Adabiyotlar 622452 ta
Videodars 982 ta
Audiokitob 2205 ta

 

O`zbek tilining izohli lug`ati (2521)

Wednesday, 29 January 2020 10:25

ҒОЗ I

Written by

ҒОЗ I 1. Ёввойи ёки хонакилаштирилган, бўйни узун, сувда сузувчи йирик қуш. Анави Тўлаганнинг эркатойи! Минаман, деб ғозларни қувлагани-қувлаган. А. Қаҳҳор, Оғриқ тишлар. Кўклам келди, учиб ўтди юзу турналар. Ғ. Ғулом. Соҳилида чайқалар қамиш.. Учибўтар баъзан ўрдак, ғоз. Ё. Мирзо.

2 кўчма Гавдани тик кўтарган ҳолда: тик туриб; тикка. Гавдани ғоз тутмоқ. У ғоз юриб чиқиб кетди. - Қизил шапкали қотмагина темирйўлчи минбарга югуриб чиқди-да, Охунбобоев олдида ғоз туриб рапорт берди. Ҳ. Ғулом, Тошкентликлар. Каклик чиройли бўйнини ғоз тутганича, Маст кўзларини жавдиратиб.. хониш қиларди. С. Анорбоев, Оқсой.

Ғоз қараш Бўйнини чўзиб қараш, аланглаш. [Бону] Ўрнига бориб ўтириб, залдагиларга бир ғоз қараш қилиб қўйди. С. Кароматов, Ҳижрон.

Wednesday, 29 January 2020 10:25

ҒОВЛАМОҚ

Written by

ҒОВЛАМОҚ 1. Ҳосили яхши бўлмай, ўсиши кучаймоқ; ортиқ даражада бўйига ўсмоқ. Сал эҳтиётсизликка йўл қўйсак, ғўза ғовлаб, ҳосилни бой бериб қўйишимиз турган гап. «Ўзбекистан қўриқлари». Шундай ҳоллар бўладики, экин уч марта ва ундан кўпроқ озиқлантирилади, лекин у ғовламайди, ҳосили мўл, ғўзапояси нормал бўлади. Газетадан.

2 кўчма Авжланмоқ, кучаймоқ, зўраймоқ (одатда, салбий нарса-ҳодисаларга нисбатан қўлланади). Кибр-ҳавоси ғовлаб кетган терговчи бошини кўтариб, «хўш?» дейишни ҳам эп кўрмади. В. Маҳкамов, Ҳам айланиб, ҳам ўргилиб. Болалигидан бошқалардан ажралиб туришга интилиш балоғатга етган сари ғовлаб кетди. Шуҳрат, Шинелли йиллар.       

Бўлса — бўлар, бўлмаса — ғовлаб кетар «Нима бўлса бўлар» деган маъноли, эътиборсизлик, лоқайдликни қайд этувчи ибора. Бу том ва деворлар узоқдан гўё бирон ҳафсаласиз одам «бўлса — бўлар, бўлмаса — ғовлаб кетар» қабилидан қилиб, омонатгина қўнқайтириб қўйгандек кўринади. Ҳ. Шаме, Душман. Музаффар ҳам «бўлса — бўлар, бўлмаса — ғовлаб кетар» қабилида иш тутяпти. Ж. Абдуллахонов, Тўфон. Калласи (ёки мияси, боши) ғовламоқ Нима қиларини билмай қолмоқ, боши қотмоқ. Умуман, одамларга яхши қўшилолмайдиган Комил катталар олдида ўзини йўқотиб қўйган эди. Ҳозир унинг калласи ғовлаб, қулоғи шанғиллар эди. М. Осим, Тилсиз гувоҳ. Чуқур хаёлга толган Маҳкам аканинг мияси ғовлаб, гангиб қолганди. Р. Файзий, Ҳазрати инсон. Шу алпозда у боши ғовлаб, пешингача телбалардек шаҳарда тентираб юрди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат.

