Adabiyotlar 622452 ta
Videodars 982 ta
Audiokitob 2205 ta

 

O`zbek tilining izohli lug`ati (2521)

Wednesday, 29 January 2020 10:20

ҒАЛАЁНЛИ

Written by

ҒАЛАЁНЛИ Ғалаён ҳолатли, ғалаён бўлиб турган, давом этаётган ёки этган (тўғри ва кўчма маънода). Оқтош қишлоғи Бухоронинг энг ғалаёнли жойларидан бири эди. А. Ҳақназаров, Озодлик шабадаси. Улар Бобошни юлдузли тунда ғалаёнли ўйлари билан қолдириб, пастак эшикдан эгилиб кириб кетдилар. А. Мухтор, Бўронларда бордек ҳаловат.

Wednesday, 29 January 2020 10:19

ҒАЛАЁН

Written by

ҒАЛАЁН [а. — қайнаш; ҳаяжон, кўтарилиш] 1. Норозилик ҳаракати; исён, қузғолон. Суворий казаклар кимдандир барак топиб, ғалаённи бостиргани келишган эди. С. Сиёев, Аваз. Амир амалдорлари ха/щ ғалаёнидан чўчиб, шоирни киши кўзидан нарида, Қабодиён чўлларида ўлдиришган. Газетадан. Бутун Туркистон ўлкасида ғалаёнлар авж олиб кетди. Фарғона водийсида қўзғолон дастлаб Қўқон уездининг Қайнар волостидан бошланди. К. Яшин, Ҳамза.

2 кўчма Табиат, унинг ҳодисалари, шунингдек, киши ички дунёсидаги туғён, жўш уриш. Бу хазина мазмунида.. табиат ғалаёнларига қарши кураш борлигини ифтихор билан тилга оламиз. Газетадан. Бўрон тоғлар устида, водийда ўзининг қудратли ғалаёнини бошлайди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли. Муҳаббатнинг кўзига кўзи тушганда, вужудида уйғонган ҳислар ғалаёнини аниқ эслади. С. Анорбоев, Оқсой. Идрокинг мавжига текканинг замон, Умудроқ руҳингга солгай ғалаён. А. Орипов, Йиллар армони.

Ғалаён қилмоқ Ғалаён ҳолати юз бермоқ (тўғри ва кўчма маънода). Халқ ғалаён қилди. - Бундай дақиқаларда кишини ўй босади, хотиралар тўлқини ғалаён қилади, хаёл қанотланади. Ҳ. Ғулом, Машъал. Мамадали Матмуродовнинг кўнглида «бир деҳқончилик қилсам», деган ният ғалаён қилиб қолди. С. Аҳмад, Юлдуз.

Wednesday, 29 January 2020 10:18

ҒАЖИМОҚ

Written by

ҒАЖИМОҚ 1. Суяк, қаггиқ нон ва ш.к. ни кемириб емоқ; мужимоқ (кўпинча ит, мушук ва йиртқич ҳайвонлар ҳақида; инсонга нисбатан эса салбий муносабат билан қўлланади). Бир олапар эллик қадамча нарида алланарсани ғажирэди. М. Исмоилий, Фарғона т. о. Волосов Аллонбийнинг оқ ўтовида.. қўйнинг қовурғасини ғажир экан, Эримбетни етимчадек қақшатмоқда эди. А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси. Элмурод онасининг сўзи билан сабзи ғажиб турган қизчага қаради.. П. Турсун, Ўқитувчи.

2. Тишлаб, чайнаб қаттиқ жароҳат етказмоқ. Оёғини ит ғажиб ташлабди. - Отлар ҳалок бўлди, эшакларни йиртқичлар тунда ғажиб кетди. Ж. Абдуллахонов, Тўфон.

3 кўчма Тилка-пора қилиб юбормоқ, абжағини чиқармоқ: абгор қилмоқ. Одамлар ажратмаганда, бу хотин мулла Норқўзини ғажиб ташлар эди. А. Қаҳҳор, Майиз емаган хотин. Кейин Зуннуновга худо беради. У сени ғажиб ташлашга тайёр. И. Раҳим, Ихлос.

4 кўчма Қаттиқ зарб, сиқиш ва ш.к. йўл билан шикастламоқ, эзмоқ, мажақламоқ. Машинанинг эшиги қўлимни ғажиди. - Нима, буни машина майиб қилибдими ё у ербу ерини ғажиб кетибдимики, бахтсиз ҳодиса деса.. К. Яшин, Ҳамза.

