Adabiyotlar 622452 ta
Videodars 982 ta
Audiokitob 2205 ta

 

Босқичли ўқитиш назарияси. Технологик билимларнинг узлуксизлиги

Босқичли ўқитиш назарияси. Технологик билимларнинг узлуксизлиги

 

  Таълимнинг асосий мақсади - замонавий илмий билимларни эгаллаган, мустақил фикрлаш ва муаммоларни ечиш имкониятига эга бўлган маънавий жиҳатдан бой шахсларни шакллантиришдир. Жамият ривожланар экан, ҳаётий талабларнинг даражаси ҳам ортиб боради. Демак, илмий билимларнинг ҳажми кенгайиб, илмийлик даражаси чуқурлашиб борар экан, мантиқий фикрлаш ва муаммоларни тезда ҳал этишга бўлган талаб янада кучайиб боради. Бу фикрдан келиб чиққан ҳолда таълим тизими бугунги кун талабини ҳисобга олган ҳолда эмас, балки келажак талабларини аниқлаган ва ҳисобга олган ҳолда иш олиб бориши керак деган хулосага келамиз. Чунки, бугунги кун талаблари келажакда жамиятнинг асосий ўзагига айланади. Демак, таълим тизими талабаларни бугунги кундаги ҳаётга эмас, балки келажакдаги ҳаётга тайёрлаши лозим. Бу ҳам таълимнинг ўзига хос хусусиятларидан биридир. [1]

 Дидактик тизим негизини тарбиявий ўқув жараёни ташкил этиб, у ўз вақтида 2 босқичга бўлинади: доимий ва динамик.

          Асосий ўқув жараёни – бу босқичда таълим олувчилар умумий талабларга жавоб берувчи билим, малака ва кўникмаларга эга бўлиб, улар шундай билим оладиларки, у илмий-техник ўзгаришлар таъсирига мос келади. Умумий меҳнат эгалланган билим, кўникма ва малакаларга касбий билимларга асос бўлиб, унинг мустаҳкамлиги ишлаб ўқитишнинг самарадорлигига олиб келади. Асосий ўқув жараёнида таълим олувчилар эгаллаши лозим бўлган билимлар унинг келажакдаги фаолияти, меҳнат тури ва ишлаб чиқаришда эгаллайдиган ўрнига боғлиқ бўлади. Асосий билим бериш жараёни махсус билим беришнинг негизи бўлиб хизмат қилади, шунинг учун таълим олувчи кўрсатилган фанлар бўйича назарий ва амалий машғулотларни мустаҳкам эгаллаб бормоғи лозим. 2

           Махсус ўқув жараёни – асосий ўқув босқичидан махсус босқичга ўтиш секин-аста рўй бериб, бутун ўқув жараёни шу мақсадларга қаратилган вақт ичида олиб борилади. Махсус босқичда ўқитиш танланган касбга йўналтириш бўйича олиб борилиб, ўқитиш жараёни шу соҳадаги техник ва технологик ривожланиш талабларига жавоб бермоғи лозим, аммо марказлаштирилган тартибда ишлаб чиқилган ўқув дастури хўжалик соҳасидаги ёки корхона талабларига жавоб бера олмайди, чунки  бир соҳада технологик жиҳозларнинг бир тури ўрганилса, иккинчи турида мутахассисларни тайёрлашда турли соҳалар бўйича ўқитиш афзалдир.

          Махсус ўқитиш жараёнида таълим олувчиларни корхонанинг хусусиятлари билан аниқ ва мукаммал таништириш жараёнида унинг корхонадаги ҳамма иш турларида эгаллаган билим ва малакасини амалда қўллай олишни таъминлаш лозимдир. Таълим олувчилар ишлаб чиқаришдага техник ва технологик жараёнлар, қурилма ва мосламалар ҳақида билим олиб амалда қўллай билишлари керак. Махсус ўқитиш жараёнида ўқитувчи устанинг ишлаб чиқариш жараёнига ўқитишда қуйидагиларга эришмоғи лозим:

Ø Таълим олувчини ҳозирги замон техника жараёни методлари ва замонавий методлар ҳамда қурилмаларда ишлашни ўргатиш;

Ø Меҳнатни ташкил этиш методи ҳам таълим олувчини зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларига, касбий малакасига қараб турли иш операцияларини бажаришни замонавий технология талабига жавоб берувчи ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

Ø Таълим олувчини иш меъёрини бажаришга ёндошишга ўргатиш;

Ø Корхонадаги иш чизмаларини тўғри ўқишга, технологик ҳужжатлардан тўғри фойдаланишга ўргатиш;

Ø Корхона жамоасида таълим олувчи ишидан муҳим тарбия сифатида фойдаланиш;

Ø Таълим олувчини меҳнат хавфсизлиги, ишлаб чиқаришдаги ва ёнғин хавфсизлиги талабларига амал қилишга ўргатиш;

Ø Таълим олувчининг онгига иш ўрни ва меҳнат қуролларига нисбатан жавобгарлик ва қадрлаш ҳиссини сингдириш;

Ø Таълим олувчига иш маданияти ҳақида таассурот бериш, иш жойини тўғри ташкил қилишни ўргатиш.

          Умуман олганда, бугунги кунда шундай мутахассис кадрларни тарбиялашга эришиш керакки, у англаган ҳолда иш унумдорлигини оширишга ўз ҳиссасини қўшсин. Уларни ишлаётган корхонанинг обрўси, иш сифатини ошириш, меҳнат интизомига қатъиян риоя қилиш руҳида тарбиялаш лозим.

 



[1] Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Конуни-  Т.: “Шарқ” нашриёт-матбаа концернининг бош таҳририяти,  1997.

2 Ў.Қ.Толипов. ва бошқ. Касбий педагогика.(Маърузалар матни). – Т.: ТДИУ, 2001.

 

Read 266 times