Adabiyotlar 622452 ta
Videodars 982 ta
Audiokitob 2205 ta

 

O`zbek tilining izohli lug`ati (2521)

Wednesday, 29 January 2020 11:30

ҲУРКОВУЧ

Written by

ҲУРКОВУЧ 1. Ҳуркиш туйғуси кучли; ҳуркак; чўчийдиган (асосан ҳайвон ва паррандалар ҳақида). Болалар яшикни ўрашиб тикилишаркан, ҳурковуч кўк қуён ғалвир сеткадан олхўридай йилтироқ кўзларини милтиратиб турарди. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар.

2 кўчма Чўчиб, қўрқиб тинчсизланаверадиган (шахс ҳақида). Унинг бундай тортинчоқлиги кўпларни ҳайрон қолдирса, баьзиларни «ўз уясида қанот чиқармаган шунақа ҳурковуч бўлади!» деган фикрга келтирарди. Шуҳрат, Жаннат қидирганлар. Баъзи ҳурковучларнинг сўзи билан айтганда, машина пахтани нобуд қилади.. Газетадан.

Wednesday, 29 January 2020 11:30

ҲУРКМОҚ

Written by

ҲУРКМОҚ 1. Чўчиб кетмоқ (асосан ҳайвон ва паррандалар ҳақида). Узоқда ҳуркиб қочган отни етаклаб келишарди. С. Юнусов, Кутилмаган хазина. Қўйлар ҳуркиб кетди. Холёр, бўри келдими, деб ташқари чиқди. «Ойсулув».

2 кўчма Қўрқув ҳис этмоқ; чўчимоқ. Дилбар ҳуркиб, зинғиллаб кўчанинг нариги бетига ўтиб олган эди. А. Муҳиддин, Чап чўнтак. Аъзам ҳамон бирор сўз айтишдан ҳуркар эди: ахир Нафиса унинг ўлчовига тўғри келмас эди-да! Шуҳрат, Жаннат қидирганлар.

Wednesday, 29 January 2020 11:29

ҲУР II

Written by

ҲУР II [а.  — шаҳло кўз (қизлар)] 1. Ислом анъанаси ва Қуръонга кўра, тақводорлар билан биргаликда жаннатда яшайдиган, жисмоний ва маънавий камчиликлардан холи бўлган ниҳоятда гўзал қиз(лар). Масжидда намозшомдан кейин имом намозхонларни тўплаб, жаннатдаги ҳурларнинг ҳуснини мақтай кетди. «Латифалар». Беҳиштдаги ҳурлар каби, Билмам, ёрим қайга кетди. «Ширин билан Шакар».

2 кўчма Жуда чиройли, гўзал, нозанин қиз. [Маждиддин:] Хазинангизни бойитаман, ҳарамингизни ҳурлар билан тўлдираман, сўнгра, майли, бошимни кесинг, амрингизга мунтазирман. Уйғун ва И. Султон, Алишер Навоий.

3 кўчма Шарм-ҳаёли, пок (хотин-қизлар ҳақида). Мана, икковларинг, худога шукур, қоғозга ўралган қанддай топ-тоза бўлиб етишдинглар. Кўзларинг эркак бетини кўрмади. Сизлар ҳур экансизлар. Ойбек, Танланган асарлар.

Wednesday, 29 January 2020 11:29

ҲУКМРОНЛИК

Written by

ҲУКМРОНЛИК 1. Ҳукмрон бўлиш, ҳукм юритиш. Хонларнинг ҳукмронлик даври. - Ўрта Осиёда икки аерлик араблар ҳукмронлиги даври бир қатор туркий тилларда, шу қатори, ўзбек тилида белгили из қолдирди. «ЎТА».

Ҳукмронлик қилмоқ Ҳукмрон ҳолатда бўлмоқ; ҳукм сурмоқ; ҳукм юритмоқ. Ривоят қилиьшшрича, Деҳлида, шоҳ Акбар ҳукмронлик қилган замонда, бир савдогар яшар экан. Газетадан. Бу мамлакатда Нодиршоҳ деган ҳукмронлик қилар экан. «Олтин бешик».

