғир эндигина тинган, кеча қоронғи эди. Ҳавода битта ҳам юлдуз кўринмайди. И. Раҳим, Чин муҳаббат. Йигитлар муштларини кўтарди. Кексалар ҳассаларини ҳавога қадади. Ойбек, Танланган асарлар.

4. Атмосферанинг аҳволи; ҳолати; об-ҳаво. Очиқ ҳаво. Ҳавонинг ҳарорати. Булутли ҳаво. Куз ҳавоси. - Қутбиддин ҳавонинг тез-тез айниётганини кўриб, лагерни пастроққа кўчиртирди. С. Кароматов, Олтин қум. Ҳаво бунчалик паст келиб, шарманда қилишини қаердан билайлик. «Муштум», Деҳқон осмонга қараб, яхши ҳаводан қувонса, ерга қараб, мўл ҳосилидан суюнади. М. Исмоилий, Фарғона т. о.

5 кўчма Ҳолат, шароит. Мен ўйлайманки, бу беш йил мобайнида сиёсий ҳаволар ўзгариб.. Н. Сафаров, Танланган асарлар.

Ҳавога кетмоқ Беҳудага, фойдасиз кетмоқ. Ўзининг шунчалик гапларининг ҳавога кетиб турганини.. яхши сезди. А. Қодирий, Ўтган кунлар. Ҳавога совурмоқ (ёки соврилмоқ) Бекорга, фойдасиз кетказмоқ, сарфламоқ. Эллик минг сўмни ҳавога совуриб қўйиб, маҳмадоналик қилишини қара-я! «Муштум». ..бир неча минг сўм давлат пули ҳавога совриляпти. «Муштум».

Wednesday, 29 January 2020 10:31

ҒЎРА

Written by

ҒЎРА [ф. — пишмаган, хом узум ёки бошқа мева] 1. Ўрикнинг пишиб етилмаган меваси, довучча. Баҳор эди. Ўриклар гулини тўккан, ғўралар қинидан чиқиб, еса оғиз маза топадиган бўлиб қолган. Ойдин, Садағанг бўлай, командир. Тошхўжа қаёққа кетаётганини ҳам унутди шекилли, шўхлиги тутиб, шохлари девордан ошиб ётган ўрикдан бир ҳовуч ғўра сидириб, оғзига солди. А. Мухтор, Чинор. Сувонжон оғзидаги ғўрани у лунжидан бу лунжига ўтказаркан, ҳайрон қолди. Ёнғоқда ўрик битмайди-ку? С. Анорбоев, Оқсой.

2 Умуман, пишиб етилмаган мева, ғўр мева. Олча ғўраси, Сабр қилсанг, ғўрадан ҳалво битар. Мақол. - Ток гуллаб бўлганидан кейин, гуллар ғўрага айланганда ўтказиладиган иккинчи хомтокни эса ғўра хомток дейилади. М. Собиров, Хомток.

3 кўчма айн. ғўр 3. Қутулиш тадбирини излаб турганда, ғўра қиз янги таъна, янги ўпка билан йигит юрагини тирнарди. М. Исмоилий, Фарғона т. о. Нурмат ҳали пишмаган — ғўра, Етгани йўқ ҳали тобига. Д. Файзий.

Wednesday, 29 January 2020 10:31

ҒЎР

Written by

ҒЎР [ф. — хом, пишмаган узум] 1. Пишиб етилмаган, хом (ҳўл мева, қовунтарвуз ва ш.к. лар ҳақида). Ғўр узум. Ғўр олма. шт -Йўқ, [қовун] ғўрроқ чиқди, ўзингизникини сўйинг, — деди Комила, чиндан ранжиб. Ойбек, О.в. шабадалар.

2 кўчма Қиёмига етказилмаган, пишиқ ишланмаган, хом. Ғўр асар. Ғўр шеър. - Баъзан газеталаримизда ғўр, шаблон, кишиларни зериктирадиган материаллар ҳам босилади. Газетадан.

3 кўчма Ҳаёт тажрибаси кам, турмуш қийинчиликларини кўрмаган. Ғўр бола, - Бундай ғўр ходимларни анча-мунчасини учратган Толиб ака бошқача йўл тутди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат. Мутахассисларимизнинг ҳам аксарияти кам тажриба, ўқишни яқинда битирган ғўр ёшлар эди. Ҳ. Назир, Ўтлар туташганда.