Wednesday, 29 January 2020 10:25

ҒОВАК

Written by

ҒОВАК 1. Ичи бўш; ковак-ковак, ғалвирак. Ғовак ёғоч. Ғовак тоғ жинси. Металлнинг ғовак жойлари. Қамиш поясининг ичи ғовак бўлади. - Бўз ер-да, неча минг йиллардан бери кўксидан сув думаламаган ғовак ер — сув босиши билан чўкиб, халқоб бўлиб қола бошлайди. Ш. Ғуломов, Бахт бўстонига. Тоғда юриб, анча тажриба орттирган Тўрақул қор ғовак бўлиб турган жойларни четлаб ўтарди. А. Кўчимов, Ҳалқа.

2 кўчма Ичи, замини бўш. Тошкентнинг ҳокими.. Шаҳарни сўраган Ўрдада туриб. Лекин ғовак экан қалъа негизи, Девор ҳам, давлат ҳам қулаган чириб. М. Шайхзода, Тошке нтнома.

Wednesday, 29 January 2020 10:24

ҒОВ 1

Written by

ҒОВ 1 1. Бирор томонга ўтиш, кириш учун имкон бермайдиган қурилма, тўсиқ. Аҳён-аҳён атрофи ғов билан қуршалган қўралар, четанли чорбоғ, ертўла янглиғ кулбалар ҳамон сақланиб турганини кўриб ҳайрон қоласиз. Ж. Абдуллахонов, Хонадон. Бир учига арқон боғланган ёғоч — кўтарма ғовни тушириб, йўлни тўсди. С. Нуров, Нарвой. Юк вагонларининг ҳайҳотдай очиқ эшикларидаги ғовлар сурилиб, юзлари иссиқдан қорайган аскарлар пастга сакрабтуша бошладилар. М. М. Дўст, Лолазор.

2. спрт. Куч синаш машқлари ўтказиладиган тўсиқ. Маррага боргунингча Ўн бир ғовдан сакрайсан. 3. Диёр.

3 кўчма Бирор иш-фаолият, ривожланиш, истак ва ш.к. йўлидаги тўсиқ, қаршилик, тўғоноқ. Ташаббусни ривожлантириш йўлидаги барча ғовларни олиб ташлашни.. қатъиян талаб этдилар. Газетадан. Ҳақиқий муҳаббат олдида ҳеч қандай ғов дош беролмаслигига ишонтиришим керак эди. О. Мўминов, Хиёбондаги уч учрашув.

Ғов бўлмоқ Қарши турмоқ, монелик қилмоқ, тўғоноқ бўлмоқ. Жамият ижтимоиймаънавий тараққиётига ғов бўлиб турган хилма-хил иллатлар дадил фош этилган. М. М. Дўст, Лолазор. ..айрим нопок шахсларнинг қинғир ишларига ғов бўлганим учун «ақлимни киритиб қўйишмоқчи» бўлишгани фош этилди. «Муштум». Лекин Гулчеҳра Султон билан Дилбар ўртасида ғов бўлишни сира-сира истамас эди. М. Хайруллаев, Тилла маржой.

Wednesday, 29 January 2020 10:24

ҒИНҒИЛЛАМОҚ

Written by

ҒИНҒИЛЛАМОҚ 1. «Ғинғ-ғинғ» овоз чиқармоқ (пашша, ари, қўнғизлар ҳақида). Бошини кўтарди: кўм-кўк осмонда беда ҳиди анқийди, асаларилар ғинғиллайди.. С. Нуров, Нарвой. ..бир хил йилтироқ пашша бор, у баъзида бақанинг тумшуғига яқин келиб, ғинғиллаб уча беради. Мирмуҳсин, Умид.

2 кўчма Сўзларни тушунарсиз тарзда, паст овоз билан айтмоқ; шу тарзда гапирмоқ, хиргойи қилмоқ. Бобо, сўроғимга жавоб бериш ўрнига, отига қамчи урди, нимадир деб ғинғиллагач, сўнг деди: -Йўл азоби, хўбам чарчагандирсан. Н. Сафаров, Оловли излар. Столини чертиб, ғинғиллаб ўтирган Ҳайит Ҳамидовнинг хиргойиси бир йигит кириши билан тўхтади. «Муштум».