2. Ҳукмини ўтказиш ҳуқуқига эгалик; ҳукмини ўтказиш. Мўғуллар ҳукмронлиги. - Бу [1555 йил 27 майдаги] ғалаба Шимолий Ҳиндистонда иккинчи марта бобурийлар сулоласи ҳукмронлигининг ўрнатилишини таьминлаган. «ЎзМЭ».

Ҳукмронлик қилмоқ Ҳукмрон ҳолатда бўлмоқ, ҳукмини ўтказмоқ. Чоризм ҳукмронлик қилган даврда меҳнаткаш инсон қадри тупроқ билан тенг эди. Н. Сафаров, Оловли излар.

3 кўчма Ҳукм сурган, эгаллаган ҳолат. Бечора ошиқ-маъшуқлар қочишмоқчи! Ҳали бу ерда ўз ҳукмронлигини зимдан давом эттираётган жаҳолатдан қочишмоқчи.. П. Турсун, Ўқитувчи.

Ҳукмронлик қилмоқ Ҳукмрон ҳолатда бўлмоқ, ҳукм сурмоқ. 1916 йил охири, ўлка хароб, очарчилик ҳукмронлик қилмоқда. Газетадан.

Wednesday, 29 January 2020 11:28

ҲУКМРОН

Written by

ҲУКМРОН |а. + ф. — ҳукмдор, ҳоким; бошқарувчи] 1. Ўз ҳукмини ўтказадиган шахс; ҳукмдор, ҳоким. [Худоёр] Астойдил Мусулмонқулнинг оталиғидан қутулишни ва мустақил равишда ҳукмрон бўлишни орзу этган. А. Қодирий, Ўтган кунлар. Ахсининг ҳукмрони Умаршайх мирзо бу кеча ҳарамда ўн саккиз ёшли Қоракўз бегимнинг хобгоҳида ухлаб ётибди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар.

2 кўчма Ҳукмини ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган; ҳукмдор. Миллий тилнинг сақланиши ва ривожхланиши ҳамма вақт ижтимоий тузумнинг, ҳукмрон синфнинг одшьшгига боғлиқ. «Фан ва турмуш».

3 кўчма Ҳукм сурган, забт этган, эгаллаган ҳолатли. Мана энди дафьатан фикрсиз, ўйсиз қолди, юраги бўм-бўш, бунда фақат ғашлик ва оғриқ ҳукмрон. X. Султонов, Онамнинг юрти. Тонг ёришди, юлдузлар учди, Яна офтоб кўкда ҳукмрон. Р. Бобожон.

Wednesday, 29 January 2020 11:28

ҲУКМ

Written by

ҲУКМ [а. — ҳукмронлик: ҳокимият, бошқариш; тузум; қарор, тўхтам, буйруқ; фикр, тушунча] 1. ҳуқ. Суд, ҳуқуқий маҳкама ёки шахснинг жиноий иш юзасидан чиқарган узил-кесил, қатьий қарори; шунингдек, бирор иш юзасидан бўлган ажрим хулосаси, қарори. Ижобий ҳукм. Салбий ҳукм. Қатьий ҳукм. Қозининг ҳукми. Ҳукмни ижро этмоқ. - Сидиқжон суднинг ҳукмидан жуда хурсанд бўлди-ю, лекин Шарофатнинг шикоят қила олиш ҳуқуқидан хавотирга тушди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари. Ҳозир Николайнинг фуқаросиман, хонингнинг ҳукми ўтмайди менга.. С. Сиёев, Ёруғлик. -Бизни кимнинг ҳукми билан ўлдирмоқчи бўлаётирсиз? — деди хатирчилик банди миршаб одамига. С. Айний, Қуллар. Фақат айблов ҳукми билан судланувчи айбдор деб топилади ва жазога тортилади. «ЎзМЭ».

Ҳукм қилмоқ (ёки этмоқ) Жиноий жазо ёки бирор иш ҳақидаги қарорни белгиламоқ, суд қарори билан жиноий жазони белгиламоқ. ..халқ суди Собир Сайдаровни ўн беш йил, Мирзажоновни ўн йил қамоқ жазосига ҳукм қилди. Газетадан. Суд Насибалини Сидиқжон Соҳибжоновга ҳукм қилди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари.