Ит ғажиган суякдай (ёки ошиқдай) Жуда озғин, нимжон ва хунук. Сен қўлимни ушлашга зор бўлиб юрган йигитларнинг битта ҳаром тукига арзимайсан! Нимангга ишонасан?! Чиройинггами?! Ит ғажиб ташлаган ошиқдайсан. А. Қаҳҳор, Сароб.

Wednesday, 29 January 2020 10:15

ҚЎҒИРЧОҚ

Written by

ҚЎҒИРЧОҚ 1. Одамга ёки бошқа бирор нарсага ўхшатиб ясалган болалар ўйинчоғи. Резинка қўғирчоқ. Қўғирчоқ театри. Қўғирчоқ ўйнамоқ. - Ўн-ўн бир ёшларга кирган иккинчи қиз қизил қаламини оғзида ҳўллаб, қўлидаги қўғирчоққа қош-кўз ясар ва.. ашула айтарди. С. Зуннунова, Гулхан.

2 кўчма Бошқаларнинг амри, истаги билан иш тутувчи, мустақил иш юргизолмайдиган киши, ҳоким; ҳукумат ва ш.к. Бировнинг қўлида қўғирчоқ бўлмоқ. Қўғирчоқ ҳукумат. - Ҳа, сизлар учун раис нима, қўғирчоқми? Ш. Рашидов, Бўрондан кучли.

Wednesday, 29 January 2020 10:15

ҚЎШТИРНОҚ

Written by

ҚЎШТИРНОҚ Кўчирма гап, иқтибос, сарлавҳа, шунингдек, кўчма маънода ишлатилган сўз ёки гапни ёзувда ажратиб кўрсатиш учун ишлатиладиган чегараловчи тиниш белгиси (« » ёки “ ” белгиси). Қўштирноқ очмоқ. Қўштирноқ ёпмоқ. Сўз ёки гапни қўштирноқ ичига олмоқ. - Кўчирма гап ёки цитатани, муаллиф гапидан ажратиш учун, қўштирноқ қўйилади. «Ўзбек тили» дарслиги.

Wednesday, 29 January 2020 10:14

ҚЎЧҚОР

Written by

ҚЎЧҚОР 1. Совлиқларни уруғлантиришда фойдаланиладиган, бичилмаган эркак қўй. Зотли қўчқор. - ..ўтган йили эса майин жунли зотли қўчқорлар келтирилиб, ўзимизнинг жайдари қўйларга.. чатиштириш боиианган эди. С. Анорбоев, Оқсой.

2 кўчма с.т. Кишига нисбат берилади; зўр, ботир, паҳлавон. Чамбилнинг қўчқори ўзим бўламан, Чамбил элтиб, сени лойга соламан. «Маликаи айёр». Бу юришингдан сенга ўлмоқлик даркор, Бу сўзларни айтиб шундайин қўчқор. «Муродхон».

Икки қўчқорнинг боши бир қозонда қайнамас Иккита бир хил манман, зўр ва ш.к. одам бир жойда муроса қилиб

яшолмайди, чиқишолмайди, маъносидаги матал.

3. Қўчқор (эркаклар исми).

Wednesday, 29 January 2020 10:13

ҚЎТИР

Written by

ҚЎТИР 1. Баданда пуфакчалар ҳосил қилиб, қаттиқ қичиштирадиган юқумли тери касаллиги. Тиқилинч ва ифлос жойларда, ётоқларда яшовчи кишилар турли терлама, қўтир.. ва бошқа шунга ўхшаш юқумли касал/шкларга дучор бўладилар. Н. Исмоилов, Касалларни парвариш қилиш.

2. Шундай касалликка йўлиққан. Қўтир бола. Қўтир эчки. - Писмиқ, эгасидан хўп калтак еб, яна билтанглаб қолган қўтир итдек, эгилиб-букилиб, ерга сирпангандек бўлиб инқиллади. М. Исмоилий, Фарғона т. о.

Wednesday, 29 January 2020 10:13

ҚЎСҚИ

Written by

ҚЎСҚИ 1. Кийилавериб эскириб кетган, жулдури чиққан, жулдур кийим. Бошида кир, тўзғиган салла, чопони ҳам қўсқи. Ойбек, Улуғ йўл. Шу қўсқиеи тўрт йилдирки, янги бўлмас. Ғ. Ғулом.

2. Шундай уст-бошли киши ҳақида. Мен.. отдан тушеам ҳам, эгардан тушмас эдим. Мен кимман ахир, Омон қўсқига бўйсуниб кетавераманми! Ғ. Ғулом, Шум бола.

3 кўчма Дағал, қўрс. Одамлари бир-бирини еизлаб гаташади, биздагига ўхшаб қўпол, қўсқи эмас. И. Шомуродов, Мағлубият.