3 кўчма айн. ғингшимоқ 3. Гоҳо хотини ғинғиллаб қолса, болаларини қўшниларга таимаб, кинога бориб келишади. «Ёшлик». Унинг Шўродан айнамаслиги ўша лагердаёқ кўриниб турган эди, бирон марта ғинг дегани йўқ. Аксинча, унча-мунча ғинғиллаганни оғзига уриб юрди.. Шуҳрат, Олтин зангламас.

Wednesday, 29 January 2020 10:23

ҒИНГШИМОҚ

Written by

ҒИНГШИМОҚ 1. Увлаш, вовуллашдан кўра инграшга яқинроқ товуш чиқармоқ. Олапар Болтабойга чиноқ қулоқларини қисиб суйканди-да, ғингшиб қўйди. С. Анорбоев, Ҳамсуҳбатлар. Тумшуғини олдинги оёқларига қўйиб ётган ит эринибгина ғингшиди, сўнг бирдан хуруж билан вовуллашга тушди. Н. Аминов, Қаҳқаҳа.

2. Маъносиз ёки маъносини илғаб бўлмайдиган товушлар чиқармоқ. Уйқуга қонмаган қизча эса инжиқланиб, бувисининг оёғига суйкалган кўйи ғингшимоқда эди. Н. Кдличев, Чиғириқ. Чойгум тарақ-туруқ қилиб, тун сукунатини бузиб юборди. Ўз каравотида ётган Зоиржон ғингшиб қўйди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол.

3 кўчма салб. Зорланувчи, нолиш билдирувчи ёқимсиз, бўлмағур гаплар қилмоқ. Машаққатли юришлардан зериккан хотини ғингшийвериб, доим унинг жонига тегар, кўзига дунёни қоронғи қиларди. М. Осим, Аждодларимиз қиссаси. Али маҳрам билан анави валиаҳд ўғли то ҳануз, Авазга бекор раҳм қилдингиз, энди бизни бадтар мазахлайди, деб юрибди экан. С. Сиёев, Ёруғлик.

Wednesday, 29 January 2020 10:23

ҒИЛОФ

Written by

ҒИЛОФ [а.         — хатжилд; қоплама; қобиқ, пўстлоқ] 1. Буюмни ташқи шикастдан сақлаш учун солиб қўйиладиган, шу буюм шаклига мослаб тайёрланган махсус жилд, қути, қин. Кўзойнак ғилофи. Милтиқ ғилофи. Кўрпанинг ғилофи. Ғижжакнинг ғилофи. Ғилофга солмоқ. - Бўронбой ғилофнинг боғичини ечиб, дуторни олди, торларини черта-черта, узоқ созлади. О. Ҳусанов, Қўшиқчининг тақдири. Мен киришим билан Расулов оқ сурпдан ғилоф кийгизилган креслосини орқага суриб, ўрнидан турди, кабинетнинг ярмига келиб кўришди. Р. Файзий, Сувчи. Шарофат хола деразадан қараса, эшик тагида бир машина йигит-қизлар. Елкаларида рюкзак, кузовда ғилоф кийгизилган жуфт-жуфт чанғилар. А. Мухтор, Чинор.

2 кўчма кам қўлл. қ. маска 1. Туҳматчининг тоши ёмон, Ғийбатчининг — ғилофи. Мақол.

Wednesday, 29 January 2020 10:23

ҒИЛМОН

Written by

ҒИЛМОН [а.      — «ғулом» с. нинг кўпл.: болалар, йигитлар; хизматкорлар] 1. дин. Жаннатда хизмат қиладиган ёш гўзал йигит.

2 кўчма с.т. Гўзал қиз, аёл; пари. Ҳузур кўриб ғилмонларни қучганлар, Бекларим, жонингга қурбон бўлайин. «Юсуф ва Аҳмад».