2. Умуман, бир иш, масала юзасидан бўлган, хулоса тарзидаги фикр; қарор. Баротнинг ҳаққоний сўзи, ҳукми мингбошини ерга киргизиб юборди. М. Исмоилий, Фарғона т. о. Отанинг ҳукми вожиб, унинг иродасига бўйсунмай иложи йўқ. С. Сиёев, Отлиқ аёл. Эргаш Соттининг бугунги кирдикорини кўпчилик ҳукмига ташламоқчи бўлса ҳам, гапни нимадан бошлашни билмай ўйланиб қолди. И. Раҳим, Чин муҳаббат.

Ҳукм юритмоқ айн. ҳукм қилмоқ (қ. ҳукм 1) Эҳтимолки, унинг топган давлати ўғрилик орқасидадир, кишининг давлатига қараб ҳукм юритиш қийин. А. Қодирий, Ўтган кунлар. Ҳукм қилмоқ Хулоса тарзидаги фикр билдирмоқ, қарорга келмоқ. «Бу ҳам ўшалардан бўлса керак» — ҳукм қилди ўзича чол. Ҳ-. Ғулом, Машъал. Бу нарсага олдиндан ҳукм этиш тўғри эмас.. ҳар бир иш оллонинг буйруғи билан бўлади. Ойбек, Танланган асарлар.

3. Киши ёки нарсанинг бирон иш қилиш изм-ихтиёри (тўғри ва кўчма маънода). У ҳозир жувоннинг ҳукмида бўлиб, унинг хоҳишига қарши ҳеч нарса деёлмас эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари. Сенга зулм қилган шу икки оғанг сенинг ҳукмингда! «Олтин бешик». Ер-сув, бошқа моддий бойликлар бир туда бойлар ҳукмида бўлган.. Н. Сафаров, Оловли излар. Оёқдан ажралган пайтимда, умр йўлдошим мени тақдирнинг аччиқ ҳукмига ташлаб жўнаб қолганда, мен нима қилмоғим керак? С. Кароматов, Бир томчи қон.

Одат ҳукмига кирмоқ Одатга айланмоқ, одат тусини олмоқ. Уйқу ва ҳаловатнинг баҳридан кечиб, ҳар бир туп ғўзани хатосиз ундириб олиш Қурбонали полвон звеносида одат ҳукмига кириб қолди. Н. Сафаров, Танланган асарлар.

4 кўчма Буйруқ, амр. Сенинг ҳукминг ўтмайди. - Шу кемачи қўрқиб, бўзариб Деди Омон ёнига бориб: -Дарё теран, таёв етмайди, Сувга, ўғлим, ҳукм кетмайди. Э. Раҳим. Дин ва олтин ҳукми-ла, Кўп уй бузилди. Ҳисобсиз маъсум бошлар Тандан узилди. Ғайратий.

Ҳукм сурмоқ 1) ҳукмронлик қилмоқ. Бобурнинг Туркистон ва Афғонистонда яшаган ва ҳукм сурган вақтида ёзган шеърлари Париждаги миллий кутубхонада мавжуд экани аниқланди. «ЎТА»; 2) бирор ҳолат чулғамоқ, эгалламоқ. Бемор кўзини очган маҳал.. хонада сокинлик ҳукм сурарди. Ж. Абдуллахонов, Орият. Уйда ғалати бир тантана ҳукм сурарди. С. Зуннунова, Янги директор. Ҳукмини ўтказмоқ Ўз айтганини қилдирмоқ, ўз хоҳишига бўйсундирмоқ (тўғри ва кўчма маънода). «Мен валийман», деб подшоҳларга ҳукмини ўтказиб, жуда катта бойлик орттирган эди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар. Ҳозир энг қизғин паяла бошланмоқда — баҳор ўз ҳукмини ўтказишга киришмоқда. Газетадан.

5. мнт. Нарса ва унинг белгиси ҳақидаги тасдиқ ёки инкор мазмунли фикр.

6. эск. айн. кесим 3.