Wednesday, 29 January 2020 10:30

ҒУНҒИЛЛАМОҚ

Written by

ҒУНҒИЛЛАМОҚ 1. «Ғўнг-ғўнг» деган товуш чиқармоқ. Қовоғари секин ғўнғиллаб учиб ўтди. П. Қодиров, Эрк. Қоронғилик ичидан кеча қўнғизи ғўнғиллаб учиб, ўзини чироққа урди. Ойбек, Танланган асарлар.

2 кўчма Тушуниб бўлмайдиган тарзда сўзламоқ, пўнғилламоқ, дўнғилламоқ. Палмон, худди ўлаётган кучукка ачиниб гапиргандай, ўзича ғўнғиллар эди. А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси. Аҳмад Ҳусайнни мудроқ босганда, тақводор ота ғўнғиллаб, қуръон ўқишга киришди. Ойбек, Нур қидириб.

Wednesday, 29 January 2020 10:30

ҒЎЛА

Written by

ҒЎЛА [ф.  < — дев; жуда катта, улкан] 1. Дарахт танаси ёки ходадан кесиб олинган бўлак. -Иккита сада ҳам сотиб олиб, чарх бўладиган.. ғўла кесиб тайёрлаб қўйдим.. - деди [отам]. С. Айний, Эсдаликлар. Абдуваҳоб гулзор орқасидаги хонадан бир неча арраланган ғўлаларни кўтариб чиқди. Ш. Тошматов, Эрк қуши. Ҳовлида катта ёнғоқ ғўласи устида милтиғини тозалаб ўтирган Тўрабек.. чорбоққа қараб қўйди. М. Мансуров, Ёмби.

2. Ғўлага ўхшаш, йўғон. Унинг даллол қариндоши саватдай салласини олиб қўйиб.. қўнжи бир қарич, қурушқоқ маҳсили, қўпол ғўла оёқларини узатди. Ойбек, О.в. шабадалар. Юқоридан магнит подъёмниклари чўян ғўлаларини олиб келиб, печга ташлади. Мирмуҳсин, Чиниқиш.

Ғўладан келган Йўғон, ғўлабур. Бир нафас ўтмай, кабинетга ғўладан келган, мўйловдор, қувноқ бир одам кириб келди. Мирмуҳсин, Занглаган қилич.

3 кўчма Кучли, асосли. Бироқ кўчага чиқиш учун ғўлароқ важ керак эди. Важни дарров топдим.. А. Муқимов, Ақлим киряпти. Гапнинг ғўласи буёқда.. «Муштум».

4. Кичик юмалоқ шаклли, ғўлак. Ўқ ўрнида соғ лойни нўхатдек-нўхатдек ғўла қилиб, оғзига соларди-да, туппакни нишонга тўғрилаб, «туф» деса, мўлжалга олинган парранда тўп-тўп ерга тушаверарди. Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи. Кейин [тутни] қуритиб, ғўла қилиб олишди. Ш. Холмирзаев, Бодом қишда гуллади.

Кўз ғўласи с.т. Кўз соққаси. Ғўласи чиқайчиқай деб турган катта кўзлари кимга, нимага тикилаётганининг тайини йўқ. А. Муҳиддин, Қадаҳ.

Wednesday, 29 January 2020 10:30

ҒЎДАЙМОҚ

Written by

ҒЎДАЙМОҚ с. т. 1. Эгилмай, тик бўлиб турмоқ, қаққаймоқ. Шудгор ўртасида битта симёғоч ғўдайиб турибди. - Бунча ғўдаясиз, сал эгилинг, қулоғингизга айтаман.. «Гулдаста». Қамчинбек ҳам.. кўча ўртасида ғўдайиб туравериб чарчади. Мирмуҳсин, Супургига сажда.

2 кўчма Гаплашмай, иш ёки суҳбатга аралашмай турмоқ; серраймоқ. Аьзам [Нафисанинг] салом ига ҳам сьшк олмасдан, «гапинг бўлса гапиравер, иккала қулоғим сенда», дегандек ғўдайиб турди. Шуҳрат, Жаннат қидирганлар. -Бирор нарсани ушлаб турсангиз бўлмайдими, ғўдайиб турмай, — деди зарда билан. Т. Ашуров, Оқ от.

3 кўчма Ўзини кибр-ҳаволи тутмоқ; кеккаймоқ. Димоғдорлик, ғўдайиш каби иллатлар уларнинг касби. Подшоҳ саройи бундай одамларга тўлиб ётибди. Мирмуҳсин, Меъмор. Ҳафиза эркак кишининг аввал қўл узатиши ножўя эканини билса ҳам ва келиб-келиб шу одамдан маданият талаб этаманми, ахир у ходадек ғўдайиб ўсган-ку, деди-да қўл узатди. Мирмуҳсин, Умид.