Adabiyotlar 622452 ta
Videodars 982 ta
Audiokitob 2205 ta

 

Ижтимоий психологияда таълим-тарбия жараёнининг амалий муаммолари.

РЕЖА:

 

1. Ижтимоий психологияда амалий тадкикотларни узига хос хусусиятлари.

2. Таълим ва тарбия жараёнида ижтимоий психологик хизматини ташкил килиш.

3. Жамият конуниятларига зид хулкли тарбияси огир бола билан ишлаш уларнинг психокорренцияси.

4. Таълим-тарбия жараёнидаги ижтимоий психологик муаммолар.

5. Хулоса.

6. Мавзунинг баёни.

 

         Мустакил республикамизда охирги йилларда сиёсий, иктисодий ва маънавий узгаришлар ижтимоий психология фанининг хаётимиздаги ахамиятини ва салмогини оширди. Янги, прогрессив анъаналар, демократик муносабатлар тизимида халк ва миллат онгида асрлар давомида сакланиб келаётган эски, лекин халк маънавиятини поклантириш ва уни юксакларга кутаришга имкон берувчи миллий кадриятларимиз тикланмокда. Бу улугвор узгаришларнинг хар бир шахс онгида ва унинг ижтимоий тасаввурларида акс этишини урганиш, бу жараёнининг психологик механизмларини очиш билан шугулланувчи фаннинг ривожланиши шубхасиздир.

1.     Уз билимлари, куникма, малакаларини доимий равишда ривожланиб бориш пед.фаолиятнинг хосили ташкил этади. Таълим тарбия жараёнида бошкаларни тажрибаларини узлаштириши, тахлил кила олиши мухим хисобланади. Шундагина педагог укув материалини чукур, хар томонлама кенг узлаштириб олиши, уни укувчиларга эркин, ишонарли, самарали килиб етказиб бера олиши мумкин;

2.     Укитувчи уз фаолиятини таълим тарбия жараёнини режасини тугри белгилай олиши ва уни натижаларини олдиндан тахлил кила олиши, кура белгилашига;

3.     Ташкилотчиси-бошкарувчи сифатида самарали йулдан бора билиши лозим;

4.     Укувчилар, укитувчилар, мактаб жамоаси, ота-оналар билан узаро муносабатларни яхши йулга куйиш учун унинг мохиятини ташкил этади. Коммуникатив компонент хамиша тадкикотчилик, конструктив, бошкарувчилик компонентлари билан узвий боглик. 

Таълим тарбия жараёнини самарадорлигини оширишда ижтимоий психологик амалий тадкикотлар утказиш мухим. Чунки, илмий анализлар ва тест асосида урганиб чикилган тадкикот натижаларига асосланмай туриб болаларни индивидуал-психологик хусусиятларни, кобилиятларни устириш билан боглик аник курсатмалар ишлаб чикиш, хулосага келиш мумкин эмас. Юкоридагиларга асосланган холдагина аник курсатмалар ишлаб чикилади. Болаларни айни чогдаги ёш хусусиятларини, жинсини, индивидуал-психологик хусусиятларини хисобга олиш, хиссий-эмоционал жихатдан ташкил этиш. Уни ички, рухий карама-каршиликларни аниклаш, оилада, уртоклари даврасида, мактабда, укишда унинг узи билан референт шахсни ёки гурухни аниклаш. Бундай референт гурух ва шахсни ижобий, салбий  таъсирини аниклаш. Бундай бола учун психолог референт шахс сифатида таъсир этиш муаммоси.

Бошкарув усулини таълим-тарбия жараёнида тугри йулга куйиш.

1.     Авторитор.

2.     Демократик.

3.     Лоберал.

4.     Дилотик.

Мустакил республикамизда охирги йиллардаги сиёсий-иктисодий ва маънавий узгаришлар ижтимоий психология фанининг хаётимиздаги ахамиятини ва салмогини оширди. Узбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг курсатмаларига асосан ёшларнинг лаёкатларини илк ёшдан аниклаш, улар иктидорини хар тарафлама устириш вазифалари укувчига индивидуал ёндашувнинг зарурлиги, укишининг диференциал булишини талаб килмокда. Амалий психологнинг бу борадаги асосий вазифаси шуки, ижтимоий психологиянинг фаол методларидан холда ёшларни оилавий муносабатларга тайёрлаш, оилаларда шахслараро мосликни шакллантириш оилавий зиддиятлар ечимини топишда одамларга ёрдам бериш, турли тренинглар утказиш ва уларнинг самараси оркали инсонларда ишонч хиссини таркиб топтириш.

Жамиятимизда ёшлар тарбияси маънавий-маърифий ишларнинг долзарблигидан келиб чикадиган тадбикий ижтимоий психологик йуналиш-бу мактабда курсатиладиган ижтимоий психологик хизматдир. Маълумки, шахснинг ижтимоийлашуви асосан мактаб йилларига тугри келади. Шунинг учун мактаб олдига куйилган асосий вазифаларидан бири боланинг камолати учун барча шароитларни яратиш, унинг индивидуал ва психологик хусусиятларини хисобга олган холда таълим ва тарбиянинг энг макул шаклларини жорий этишдир. Лекин хозирги шароитда мактаб олдида куплаб муоммолар хал килинмаган масалалар мавжудки, уларнинг барчаси мактабга хар тарафлама ёрдамни такоза этади. Тестлар воситасида билимларни текшириш, олий укув юртларига ва таълимнинг барча тармокларига тест синовлари оркали кабулнинг амалга оширилиши психологик хизмат заруриятини вужудга келтирмокда.

Психологик хизмат-бу инсонга кийин булган вазиятда ёрдам курсатиш, бу одатдан ташкари шароитга куникишда ёрдам беришдир.

Психология хизмати-бу шахснинг муваффакиятли укиши, касб танлаши, ривожланиши, хаёт йулини танлаши учун уз йулини танлаши учун уз билимини англаб етиш ва кулланилишида ёрдам курсатишдир. Психологик хизмат калтиз ёш даврида булган кишиларга айникса зарурдир. Булар-мактабга кириш, бошлангич мактабни тамомлаш, усмирлик даври, мактабни тамомлаш ва хаёт йулини танлаш давридир. Маълумки, психология хизмати ёки унинг тимсоллари асримизнинг бошларида АКШда вужудга келган. «Гайденс» (психология хизмати) деган махсус булимлар АКШнинг таълим вазирлигида хам, шунингдек хар бир штатда хам бор. Улар мактаб округларига хизмат курсатиш фаолиятини мувофиклаштириб турадилар ва келиб чикадиган барча масалалар юзасидан маслахатлар берадилар.

Ижтимоий психология давр талабларидан келиб чиккан холда куйидаги вазифаларни куяди:

А) Ёшлар тарбиясида ижтимоий психологик муаммоларни англаш.

Б) Уларни илмий жихатдан тахлил килиш ва тадбикий хулосалар чикариш.

В) Мавжуд зиддиятларнинг олдини олиш йулларини кидириш. Йул-йуриклар тавсия килиш кабилар.

1.     Мактабда ташкил этилган психологик хизматнинг самарали йулларини кидириш, шарт-шароитлар ва мухитини хар томонлама тулик урганиб чикишни хар бир укувчининг ёш хусусиятларини хисобга олган холда индивидуал ва гурухий ишлаш услубларини аниклаш лозим.

2.     Мактаб психологи укувчилар орасида учраб турадиган психик ривожланишдан кечикиш холларини тулик урганиши. Уларни келтириб чикарувчи омиллар ва ижтимоий психологик шарт-шароитларни тахлил килиши лозим.

3.     Мактаб психологи турли ёшдаги укувчиларнинг кобилиятлари, йуналиши лаёкатлари ва касбий кизикишларига доир аник илмий тахлиллар, тест натижалари асосида тузилган маълумотлар банкига эга булиши керак. Бу маълумотларга асосланиб, психолог уларга алохида-алохида ёндашиш, айримларга кушимча дарслар ташкил этиш, мактаб, оила ва жамоатчилик хамкорлигида кобилиятларни устириш билан боглик аник курсатмалар ишлаб чикиши лозим.

4.     Мактаб психологи синфлардаги рухий холатларни узаро муносабатлар билан боглик булган психологик мухитни аниклаши, расмий ва норасмий лидерлар уртасидаги муносабатни чукур урганиш лозим.

5.     Мактаб психологи турли мажоралар, зиддиятлар, тартиббузарликларнинг олдини олиш, уларнинг психологик илдизини урганиш чора тадбирлари буйича консультациялар ташкил этиши шарт.

Юкоридаги вазифалардан келиб чиккан холда мактаб психологи уз фаолиятининг асосий йуналишларини белгилаши мумкин. Улар диогностик ва тузатиш ишларини психопрофилактик ишлар психологик консультасиялар, укувчилар, ота-оналар ва укувчиларнинг психологик саводхонлигини кутариш психологик методларни аниклаш, шароитларга мослаштириш, улардан самарали фойдаланиш, тупланган илмий маълумотларни изчил тарзда тахлил килиб бориш, тестлар тузиш, уларнинг сезгирлигини илмий асослаш ва хар бир укувчи кобилиятини укувчилар билимдонлигини тестлар ёрдамида мунтазам текшириш илмий хулосалар ва курсатмалар тайёрлаш кабилардан иборат. Бугунги кунда олий укув юртларини ислох килиш зарур экан, укув режалари ва дастурларини замонавий талабларга мувофиклаштириш билан бир каторда хар бир талаба билан профессор-укитувчилар уртасидаги узаро муносабатлар тамойилларини тубдан узгартириш муаммоси борлигини хис этиш зарур.

Ёшларимиз мустакил фикрловчи фаол, шижоатли, узига ишонувчан, билимдон, демократик муносабатларнинг субъекти килиб тарбиялашни амалга ошириш учун сузсиз ижтимоий психология ва унинг метотлари мухим рол уйнайди. У тарбия жараёнини соф ижтимоий муносабатларнинг махсули деб карайди. Янгича фикрлаш ва тафаккурнинг мухим шарти сифатида демократик муносабатларга асосланган муоммала жараёнини тахлил килади. Унинг асосида таълим берувчи билан таълим олувчи уртасидаги янгича «субъект-субъект» шаклидаги муоммала устивор булиши керак. Бу муносабатларнинг асл мохияти шундаки асосий вазифа профессор-укитувчиларнинг укитишини эмас, балки уни укишга ургатиш оркали таълим-тарбия жараёнининг фаол субъектига айлантиришдир. Бошкача килиб айтганда, янгича муносабатлар таълим-тарбия жараёнида иштирок этувчи шахсларнинг муносабати узаро хурмат, хамкорлик ва бир-бирини тушуниш шартига буйсинган булишини такозо этади. Шундай килиб агар биз укитувчиларни эскича стериотиплардан, яъни узининг мутлок билимдонлиги талабанинг вазифаси эса факат уни танкидсиз кабул килиши, тинглаш ва такрорлаш эканлиги билан боглик турган карашлардан холи кила олсак илм олувчини эса эркин фикр юритиш ва уз фикр мулохазасини баён этишга ургата олсак шахс психологияси ва муносабатларида янгича холат юзага келади, шунда шахс узини:

А) эркин хис килади.

Б) уз имконияти ва иктидори хакида тугри тасаввурга эга булади.

В) тафаккурнинг алтернатив, мукобил булишини тулик англайди.

Г) хар бир шахснинг ички «мен» дастури мукаммалашиб боради.

Д) уз фикр ва карашларининг, хулк-атворнинг асл сабабларини англаш, индивидуал эхтиёжлар табиатини тушуниш имконияти тугилади.

         Инсон умрининг усмирлик боскичида, бизнингча асосан иккита хатарли жихати пайдо булади. Унинг биттаси катталарга тахлид килиш, иккинчиси усмирнинг оилада ва мактабда назоратдан четда колиши. Шу икки жихат катта ёшдаги одамлар эътиборидан ташкари уз окимида максадга номувофик тарзда кечадиган булса, окибат «тарбияси кийин» деб аталувчи усмирлар пайдо булишига олиб келади. Тарбияси кийин болаларни тарбиялашда куйидагиларга эътибор килиш максадга мувофикдир.

         Энг аввало укувчиларнинг буш вактини тугри ташкил этиш, уларнинг беъмани «кунгил очиш» ва маданий хордик чикаришга куча куйда максадсиз юришга йул куймаслик учун мактаб, оила ва жамоатчилик хамкорлигини мустахкамлаш, уларни иложи борича мактабдан ташкари муассасаларга жалб этиш чораларини топиш жоиз.

         Уларни хулки ва узлаштиришни объектив бахолаш, ёш хусусияти, интелектуал имкониятларини хисобга олиш, дарсларни юкори савияда кизикарли олиб бориш, оилада кулай шароит яратиш оркали шахслараро окилона муносабатни вужудга келтириш лозим. Хар бир усмир укувчига индивидуал муносабатда булиш, жамоада тарбияси  кийин болаларга муносабатни яхшилаш ва тугри йулга куйиш зарур.

         Тарбияси кийин болаларни гурухларга ажратиш максадида индивидуал сухбатлашиш, уларни савол варакасини тулдиришга ургатиш, уларни узлуксиз равишда кузатиб бориш, ёзган баён ёки иншоларини тахлил килиш, шахсий хужжатларни урганиш ва кайд килиб бориш, уларни кайта тарбиялаш учун мухим имкониятлар.                 

 

 

Адабиётлар:

1.     Каримова В.М. «Ижтимоий психология асослари». Т., 1994 «Укитувчи».

2.     Каримова В.М. «Ижтимоий психология ва ижтимоий амалиёт».

3.     Андреева.Г.М. «Социальная психология». М., 1988.

4.     Петровский А.В. «Социальная психология».

5.     Буеев Л.П. «Социальная среда и сознание». Я-и, М-67. 46-55 б.

6.     Шихерев П.Н. «Современная социальная психология». США-М, 1979.

7.     «Социальная психология: история, теория эмпирические исследование». Под.ред. Е.С.Кузымина., В.Е.Семенова. Л., ЛГУ, 1979.

8.     «Ахлок одобга оид хадис намуналари». Т., «Фан»,1990. 172 б.

9.      «Популярная психология для родителей». Под.ред. А.А.Бодалева. М., «Педагогика», 1988. 256 б.

10.   Тулаганова Г. Тарбияси кийин болалалар психологияси. (Монаграфия). 2005 й.

 Сарибаева У.С.  «Ижтимоий психология».  Услубий кулланма. А.-2004

 

Read 21 times