Wednesday, 29 January 2020 11:28

ҲУЖУМКОР

Written by

ҲУЖУМКОР [а. + ф.  - ҳужум қилувчи] 1. Ҳужум қилувчи, ҳужум билан ҳаракатланувчи (ҳужум — тўғри ва кўчма маънода). Хуррамов бўлинмаси ҳужумкор группалар билан душманнинг ўқ олмас жойларини портлатиши керак эди. Назармат, Жўрлар баланд сайрайди. Хужумкорлар қанча кўпайса, чўл шунча тез чекинади. Газетадан. Душман жанг билан чекинар, лекин бирон маррада ҳужумкорларимизни тўхтатиб қолишдан ожиз эди. Н. Сафаров, Оловли излар.

2. Ҳужумга асосланган, ҳужум билан характерланувчи (иш-фаолият кабилар ҳақида). Командалар ўтган давр мобайнида кўпгина қизиқарли, ҳужумкор футбол ўйинини намойиш қилиб, мухлислар қалбига оламолам қувонч бағишладилар. Газетадан.

Wednesday, 29 January 2020 11:27

ҲУЖУМ

Written by

ҲУЖУМ [а. — ҳамла, тажовуз, босқин; касаллик хуружи] 1. Эгаллаш, йўқ қилиш, қайтариш ва ш. к. мақсадда ҳаракат қилиш; шундай мақсаддаги ҳаракат, уриниш; ҳамла. Аёллар тош, ғишт парчашрини кўтариб, эшик ва деразаларга ҳужум қила кетди. Ойбек, Танланган асарлар. Шу пайт қўққисдан иккинчи бургут ҳам ҳужумга ўтди. Оқсоқ тўнғизча анчагача чийиллаб турди, сўнг овози тинди. «Фан ва турмуш». Раҳим итининг олғирлиги, қўй подасини қандай қилиб бўрининг ҳужумидан қутқаргани ҳақида мақтана кетди. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар.

2. ҳарб. Бирор ҳудудни забт этиш, душманни йўқ қилиш учун техника ва ш. к. билан ҳаракат қилиш, ташланиш. Ҳужумга ўтмоқ. Душман ҳужумини қайтармоқ. Ҳаво ҳужуми. - Бомбардимончиларнинг ҳужуми ўн беш минут давом этди. И. Раҳим, Чин муҳаббат. Душман қанчалик гангитилса.. ҳужумнинг муваффақияти шунчалик муқаррар бўлади. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз. Ўрмон яқинида шох-шабба билан яширилган иккита душман танки ҳужумга шай турганлиги ҳақида хабар келтиришди. Газетадан.

3. спрт. Қарама-қарши томонли спорт ўйинларида рақибнинг ҳимоясини енгиш, ҳимоя нуқтасини ишғол этиш учун ташланиш ҳаракати. Кетма-кет бўлган ҳужумлар ўз натижасини берди: футболчиларимиз рақиб дарвозасига жавобсиз икки тўп киритдилар. Боксда ҳужум билан бирга ҳимояни ҳам эсдан чиқармаслик керак. - Унинг рақиби шоҳни ҳужумдан мудофаа қилиш учун узоқ ўйланиб қолди. И. Раҳим, Чин муҳаббат.

4 кўчма Танбеҳ, ҳақорат қилиш, сўкиш ва ш. к. билан кимсага ташланиш; ҳамла. Хушрўй чодирдан чиқмасданоқ, чой ташиб, хизмат қилиб юрган кундошига кесатиқ билан ҳужум бошлайди. А. Қодирий, Ўтган кунлар. Шунинг учун Убайдулла ака ҳар бир масалада куёвининг ёнини олар, хотини сап ғинший боиьшеа, дарҳол ҳужумга ўтарди. Ў. Усмонов, Сирли соҳил.

5. кўчма Бирор катта иш ёки тадбирни амалга оширишга қаратилган умумхалқ ҳаракати. Саводсизликка қарши ҳужум. Паранжига қарши ҳужум. - Машиналар ишлаётган жойда чўлга қудратли ҳужум бошланганлиги сезилиб турибди. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди.